Бош сахифа » 2016 » Февраль » 12 » Каниза-"Ўйламанг" клип+аудио
00:23
Каниза-"Ўйламанг" клип+аудио

 

Каниза:-“Ўйламанг” қўшиғи бир инсоннинг илтимосига биноан яралган бўлиб, унга  Алла Пугачованинг “Как все” қўшиғини "А-Студио гуруҳи" талқинида куйланган тури жуда хам ёққани учун худди шу мавзу ва  маънода бироқ, мусиқа ва сўзлари бошқача, албатта муаллифлик тарзида бўлишини сўради. Ижодий ҳамкорим “SMJ”  бу қўшиқни худди буюртма берган инсоннинг ва мени кўнглимдагидек қилиб яратиб берди.  Мени номимдан қўшиқ нокамтар тарзда бўлиб қолмаслиги учун хам қўшиқ матни мени номимдан эмаслигини кўрсатувчи  клип суратга олдирдим. Унда   санъаткорларимиз ҳаётидан реал воқеаларни кўрсатишга қарор қилдик. Озодбек Назарбеков, Мавлуда Асалхўжаева ва яна бир ижодкор хаётидан воқеалар бадиийлаштирилган ҳолда суратга олинди.  Қўшиқ ва клип умумий маънода ичида йиғлаб турган одамнинг кулиб туришга  ундайдиган мажбурияти хақида. Бу санъат ахли учун ҳам яқин холат.


 

 

Клипдан парча инстаграм оламида қўйилганидаёқ одамлар қўшиқдаги  қисқа матниданоқ  Алла Пугачева ва "А-студио"нинг ўша "Как все" қўшиғи плагиати дея шошиб изох қолдиришганди. 

Мархамат қилиб қўшиқни тўлиқ туридаги мусиқа ва матнни бирма-бир солиштиришлари мумкин, фақатгина сўзларидаги МОХИЯТ ва стилистика ўша буюртма берилганига асосан ўхшатилди, бироқ мусиқа ва матн муаллифлик ижод намунаси! 

 

 

Матн, мусиқа муаллифи ва клип ғояси: "SMJ"

Студия (аранжировка ва овоз ёзиш) : "Антарес" ва "Сулола-рекордс"

Бэк вокал: Шахноз

Клип режиссери Жасур Шаметов

Монтаж: Муслим

 

Қўшиқни Мп3 турини кўчирмоқ 4мб

Саундклаудда тинглаб, кўчирмоқ

 

Клипни Ютубда томоша қилмоқ

Майтуб тасиксда

 

Клипни кўчирмоқ 131мб

Клипни мобил турини кўчирмоқ 15мб 

 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 8875 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Kaniza

Нравится
Барча изохлар: 11
1 d940805   (13-Фев-2016 14:21) [Материал]
Ha bunday voqialar hammada uchrab turadi qushiq yaxshi chiqibdi klip ham rahmat

2 Dilmurod Gafurov   (13-Фев-2016 15:04) [Материал]
Kanizada shu kunlada ijodiy tomonlama o'sish bor keyingi ijod mahsullari bundanam yuqori bo'lsin! Bo'larkanu !

3 Sitorabonu   (13-Фев-2016 20:54) [Материал]
Bu yerda Ozodbek Nazarbekov qaysi?

4 JASBEK   (13-Фев-2016 20:54) [Материал]
Тўғриси клипни маъзмун моҳиятига тушунмадим

5 Guli   (14-Фев-2016 06:50) [Материал]
matn yaxshi musiqa zo'r lekin menimcha nimagadir qo'shiq unchalik emas nima bo'lganda ham Kanizada o'sish bor tanqidlar ijobiy ta'sir qilyabdi shekilli shu qizni qaytib boshida tufli yoki uzun quloqlar bilan ko'rmaymiz deb umid qilaman

6 wurausmanova   (14-Фев-2016 09:19) [Материал]
Bir marsa eshitsa buladi...

7 umar   (14-Фев-2016 16:51) [Материал]
sayyod, shu nimagadir kam ijod qilgandeksiz. yangiliklar ham, ijodiy maqolalar ham kam. sizdan faollikni kutib qolamiz.

8 Guli   (14-Фев-2016 21:01) [Материал]
men Mavluda Asalxo'jayevani dadasi konsert berayotgan vaqtida olamdan o'tganini eshitganman agar bu rost bo'lsa menimcha shu voqea klipga syujet qilib olingan

9 Asal   (15-Фев-2016 19:17) [Материал]
Vobshe hech narsa tushunarsiz?Mavluda i Ozodbek prichom?Manosiz,bemaza klip,Pugachovani ka vse ashulasi bilan osmon bilan ercha....

10 Urol Xujayev   (16-Фев-2016 00:49) [Материал]
Туг'рисини айтсам Озодбек ва Мавлуданинг исмларини укиганимдан сунг кизикиб клипни томоша килдим. Бировларни танкид килиш менинг ишим эмасу лекин мусика яхши, клип зур, матндаги сузлар хам яхши. Аммобу кизимизда умуман овозлари йук экан. Демокчиманки овозларида оханг йук. Янаям билмадим.

11 Ойбек   (16-Фев-2016 01:41) [Материал]
Musiqa aranjirovkaga gap yo'q lekin matn sayoz ma'no yo'q.vaxima qiladigan darajada ijro xam yo'q.kanizada 0,5 % o'sish bor.klip esa sifatli olingan.lekin ovoz umuman mos kelmagan.ijroga 2 baxo.bu kaniza qayg'uli qo'shiqni ijro etolmaydi.nima bo'lganda xam omad lekin.buni tagida qancha mexnat yotibti.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!