Каниза "ГаГа"га аниқ ижодий кураш эълон қилган кўринади!
Шоу-бизнес оламидаги "ГаГа" стилида илк маротаба тажрибани бошлаган Каниза эканлигидан хабаримиз бор. Муниса Ризаева хам илхомаланаётгандек (сўнгги "эй само" клипидан суратларга қарасак). Каниза "ГаГа"дан хам ўзиш ва керак бўлса ундан хам ўтадиганга ўхшайди. Фақат Мерлин Менсонга ўхшаб қолмаса бўлгани)))
Асосийси унинг бу тажрибаларида ўзбекона миллий оханглар хамиша бор.
Тўғриси, шу қизни мана шу оригиналликдаги изланишларига хурмат қиламан. Кўринишдаги аъло ижодига монанд тарона устида хам изланаётгани ва вокалга хам қатнаётган Канизани яна бир нарса учун хурмат қилдим. Бу хақида эса сал кейинроқ.
Хозирча суратлардан ажабланамиз, хайратланамиз, "вой"-деймиз ва керак бўлса чўчиймиз, лекин оригиналликка тан бермай илож йўқ.
Айтганча, бу суратлар унинг янги "Топ-топ" (тип-топмас!) қўшиғига суратга олиш жараёнидан. Стил бўйича ғоялар хар галгидек Канизанинг ўзига тегишли ва Лидия АндрЭ ёрдамида амалга оширилди. Клип ғояси эса Якзон ва Темур. Қўшиқ ва мусиқа Якзонга тегишли.
Носорог стайл? Ё Чаёнстайл?
Клип ва қўшиқ сайтимизда премьера қилинМАЙди! Жиддий сабаблари бор. Балки тайёр бўлган қўшиқ ва клипни интернет оламидан топиб тинглаб, кўрганингизда сабабини топарсиз, балки йўқ))
da tochno bir ikki fotkalani ko'rib qandaydir bir o'zgacha stil sohibasiga aylanmoqda edi bu xonanda.... Mayli xich qisi yo... bir tomondan to'ri qilas... xolis ekspert sifatida qabul qilaman sizni Sardor aka... Sabab borki qo'ymiysiz bu klipni...
Doimgidey Manga KANIZANI bu galgi Foto SURATI ham YOQDI !!! Kaniza GaGa dan ham o'zish va kerak bulsa undan ham o'tadiganga uhshaydi..... ))) manashu gapni uqib buralib qoldim ))))prikolni tarifla .)
manga surratlar judayam yoqdi originallik, millielikni qushib judayam chiroelik qilgan, uzgacha boshqalarga uhshamagan imijlari bilan hammani haeratga soladi, uelaemanki klip va qushiq ham uzgacha buladi, Kaniza seni ijodingda yangi uzbekona imijlar yatatishda, olloh hamisha senga hamroh bulsin, orzu va umidlarga tula ijodinga omad tilab qolaman.
Kaniza hayotda judayam oddie qizlardan farq qilishi mumkin, guzalligi, samimieligi, mehribonligi, odamgarchiligi, sahieligi va etimlarga yordam berishi bilan ularoq farq qiladi u katta-kichikni hurmatini joeiga quyadi, odiye kun hayotida u butunlay boshqacha imijidagi Kanizaga umuman uhshamaedi manga odiye hayotdagi Kaniza kuproq yoqadi Kaniza ijodinga hamisha omad yor bulsin.
эзгулик не, ахлоқ, недур бу замонда тўғрилик не, поклик, недур бу жахонда улар бари, асли нисбий тушинчадир ўзгачадур, хар инсонда, хар замонда [э.вохидов.]
fotosessiyaga tuwiw un oldinlari mahsus kiyimla tiktiriwgan bo'sa endi osoooooon yo'li chiqiptiyu))))))))) Ippodromdi material sotadgan bozorga borib bitta aylanib chiqiwsa butuuun bowli fotosessiya tayyorrrr
Kaniza shundae guzal husnizi buzib mana shunday imij yaratish shartmi, tugri boshqalardan ajralib turish yahshi agar shu imij sizga +++++++lar olib kelsa, sizga -------lar olib keladigan imijni nima keragi bor uzingizni abgor qilmang, sizga ham odielik, samiemilik, uzbekona imijlar yarashadi chunki sizda bunga yarasha qobilyatlar bor, kuproq VAKALGA ytibor bering, shundagina muhlislar mehriga sazovor bulasiz, ijodingizga omad tilaeman.
manga rasmlari umuman yoqmadi birolaga taqlid qiguncha uzi bironima uylap topsa bumedimi
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.