6-январь кунидаги Ягонанинг "Кел" клипи жонли тақдимоти одамлар билан тўлди. Хаттоки коридорда қолган бир қанча мехмонлар билан ичкаридагилар алишиб, клип тақдимотини икки сеансда ўтказишга мажбур бўлинди. Санъат олами ўз йўлига, аммо бу сафар гўзаллик ходим ва ходималари ташрифи хам етарли бўлди, улардан айримлари дунё миқёсидаги профессионаллар, хуллас бу кун медиа марказ гўзаллик, стиль ва мода билан тўлди))

Шохжахон ва Зохиршох Жўраевлар, Гулчехра Эшонқулова, Боб(ур) Умаров, Самандар, Тохир Усмонов, Салмон, Нармин, Нодир Жўраев, клипмейкер Жасур Шаметов, Гранд радиоси бош мухаррири Иброхим Ахмедов, стилист Лидия Андрэ, фотомодель Анабель, актер Азиз Умурзоқов, бастакор ва шоира Гавхар Матчонова, клипмейкер Тимур Примкулов, "Самрас" гурухи , Халима-қизиқчи, дизайнер-модельер Дилдора Қосимова, хореограф Татьяна Круглова, дизайнер Хафизхан, хореограф Нариман Григорян, Якзон, Каниза, Шоира Отабекова, Билолхўжа ва Камола Орипова, Амира Алибекова, Тамила, постановкачи стилист Марго, модель Шароф Шаропов, монтажер Александр Ким, графист Асатилла, оммавий ахборот воситалари ва яна кимлардир))
Тадбир бошида Ягона "Алдама" қўшиғини жонли ижрода куйлаб бошлаб берди. Жонлини фонограммадан фарқлаш қийин даражада куйлаганидан Ягонанинг махоратига яна бир бор тасанно айтдик.
"Кел" клипи намойиш этилгач, йиғилганлар хайратини яшира олмади, олқишлар кучли ва давомли бўлди. Клиплар оламида шахсан бизда янгилик ва бурилиш бўлгани рост. Анимация реалликка жуда яқинлиги билан диққатни ўзига тортган. Оригинал ва қўшиқ охангига мос лавхалар... Браво овозалари шу куни янгради.
Сахнага қўшиқ ва клип ижодкорлари таклиф этилиб, қўшиқ ва клип тарихи хақида гапириб беришди.
Машхурлар хам сўзга чиқиб, фикрлар билдириб тилакларини билдиришди. Бу клип ўзбек шоу бизнесида янгилик бўлганини кўпчилик эътироф этишди.
Бошловчиликни маълум сабабларга кўра, шу куни Якзон ўз зиммасига олди.
Тадбирнинг фишкаси Халима ва Гавхар Матчановаларнинг гаплари бўлди.
Гавхар Матчанова шоира ва бастакор, унинг Феруза Жуманиёзовага ёзган "Занг-занги" қўшиғи орқали яхши танийсиз, Ягонага у "Алдама" ва "Гўзларингдан" қўшиғини ёзиб берган. Ягона хақидаги таърифлари ўзиям йиғилганларни кулгусини портлатди. Маълум сабабларга кўра у хақида айта олмайман, буни видеодан кўрасиз, вахоланки оддий хаётий ва бор нарса. Хам уларнинг шахсий фикрлари. Видеодан кўрарсиз)
Шунингдек, Халима қизиқчининг шахсий фикрига монанд гаплари хам барчани кулдирди. Уни хам видеодан кўрарсиз.
Фикрлардан кейин Ягона клип тақдимоти ўтказилган "Кел" қўшиғини хам жонли куйлаб берди.

Хозир эътиборингизга "Кел" қўшиғига ишланган клипни он-лайн томоша қилиш ва кўчириш имкониятини берамиз. Эртага эса бевосита мазкур тадбирдан видеони хам тақдим этамиз.
Суратлар муаллифлари "Сайёд-медиа" фотографлари Абдурахмон Содиқов ва Улуғбек Илёсов.