Енгил, нафис ва майин қўшиқнинг шундай латофатли турдаги клипи... "Аёлни хунуги бўлмайди, шунчаки ўзига қарамаган аёл бўлиши мумкин" - мана шу маънони ўз ичига олган мазкур ижод махсулоти хар бир қиз ва аёлларнинг кайфиятини кўтариш, ички ўзига бўлган ишончни мустахкамлаб, улар учун хар бир кун байрам хиссидек ўтиши учун ижобий таъсирини кўрсатиши ниятида яралган тарона.
Каниза:- Қўшиқ аранжировкаси минимализм тарзида, мусиқа садолари қулоқни чарчатмаслиги учун енгил ва нафис тарзда қилинди. Қиз ва аёллар учун бўлгани учун хам қўшиқ нафислик ва латофатни сақлаган холда қўлоқни қоматга келтирмайдиган тарзда бўлишига харакат қилинди. Қизларимиз, аёлларимиз, опа ва сингилларимиз орасида қанчадан-қанча ичида ўзига ишонч хисси бўлмаганлари бор, улар учун бу қўшиқ ёрдам бўлиши ва кайфиятини кўтариб ўзига қараб байрамдек кўринишда юришини истайман.
"Келинлар қўзғолони"да психологлар айтгани - эрни ишдан кутиб олишда байрамдек бўлиши хақидаги сахна ёдингиздами? Мана шу тушунча хам бор-да бу қўшиқда, билсангиз кўп аёллар турмушга чиққач уй юмушлари ва болалар билан бўлиб ўзларига қарашга вақтлари бўлмайди. Афсуски айрим эрлар хам мана шу сабаб бўлса керак кўчадаги ўзига қараб юрадиган қизларга кўзи кетиб қолади ва натижада... ўзиям кетиб қолади. Бу қўшиқ оилалик аёллар учун ўзига хос сигналдек бўлиб, уларни ўзларига қараб юришларига туртки бўлишини хам хохладик. Хуллас қўшиқ шунчаки эмас, ижобий таъсир нияти билан яралди.
Умуман олганда хамма аёллар учун яралган қўшиқдаги бугун бир асал бўлайин ва жонон бўлайин сўзлари хам кайфиятни гўзалликка чорласа ниятимизга етган бўламиз. "Кайфиятим бугун гўзал!"-ушбу сўзлар хар бир аёлнинг хар кунида жаранглашини чин юракдан истайман. Аслида бу қўшиқни 8-март куни премьера қилиб бахордан бошлаб қиз ва аёлларимиз гулласин деб режалаштиргандим, бироқ тайёр қўшиқ премьера бўлмасиданоқ танишларим орасида тарқалиб уларнинг севимли қўшиғига айланиб улгурди. Шу сабаб хам фақат бахорда эмас, айни куз фаслида кўпчиликда хаво каби тушкунлик кайфияти бўлганида қуёшни бир нуридек бўлиб турсин деб премьера қилиб юбордик.
Қўшиқ бу қадар кўп ижобий фикрларни келтиришини кутмагандим. Хали хануз қанча қиз ва аёллардан "бу айнан мен учун қўшиқ бўлибди, кайфиятимни жудаям кўтармоқда" дейишгани ва хар куни ўзларига оро бериб ишга ёки бирон юмуш билан кўчага чиқаётганлигисида уларни рухиятларини кўтараётганини айтишмоқда, мана шундай нарсаларни эшитишни ўзи менга катта бахт! Демак, шукрки ниятимиз амалга ошибди!
Клипни оддий тарзда суратга олиб уни якунини кутилмаган бир кичик хазиломуз приколи билан тугатдик.
Қўшиқ ғояси, мусиқа , матн ва аранжировкаси SMJ га тегишли. Уйғунлаштирув (сведение) "Антарес" студиясидаги Фурқат ака шарофатлари билан. Клип ғояси ва режиссураси хам SMJ га тегишли, оператор Исроил, монтаж эса Муслимдан.
Клипни сифатли турини кўчирмоқ 121мб:
тасиксдан: http://files.tn.uz/file/download/121840/Kaniza-Gozal.wmv
тасикс эмас: http://my-files.ru/y42eq2.Kaniza-Gozal.wmv
Клипни мобил турини кўчирмоқ 15мб
тасиксдан: http://files.tn.uz/file/download/121841/Kaniza-GozalMOB.mp4
тасикс эмас:http://my-files.ru/oon5sa.Kaniza-GozalMOB.mp4
Бўлим: MP3|Video |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| ||||||||||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |