Пахта мавсумида қатор
хонандаларимиз, пахта теримидаги мехнат
қилаётганлар худудларига бориб, уларни қўллаб-қувватлаш билан бирга ишдан кейинги хордиқларини
биргаликда мусиқа билан чиқаришмоқда.
Каниза хам шулар қаторида Тўйтепа шахри, Қорасув жамоа
хўжалиги, Ёмғирча (!) қишлоғидаги полигонда махсус сахнада туриб қўшиқ
куйлади. Ирригация институти талабалари
штаби бўлган бу даргохдаги концерт дастури
анча вақт унутилмаса керак.
Шу ўринда Канизанинг "Хола, амма, опа ва сингил” операцияси
гуллаганда гулламоқда. Тўйларда хаттоки куёвлар хам , опа, сингилу, хола
аммалари билан шу қўшиққа маза қилиб рақсга тушмоқда. Клипдаги Канизанинг
аввалига танқид қилинган "ғалати” қилиқларини эса, нафақат уйда, балки, тўйда
хам рақсга тушиб қайтараётганларини
маълум қилишмоқда. Айниқса оилавий
томоша қилиб, болакайлар бу клипни эфирга чиқишини интиқиб кутишмоқда, бошланди
дегунча эса шу қилиқларни қайтаришга тушмоқда.
Қизиғи, санъат олами вакиллари билан йиғилиб
қолинганда сўз очилгач, танқид қила туриб, "Уйдагиларга ёқяптида” дейишади))
Демак, уйдагилар учун, оилавий кўрса бўладиган хам клип яратса бўларканку
Каниза!))
Кўз тегиб, эртага шартта устидан бир вагон шоколад
қууууйворса-я?))))
|