Каниза "Хожака"си билан Супрақоқдида) КЛИП MP3|Video
Каниза

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

СУПРАҚОҚДИ лойихаси  янги мехмони  Каниза "Хожака" қўшиғига ишланган клипи билан.  

 

 

Супра қоқилгунгача бўлган маълумотлар: Бу ижод маҳсули хам худди "Хаммасигаям" каби  SMG га тегишли , тарона матни, мусиқаси, клип ғояси, клип режиссёри ҳам SMG га тегишли. Оператор Исроил Исмоилов. Видеоклипда  Санжар Шодиев, Аббос  ва бошқалар иштирок этган. Стилист Лидия Андрэ.

 

 

Супрақоқди кадр орти маълумоти: -Клип 29-30 май кунлари икки кун "Самарқанд дарвоза" савдо мажмуаси ва Сағбон кўчаларида олинган. Қўшиқ Тошкент, Хоразм ва Бухоро шевасида куйланган. Бироқ Му5 телеканали бадиий кенгаши фикрича қўшиқ тожикча куйланган эмиш,  тилни шевадан ажрата олмайдиганлар бадиий кенгашда бўлганидан  кейин эфир ахволига хайрон қолмаса хам бўлаверади))).  Биз уларга қозоқча туюлса керак дегандик, тағинам тожикча дейишибдику))-дейди ижодий жамоа.  Клипга кирмаган лавхалардан бемалол яна битта клип яратса бўлади, зеро худди "Хаммасигаям" қўшиғига ишланган клипда трек кўринишига хам алохида рақслар қўйилганидек, бу клипда хам худди шундай клипга тўлиқ киритилмаган рақс постановкалари мавжуд. 

 

 

  Премьерадан сўнг "Супрақоқди" учун  Каниза:- Клип чиқишидан аввалоқ қўшиқниям жуда яхши кутиб олишганди, клип эса юмори нормал бўлганларга  ёқмоқда албатта. "Хаммасигаям" клипини давоми бўлган бу клипда турмуш ўртоғим билан фарзандлик бўлгач савдо марказида юриб янги кўйлакни кўриб ёқтириб қоламан ва уни олиб беришни сўрайман. Мени ижроимдаги манекен жонланиб келинни кўйлак сотиб олишга аврай бошлайди. Хожам эса харажатлар эндиликда фарзанддан ортмаётганини ишора қилиб рад жавобини беради. Кейинги холатлар эса мюзикл тарзида давомланиб, қўшиқ матнига монанд кечади. Эри билан хануз савдо қаторларида  айланиб юрган мени қахрамоним ва турмуш ўртоғим олдидан Хоразмлик қизлар чиқиб эримнинг ваъдаси ёлғон эканини айтгач у жахл қилиб кетиб қолади, Хоразмлик қизлар бошлиғини хам ўзим роль ўйнаб рақсга тушганман ва халиги келин ролимдаги аёлга эрдан пулни қандай олишни хазиломуз тарзда кўрсатаман, кейин эса актер Санжар Шодиев ижросидаги аслида бой бўлган айёр лўли ва унинг  иккиқат аёлига бирон егулик олишга шу савдо мажмуасига кириб қолишади , уни аёлини ролини хам ўзим ўйнаганман, натижада хамма адашиб қолиб, бир-бирига ўхшаш икки Канизани икки эркак кўриб хайратланишади. Хуллас охир оқибат кўйлак олиб беришга турмуш ўртоғим рози бўлиб халиги кўйлак турган жойга келишса, манекен устида лўлилар рўмоли ва кўйлакни эса лўлилар сотиб олган бўлади. Югурганникимас, буюрганники бўлиб  клип тугалланади.     Тўйдан аввал осмондаги ойни олиб бераман дегану кейин эса фарзандига ўралашиб ўзига қаролмай қолган аёлига диққат қилмайдиган ва аёлини олдингидек гўзал бўлишига интилишида кўмак бўлмас эрларга  хам аталадиган хазиломуз  клип бўлди. Шунчаки "Хаммасигаям" клипи давоми. 

  

 

ЮТУБда томоша

 

Майтуб тасиксда томоша

 

Клипни тасиксдан кўчирмоқ  122мб

 

Клипни мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 15мб 

 

 

"Супрақоқди" лойихаси хақида: Сайтимизда премьерага оид янги оригинал лойиха:  Хамма ерда биринчилик бу оддийлик...аммо қизиғичи? Ишонаверинг биринчи премьера қаёқдаю сўнггисичи? Премьерадан сўнг сўнгги премьерада биз премьера пайтидаги одамлар фикри билан ва албатта хонанданинг премьерани кутиб олишгани билан боғлиқ фикрлари. Шунингдек қўшиқ премьераси билан боғлиқ кадр ортидаги маълумотлар.

СУПРАҚОҚДИ: Хаммада биринчи, бизда эса асосийси-ХОТИМА! Хамма бу хамма, хаммада бирдек бу оддий!)) Бизда эса ўзгача, янгича ва оригинал-супрани қоқибла ташлаймиз))     

 

 

02-Июл-2015 05:41
Бўлим: MP3|Video | Чоп этди: Sayyod | Тег : supraqoqdi, Kaniza
1 kamtar1   (02-Июл-2015 08:34)
cranky

2 ledy   (02-Июл-2015 10:05)
Яхши чикканми чикмаганми билмадим. Мен уялиб кетдим клипни ва Канизани киликларини куриб tongue tongue tongue

3 Umida   (02-Июл-2015 10:48)
kayfiyat ko'taradigan klip, yomonmas umuman olganda

4 ЗИЛОЛА   (02-Июл-2015 11:04)
нега унака саёз килпла ишлиди бу киз, энсаси котади одами. шунча мехнат киганига яраша тузуро сенари йуми

5 парвина   (02-Июл-2015 11:15)
буям огирланган кошикмикин канизани биттагина тузукрок кошигиям четэлники экану аммаси холаси

6 тобакелбек   (02-Июл-2015 11:16)
Узр бу киззи эшитмайман росса бачкана

7 кобичка   (02-Июл-2015 11:17)
бомапти

8 мустафо   (02-Июл-2015 11:18)
эссизгина вохтим

9 muzaffar_abdullayev   (02-Июл-2015 15:29)
klip juda zor ishlangan oychi oyini oylaguncha tavakkalchi ishini bitirar))

kanizaga omad bundan keinam bundan yaxshi va ajoyib klib qoshiqlarni kutib qolamiz)))

10 Rustik   (02-Июл-2015 17:02)
Хожака бу уйнашини назарда тутябтими ё эрини тушунарсиз мантиксиз клип wink

11 sirojiddin84   (02-Июл-2015 23:30)
Хоразмча сакрашни "ёмон қилибди". Хозир хам эсимга тушиб бир рахмим, бир кулгим келади.

12 alimardon   (02-Июл-2015 23:55)
Емаган клип

13 viva   (03-Июл-2015 00:00)
Rayhondan ming marta yaxshiku, rossa yomonlaysizlarda bechora qizni.

14 Aziz   (03-Июл-2015 13:48)
Shu qizni sal tomi joidamasdeee

15 FERUZ   (03-Июл-2015 15:33)
Манга каранглар Каниза узи кимни арпасини хом уриптики уни бунчалик ёмон курасизлар. Олдиндан этиб куяй ман Канизани мухлиси эмасман. Нимаси бачкана тушунмадим?! Баъзи бировларга ухшаб расмлари таркаб кетмаган буса. Битта айби шу шоу-бизнесга тоза хаво олиб кирганими бошкаларга ухшамаслик учун. Качон карама Канизага тош отганлариз тош отган.Узи силарга ким ёкади? Райхонми ёки Шахзодами. Бориб тинглайверларинг ушаларни унда. Ана ушаларга ухшаб Каниза сахнанини деб дустликдан кечган эмас. Каниза хам кимнидир боласи. Уни хам она туккан. Намунча уни ёмон курасизлар бировни боласини. Ёкмаса курма шу видеони. Эсиз вактим, качон нормальный кушик айтади кабиидаги тутуруксиз гаплариз. Хар холдачи консерваторияни битирган. Бир кун келиб шу кизга хам омад кулиб бокар. Мана шунака комментлариз артистни синдиради. КАНИЗАНИ КУНГЛИДА ЗИГИРЧА ХАМ КИРИ ЙУК. ХАВАС КИЛИБ ЯШИДИ. ХАСАД БИЛАН ЭМАС. ОДАМ ИНТЕРНЕТ ДЕБ МИЯСИГА КЕГАННИ ЁЗИБ ТАШАМИДИ. ЁКМАСА НИМАГА КУРДИЗЛАР. БОШИДАН ЁКМАГАНИКУ ШУ КИЗ. КИМ ЯХШИ? ТАМИЛЛАМИ? БАЧКАНИЛИК УНДА ЙУКМИ? УНДА ОВОЗ БОР ЭКАНМИ? АНА ШУ СИЗЛАР НАЗАРГА ИЛМАГАН ХОНАНДАЛАРНИ ХАМ 4-5 ТА УЗИГА ЯРАША МУХЛИСИ БОР. УЗИ БИЗНИ УЗБЕКЛАРГА БИТТАСИГА ЁКМАДИМИ ХАММАСИ УНГА ЭРГАШИБ МАНГА ХАМ ЁКМАДИ ДЕБ ЁЗВУРАДИ.
P.S КАНИЗА БУНАКАНГИ ГАПЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРМАНГ. ИЖОД КИЛИШДАН ЧАРЧАМЕНГ. КЛИП ЗУР ЧИККАН. КАЙФИЯТНИ КУТАРАДИГАН ДАРАЖАДА. СИЗДАН ЗУР АКТРИСА ЧИКАДИ. МОЛОДЕЦ!!!

20 hafizahon   (04-Июл-2015 09:00)
Assalomu alekum Feruz, rahmat kattakon sizga va nihoyat men kutgan koment yozildi, Kanizani muhlisi bulmasangiz ham judayam tugri yozibsiz uz fkringizni, Kaniza yomon izzoh qoldirganlarga yomonlik qilmagan va hafa ham bulmaedi faqat onasi bulganim uchun menga qattiq botadi, u ijod qilishdan tuhtamaedi, bizni Uzbek muhlislarimizga na issiq yoqadi, na sovuq. Qushiq va klipni yaratish uchun qancha mehnat qilinadi, nohotki insonni qilgan mehnatini hurmat qilinmasa shu klipni 7200 odam kuribdi 3-kunda Kanizani yangilik qilgani, boshqa kliplarga uhshamasligi uchun bulsa kerak, nima bulganda ham hammaga insof bersin. Feruz rahmat sizga hamisha salomat buling.

22 ledy   (05-Июл-2015 00:40)
Хурматли Феруз! Канизага хеч ким карши гап ёзгани йук. Хамма кушикка фикр билдирди холос. Сиз узингиз Тамлла билан солиштириб уни пастга урган сиз бу ерда. Каниза Тамилладан минг 100марта яхши. Нима энди кушикни кандай кабул килсак фикр билдириш мумкинмасми? Коммент артистни синдиради, дебсиз. Хакикий ижодкор ижод килади, комментга караб кушик ёзмайди.

16 Llon   (03-Июл-2015 15:36)
Юнхи, балки сан билмассан маданиятни ва муомалани. Нимага бировни билмай туриб хулоса чикарасан. Каниза жуда хам яхши киз. Голос ужасмуш. Бошкаларники булбулдекми? Аввал УЖАС сузини ёзишни урган. ужИс эмас УЖАС!!!

17 kuzErtagi   (03-Июл-2015 17:22)
klip va qoshuq zor! nme endi bachkanekan? kanizani yahshi qoshiqchi diyomimamnu lekin klip dahshat manga yoqti

18 shoras_666_   (04-Июл-2015 00:43)
normalniy ashulayam klipam rosa mehnat qilingan nimasi yomon. 1 ta odam yomonlasa ketidan hamma yomonlab ketvurarkande huddi hozirgi payitta shou biznesda hamma ashulachila kuchli klipla kuchli kuchli sherlani ashula qib etvotkande hammasi shude o'zi.hozirgi payitti bo'votgan ashulalani hammasiyam zo'rmas o'shaladan yomonmasde buyam

19 wurausmanova   (04-Июл-2015 05:43)
Klip chiroyli,qiziqarli,raqslari ham yarashibdi.Ammo maqsad nima?Qanday ma' naviy ozuqa olish mumkin bu qushiqdan...faqat shunchaki bir qarash mumkin kuz tushganda.Qushiqda dard bulmasa,u inson qalbini junbushga keltirmasa,yoki u qushiq kayfiyatingni kutarib Seni rohatlantirmasa u qushiqmi? Shunchchaki kuylamoq nimaga kerek?nimaga ortiqcha harajat?Undan kura hayriiya qil.machit yoki yul qurilishiga,bemorlarga sarflang?! Taniqli bulasan.Uzr ammo....shahsiy fikrim.Kamsitish,hafa qilish niyatim yoq.Shunday bulsa ham,Omad!Shuncha mehnat qilishgan...

21 Вика   (04-Июл-2015 23:41)
МАН КУРМИЙ КУЯ КОЛАМАН

23 FERUZ   (05-Июл-2015 08:07)
Хурматли ledy! Хамма фикр билдиришга хакли. Лекин, шу сайтда Каниза чиккан маколалар остидаги комментларни бирма-бир куриб чикинг. Бирига ёкмаган булса, колган хаммаси унга эргашиб манга хам ёкмади деб изох колдиради. Нимага хар ким уз шахсий фикрига эга эмас. Ёкмадими демак исботлаб беришсин айнан нимаси ёкмаганлигини ва хатоси каердалигини. Манку хеч качон Канизани Тамилла билан тенглаштирмаган булардим. Шунчаки келтирганман холос. Каниза комментларга умуман эътибор бермайди. у факат ижод килади. лекин Канизани онаси Хафиза опа комментларни кузатиб борадилар. Албатта каттик ботади. Фарзандини килган мехнатини билиб-билмидиган одамлар бир пул килса. Хулоса чикариш узиздан.

24 AAA   (05-Июл-2015 08:12)
ХА ВИКА САН КУРМИЙ КУЯ КОЛ, АСАБИНГ БУЗИЛМАСИН ЯНА!!! НЕРВ ТОЛАЛАРИ ТИКЛАНМИДИ ДЕБ ЁЗИШГАНДИ "ЗДОРОВЬЕ" ЖУРНАЛИДА!!!

25 feruzbek   (06-Июл-2015 06:15)
Feruz jaa qattiq himoya qilib qoldiz qarindoshi yoki ozimisiz deyman. Bu yerda hamma ozini fikrini yozyapti. Forumdagilarni qoyga oxshatib qoyibsiz birini ketidan boshqasi ketyapti deb. Sizziyam boshqasiniyam majburlab gapini otkazishga haqqi yoq fikr erkinligi bor

26 Фарзона   (06-Июл-2015 16:51)
Факат минус

27 FERUZ   (06-Июл-2015 21:02)
feruzbek Фикр эркинлиги ва кайси хонанда булишидан катъий назар ва улар кивотган мехнатлари ва ёмонлаш уртасидаги фаркни англаб етинг. Бу ерда сизи хам хаккиз йук мияизга нима келса ушани ёзиш керак экан деб ёзиб ташайвериш. хайриятки сайт модераторлар утиришади. Ёки булмаса каниза тошбурон килишдан хам тоймайсиз шекилли. Интернетни оркасида утирволиб манам биламан хар балони ёзиб ташашни. Лекин, муомала маданиятини хам жуда яхши тушунаман. аввал узиз кулга бир микрофон олиб кушик айтингчи. Агар шунда хам Худо бирон истеъдод берганмикан. Хар холда Канизага давлатимиз Нихол мукоофтини берган.Баъзи бировларга ухшаб мукофотни олиб уйда утиргани йук Каниза. Янгилик килишга интилади доим. Омадини берсин дейиш урнига факат ёмонлаш. Майли каердадир хатоси бордир ёки камчиликлари бисёрдир. лекин вакт хаммасини уз жойига келтиради. Ва Каниза хам хато ва камчиликларини узи англаб етади вакти-соати билан. Одам хулосалар келтириб узгаради узи учун.

28 Mirzakarim   (07-Июл-2015 01:40)
Inson erkin bolib yashash kere tak chto kim xoxlagancha koment yozsa bu uni ishi, agar awulachini ozi, shu minus taraflarini ozi oqisa shunda plyus qilishga harakat qiladi. mani fikrimcha hamman qoshiqchi tomoshabinladan minus gaplani kutadi keyinchali xato qimasligi uchun

29 sherjaxon   (09-Июл-2015 06:58)
Agar yana birmarta shu likkilagan kanizasini chiarseyla shu saytga ,so'z beraman umuman shu saytdan chiqib ketaman va xammaga shuni tavsiya etib yuraman (baykot qilaman)
Ответ: Сизни хеч ким ушлаб тургани йук. Бемалол чикиб кетишингиз мумкин. Кимни ва нимани реклама килишни сиздан сураб килмаймиз. Сайтни узини рахбари бор, нима чикаришни ва нима ёзишни узи хал килади. Бемалол унг томонда тепадаги х нуктачасини босаверинг. 

Изохлар модератори  Bek8111

30 FERUZ   (11-Июл-2015 09:29)
sherjaxon,ledy ВА ШУНГА УХШАШ КОММЕНТ СОХИБУ-СОХИБАЛАРУ. ХУДДИ АЙТГАНИМДЕК БУЛИБ ЧИКДИМИ?! КАНИЗАГА НИСБАТАН КАЕРДАН ШУНЧА НАФРАТ ВА НЕГАТИВ МУНОСАБАТ?! МАН ЯНА БИР БОР АЙТАМАН САЙТ РАХБАРИ САРДОР КОМИЛОВ ХЕЧ КИМНИ МАЖБУР КИЛИБ САЙТДА УШЛАБ ТУРГАНИ ЙУК. ХУДО БИЛАДИ МОДЕРАТОР БЕК, НЕЧТА КОММЕНТНИ САЙТГА ЧИКАРМАСЛИГИНИ. ХУДДИ МАНА ШУНДАЙ КИЛИШ КЕРАК. ТИЛИМ БОР ДЕБ ХАММА НАРСАНИ ЁЗИБ ТАШЛАШ ЭКАНДЕ. БАЪЗИ БИРОВЛАР КАНИЗАНИ ДЕБ ШУ САЙТГА КИРМАСА, ДУНЁ ТУГАБ КОЛМАЙДИ ЁКИ БУЛМАСА ОСМОН УЗИЛИБ ТУШМАЙДИ. АКСИНЧА, МОДЕРАТОР УКИБ БОРАДИГАН АСАБ БУЗАР КОММЕННТЛАР КАМРОК ЮБОРИЛАДИ. МАНГА БИТТА НАРСА КИЗИК НИМАСИ ЁМОН ЧИККАН ШУ КЛИПНИ?! ИСБОТЛАБ БЕРИНГ ШУ НАРСАНИ БИРОНТАНГИЗ. МАН БУ КЛИПДА КУПРОК КАНИЗАНИНГ АКТРИСАЛИК МАХОРАТИГА ДИККАТИМНИ КАРАТДИМ. НИМАГА ЯНГИ БИР НАРСА ИЗЛАБ ТОПИШ УРНИГА, ФАКАТ КАМЧИЛИК КИДИРАСИЗЛАР. АРТИСТНИК КАМЧИЛИГИНИ СИЗДАН КУРА УНИНГ АТРОФИДАГИ ОДАМЛАР БИЛИБ АЙТИШАДИ. ШУНЧАКИ КЛИПГА БАХО БЕРИНГ БУЛДИ. НИМАГА КЕРАК УНИНГ ИЖРОЧИСИ ХАКИДА БУНЧА ТУТУРУКСИЗ ГАПЛАР. ЯНА ОГИЗНИ КАТТА ОЧИБ, ХАР КИМ ЭРКИН ФИКРГА ЭГА НИМАНИ УЙЛАСА УШАНИ ЁЗАДИ ДЕБ БАХОНАЛАР ХАМ ТАЙЁР. ЭРКИН ФИКРНИ БОРИБ ГАРБДАГИ ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИГАН АЛЛАМБАЛО ГИЙБАТЧИ РАДИОГА АЙТИНГ. АНА У ЕРДА КАНЧА ОЗОД ВА ЭРКИН ФИКР БУСА АЛАМЛАРИЗ ЧИККУНЧА ЁЗИБ ТАШАВЕРИНГЛАР. У ЕРДА МОДЕРАТОР МАЗА КИП ЁЗГАН КОММЕНТЛАРИЩЗНИ БАЖОНИДИЛ ЧИКАРАДИ САЙТГА. ЛЕКИН БУ ЕРДА ЭМАС. ЧУНКИ БУ САЙТДА ШУНАКА КОММЕНТ СОХИБЛАРИНИ ТАНОБИНИ ТОРТИБ КУЯДИГАН МОДЕРАТОР БОР. ЕТАР НАМУНЧА КАНИЗАГА ОСИЛИБ ОЛДИНГЛАР. КАНИЗАДАН БОШКАСИ КУРИП КОПТИМИ. КИМИР МАНИ КАНИЗАНИ УЗИ ЁКИ КАРИНДОШИ ДЕБ АТАГАНМИДИ? АВВАЛ ХАМ БОШИДА АЙТГАНДИМ МАН КАНИЗАНИ МУХЛИСИ ЭМАСМАН ДЕБ. АНА ЭНДИ МУХЛИСИГА АЙЛАНДИМ СИЗЛАРНИНГ ШАРОФАТЛАРИНГИЗ БИЛАН. УЗБЕК ЭСТРАДАСИДА МУНИСА РИЗАЕВА ВА КАНИЗАДАН БОШКА ХОНАНДАЛАР КУРИП КОПТИМИ ТАНКИД ОСТИГА ОЛИНАДИГАН? БУ ИККАЛАСИДАН ХАМ ТАШКАРИ БАЪЗИ БИР ЮЛДУЗЛИК КАСАЛИГА УЧРАГАН ЮЛДУЗЧАЛАР БОР. АНА УШАЛАРНИ ЙИГИШТИРИБ ОЛИБ УЗ ЖОЙИГА УТКАЗИШ КЕРАК. *********************** ЛЕКИН РОСА ЖОНГА ТЕГДИ ШУНАКА КОММЕНТЧИЛАР. НИМА ХОХЛАШАДИ УЗИ КАНИЗАДАН БУЛАР. МАН КАНИЗА БИЛАН ШАХСАН ТАНИШ ЭМАСМАН. ЛЕКИН УНИНГ КАНАКА ДАРАЖАДАГИ ИНСОН ЭКАНЛИГИ ХАКИДА ЭШИТГАНМАН. КАНИЗА АРЗИМИДИ БУНАКАНГИ НЕГАТИВ КОММЕНТЛАРГА. У АЖОЙИБ ИНСОН. МАН УНИ МАНА ШУ ЮЛДУЗЛИК КАСАЛИ БУЛМАГАНЛИГИ УЧУН УНИНГ ИЖОДИНИ КУЗАТИБ БОРАМАН. *********************************** ****************************  ШУ БИЛАН СУНГГИ НУКТАНИ КУЙАМАН БУ МАКОЛА ОСТИГА. КЕЙИНГИ КОММЕНТЛАРГА ЭЪТИБОР ХАМ БЕРМИМАН. *************************** ********************* ************************ ***** ******

38 ledy   (20-Июл-2015 03:15)
Увахахаха, улиб коламан хозир. Ютубгаям кириб Канизани кушигига ёзилган комментларни эгалари билан шунака жанжаллашиб чикинг. biggrin biggrin biggrin Асабни сакланг, асаб кайта тикланмайди. biggrin biggrin biggrin biggrin . Каниза сайтни сотвомаган уни фанатикларидан куркиб кирмайлик десак. biggrin biggrin biggrin biggrin

39 ledy   (20-Июл-2015 10:38)
Феруз, катта харфлар билан ёзган хам куп холларда чикарилмаслигини биласизми? Сиз Ютубга кириб уша ерда укинг комментларни. Кейин билмадим нега мени исмимни кушгансиз. Керак булса мендан беш баттар ёзганлар борку tongue Ёки сизга жудаям тегиб кетдими? Канизани ёмон хам демаганман. Инсон сифатидаям, кушикчи сифатидаям менга уни кизиги йук. Жонга тегса САЙТГА КИРИШ, КОММЕНТ УКИШ МАЖБУРИЙМАС. УКИМАНГ, КИРМАНГ, biggrin biggrin biggrin biggrin

31 Dima   (12-Июл-2015 12:32)
Klipni kurib zerikish mumkin xolos. na syujet na musiqa na qushiq suzlaridagi ma'no yuq. estradamizning sayozlashuvi, bachkanalik va bemaza so'z va qiliqlar bilan omma e'tiborini qaratish modaga aylanib qolgan shekilli

32 исломжон   (17-Июл-2015 21:16)
МЕНИ БУВИМ ГРИП АХВОЛИДА ШУНДАН ЗЎР ҚЎШИҚ АЙТСА КЕРАК

33 Умида   (17-Июл-2015 22:19)
гуручни курмаги бу каниза овоз умуман ёк

34 нозима она   (18-Июл-2015 23:59)
шу кизни ракламаси тв.да чикишлари тохтаса юлдуз усмонова айтканларидек хечкимни ёдига келмайди овози ёк овоз худиким оддий гаплашув каби.бу кизимизга маслахат бошка сохани танласин бефойда овозсиз санат сохасида юриши.клипхам бемазза бачкана.

35 ноила   (19-Июл-2015 12:42)
бемани киликлару овозсиз киз

36 исроил   (20-Июл-2015 02:27)
кани энди озбекнавода ишлаганимда шунаканги овози ёк кошикчиман деганларни бир умрга литсензиядан махрум килардим

37 мадинахон   (20-Июл-2015 02:29)
хофиза она нахотки кизиззи овози ёклигини билмасангиз тогри хаммаям боласини оппогим дейди сиз каментлардан хафа болманг

40 Аббос   (22-Июл-2015 12:18)
Ассалому алайкум сайт ижодкорлари! Саволим Канизага. Ажойиб йуналиши бор кийиниш услуби бор лекин хаммасини бир нарса бузиб туради! Биз халк кура оламиз халос саньаткорнинг яхши ва ёмон хислатларини! олдидагилар курканидан баьзилари хурмат килганидан баьзилари эса иши туфайли айткиси келмас! Атрофдагиларни нега менсимайди? Ахир шу халк шу атрофидагилар саньатини гуллашига хисса кушмаяптими? Жуда купчилиги касал телефон касали бу ёкда сиёмка халк учун уларр эса кимларгадур телефон оркали смс ёзиш билан банд! Нима бу ? Яна айтасизлар сизлар учун таьзимдамиз деб! Мфйли таьзим килиб коматиларни бузиб эгилмайлар лекин халк учун биз учун видеооларда чиройли куриниш ва чиройли хулк билан намоёнда булинглар! Ахир Узбекмиз! Жавоб учун олдиндан рахмат!

41 Farhod   (25-Авг-2015 00:05)
Mantiqsiz klip. Qo'shiq xam bemani.
Birinchi va ikkinchi qismi omadli bo'lgan bo'lsa, 3,4,5.... vaxokazolarini davom ettirish shart degani emasku.
Ijodkor serqirra bo'lishi kerak. Bachkanamas.
Kanizaning keyingi ijodida omad!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 38
Мехмонлар: 38
Рўйхатдагилардан: 0