Илк ижоди билан танқидлар хит парадининг юқори поғоналарини забт этиб келган Каниза, санъат оламида тажриба билан кифояланиб қолаётгандек эди. Бир хил аниқ йўналишига эга бўлмай, асосан оригинал ва креатив қиёфалари билан ажралиб овунаётгандек эди гўё.
Каниза ижросидаги "Журналистлар мадхияси" нафақат санъат олами, балки тингловчилар учун хам кутилмаган бурилиш бўлгани аниқ. Теша тегмаган мавзу, яна кутилмаган хонанда ижросида...асосийси эса авжини куйлай олишдек қиррасини намоён қила олди.
Энди санъатга жиддий киришган Каниза ўз йўналишини топди. У шарқона йўналишда куйлаб рақсга хам тушади. Унинг пластикасига эндиликда салбий равишда тош отиб эмас, балки завқланиб ижобий бахо берасиз дейишмоқда у билан ишлайдиган ижодий жамоа.
Зеро у энди ниқобни ечади ва асл ижодий иқтидорини кўрсатади. Ажабтовур қиёфалар остида қандай иқтидор ва махорат яширинган экан?
Хозирда тақдим этилиши кутилаётган янги имидж ва йўналишдаги илк таронага трейлерни тақдим этамиз.
Тинглаб Канизани рақслари энди қандай тусда бўлишини кўз олдингизга бир келтирингчи?)) ХИС ЭТа олармикинсиз?))
Va nihoyat Kaniza: - Treylerni eshitdim, klass musiqasi judayam chiroeli chiqqan, qushigam yahshiga uhshayapti Kanizani yangi imijda kutib qolamiz faqat omad yor bulsin.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.