Бир вақтлардаги эхтирослари ижодда хам жунбушга келган Каниза танқидлардан ўзига тегишли хулоса қилиб, эхтирос кучларини ўз устида ишлаш мехнатига сарфлади. Вокалга қатнай бошлади ва ўзи истаганича эмас, айнан халқ сўраган нарсалар устида ижод қилишни бошлади.
Халқ сенга пул берар экан, унинг таъбига қараб ишлаш керак албатта.
Канизанинг халқона қўшиқларини халқ яхши кутиб ола бошлади ва бугунги кунга келиб тўй хизматларида унга бўлган талаб ошмоқда. Кунига 8-та бирров тўйга таклиф тушиб, 6-тасига зўрға улгурдим дейдию, қўшиб қўяди: Шукр, буни завқи ўзгача.
Қизиғи тўй хизматларида у сўнгги клипларидаги рақсларини хам қўшиғи билан баравар ижро қилиб бермоқда.
Вилоятлардан тушаётган таклифлар сабаб, шу хафтадан гастрольга хам отланмоқда. Қўқонда концерт бўлса яна бошқа вилоятларда тўйлар уни кутмоқда.
Каниза шу кунларда санъат оламида ўзининг хиссиётли ва эмоционаллиги билан таниш бастакор ва қўшиқ ғоялари муаллифи бўлган Гавхар Матчанова билан ижодий хамкорликни бошлади.
Феруза Жуманиёзованинг "Занг занги" ва Ягонанинг "Алдама" қўшиқлари муаллифи айнан Гавхар Матчанова бўлади.
Гавхар опа билан сухбатда бўлган инсон уни росмана ноодатий ва қизиқ инсон эканлигини эътироф этади. Хатти харакатларию сўзларигача хиссиётларга тўла бу аёл ўз эхтиросларини ижод намуналарида ажойиб тарзда намоёнлай олади. Ғояларини қўшиқ бўлиб чиққунича хонанда билан ишлайди, студиягача репетициялар қилади, овоз ёзиш пайтида эса албатта бош-қош бўлади. Хуллас, пулини халоллаб олади.
Тайёр қўшиқни эшитгач эса, ижод намунаси жонланганидан йиғлаб юборишини кўп хонандалар айтишади. Хақиқий ижодкорни ижод махсули ўзини боласидек бўлади дейишади, уни қадри ва азизлиги муаллифига аён.
Гавхар Матчановани номи хали кўп янграшига ишонаман. Эмоционал ва хиссиётли ижодкорнинг махсули жонлигиги хам шу қадар бўлади.
Бу тарафлама Каниза нихоят ўзини ижодий эхтирос хамкорини топти.
Айни дамда тақдим қилинаётган "Хийлаларим" қўшиғи Канизанинг Гавхар Матчанова билан илк хамкорлик натижаси. Яқин кунлар сокин тарона хам яратиш устида ишлашмоқда. У қўшиқнинг мавзуси жуда долзарб ва оғриқли бўлиши кутилмоқда.
Премьера бахонасида Гавхар Матчановага атай тўхталиб ўтдим. Бу аёл хақида ўзи азалдан сайтимиз орқали маълум қилишни истагандим.
Канизанинг "Хийлаларим" қўшиғини қабул қилинг ва Гавхар Матчанова билан илк хамкорлик натижасига бахо беринг:
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Izoxlar moderatori Bek8111
Янги тарона, янги шукух, янги тароват, янги ижод махсули.
Серкира ижодкор Каниза ва Гавхар Матчонова.Офарин.
Кизлар уйни сипирсаю кимдир яна кир килса.
Йигитлар мошинасини йувса ва уни олдидан бошка бир мошина чангитиб утсагина
мехнат деган сузни юкоридаги келтирган вокеълик билан англасак ажаб эмас:
Ижодкорларга омад, ёкганларга маром, ёкмаганларга узларига манзур таронани излашлари.,
Омад тилаган ва омад тиламаган ва узининг салбий ижобий фикрларини ёзганлар бор булсин!
Хафа килиш бир суз билан... аммо йиллар балки умуман бировни кунглига ва кечиримга фурсат тополмасмиз!