Канизанинг шу кунларда кенг омма эътиборига тақдим этаётган янги қўшиғига "Сайёд-медиа"нинг мутлақо алоқаси йўқ ва бир вақтлардаги "Сайёд-медиа"нинг ижодий жамоаси Каниза билан боғлиқ мусиқий ғояси давоми кейинчалик тўхтатилганди. Каниза бошқа студияда бу ғояни давомини берухсат амалга ошириб, "ижодий сериални" давомлаганини маълум қиламиз.
"Сайёд-медиа" плагиатга қарши бўлгани сабаб Канизанинг бу янги қўшиғи мусиқаси "Ялла" қўшиғининг "Ёр кетаман дейди" шлягерини мусиқасини ишлатганини қўллаб-қувватламайди.
"Сайёд-медиа" бадиий рахбари С.Камилов: -Канизанинг сўнгги миллий имидж ва келинлик стили ғояси, қўшиқ мусиқалари, матн ва клип режиссуралари хамда рақслари билан бир тўлиқ лойиха сифатида қўлланилган бўлиб, давомий учинчи тури қилмасликка келишилганди. Аммо айни дамда шу ғояни Каниза бошқа ўзини ғояси балки суст бўлган "ижодкорлар" билан берухсат давомлагани хамда камига унда бошқа қўшиқ мусиқаси ("Ялла"-Ёр кетаман дейди) ишлатилганлиги сабаб уни "Сайёд-медиа" махсулоти билан адаштирмаслик ва боғламаслик сўралади.
Шунингдек, "Хаммасигаям" лойихасини тўлиқ муаллифлари сифатида оммавий ахборот вакиллари, хусусан шоу-бизнес сайтларидан Канизанинг сўнгги янги қўшиғини "Хаммасигаям-3" деб номламасликлари ва у ғоямизга алоқадор қилмасликлари сўралади!
Онасини гапига кирмаган, саникига кирармиди?
|