09:56 Йўл четидаги кампир! Сенсацион сухбат! | |
Бугунги якшанба мухлис минбари хар галгидек эмас, бирмунча жонлироқ ўтади. Яъни хар доимгидек сирли инсонлар эмас. "Софийский" кўчасидан ўтадиган аксарият инсонлар бу кампирни жуда яхши танишади. Бу момо шу кўчада жойлашган туғруқхонага етмасдан трамвай йўли кесишган кичик чорраха олдида туради. Танишга сабаб у қишнинг совуқ қахратони, ёмғирларида суткалаб хассасига таянган холда эгилиб тураверади. Қилт этмайди. Мошиналар тўхтаб қўлидаги пакетга пул ташлашади. Уни хамиша мана шундай қахратон қиш ёмғир ва ярим кечасида хам учратиб ажабланасиз. У хақида гап-сўзлар хам кўп бўлганди, гўёки наркоман ўғли мажбурлаб шу ерга олиб келиб қўйиб яна уйга олиб кетиши. Баъзи таксистлар у ўғлини пойлаб уришмоқчи бўлишгани ва хоказо. Хар сафар тушиб интервью оламан дердиму, ё ёнимда диктофон бўлмасди ё таксидан тушиб қолиш иложиси бўлмасди. Сўнгги пайтлар йўқолиб қолгач, оламдан ўтибди деб ўйладим. Чунки юқорида айтганимдек кампир бўлиб қахратон совуқда, ёмғирларда юпқа кийимда соатлаб тураверишни ўзи бўлмайди. Яна доим ўғлидан калтак ейди деган гап сўзлардан кейин фақат шундай хаёл келаркан. Бир клип суратга олиш репортажидан қайтаётган пайтимиз соат 00дан ошиб бўлганди. Қарасам ўтирибди. Шартта тўхтаб, мана хозир интервью оламан деб, мабодо йўқ деса пул билан аврарман деб қўлимга пулларни буклаб олдим. Салом бериб секингина ёнига ўтириб ўзимни таништирдим. Мен тарафга қараганидан сесканиб кетдим, унинг кўзлари кўрлигини билмасдимда. Кўзларида чандиққа ўхшаш доғлар бор эди.
Неча йилдан бери шу ердан ўтиб сизга кўзим тушади. Ўғлингиз олиб чиқиб қўяр экан... -Неччи маротаба ўзимга хам шу гапни айтишган. Яшаб турган "квартирам”га бориб кўрганлар хам бўлган. Уч ўғил бир қизим бор эди. Икки ўғлим қамалиб кетган, қизим ўлиб қолган. Бир ўғлим Россияга кетиб, йўқолиб кетди, мана 4 йилдан бери қайтиб келмади. Қизимнинг тўртта боласи етим қолиб кетган, шуларни боқаман шу ерга чиқаман. Каттаси 11, кейингиси 9, ундан кейини 8 ва кичиги 6 ёшлик болалар. Ишлай олишмайди хали кичик. Ўғлингизни нексияси бор экан, мерседеси бор экан, қанақадир иномарка мошинаси бор экан деб нечтаси келиб айтади. Сўкиб кетганлар хам, келиб уриб кетганлари хам бўлди.
Нима учун? -Нима учун шу ерда турасан? Ёлғончисан, "мошенник”сан деб. У куни джип мошинасида келиб уриб кетди мени.
Милицияга айтмадингизми? -Милицияга айтсам айб ўзимдаку, мана бу ерда ўтирибманку. Иложим йўқ.
Қишин ёзин хаво ёмон бўлса хам турасиз, кечаси асосан. Кундузи .... -Кундузи милиция қўймайди. Кечаси хам қўймайди аслида, мана хозир хам энди келгандим милиция келиб кетинг деди. Қайга бораман, уч-тўрт сўм топишим керак, невараларимни боқишим керак. Кўзим кўрмайди... Операция қилдиришим керак, бунга хам пул керак. Боқадиганим йўқ.
Хеч қандай қариндош-уруғларингиз хам йўқми. -Хеч кимим йўқ, фақат шу тўртта неварам бор, ишлай десам кучим етмаса.
Қизингиз неччи ёшида оламдан ўтган? -34
ёшида. Эх...битта ёмон
болам бор эди. Қамоқда 12 йил ётиб чиқиб.... Қизимни эри ўлганидан кейин, қизим мардикорчилик қилиб шу тўртта боласини боқиб ўтирганди. Қамоқдан чиққан ўғлим ёмон эди, вахший... Қизимдан пул сўраган, у укам ўзим мардикор ишлаб 4 етимни зўрға боқяпман, пулим йўғийди деган. Ўғлимни эса кайпи бўлган, халиги анавинақа укол қилган, ўзи ўпка касали эди, уни тузатаман деб светаформа светофор чиқиб пул йиғардим. Медстестралар ёллаб уни даволатганим...бекор даволатибман ўлиб кетса бўларкан (йиғлаб юборади) қизимни ажалидан бурун уриб ўлдириб қўйди. Болларингни менга пеш қилдинг деб уриб ўлдириб қўйди қизимни. Мана касал бўлса хам яна 20 йилга қамалиб кетди. Катта ўғлим ундан қўрқарди, ажратолмасди, унга аввал пичоқ тиқиб олгандида. У милицияга хабар берганди, уни хам тортиб кетди бу хам урди деб. Урмадим деса хам ўртанча ўғлим урди деб турибдида. Бечора катта ўғлим Бахтиёр бегунохдан бегунох қамалди. Қизим ўлиб кетди, бир кунда учта боламдан айрилдим болам..(йиғлайди). (йиғидан ўзини тўхтата олмайди): Мен халиям одамман, жоним тошдан экан юрибман.
Юпатишга уриндим. 84 ёшга кирган бу момнинг исми Фарида экан.
Қаерда яшайсиз? -Хар ерда яшайман болам. Сирдарёда хам "квартира”да яшайман, вокзалда хам, уйим йўқ. Жиззахда уйимиз ёниб кетган, квартирама квартира яшаб юрдик. Хокимиятларга ёрдам сўраб мурожаат қилавердим, фойдаси бўлмади. Фондда пул йўқ экан. Тошкентга ёрдам сўраб келганимда қўлимда ёш болам, бир сўм пулим йўқ, президентни ёнига киргазишмади. Шу бўйича Тошкентда қолиб кетдим. Мана Тошкентда яшаяптганимга 18 йил бўлди. Кетолмайман, кетай десам пулим йўқ, борганим билан қаерда яшайман, уйим бўлмаса. Хозир квартира тополмасам вокзалда, автовокзалларда ётиб юраман.
Ўғилларингиз чиқса сизни қаердан топади? -Менга керак эмас унақа бола, ўша ерда ўлиб кетгани яхши (йиғлайди) . Каттаси чиқса топиб олади, мана бу ерда туришимни билади. Халиги ўртанчаси ўпка касали бўлганида шу ерга чиқиб пул йиғишимни кўриб қолган. 8 йилдан бери тураман шу ерда.
Оғир экан тақдирингиз... -Иложим йўқ, (йиғлайди) ўзимни ўзим ўлдириб қўяй десам манави ёш болаларни ўйлайман. Иложсизликдан шу ерда ўтираман, бировлар уриб кетади, бировлар сўкиб, анави ерда, (ёнидаги махаллага ишора қилади) биттаси кучугимга талатаман, кет дейди. Майли талатсин дедим, бир икки кун "дўхтир”да ётиб чиқарман тузалиб. Яна туравераман...
Бунча аёлни матонати темирдан бўлмаса-деганча шок холатида уйга қайтдим. Уйга келиб анча ўзимга кела олмадим. Инсонни бошидан қора кунлари ўтгани унинг ўзига уриб кетгандек бўларкан. Аураси оғир дейдими тушунмайман. Озгинагина шу кампир билан гаплашиб тўғриси бир сутка тобим бўлмади. Бошим шу қадар оғридики дорилар хам таъсир қилмайди. Юки бор инсон дейишадику. Шуни хис қилдим. Яхши хам кетар чоғи қўлимдаги атаганимни бериб кетдим. Шунда хам шундай юк сезган бўлсам.. Кўчада юрар эканмиз ёнингиздан ўтиб юрганларнинг хар бирида турфа муаммо ва турфа тақдирлар эканлигини билмаймиз. Йўл четида турган кампирники каби... Лекин бу кампирники у ўзи шу туриши каби бошқача. Ўта туриб ниманидир сезасиз, бехосдан хайратланасиз. Бекорга рух рухни сезмайдида, унинг аянчли тақдиридан аслида сезиб хайратланамиз... Фақатгина яқин келиб сўраб-суриштирсаккина тушуниб етамиз. Лекин фойдаси-чи?
Ха битта интервью олибсану бошим деб нолияпсан, яна фойда дейсан дейишингиз мумкин. Уни ёнидан кетар чоғи вой хозир супермегасенсация қиламан деб шодланиб сакраб-сакраб уйга келганим йўқ аслида.Тўғри, балки одамларга бу қизиқ бўлади деган фикрим бўлгандир. Лекин фойдаси хақида ўйлаб, мана мени қўлимдан шу он келгани буни халққа етказиш экан, демак уни ўқиб кимдир мен каби ўзини қўлидан келганини қилиб бирон ёрдами тегар деб ўйладим. Қўлма-қўл уланиб кетаверилади. Асосийси ўша қўлдан келганни қила билиш. Бўлар фойдаси. Мен яхшиликка, яхши натижага хамиша ишонаман! Харакатда баракат! Хеч қандай харакат натижасиз бўлмайди! Sayyod Суратлар муаллифи Феруза Фаттахова Хар якшанба жонли сайтимизнинг мухлис минбарида барчамиз бир ёқадан бош чиқариб жонли мулоқотда бўламиз. Муаммолар билан бўлишиб енгил тортамиз ва маслахатларни ўқиймиз. Хаётни ўзи муаллим. Бошидан нималарни кечирмаганлар орамизда қанча? Психолгни хам кераги йўқ, хар бир инсон бошидан ўтказган дарди устида яхшигина психологларнинг устози бўлиб кетади. Ўхшаш тақдирлар қанча? Сайтимиздаги аудитория хамиша эзгуликка ёндошган инсонлар. Биргаликда муаммоларни хал қилайлик. Одам тафтини одам олади. Жонсиз интернет оламидаги бир бўлак бўлган шу сайтдан унумли фойдаланиб уни жонли сайт деган номга лойиқ бўлишига бир қанча лойихалар хусусан мана шу якшанба мухлис минбарини хам йўлга қўйдик. Кунига юзлаб хатлар оламиз. Афсуски аксариятида севдим, ўлдим каби ёш ўсмирларнинг хатлари бўлгани боис саралаб олиб дархақиқат кенг омманинг фикрига мухтож деб топганларимизни чоп этамиз. Хар якшанба жонли сайтда жонли мавзуларда учрашамиз! Одамлар фикрига мухтож бўлсангиз sardor@sayyod.com манзилига ёзиб юборинг, биргаликда муаммоингизга ечим топишга харакат қиламиз. Шунингдек очиқчасига хам репортаж ёки аудио-видео сифатида хам муаммони сайтга очиб чиқмоқчилар бўлса хам бемалол мурожаат қилишлари мумкин. Бугунги қахрамонимиз каби тақдирлар хақида билсангиз хам биз билан боғланинг. | |
Бўлим: Muhlis Minbari |
Кўрилган: 16950 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 129 | 1 2 3 » | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |