09:55 Капельницада кечаётган концерт. Лола бўш келмаяпти! | |
Грипп касаллигини бошидан кечираётган бошқача Лола,
концерт дастурларини капельницалар кучи билан
ўтказмоқда. Бошқача Лола деганим сабаби, кечаги суратларданоқ сезган бўлсангиз аввалги майин ва латофатли дея саналган Лоладан асар хам йўқ. Янги дастур учун имиджида кўпроқ қатъият, куч ва драйв сезилади.Эдакая девушка-сила!)) Шунинг учун хам касалликни у рақслари ва ички кучи билан хам енгиб бормоқда. Сахнадаги хаяжондан ташқари касаллик билан хам курашишда дорилар хамиша хам ёрдам беравермайди, демак маъсулият ва ирода Лолада етарли даражада. Бу йилги хориж эстрадаси хонандаларига жудаям ўхшаш имиджидан, бу дастур хориж эстрадаси концертини рухиятини беради. Томошабинлар аксариятининг айнан шу хақида гаплари қулоғимга хам чалиниб, фикримни тасдиқлади. Гап хўрозқанд амриқоники бўлса ётиб ялашда эмас, шоу бизнесимиз кундан кунга ўша даражага шахдам қадамлар билан ўсиб бораётганида. Лопес ва Бритни Спирслар ўз концерти учун махсус қулоқчин буюртма бераётган бир даврда, бизнинг Шахзода ва Лолалар хам улардан қолишмай, дастурларида худди шундай буюртма билан, "именной" қулоқчинлар сохибаси бўлиб концерт беришаётгани юқоридаги фикрларим далолатидир. Бошқача Лола... Мана бу суратга бир боқинг... ўзида Джоли, Шакира ва хаттоки Мадонна образини намоёнлаган кўриниш: Куйлаш махорати ва овозига бахо бермайману, лекин артист сифатида у ажойиб ижодкор! Сахна, клип ва шоу учун яралганлигини англаш қийинмас. Гўё у сахнада хақиқий Лоладек... Артистизмига ишонасиз, образларини хис қиласиз.. Энди эса, фикрлардан мақтов сезиб, энса қотиришга шошиладиган энсақотарлар диққатига: -Дастурнинг минусларига хаққоний бахо берсак, бу фақат танаффуслар чўзилиб кетгандек. Рақослар кўп, жонли созандалар бор, бу пайт шўх бир қўшиқни жонли чалиб туришса, раққослар эса биронта сахна кўринишини кўрсатишса томошабинлар зерикишмасди. Танаффусларда сокин қўшиқлар ва чироқлар деярли ўчирилганига томошабинлар зерикиб қолишмоқда. Танаффусда фикримча раққослар ва жонли ижродаги созандалардан унумли фойдаланса бўлади. -Декорациядан хам фақат биринчи блок бошида эмас, кейинги блокларда фойдаланса бўларди. -Транс рақсларини кўпчилик томошабинлар тушунмагани эса ўша томошабинни мусиқий ва маданий савиясига минус дея оламан холос. Демак, 2 кун концерт дастурида нималар ўзгардию, машхурлардан кимлар мехмон бўлди: Амира Алибекова, Тамила ва уларнинг продюсери Нажот Агзамов ўз рафиқаси билан. Режисер Ёдгор Носиров, радиобошловчи Жамшид Хожиниёзов, Якзон, Зиёданинг синглиси, У.Рахматуллаев ва Шерзод Бин. Дастур боши кечагидек, концертнинг мунтазам иштирокчиси билан бошланди, ва бугун у кечагидан кўра активроқ бўлди. Жонли ижрода янада дадилроқ.. Лоланинг жонли ижролари жуда яхши чиқди. Менга унинг янги "Ғурур" деб номланган қўшиғи ёқди. Рақс элементлари тўлиқ, камчиликларсиз бўлди. Биринчи кундан фарқли равишда у "Энди йўқ" қўшиғида клипдаги кольчугасида намоён бўлди. Кечаги репортажимда ёдимдан кўтарилган фишка хақида: Сахнадаги подиум ўртасида махсус мослама бўлиб механик юрар "дорожка" ишга тушади. Лола томошабинларга қараб юриб келаверган сари, хечам подиум четигача келавермаслигини томошабинлар тушуна олишмайди, лекин кузатиш қизиқ. Фақатгина балкон ва юқорида ўтирганлар яхшилаб ахамият берсагина, у махсус мослама юриб турганлигини билиш мумкин. Ажойиб ва оригинал фишка. Дастур сўнггида қўлида икки катта капалак билан намоён бўлди. Илк кундаги фанклуб хақидаги танқидимдан улар нотўғри хулоса чиқарган кўринади. Яъни хафа бўлишганми, шу куни фақат чап тарафда атиги 5тагина фанклуб аъзолари бор эди. Афсус... лекин жавоб нотўғри! Тўғри жавоб: Натижа хамиша ижобий бўлиш керак, уларга янада фаоллик ва динамика маслахат бергандим, Сайёдга аччиқ қилиб концертни тарк этишнимас. Ахир улар мени дастуримга эмас, ўз кумирини қўллаб қувватлагани келишганку, қани энди вафо? Фанклуб аъзоларидан сайтимизга қўйилган Шохруххон ва Шахнознинг концертларидаги фанклуб фаолликларини томоша қилишларини маслахат берардим. Ўз фанфорумим билан бирон тадбирга тайёрланишда бешбаттар танқид, уруш тўполон соч ёйишлар билан амалга оширамиз. Натижа эса супер! Асосийси хам ахир шу-натижа! Унгача бўлган ижодий жараён эса шунчаки жараён, натижа эмас! Темирни оловда қизитиб, уриб ишлов бермасанг ханжар бўлмайди! Хулоса ўзингиздан! Фотонигох: Дастур бугун хам давомланади, балки кўришармиз, балки фотонигохимизга тушарсиз ва балки эса фотоприколимизга)) Суратлар муаллифи Олимхўжа Асқаров. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 13059 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 34 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |