Бош сахифа » 2016 » Май » 1 » Каниза турмушга чиққанди. +ВидеоЛар
02:44
Каниза турмушга чиққанди. +ВидеоЛар

 

 

28-апрель куни "Истиқлол" санъат саройида хонанда Каниза ўзининг 10 йиллик ижоди, таваллуд айёми ва турмушга чиққани муносабати билан айнан 28-апрель кунида яккахон концерт дастурини хисобот тарзида тақдим этди. Бу санада "Истиқлол" санъат саройида нишонлаш эмас, балки мана шу бахтли онлар шиори остида яхши онлар бирлаштирилди холос. Вахоланки аксарият ижодкорлар ўз байрамлари муносабати ва албатта юбилейларини хам ижодан сахнада нишонлаб келишгани сир эмас. 

 

 

Ташриф буюрган томошабинлар учун томоша залига кираверишдаги холлда ушбу кун байрам мохияти сифатида ширинликлар ва патирлар қўйилди. Дастур сўнггигача инстаграм оламида увол хақида хайиққан одамлар башорати 2012 йилги Майя қабиласи башорати каби ўз тасдиғини топмай халқимизда айтилганидек "урвоғам" қолмади. Халима назорати остида уюштирилган ушбу "Кутиб олиш"  кутилмаган совғалари "ЮлдузГифтбокс"  тарафидан тақдим этилди. 

 

Томошабинлар зали тўлган бироқ тепа балкон эса деярли бўш бўлди. Канизанинг концерт ташкилотчилари хабарига кўра аксарият хонандалар қўллайдиган чипта "ўтказиш" қўлланилмаганлиги боис шундай натижа бўлди.  

 

 

Сахна концерт шиорига монанд торт шаклида безалган. Афсуски уларда шамчироқлар сифатида олов эффектли чироқлар билан бойитишни концерт ташкилотчилари унутишганини маълум қилишди. 

Дастур  "Тўйлар муборак" мусиқаси, биринчи асосий парда очилгач эса   "Шақиллама" қўшиғи "Ўртар" қўшиғи билан уйғунлаштирилган тарзда бошланди. 

 

 

Каниза буваси Ўзбекистон Халқ артисти Муроджон Ахмедовнинг машхур ва афсонавий "Ўртар" қўшиғидан парча куйлади. Давомига бувасининг шу қўшиғи уланган тарзда  давомлаб хотираланди. 

 

 

Каниза ўзини имиджига содиқ холда бошида лаганча ва унда анор (қўллари ва зирагида хам анор) билан сахнада кўринди.

 

Либослар ArtBySofia ва атрибутлар FusionArtAtelier. Ғоя СМЖ.

"Тошкент зеболари" ва "Караван" рақс дасталари. 

Роллерлар Александр Паловников рахбарлигидаги #FUCurban гурухи (алохида рахмат!)

"Бек" доирачилар гурухи

Концерт дастури ғоя ва сценарийси СМЖ

 

Камерамиз илғаганлар санъат оламидан шу кунги мехмонлар  Шахноз, Ботир Қодиров, Якзон, Умидахон, Камола Орипова, Рухшона ва унинг турмуш ўртоғи, Шахзода Мухаммедова, Муқаддас Саъдуллаева, Ирода Иралиева, Отабек Муталхўжаев ва Ёдгор Мирзажоновлар бўлишди. 

 

 

Дастурдан Достон Убайдуллаев билан куйланган дуэт хам ўрин олди. 

 

 

Концерт дастурини бошловчиси Камола Эрматова бўлди, қизиқчилар Халима ва Маъмуржон Холмедовлар эса блокдан блокка ўтишдаги бошловчилар бўлишди хамда Канизанинг имиджида қизиқ чиқишлару приколлар хадя этишди.  Уларни видеода кўрасиз. 

 

 

Дастурнинг блокдан блокка ўтишига хар бир блокдаги қўшиқлардан парчаларни опера ва мақомчилар жонли ижрода куйлашди. Иккинчи блок бошида операчилар жонли анонс сифатида Канизанинг ижодидан 2-блокда куйланадиган қўшиқлардан парчаларни опера қилиб   тақдим этишган бўлса, 3-блокка ўтишда худди шундай жонли анонс сифатида 3-блокда куйланадиган қўшиқларни икки мақомчилар мақом йўналишида жонли равишда куйлашди.  Буларни хам видеода кўрарсиз. 

 

Барча концертларда урфга кирган дуэтлар Канизаникида оригиналлиги билан ажралиб турди. Трио! Каниза "Гўзал" қўшиғини Халима Ибрагимова  ва Маъмуржон Холмедовлар билан биргаликда куйлаб прикол сахна кўринишини тақдим этишди. (Бу сахна кўринишини алохида видеода ютубдан томоша қилиш учун манбаа) 

 

 

Зал кулгудан портлади. Айниқса  ушбу қўшиқни асли клипидаги вазият билан сахна кўриниши сўнггида мослик қилингани қизиқ кечди. 

 

 

"Фарзанд ноласи"  қўшиғи янграганида  унга ишланган видеоролик билан муаммо туфайли техник носозлик юзага  келди. Бироқ қўшиқ қайтадан қўйилди. Техник носозликда эса "Истиқлол" санъат саройи техник ходимлари ёки "Иосис" гурухлари айбдор эмас, бу репетиция жараёнига бир неча бора тўсқинлик қилган "Ўзбекнаво" ходими Қобилжон  туфайли ушбу ролик келтирилганида текшириб олиш имкони бўлмагани билан боғлиқ бўлди. Бу хақида кейинроқ, хозир дастур хақида. 

 

 

"Ўзбегим" қўшиғида роллерлар қўлига байроқ улаб ўзига хос  қанот қилиб  "учишди".  Бу қўшиқдан бироз аввал эса асли Қўқонлик бўлган Каниза юз фоиз жонли ижрода "Мани ёрим Қўқонда" қўшиғидан парча куйлаб берди. 

 

 

"Холаси аммаси" қўшиғига ишланган клип сахнада жонланди. Клипдаги актерлардан фақат актрисалар Халима Ибргаимова ва Зухра Солиевалар бўлиб, бошқа ролларни ўрнига актриса Луиза Расулова ва йигит ролига "Ёр-ёр" клипидаги Сарвар қўйиш лозим топилган.  Актриса Севара Солиева шу куни съёмкада банд бўлгани сабабли дастурда иштирок этмади. 

 

 

"Лилла" қўшиғи янграганида эса залда қийқириқлар бўлди. Зеро ундан авал экранда врач компьютерда ўтирадиганлар бўйин остеохондрозига учраши давр муаммосига айлангани хақида айтиб, қандай харакатлар қилишини айтади, орқада эса Каниза шу харакатларни қила туриб "Лилла" клипидек бошини айлантиради. Бу ролик клипдаги ўша харакатларга уланиб сахнада "Лилла" жаранглади!

 

 

Ўзбек рақсларини маромига келтириб ижро қиладиган ва буни "Хаммаси" хамда "Хожака" клипларида хам исботлаган Канизага шу куни сахнада сценарийга монанд  махси берилиши раққосалар тарафидан унутилганига қарамай, баланд пошнали пойафзалда хам сакраб-сакраб рақсларни уддалади!

 

"Ёр-ёр" мусиқа  садоси остида экранда Канизани никох ва ЗАГСдан ўтиб бўлгани хақида фото ва видеолар намойиш қилинди. Видеолавхалар орасида интервью жараёнидан хам парча тақдим этилди. Унга кўра ўз бахтига эришиш осон бўлмагани ва керак бўлса хозир хам икки ёш ўз бахти учун курашаётгани хақида сўзлаб йиғлагани бор. 

 

 

"Ёр-ёр" қўшиғини миллий келинлик либосида куйлаб чиққан Каниза  аввал сахнадан уч тарафга қараб келин салом кейин эса одамлар орасидан юриб бориб томошабинлар залидан яна уч тарафга ва тўғридаги чиқиш эшиги олдидан қайрилиб яна келинсалом қилиб доира садолари остида кўчага чиқиб   "Rolls-Royce"да кутиб турган куёв олдига пешвоз чиқди. 

 

 

Ха, хали бунақаси нафақат ўзбек эстрадасида балки дунё миқёсида хам кузатилмаган холат. Санъаткорлар концерт сўнггида сахна ортига кетишади, Каниза эса томошабинлар чиқадиган йўл билан (ғояга кўра томошабинлар билан бирга) кўчага чиқиб уни куёв ўз уйига олиб кетди. 

 

Каниза:- Турмуш ўртоғим билан оилавий кичик тўй қилишга келишгандик, кейин келгуси ижодимга шубха билан қарагани учун хали фарзандлик бўлсам ижодни давомлашимга ўзимни хам шубхам бўлди ва икковимиз келишиб 10 йиллик ижодим ва шу тўй муносабати билан айнан таваллуд айёмимда концерт тақдим этишим, ундан аввал никох ва ЗАГСдан ўтиб кейин концерт куни, дастурдан сўнггина унинг уйига қадам босишимга келишилди.  Шу сабаб хам у онларни  концерт тугашига улаб  турмуш ўртоғим  уйига шу тариқа   олиб кетишига келишилди. Назаримда хеч қандай ёмон тарафи йўқ, ижодкормиз ижодан ёндошилди, дабдаба билан тўй қилиб исрофгарчилик билан қайсидир ресторанда тўй қилгандан кўра,  халқ олдида хисобот концертимни тақдим қилиб, халқ билан кўчага чиқиб, халқ олдида  турмуш ўртоғим билан кетишимга ижодан ёндошиб кейин оилавий даврада кичиккина нишонлаш қилмоқчи бўлдик. Майли хечқиси йўқ, фақатгина мухлислардан гулларни ола олмаганим чатоқ бўлди бу учун жудаям қаттиқ сиқилдим ва улардан чин дилдан узр сўрайман.  Хаммасини кўрдим, гуллар ва совғаларни, айримларини мени ортга  қайтаришганида  олишга муваффақ бўлдим. Онамга ва хаттоки санъат оламидан уйимга хам гул хамда совғаларни ташлаб кетишганларга рахмат. Борийларга шукр! 

Фурсатдан фойдаланиб, матбуот анжуманида бир қанча санъаткорларга нисбатан қаттиқ кўриниб қолган фикрларимга хам узр сўрайман. Аслида журналистлар айбдор эмас, ўзим хаяжонланиб фикрларимни тўғри  етказиб бера олмадим. Хамма хамкасбларим ва хонандаларни хурмат қиламан ва шу пайтгача хамма гувох, буни улар  кўришиб қолганимиздаги муомаламдан то уларнинг концертларига ўзим чипта харид қилиб гуллар билан бориб табриклашим далил. Хаттоки бир хонанда "уни таклиф қилмагандим, келиб гул берганида хайрон  бўлдим" деганидан хам хабарим бор (кулади). Майлида ким учун хурмат бу таклиф этилганида концертига қуруқ келиб  ярмидан чиқиб кетиши, кимгадир эса чиптасини харид қилиб гул билан келиб  табриклаши хурмат саналар. Бу миннат сўзлари эмас, асло. Шунчаки бор хақиқат. Матбуот анжуманидаги хақиқатларим хам шахсий фикримча ва таъбир жоиз бўлса хатоим хамда менга шундай туюлгандек бўла қолсин. Мен бахтлиман, шукр дастурим бироз хатолиги билан ўтган бўлсада аксарият томошабин ва хамкасблар тарафидан  биринчи концерт учун аъло дея бахоланди. Ва энг асосийси оила қурдим. Хозирча турмуш ўртоғим назорати остида ижодни давомлашимга келишилди. "Чилла ўтгач" хизматга шўнғиймиз. Уёғини вақт кўрсатар. 

 

 

Ана энди асосийси!

Нега гуллар олинмади?

 

Юқорида айтганимдек, дастур ғоясига асосан Каниза "Ёр-ёр"ни куйлаб томошабинлар олдига тушганидаёқ сахна экранида кўчадан трансляция қилиниб, куёв Канизани олиб кетгани келгани кўрсатилиши керак эди.  "Ўзбекнаво" эстрада бўлими концертларни назорат қилувчи ва ўз ишига шу қадар сидқидилдан ёндошиб хаттоки бир концерт репетициясида сахна ичига тушиб кетиб оёғини хам синдиришга улгурган "мўмингина қобилгина"дек кўринган Қобилжон акаси шарофати ила трансляцияга айни "Ёр-ёр" пайти рухсат берилмади. 

Вахоланки трансляция пайти, Каниза охирги келинсаломни  чиқиш эшиги олдида амалга ошириб кетгач, бошловчи дастур тугагани ва  кўчада Канизани куёв олиб кетаётганини эълон қилиши керак эди.

Шунда томошабинлар кўчага чиққач Канизани кузатиб унга гулларини хадя қилишлари керак эди. 

Қизиғи дастур давомида томошабинларни аксари гулларни бермади.  Гулларни бермоқчи бўлганларга НЕГАДИР сахна ёнидаги тансоқчилар рухсат бермади. Холубки шу куни гуллар ва совғалар билан келган одамлар жуда кўпчиликни ташкил этганди. 

Вазият бундай тус олгач одамлар гуллари билан сахна олдида ва сахна ортида туриб қолишди. Кўчадаги куёв мошинасида Канизани эса Қобилжон қистови биланми сарой олдидаги милиция тезда кетказиб юборди. Кўпчилик Канизанинг онасига гулларни берди.  "Истиқлол" санъат саройи  орқа тарафида  хам кутаётганлар учун ташкилотчилар Канизани қайтаришди ва куёв билан қайтган Каниза улардан гулларни олди. 

 

 

Концертдан кейин Каниза турмуш ўртоғи билан  урф одатларимизга амал қилган тарзда унинг уйига қадам босди. 

 

 

"Ўзбекнаво" концертлар назорати бўйича Қобилжон акасига келсак, концертдан бир кун аввал ва концерт куни ижодий жамоага  репетиция қилишга рухсат бермай рухан тайзиқ ўтказган ва буни барча ижодий жамоа хам тасдиқлайди. Хаттоки раққослар хам.  Негадир шунча пайтдан бери қанчадан қанча концертлар репетицияларида бўлган бўлсак биронтасида бундай таъқиб ва тайзиқ тугул текширув хам ўтмаганди. Буни ташкилотчилардан тортиб шу куни "Истиқлол" санъат саройида репетиция жараёнидагиларни хаммаси хайратланиб  гапирди. 

Концертга бир кун қолганида ва ўша концерт куни хам бундай текширув кимга ва нимага керак экан?  Дастурни сценарийсини тасдиқлаш ярим ой аввал "Ўзбекнаво"да  ўша Қобилжон ва комиссия аъзолари тарафидан ўтказилиб тасдиқланган бўлишига қарамай нега бундай тўсқинликлар қилингани ноаниқ.

Ўша комиссия вақтида негадир сахнадан туриб "Халқим ва элим" сўзларини айтиш мумкинмаслиги хамда "Қўқонликман" дейиш эса махаллийчиликка сабаб дея комиссия аъзолари бахолагани янада хайратланарли.

Бир неча хонандалар фарзандларию хаттоки сахнада куёви билан хам дуэт куйлаганига қарамай Канизанинг турмуш ўртоғини экранда кўрсатишга Қобилжон тақиқ қўйди. Оилани кўрсатиш сахнада мумкин эмас экан. Канизага келганида мумкин эмас бўлди. 

Қанчадан қанча аёл хонандаларни  концертдан кейин ўзини мошинасида эри олиб кетяпти, Канизанинг никохи хам ЗАГСИ хам ўтгани кўрсатилди, шунчаки ёр-ёрни куйлаб чиқиб кетишида куёв олиб кетишини халққа бевосита кўрсатишда нима жиноят бор экан, тушунарсиз.

 

 Давлатимиз мустақил бўлганига неча йилдан ошди хамки собиқ тузум даври билан иш тутиб, дўппи сўралганида кавушларни титадиганларга тушунмай қолаяпмиз. Нима учун рахбариятлар орасида шундайлар хануз демократия ва сўз эркинлигига ва умуман ИЖОДга тўсқинлик қилмоқда?

Бугунги даврда Маданият ва спорт вазирлиги хамда "Ўбекнаво" тарафидан кўплаб ижодий ва ижобий ишлар қилиняпти. Уларнинг самарасини кўряпмиз...Бироқ Қобилжон каби ўз мансабини суистеъмол қилиб манфаатдорлик қилаётганлар сабаб санъат олами рахбарларига ишонч ва демократияга путур етмоқда. 

 

Ўзи бир хонандани репетициясида хам шундай иш қилганида Худо уриб сахна ичига қулаб тушиб оёғи синганида раққосалар "баттар бўл" деб юборишигача борганлар ўзига ўшандаёқ хулоса қилмабди.

Менимча гап бошқаёқда. Концертдан аввал Қобилжон билан келишиб уни рози қилишмаган кўринади. Шахсий фикримча бу хаммасига оддий жавоб.

 

Маданият ва спорт вазирлиги хамда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасига хурмат билан. 

 

Бузоққа левомицетин!

 

Суратлар муаллифи Азиз, видеони суратга олган Достон. 

 

Концертдан видеолавхаларни Ютубда томоша

 

Концертдаги ТРИО приколини алохида ютубда томоша қилмоқ

 

"Фарзанд ноласи" ролигини ютубда томоша қилмоқ

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 39544 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Kaniza

Нравится
Барча изохлар: 8
1 wurausmanova   (01-Май-2016 04:55) [Материал]
Bahtli bulsin!

2 Bakhtisher Aslonov   (01-Май-2016 08:17) [Материал]
Bu qiz borgan sari odamni hayratlantirmoqda. Yuqorida uning aytgan gaplarini o'qib qisqasi nima deb o'ylashga ham hayron bo'lib qoldim. Ancha yil ilgari Kaniza bilan shaxsan tanish bo'lgan tanishim uning xulqi juda yaxshi ekanligini aytgan edi, mana endi shuni o'z ko'zim bilan ko'rib turibman. Yashang Kaniza! Konsertdagi barcha jihatlar ORGINAL bo'libdi, ilohim baxtli bo'ling. Sizga qalbimdagi eng samimiy tilaklarimni tilab qolaman.

3 Yusufbek   (01-Май-2016 22:43) [Материал]
Uzbek Ledy Gagasi kim bilasizlarmi bu aynan Kaniza ariginal ijodkor bahtli bulin

4 Шерзод Шодиев   (02-Май-2016 02:39) [Материал]
Ха Каниза хон Кобил акасини Рози килмаган эканда. Бизда качон коррупция тугайди экан, тугамайдию камаяр экан. Концерта анчагина хатоликлар купу Лекин, Каниза харакат килибди. Нима хам дийман бахтли булсин.

5 azalawyer   (02-Май-2016 15:23) [Материал]
ОблГаидан КобилГаи эканда)

6 Otabek   (02-Май-2016 18:05) [Материал]
Sayyodga shunday "jonli" material uchun tashakkur!

7 ledy   (02-Май-2016 21:39) [Материал]
Хар нима булмасин, барибир зур шоу булганга ухшайди. Албатта биринчи концертни зур чикиши канча одамни "ичини куйдиради"

8 Abbosbek   (12-Май-2016 03:54) [Материал]
Baxtli bulishsin, taxrirriyatga xam raxmat konsertdi yoritganlari uchun. Yanada yaxshi, mazmunli ma'qolalar kutib qolamiz.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!