05:24 Калтакка сабр-шуми оилани сақлаш? | |
Ассалому алайкум.
Ёшим 21 да. Олий маълумотлиман. Бир ярим йил булди турмуш курганимга икки ойли ширингина кизалогим бор. Аммо оилада тинчлик йук. Турмуш уртогим мунтазам равишда калтаклаб хурлайди. Аввалига бу хурланишлар онда сонда буларди. Кейинчалик хар бир нотугри сузим учун калтак еядиган булдим. Хаттоки олти ойлик хомиладорлигимда хам бегона аёл билан телфонда гаплашаётганини куриб колганим учун дуппосланганман. Ушанда боламни йукотишимга сал колганди. Барига чидадим.
Энди эса бесабаб уйдан чикиб кетиб ун кунлаб уйга келмайдиган одат чикарган. Охирги кетганига ун беш кун булди. Иш жойига гаплашиш учун борсам хамкасбларини олдида мени калтаклади. Орим келяпти икки ойли болам билан ижарада турамиз. Бундай ношкур инсон билан яшаш мумкинми узи. Мени кизимни такдири хавотирга солади...
Дилобар
Sayyod: Соғлиғизчи? Хавотирга солмайдими?
Аёл кишига қўл кўтарган эркакни энг заиф инсон деб хисоблайман. Қандай қилиб хўрланиш ва калтакланишга чидаш мумкин? Буни қандайдир бир сабаби борми? Мухаббатми? Ё ажрашган деган тамғами? Сабр марраси ногиронликми? Тамға деб соғлиқ ва болангиз психикасини бузиб ўстирган яхшими? Шуми сабр?
Пулсизликка сабрни тушунаман, омадсизликка, эрини майли касал бўлиб қолишигаю, узрли сабабга кўра ишдан қолишига. Аммо ичкиликка ружуъ қўйган ва аёлини хўрлаб калтаклайдиган эркакдан қочиш керак! Нима кўрдиз ундан фақат фарзандми? Яна камига ижарадаям турибман денг? Нимани қойиллатиб қўйган эрингиз бола туғдиришдан кўра?
Зудлик билан қочинг! Олий маълумотли экансиз. Хаммасини бошидан бошланг! Ана, нечта фарзандли аёллар ўз вақтида ўзини қўлга олиб, мана шундай қийинчиликлардан тобланиб оиласини кўтарволиб яшаяпти. Эр кере бўлса, лойиғини топарсиз яна. Сизни аёл сифатида кўрадиган, авайлаб асрайдиган, оила мухитини соғлом ушлайдиган эркак пешонангизда ёзилгандир. Ёш экансиз, энди 21 ёш, эххей...
Оиладаги ажралишга қаршиману аммо аёлини калтаклашга ўрганган билан яшаб бўлмайди! Нима бўлса хам, бошингиздан тилла сочиб, айтганингизни мухайё қилсаю, лекин эвазига калтакласа, умуман керакмас! Соғлиқ ва нормал психика бебахо! Тилла сочиш тугул нормал уй билан хам таъминламаган эркак...пф... Эркак мажбурияти фақат бола туғдириш эмас! Камига уйида яшамаса, бегона аёллар билан очиқчасига гаплашса, керакми шу эр?
Балки сайт мухлисларидан бошқа муқобил фикр бўлар. | |
Бўлим: Muhlis Minbari |
Кўрилган: 9430 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |