03:55 Каниза концертига фотонигох | |
Анорлар, анорлар ва яна анорлар...
Хайр дада...
жонли ижро...
сахна эмас торт)
Шунча пайтдан бери кузатилаётган концерт дастурларини биронтасида учрамаган холат: Дастур сценарийсини бузган ва репетиция жараёнлариданоқ шахсий адовати туфайли ижодий жамоага рухан тайзиқ ўтказиб келган муттасадди идора ходими сабаб мухлислар Канизага гулларни бера олишмади... ва кўчада гуллари билан турган мухлислар учун Каниза ва уни турмуш ўртоғини қайтаришга мажбур бўлдик. Қанча одамлар эса гуллари билан кетиб бўлганди... Ходим тарафидан рухан босим натижасида репетиция жараёнлари бир неча бора тўхтаб қолди. Рухан зўриққан жамоа репетициясиз дастурни бошлашга мажбур бўлиб концерт давомида албатта етарли хатоларга учради. Сценарий тузилаётганидаёқ "Халқим ва элим" сўзлари ишлатиш мумкин эмаслиги, дастур давомида Қўқонлик эканлигини айтиш негадир махаллийчиликка сабаб бўлиши , на сахнада ва на экранда оилавий суратлар ва маълумотлар хам бўлиши мумкинмаслиги жамоага катта янгилик бўлди! Балки бу фақат Каниза учун аталган шахсий тақиқларми? Қанча санъаткорлар сахнада боласию рафиқаси билан дуэтлар куйламоқда. Хонандалардан хаттоки куёви билан хам дуэт куйлаганлар бўлдию, аммо Канизага мумкин эмас экан... Сахнага оилавий қанча одам чиққану аммо... Концерт тўхтатилишига олиб келиб халқнинг норозичилигига сабабчи бўлишига оз қолган у ходим ким ва нима манфаатларни кўзлаганди? Дўппи сўралганида ковуш излаган уЛАР кимлар эди? Буни келаси репортаждан батафсил фактлари билан билиб оласиз.
Хуллас, Канизага гул бериш насиб этганлари орасида Канизани бўйи баравар қилинган гулдаста ажиб.
суратдаги йигит куёв эмас!
Суратлар муаллифи Азиз | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 28142 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |