Бош сахифа » 2013 » Май » 3 » Каримова стилидаги анжуман
11:41
Каримова стилидаги анжуман


Каримова стилидаги анжуман?
                                                     У қандай?



Ким учун кутилган ва твиттерда унинг мулоқотидан хабардорлар учун эса, кутилган стильдаги конференция кечди. Гохи енгил сарказм ва ирония, қизиқ ўхшатмаю , мимикалар... Балки шунинг учун хам зерикмайсиз, асосийси бунинг замиридаги самимийликни сезиш қийинмасди. 
Ўзи жуда бир жиддий қиёфада халиги образда ва зерикарли тарзда кечадиган матбуот анжуманларини хушламайман, қандайдир сохталик сезиладимией, шу асли инсонни ички дунёсимикан деб ўйланаман. Гулнора билан мулоқот,  ўша твиттердаги сухбатидан ташқари, шунчаки салом-аликдаги,  турли тадбирларга сўзга чиққанида ва мана шундай анжумандаги намоёнланишларидаги фарқ деярли йўқ. Хеч бирида турли қиёфани сезмайсиз, очиқ ойдин, самимий, юморга бой , аниқ жавоб ва хоказо...



2-май соат 17:00дан Форум-твда "Биринчи онлайн тренинг маркази" очилиши бўлди.  Бироз ўтмай Гулнора Каримова оммавий ахборот воситалари билан пресс-конференцияси бошланди. Гулнора конференцияни очар экан, бу мулоқотга сабаб бўлган омиллар хақида айтиб, мисол тариқасида  Sayyodни тилга олди. 



Анжумандаги саволлар турли кечди, сиёсатдан кино, мода, ўша патлар ва Президентликка даъволик хақида хам.



Интернет сайтлари вакиллари орасида, хонандаю созандаларга асқотадиган метроном тушунчасини билан фаолияти таниш бўлган, русийзабон сайт муаллифи Ежков хам иштирок этиб, Гулнора билан сиёсат бобида анча қизғин сухбат қурди.
Гулнора патлар хусусида хам тўхталар экан, дизайнер сифатида ўз ишим билан шуғулландим деган маънодаги жавобига, қизиқ тарихий фактлар билан бўлишди. Яъни  Япониянинг давлат рахбарларидан нақ иккисини санъат бобида подиумга шортикни реклама қилишганини келтирди. Бу борада Ежков Гулнорани қачон шортикда кўриши мумкин хазилига жавобан кулиб: "Кечикдингиз, бироз аввал мана шу ердаги актерлар талаби билан клубда "Гангнам стайл"га рақсга  тушганимиздаги холатимни инстаграмм сахифамга қўйгандим, кўрмабсиз-да" дея жавоб қайтарди. 



Мен эса, бироз аввалги саволга жавоб бераётган Гулноранинг сўзларида  президент сўзи янграгани учун, бу билан боғлиқ сўнгги хабар хақида қизиқдим. Саволим Ислом Каримов хақида тарқалган, унинг гўёки бетоблиги хақидаги миш-мишларга фақатгина у твиттер орқали раддия келтиргани билан боғлиқ бўлиб, нима сабабдан расмий манбалар бу хақида айтмагани хақидаги фикри билан қизиқдим. 
-Твиттердаги жавобимни кўрган бўлсангиз, уни хам бошқа манбалар қирқиб ёки маъносини бузган холда кўрсатишга харакат қилишди. Бу ўзи тарқалган гап-сўздан то, нима учун расмий манбалар раддия бермагани хам менга тушунарсиз ва қоронғу нарсалар. Тахминлар бору, лекин улар хақида гапириш қийин масала. У нарсаларни тарқатишда хам демак, қандайдир бир манфаат бор, зеро бир икки кун аввал Наврўз тантанасидаги иштирокидан то, кейинги тв экранларида кўринганликлари умуман эътиборга олинмаганлиги хам қизиқ. 



Виртуал оламидаги хамкасбим Жасур Хамроевнинг Президентликка даъво хақидаги саволига у шундай жавоб берди:
-Мабодо Худони кулдирмоқчи бўлсанг, беш минутдан кейин нима қилишингни айт-деган мақол бор. Буни асл  форс тилидаги турини ўқисангиз маъноси қизиқ. 

Мавзулар орасида Гулнора икки маротаба Райхон ва унинг турмуш ўртоғини мисол тариқасида хазиллашиб эслаб ўтди)) шулардан бири:-Адиз клипларда хам фаол, керак бўлса, Райхонни эри роль ўйнамайдиган ролларни Райхон билан Адиз ўйнаб бераверади))



Бу йилги марафон халқнинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қолдирилганлиги масаласида,  иштирокчилардан биронтасига нимадир бўладиган бўлса, Худони олдида ўзини жавобгарлигини сезишини хам айтиб ўтди. Бу мавзуда Гулнорани танқид остига олган мухолиф сайтнинг журналисти (номи ёдимда қолмади, аёл киши эди) Бостондаги теракт ва унинг жабрдийдалари устидан танқидий мақоласида мазах қилганини келтирар экан, чин дилдан оғринди. 
-Бу энг тубанлик ва маънавий мажрухликдан  ўзгаси эмас. Сенга нон берганни қўлини тишлаш тушунчасидек гап. Ўзини қочоқ сифатида, ўша давлатдан панох топдим деган важига, бу қилган ишини қандай бахолаш мумкин? Ўша давлатдан нон еяптган бўлсанг, уни қўлини тишлаш ва умуман бу фожеани мазах қилиш, энг тубанлик ва мажрухлик! Шу анжуманга тайёрланаётганимда қўлимга тушган мана шу мақолани шу жойини ўқидиму, диққатимга арзимаслигини ва эътиборимга ачиндим.  Интернет оламидагиларни хам бундай мажрух ва тубан фикрларига бефарқ бўлишга чорлайман.



Кино олами хақида берилган саволга Гулнора залдаги актерларга мурожаат қилиб улар жавоб беришларини айтар экан, Мухамадисо  хақидаги фикрларига қўшилмайман. Албатта у ёш тарафлама шу кунги йиғилган Алишер Узоқов, Адиз Ражабов ва Улуғбек Қодировлардек актерлардан юқоридир лекин, ижро этаётган роллари тарафлама эмас деб хисоблайман. Ёш бўлишларига қарамай, шу актерларнинг аудиторияси жудаям катта ва Мухаммадисо  Абдулхаировдан анчагина машхурлигини инкор этиб бўлмайди. Асосийси уларнинг жиддий ва мазмунли роллари Мухаммадисо Абдулхаировникидан кўпроқ деб биламан.

Жахонгир Позилжоновнинг "Шу сифатсиз фильмларнинг хам кўп бўлгани билан сифатлиси аниқланади" каби фикрига мутлақо қаршиман. Сифатсизини кўпайтирган билан, сифатлиси ажралмайди, у кўринмай кетиб йўқолиб кетади. Баланс норма бўлиши керак! 

Бир вақтлар "Панорама" дискотека бўлганию у вақтлар кассабоп фильмлар бўлмагани хақидаги фикри хам оддий бахона . Бу ўша пайтлар ўзбек киноси йўқ эди деганимаску! Ўзбек фильми хамиша бўлган, фақат хонтахталар бўлмаган. Хозирги кинотеатрлар лиқ тўлди дегани, фақат фильм ривожландимас, аслида бизнес ривожланди деса тўғри бўларди. Майли хамма лойиғига муносибдир, лекин бизнесни хам хамма нарсада қилиш хам нотўғри, сабаби эфир бу гипноз, у дарслик бўлмаса хам лекин, унинг таъсири кучли ва мана шу нарсаларнинг чегараси нозик! Фильтр мухим!

Кинотеатрларимиз хувиллаган пайтлардаги фильмлар билан хозирги фильмларни фарқи осмон билан ерчалик! У фильмларни хануз томоша қиламиз, буларничи?
Кинотеатрларимиз аввал дискотека учун кўнгилхушлик маскани бўлган бўлса, бугунги кунда фақатгина номланиши ўзгарган лекин, ўша кўнгилхушлигича эшикдан киришдан то фильм кўриб, чиқиб кетгунча ўзгармаган - кўнгилхушлик. Таралабедод фильмларга вахаха вахаха қилиб чиқиб кетилади холос. Бу кўнгилхушлик энди масхарабозликка ўтмоқда.



Адиз Ражабовнинг хам "Мана энди ривожланяпмиз" фикри хам бахона гаплардек тўғриси. Гап ривожланишдамаску, гап иқтидор ва санъат бирламчилигида. Хозирги бир фильм бюджетига кетаётган пулларга жа бир фантастика суратга олмаса хам, яхши  фильм суратга олса бўлади, гап даврдамас. "Қўрғошин" фильмини олайлик, шедеврку!

 Умуман шу кино мавзусини бу анжуманда кўтарилишини ўзи нотўғри деб билдим. Сабаби бу бахс майдонида мулохаза қилинадиган савол бўлди. Яна тўртта актер билан эмас, темболее Позилжонов ва Абдулхайировларни бу борада фикри биланмас.
Жахонгир ёки Мухаммадисога шахс сифатидаги эътироз фикрим эмас, кино мавзуси хақида айтяпман. Вахоланки Мухаммадисо Абдулхайировни шу кунги жавобларида хам, ўша образ,  ўша жиддийликдан йироқ жавоблари одамни энсасини қотирди тўғриси. Актерлар камерани кўрса , бу анжуманми йўқми, сенга жиддий савол беришдими йўқми, шу осон йўли- образга кириб олавериши хам нотўғри.

Умуман, актерларга нима? Уларнинг иши ижро. Гап хаттоки ўша режиссерларда хам эмас, истаганича бизнес қилишяпти, маънавиятни устун қилиш эса, уларни хар бирини инсофи, ўз ишига  фидоийлиги ва санъатни қадрлашига боғлиқ нарсалар. Бахонани сабаби бўлмайди! Хамма нарсани истаса уддалаш қийинмас. Бунда истакни нимага боғлиқлиги мухим, санъат асаригами ё чўнтакка?! Сохангдаги мажбуриятми ё очкўзлик?!

Бу нарсаларни кино олами рахбариятига аниқ ва равон тарзда чиқаётган фильмларнинг сценарий муаллифларидан тортиб, то режиссеригача маълумот хужжатларини талаб қилинишию, бадиий кенгашга кино оламининг етук мутахасиссларидан тортиб,  психологларгача қатнашиши шартлиги мавзусини кўтариш керак.
Мен хозир "балиқ бошидан сасийди" мақоли мавзусини шама қилмаяпману...вахоланки.. хуллас анжуманга қайтамиз.


Гулнора гап орасида мавзу тақалиб, харқанча Адиздан бир дардли қиёфани кўрсатиб беришни сўрамасин, Адиз анжуманда буни уддасидан чиқа олмаслигини айтди...Ўзиям роса уялтиришди))

Кино мавзусига Гулноранинг кинояли хотимаси қизиқ кечди. Бугунги кундаги универсал бўлиб кетаётган режиссер, актер ва хонанда тушунчалари уйқашиб кетаётганидан то, мана футболда хам ютқаздинглар дея хазиллашаркан,
-Ёмғир халал берди дея жавоб беради Жахонгир Позилжонов

-Мен кейинроқ айтарман нима халал берганини деган ажойиб нотада бу мавзу якунланди.

Ўша-гап ўша гап, бахона хамиша бор ва бунда нимадир хамиша рўкач қилинаверади. 

Бу борада эса Гулноранинг шу кунги жавоблари ўрнак бўлса арзийди. Мулохазалари теран, фикрлар "подача"си кучли ва ажойиб тарзда етказиши,     тарихий манбалардан фактлар, керак бўлса фалсафага мурожаат...
Энг асосийси барча уни шу куни ўзлик, самимий,  ўзи қандай бўлса шундайлиги, ички дунёсини борича намоёнлай оладиган аёл сифатида кашф этган бўлса ажабмас. Каримова стилидаги анжуманга вақтинча якун ясаймиз.

3-май Жахон матбуоти эркинлиги куни муборак!
 
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 25827 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Gulnora Karimova

Нравится
Барча изохлар: 20
1 O'zbek yigiti   (03-Май-2013 12:32) [Материал]
Mana shu ish zo'r bo'libdi. Shunaqa press-konferentsiyalar tez-tez bo'lib tursa, xalq orasida har xil bo'lar-bo'lmas gaplar tarqalymaydi. Bu transparentsiya deyishadi, adashmasam.

2 Rose   (03-Май-2013 13:00) [Материал]
шу актёрларимиз бемазаде бирам, улани чакирмасаям буларди, одам деб суз беришса как всегда маьносиз тарвакайлаган гаплар гапиришади энсани котириб, Театральныйда актерлар колмаганми или гастарбайтер булиб кетишдими?

3 Rose   (03-Май-2013 13:04) [Материал]
моя Доча похожа на Гульнару Каримову))))

4 Bek8111   (03-Май-2013 13:15) [Материал]
Савоб ишни килган яхшику, лекин уни хам билган инсонга килиш керакмикин балким! Ха анжуман яхши булибди. Узбек кино санъати боткокка ботиб бормокда! Уларни бутунлай ботиб кетишидан "Кургошин" га ухшаш филмлар ушлаб турибди! Кушикчилик санъатинику гапирмаса хам булади.Клип олишлар хам жуда бир колипга тушиб колган. Бизда хам идеяси бор одамлар бор! Балким бизда хам Япония давлатига ухшаб  идеялар учун  пул туланса, бу сохаларда сал булса хам ривожланиш булармиди! (Албатта бу шахсий фикрим!)

5 Uzbеk   (03-Май-2013 13:53) [Материал]
Olg'a Gulnora Karimova !?

6 ЗАҲИРИДДИН МАНСУР ҚОРАСУВ ШАҲРИ   (03-Май-2013 15:55) [Материал]
МАҚОЛАНИ ЎҚИР ЭКАНМАН, ГУЛНОРА КАРИМОВАНИНГ ХОЛИС ФИКР ЭКАСИ ЭКАНИГА ЯНА БИР КАРРА АМИН БЎЛДИМ. МАЪЛУМКИ, ГУЛНОРА КАРИМОВА АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТГАН АКТЁРЛАР БИЛАН КЎП ИШЛАРДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ. ГЎЁ ЯҚИНЛАР, ҚАДРДОНЛАР. КАБИ. ЛЕКИН БУ АЁЛ ТЎҒРИ БАҲО БЕРИШДА ДЎСТЛИКНИ ЭЪТИБОРГА ОЛМАДИ. ҲАҚИҚАТ ТАРАФИДА БЎЛДИ. ЧИНДАН ҲАМ ҚЎРҒОШИН ФИЛМИ, ҲАТТО ЗУЛФИҚОР МУСОҚОВНИНГ ЯҚИНДАГИНА ДУНЁ ЮЗИНИ КЎРГАН КОМЕДИЯ ЖАНРИДАГИ ҚОВУН ФИЛМЛАРИНИ ТАРОЗУНИНГ БИР ПАЛЛАСИГА ВА ШУ КУНГАЧА ЧИҚАН ХОНТАХТА, БОРИНГ АНА ОШ ТАХТА ФИЛМЛАРНИ ЯНА БИР ПАЛЛАГА ҚЎЙСА, АВВАЛГИ ПАЛЛА ОҒИР КЕЛИШИ ШУБҲАСИЗ. ТУРЛИ АНЖУМАНЛАР, ҲАР ХИЛ ЙИҒИЛИШЛАР, ДИЗАЙНЕРЛИК ВА ЭЛЧИЛИК ИШЛАРИДАН ОШИНИБ БУГУНГИ ЎЗБЕК КИНОСИНИ КУЗАТИШИ ВА УНГА ХОЛИСОНА БАҲО БЕРИШИ ГУЛНОРА КАРИМОВАНИНГ ЎЗБЕКОНАЛИКДА, КУЙИНЧАКЛИКДА ЎРНАК БЎЛГУЛИК АЁЛ ЭКАНИГА ЯҚҚОЛ ДАЛИЛДИР. ЯНА БИР ГАП. ДЕЙЛ КАРНЕГИНИНГ АДАБИЁТЛАРИНИ КЎП МУТОЛАЪА ҚИЛГАНИМ УЧУНМИ ГУЛНОРА КАРИМОВАДА ЯНА БИР БЕТАКРОРЛИКНИ КЎРДИМ. У МАНА БУНДАЙ ВА БУНДАН ҲАМ КАТТА АНЖУМАНЛАРНИ ТОМАШАБИНЛАРНИ ЗЕРИКТИРМАСДАН, ОШГА ТУЗ ҚЎШГАН КАБИ ГАПЛАРИНИНГ ОРАСИДА ОЗ-ОЗ ЮМОР ИШЛАТГАН ҲОЛДА ОЛИБ БОРАР ЭКАН. ДЕМАК, У ХАЛҚИ УНГА ИНТИЛИШИГА, УНИНГ СУҲБАТЛАРИНИ СОҒИНИШИГА ҲАҚЛИ БЎЛГАН АЁЛДИР. ҲУРМАТЛИ ГУЛНОРА КАРИМОВА, СИЗГА ОМАД ВА УЛКАН ЗАФАРЛАР ТИЛАЙМАН ВА АЙТАДИГАНИМ, КАРВОНИНГИЗ ОРТИДАН ХУРИЁТГАН ИТЛАРГА ПАРВО ҚИЛМАНГ. МАНА ШУ У ЮРТФУРУШЛАР, НОМИ ОЗОДЛИК, КУНИ ҚУЛЛИК БИЛАН ЎТАДИГАН МИРҚУРУҚЛАР УЧУН КАТТА, ЖУДА КАТТА ЖАЗОДИР!

7 xoji   (03-Май-2013 16:28) [Материал]
Sayyod.com va Sardor akaga omad, OZODLIK KUCHADA QOGAN VATAN GADOLARI DARROV BOSHQACHA QILIB YOMONLAB YOZIPTI VATAN XOYINLARI, IFLOSLA ROSA JONGA TEGDI TINCH XALQDI YOMONLAB

8 Zarnigor   (03-Май-2013 18:36) [Материал]
Гулнора опага омад тилайман tongue

9 Jacob_   (03-Май-2013 19:18) [Материал]
imidj andozasi ''Вот и всё'' hujjatli filmidigi Michael Jackson kiygan kostyumga o'xsharkan

10 Frenk-kent   (03-Май-2013 19:47) [Материал]
Juda zur utibdi rossa uqib xursand buldim.Gulnora opaga omad ishlariga hamisha .

11 SladkiyYad   (03-Май-2013 19:48) [Материал]
Baxrom Yoyubovvi kinolari korsa boladiganidi.reklamani uzidan odam qiziqardi kinolariga.

12 nicole   (03-Май-2013 20:29) [Материал]
KRUTO  up

13 Faxriddin   (03-Май-2013 21:13) [Материал]
Juda qiziq o'tganini o'tirganlani yuzidan ham bilvosa bo'ladi

14 Umid   (03-Май-2013 21:14) [Материал]
Video Video

15 hijrona   (03-Май-2013 22:54) [Материал]
Gulnora Karimovaning boshi omon bolsin  shunaqa  kanferensiyani ko'p  o'tkazish kerak keyin bemaza kino  ashula  va klipga qarshi  bolsa yanaym yahshi bo'lardi  bizda ham VOLOS degan narsala  uyishtiriulsa bolarmidiey yangi  ovoz sohiblarini ko'rardik

16 Charos   (04-Май-2013 01:17) [Материал]
SAMIMY SUHBAT:)

17 Baxtiyor_K   (04-Май-2013 10:47) [Материал]
Vidosi qachon taqdim etiladi. Juda ajoyib suxbat buptida

18 Malika_95   (04-Май-2013 10:48) [Материал]
zor otibti vsem udachi

19 Sardor_B   (04-Май-2013 21:29) [Материал]
Омадини берсин.....

20 .   (06-Май-2013 01:20) [Материал]
Kino haqidagi fikrlariga qo'shilaman, aktyorlar o'zlarini ekran ortidan ko'risharmikan deb, o'ylab qolasan ba'zi kinolarni ko'rib, xalqning talabi deb yengil-yelpi,bachkana filmlarni soni ortib ketmoqda. "Ma'naviyat" deb jar solinayotgan bir paytda, ongni ma'nan boyitish , dunyoqarashni shakllantirish o'rniga bo'lmag'ur, ensa qotirishdan uyog'iga o'tishmayapti. Ba'zi saviyasiz kino va teatrlarda tuppa-tuzuk Xalq artistlarini o'ynagan rolini ko'rib, qotib qolasan kishi. Yaxshi senariylar bo'lmasa, oldingi "Farhod va Shirin" ,"Layli va Majnun", Shekspir asarlarini qaytadan qo'yishsin. Chunki bugungi kun avlodlarini har tononlama komil inson sifatida tarbiyalamog'imiz kerak.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!