Йўқолган аёл қиссаси Muhlis Minbari
Йўқолган аёл қиссаси

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Ассалому алайкум! ман бу сайтга ёзишдан аввал жуда кўп ўйладим, балки тўғри балки хатодир. Ёшим 34да, исмими айтмадим, оилалиман, бундан 10 йил аввал адамлани хохиш истаги бн 24 ёшимда яқин дўстининг ўғлига турмушга чикдим. ўқишимни охирги йили эди. Бошида турмушим яхшидек туйилди, хужайним мехрибон, ўқимишли одам, қайнотам жуда мехрибон, бир сузли, қайнонам хам яхши эди. 


   Ўқишимни тугатиб ишга киргунимча хўжайним бн қайнотам ёрдам берди, табиийки, бу нарса қайнонамга хечам ёқмасди, лекин хўжайним ойимни феъли шунақа, жуда инжиқлар, ман учун, оиламиз бахти, келажаги учун чида дерди. Қайнотам контрак пулими тулаган куни уйда киемат булди.  Кайнонамни таниелми колдим, шунака туполон кутарди, курканимдан ошхонадан чиколмадим. Уша куни кайнонам аразлаб кизларини уйига кетиб колдилар, кайнотам эътибор берманг кизим жахлидан тушса узига кеп колади дедила, минг хижолат булиб. Эртасига уйимизга бориб, адамлага вазиятни тушунтирдим, адам сан уйинга борувур кизим уртогим бн узим гаплашаман дедила. 3 кундан кейин кайнотам обедда уйга келиб, хужайним иккаламизани олдига чакириб, анча насихат килдила, уйдаги гап кучага чикмасин, бу уй энди сизи бир умрлик хонадониз, шу уйга мехр куйинг, сиз оиламиз кузгусисиз, икки оила куда анда кариндошчилик уртасидаги куприксиз, шу кузгу тинник куприк мустахкам булиши сизга боглик дедила. Хужайним шу куни мандан хафа булди, уйдаги гапни ота онамга этганимга, киган ишим хатолигини, ота онасини олдида юзини ерга каратмаслигимни этди, кечирим сурадим, эртасига ойиларини бориб олиб келди. Кайнонам худди шу кундан бошлаб манга карши уруш очганди. Энди хар куни битта бохона топиларди жанжалга, хар бир ишимда камчилик бориди. 
    

Бу орада кайнонам бн кайнотам жуда куп уршадиган булди, сабабини билмасдим, хужайним эътибор берма дерди. Имтихонларим бошланган пайтда хомиладор булдим, бу кувончдан бутун оила хурсанд булди, кайнонам хам анча кунгли юмшади. Хомиладорлигими 2-3 ойлари жуда огир утди. Хамма атрофимда парвона эди, ишга борми куйдим. Бир куни кайнотами куйлагини дазмоллаб тургандим, звонок жиринглаб колди кайнонами бакирганини эшитиб, югуриб пастга тушвотганимда, оегим тойиб кетиб йикилиб тушдим. Кузими очганимда больницада эканман, каттик йикилганимда хомилам нобуд бупти, 4 кунда кайнонами талаби бн больницадан чикдим, кайнотам куринмасди уйда, эртасига эрталаб каттик шовкин сурондан уйгониб кетдим, азонда уйимизда жанжал бувотганди, нималигига тушунмадим, хужайним чикма деди. Жанжалда канакадир аел хакида гапирилди, кайнотамни санга шунча йил чидадим, энди сабрим тугади деганини эшитдим. 
    

Хужайним ота онасини тинчлантиришга уринарди, кейин кайнонам бакириб харом хариш юрганинг тугилмаган болага урди деб уйни бошига кутарди, кайнотам чикиб кетди. Бу орада кайнопам келди, кайнонами давленияси кутарилиб хушидан кетди. Шу куни хужайним хеч канака изох бермади ва манга 3-4 кунга уйинганга бориб турасан, ойими маззалар йук деди. Хоп дейишдан бошка иложим йук эди, уйимга обориб куйди. Уйда бир хафта колиб кетдим, хужайним хар куни келиб хабар олиб турди ва хар куни эртага олиб кетаман дерди. Бир кун адам олдиларига чакириб кудаси, яъни дустини уйида нотинчлик экани, кайнота кайнонами ишларига аралашмаслигими, уша уйдаги гап сузларни кучага опчикмаслигими каттик тайилади. Эртасига хужайним бн кайнопам келиб, ота онаси алохида яшаетганини, кайнонам жуда асабий булиб коганини, агар кайнонами инжикликларига чидасамгина уйга опкетишини айтди. Бу гапга ойим чидиди, хаетда хамма нарса булади, кизими кайтиб келади деб узатмаганман деди. 


Эрим илтимос ойими тугри тушун, хозир улага кийин, кунгилларига йул топишга харакат киламиз деди. Биз уша куни куп каватли уйга, яъни домга бордик, уй деярли бумбуш эди. Хайрон булдим, кайнонам саломимга алик омади, қўли богланган эди. Кейин билсам, кайнотамни иккинчи оиласи борлигини билиб колиб, жанжал кутарган ва кайнотам уйдан чикиб кетгандан, кейин уйга ут куйган экан. Уша орада Европада укиетган кайнукамиз укишини тугатиб келди, уйда кайнонами кунглига караб яшидиган булдик. Бир куни уйга кайнотам келди, кичкина углини кеганига эхсон беришимиз кераклигини тайергарлик куришмизи айтди ва анчагина бозорлик кип кеганди. Хужайним отаси келганини онасига этмаслигими тайинлади,  узи иш бн чикиб кетди, кайнотам уйига кетди. Эртасига ишдан келсам, нарсаларим подъездда турибди, хайрон булдим, эшик ичкаридан кулф эди, звонок чалсам хеч ким эшикни очмади, хужайним кегунча подезда утирдим, келиб эшикни такиллатди, онаси уйда экан, ешикнии очиб мани уйга кирмаслигими, кайнотам бн алокам борлиги учун хайдаганини этди, щу куни эр хотин кайнонамдан тонгача кечирим сурадик.

 

Уйимизда кундаги жанжал асабузарликдан чарчадим, кайнукам келдиямки, вазият узгармади, кайнонам кундан кунга вахший инсонга айланиб бораетганди. Орада неччи марта кундошини уйига бориб жанжал килиб келарди. Хар куни домла, имомларга катнашни одат килди, хаттоки бир куни кулимга халтача тутказиб, кундошини уйига кириб сочиб келишими этди. Йук мани бу ишларизга аралаштирманг десам, сани оглим бн яшатирмиман, хали кон йиглатаман деб бакирди. Ойижон гунохим нима куйинг, худога солинг, хаммасини вакт курсатади дедим, лекин тушуниши хохламади. Орада кайним уйланадиган булди, лекин оилавий муаммоларимиз туфайли купчилик куда булиши, киз беришни хохламасди. Кайнотам бир танишини кизига нон синдириб келди. Биз алохида уйга кучиб чикдик, туй арафасида овсинимни онаси бизнесмен экан кайнонами 4 хонали уйини тулдириб кетди, туй кайнонами хохишии бн жуда дабдабали булди ва анчагина казр буп колдик. Кайнонам овсиними сепини гапиришдан чарчамасди. Карзларни узишга Кайнотам доим ердам бериб келди, болалар ота она уртасида сарсон эди. Кайнукам туйдан кейин отаси бн борди келди килиши бошлади, хатто овсиними хам олиб борибди, буни билган кайнонам катта жанжал кутариб овсиними уйдан хайдади. Овсиним тезда онасига телефон килди,  онаси етиб келиб кайнонами узини уйдан хайдади,  кушниларни олдида отани боладан айирган бефаросатга чикарди. Улар шунчаки одаммаслигини тушунтириб куйишди.


     Шундан кейин орада тез тез жанжал булар, хар доим овсиним хак булиб чикарди. 10 ойдан кейин овсним кизчалик булди, хаммамиз хурсанд булдик, овсиними онаси 42 кунлик чакалокка жуда катта бешик туйи киберди. Бешик туйдан кейин Кайнонам кудаси бн муносабатларини яхшилаш йулига утди. Лекин овсиним эрка киз буганлиги учун кайнонамга эгилмасди. Овсиним бн кайнонам келишолмай биз бн яшай бошлади. Бу орада ман хомиладор бумаяпган эдим,  кайнонамни гаплари огирлик киларди, мани шумкадам дейишга утди. Доимий камситишлари чарчатарди, эрим доим чида онами кунглига кара ман учун сабрли бул дерди. Овсиним 2- боласига хомиладор буганда манга тугмас келин тамгаси епиштирилди. Бормаган докторим комади хисоб, лекин хомиладор бумасдим.

Эрим хали ешмиз, фарзандли булишга улгурамиз дерди, лекин кайнонам хайдаб чарчамасди. Охири уйга кетдим. эрим келиб сансиз яшолмиман ажрашиши уйлама деб олиб кетди, бу орада овсиними боласи 3 еш булди кайнонам суннат туй киламан, онайизга этинг деди, лекин кайним аввал акам болали булсин кейин бирга туй киламиз дебди, бу нарса кайнонами баттар газабини кузитган эди. Доимий кесатишлар, жанжал асабими кундан кунга тамом киларди, кайнонам очикчасига келин кидириши бошлади. Бу нарса огир ботиб, эрим бн ажрашишга карор килдим. Карорими ота онам эшитиб, шокка тушиб колди, чунки уйда хали турмушга чикмаган синглим ва уйланмаган укам бориди. Ойим мани такдиримданмас, уларни такдиридан ташвишга тушарди. Шунда кадрим учун жуда ачиндим. Ойим факат чида, хаетга енгилик кима дерди. Бизни оилада киз болани кайтиб келиши катта фожеа хисобланади. Бу сафар кайнотам келиб олиб кетди. Эрим энди кетсанг жонозамга келасан деди.  шу бн ажрашиш мавзусига нукта куйилди.

 

утган йили бохорни охирларида кайнонам ким биландир телда тез тез гаплашар, неварами согиндим, бугун бориб куриб келаман дейдиган булди. Чунки овсиним бн деярли гаплашмасди, кайнопами болалари катта эди. Гап орасида болами боласини багримга босолмасам бемалол деб нолирди хам, ман овсиними этвоти деб уйлардим.  уша йили езда руза кунида кайнонам ифторлик вактида эртага бир якин одамини тугилган куни, шунга дастурхонга нарса пиширишми этди. уша кечаси сахарликкача нарса пиширдим, кейин сахарлик килиб ухлагани етдим, лекин 6 да кайнонам норин килишими этди. Хужайним иш бн чет элга кетувди. Ишга бормасдан кайнонами буюртмасини килдим, соат 2 ларда кайнонам нарсаларни олиб кетди, манга овсинизи уйига бориб колинг уша ерда деди.

Кайнонам кетишига овсиним келди, шунчалар ахмокмисиз, уз кулиз бн кундошизи тугилган кунига нарса пишириб, норин тайерладиз, ойижон бугун уйга бориб, ахмок лакма узи билми кундошини хизматини кивоти деб кулди деди. Гапига тушунми караб турсам, эриз шутда, кеча кеган, бугун кундошизи тугулган кунини нишонлавоти деди. Муллакам 2 йилча буп колди эридан ажрашган 2 та болали аелли никохига оган, 1 та угли бор хозир, яна иккикатмиш деди. Овсиним гапирвоттию, юрагимда нимадир узилиб тушувурди. Хеч нарсани хис кими колдим, худди туш курвотганга ухшардим, уйгонаману хаммаси туш дейман дердим. Афсус тушмасиди, овсиним расмларини курсатди, кайсидир ресторанда углини тугилан кунини нишонлаган эди, ширингина болача, бир аел, кайнонам, енида эрим утирарди. Дуне бошимга кулаб тушди. Эрими яширча килган хиенати жуда огирлик килди.

 

Овсиним нималар деди эслолмадим, телефоним тинимсиз жирингларди, кимлигига кизикмадим, бир махал эрим олдимда турибди. Узимга келиб карасам, аллакачон коронгу бупти, эрим ховотирланиб нима буганини суради, маззам бумади дедим, иссикда руза тутмаслигими, телефонга жавоб бермаганими сабабини суради. Оиласи 2- хотини боласи хакида сурадим, аввал ранги узгарди, кейин бу билиб билми килган хатоси эканлигини, иккикат буп когани учун никох укитганини, хозир бола учун хабар олибтурибман деди. Мани хафа булмасин деб этми виждони кийналиб юрганини этди.

Ман майли ман розиман, уша аел бн яшанг дедим. Эрим ман бн ажрашмаслигини, у аел боласи борлиги учун алокасини узолмаяпгани, факат бола учун бориб турганини гапирди. уша кечаси ухламадик, иккаловимиз хам эрим тинимсиз мансиз яшолмаслигини гапирди, ажрашишини хаелинга келтирма деди, юргимда чидаб булмас огрик тухтамасди, дунелардан кунглим колганди. Эрталаб аптекага дорига олгани пастга тушганда оркасидан кучага чикиб, таксига утириб, ота онами уйига кетдим. уша кеча кайнонам кундошими уйида колганди. Уйга борганимда уйдагилар ахволими куриб, куркиб кетди. Хеч кимга гапирмадим, ойим яна кайнонанг хафа килдими, куйвур сан огир бул, худо инсоф бериб колар деди.  Ойими багрига отилиб йигладим, лекин хеч нарса демадим, ойим чарчабсан дам ол, аданг курмасин узинга кевол деди. Ярим соатлар утиб овсиним, эримни холаси, кайнотам, эрим номидан элчи булиб келди ва хамма гапни гапиришди, эрим ажрашиш нияти йуклигини, у аелдан боласи борлиги учун оталик вазифасини бажаретганини этибди.

Ажрашиш ниятимни этганимда, кайнотам уйлаб куринг келин деб чикиб кетди. Ойимга ажрашаман, судга ариза бераман, аросатда яшаб нима киламан дедим. Кичкина синглими туйи булаетганди, булажак кудаларимиз жуда обрули хонадон эди, ойим туй утгугча яшаб туришими,  туйдан кейин судга ариза берарсан деди. Хуллас яна оилам учун сабрли булдим. 2 кундан кейин эрим келиб, опкетаман деди, кетмиман десам уйда туполон кутарди,  факат улим ажратади, узингча овора бума деди, уйимизда туй булгани учун ойим, холаларим эрим бн яшаб туришими, кейин туйдан кейин ажрашасан деб кундирди. Эрим машинада гаплашволамиз, кейин уйга кетаман деб кучага опчикди, машинага утирганимздан кейин уйин курсатма ман бн уйга кетасан ёки икковимиз шу машинада авария булиб, улиб кетамиз деди. Эрим ойимга телефон килиб ховотир олманг, опкетаман деди, ойим туйи эсон омон утказволилик, кизим эринг бн кетакол, хаммаям хато килади деб кетишими этди, мажбурликдан кетдим, яна уйга борсам кайнoнам итда гуруг бор, хайдасанг кайтиб кемиди, безрайиб яна келдингми деди. Кетишими хам колишими хам билми туриб колдим, эрим шу куни биринчи марта онасига карши гапирди. Ойи оилавий муаммоми узим хал киламан аралашманг деди.

 

Эрим жуда мехрибон булиб колди, лекин онаси бн келишоми колди, кундошим кечасиям телефон киладиган одат чикарди, 1 хафта азобда утди, ким учун нима учун яшавоман дердим, хар куни жанжалдан эрим хам чарчади, бир куни ифторлик пайтида хозир срочни иш бн водийга кетвоман деди, 3-4 кунда келаман деди.  майли деб кузатиб куйдим, 2 кундан кейин аэророртга боришим керак булди, эримга телефон кисам учик экан, смс ездимда аэророртга кетдим.  ишимни битириб, кайтаетсам эримни машинасини куриб колдим, олдига борсам ичида 2 та киз бола, яна 1 ешлар атрофида угил бола бор, хайрон булдим, эшикни очиб ойиси адасини сурадим, улар канакадир холасини кутиб олгани кетишгани этди. кизикиш устинлик килиб исмларини сурадим, каекка кетаетганини сурадим, кизлар чорвокдан дам олиб кайтганини, энди полончи амакиси парка олиб боришини этди, полончи амакиси эрим эди, водийга кетдим деб, дам олишга кетган экан, ха майли деб кетмокчи эдим, эрим сумка кутариб кеп колди, оркасидан 2 та аел келди, эрим мани куриб ранги окариб кетди, тутилиб нега пойлаб юрисан деди, хеч нарса демадим, сани дастингдан тинчлик борми деб уша хотини бакириб кетди, шунака бакир чакир килди курканимдан йиглавордим, эрим ушатда турган таксига утказиб, уйга бор хозир бораман деб укасига телефон килди, мани кутволишини этди, ану хотин тинимсиз бакирарди, машинани ичида.

 

Такси юрди, нима учундир кунглим бумбуш булиб колди, овсиним телефон килди, катдасиз деб, йулдаман деб телефони учирдим, таксидан тушиб бошка таксига утирдим, кайси парклиги эсимда йук, телефонимни учириб, парка кирдим, ким нима деди эсимда йук, анча утирдим, бир аел келиб ердам керакми деди, йук десам парк епилвоти деди.  Қайси паркдаман дедим хайрон булиб, паркни этди, паркдан чикиб пешком уйга келдим, чарчаганимни сезмадим, ушанда ман факат оиламни шаъни, ота онам, синглим, укам, эрим учун яшабману узим учун яшамабман, кадрим, гурурим оек ости бусаям индами яшабман, болам йуклиги учун хамма нарсага чидабман, эримга шунчалик ишонганимдан боласи 1 еш бугунча билмабман, хамма билган факат ман бехабар булганман, адам дусти бн ораси бузилишини, кизи кайтиб кепти деган гапни эшитмаслик учун хамма хурликларга чидашимни хохлиди, ойим казо казо кудаларини, кариндош уругларини олдида тили кисик бумаслиги учун эримни яширинча килган хиенатини кечириб, кузимни кур, кулогими кар килиб яшашим керак, эрими обруси, гурури учун соков булишим керак, кайнонам бир кунда 10 марта хурласаям, эрим хотиржамлиги, ишдан келиб асаби бузилмаслиги учун бахтли хотин рулини уйнашим керак, качонгача ахир?!

Нега? айбим битта бола тугмаганими, болам йуклиги учун шунча хурликми, уша кеча астанофкада утирдим, уйимизи олдига келиб кейин милицияла келиб савол берди, калитимни йукотиб куйдим дедим, йиглаганидим, участкавой хонага опкетди, сумками олди кулимдан, ичидаги нарсаларни олиб стол устига куйди, телефоними екди, кетма кет телефон булди, аввал укам бн, кейин эрим бн гаплашди, эрим келишини кутди, эрим келишидан хам, адами кахрли карашидан хам куркмадим, хает тугаган хисоби эди, эрим укамдан кечирим сураб, уйга опкетди уйда оила йигилган экан, ойим йиглаб туйни азага айлатирмокчимисан деди, кайнонам мандай бебош, жиркач, тугмас келиндан воз кечгани, адамга куча курган кизини опкетишини этди.  Қайнотам дам олинг кейин гаплашамиз деб чикиб кетди, овсиним сув берди, эрим кириб булди чикила дам осин деди, хаетдан шунчалик туйибманки, уша кеча жонимга касд килдим. Худойими кудрати бн тирик колдим, больницадан адам уйга олиб кетди, синглимни фотиха туйи булди, хайитни 3- куни фотиха туйига эрим, кайнона кайнотам, хаммаси келди, хеч нарса бумагандай ва уша куни ойим эринг бн кет, дуст душмани олдида шарманда кима деди.

 

Эрим уйга олиб кетгандан кейин кайнонам кундошими уйида яшаши бошлади,.энди эрталабми кечасими фарки йук эди, хохлаган пайти телефон киларди, нечи марта номер алиштирдим, бир кун кечаси уйда узим эдим, эшик такиллади, ташкарида эрими 2-хотини кулида боласи бн турибди, эшикни очдим, аел уйга кириб келиб, кани адамиз болам ичикиб касал буп колди деб, хоналарни кидириб чикди, бунака холатлар жанжаллар тез тез буларди, мани иссик совук кивосан, эрим боласидан совуб кетди деб туполон киларди, ишхонамгача бориб туполон килди, асабим томом булди, эримга болайизи опкелинг, ойижон хам кесинла уйга дедим. 

 

(Воқеа узун бўлгани ва матни сиғмаганлиги сабабли давоми келаси хафта якшанба куни)

12-Окт-2014 03:46
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
1 Gulshan   (12-Окт-2014 04:40)
Hayotda bundan ham murakkabroq sinovlarga bardosh beradi ayol zoti.afsus hamma erkaklar ham ayol muhabbatini qadrlay olmaydi.

2 Sitora   (12-Окт-2014 05:04)
Eh, uyizdegilagayam sizsda nkora obro muhiroq ekan. BUnaqa paytda sizni qollab quvvatliydigan odam bolish kere. NAhotki ota onez tushunishmasaa....? ajrashib keting, oz tengiz chiqadi, oyoq osti qilishlariga yol qoyming. hozircha oqib shu izohni beraman, lekin hali bilmiyman voqea nima bilan tugaganini.

3 shava88   (12-Окт-2014 07:14)
butun dunyo sizga yomonlik qilsaham OLLOH buyirganidan ortigi bulmaydi.

4 Java25   (12-Окт-2014 07:32)
Ozizni qolga olin, hayotiz uchun kurashin. Oqigan odam ekansiz, ishizam tayin ekan, rentga kvartira olip chiqib ketin. Ota honadonizgayam qaytib bormeng. Ozizni oyoq osti qimen, har bir inson bahtli bulishga haqli, hamma uchun yashapsiz endi buyogiga oziz uchun yashen.

5 Sevimli   (12-Окт-2014 08:26)
Bu ****** qaynanalani dastidan tinchlik bormi yoqmi a?
Hayotingni zaharlagani zaharlagan!

6 No ONe   (12-Окт-2014 09:55)
o`qigan ekansizku, o`zizni eplab ketasiz. ota onayizniyam uyiga bormang,. kvartiraga chiqib keting. baribir eriz qaytolmaydi endi. bolasi bor. anu kundoshizam kun beradiganga o`xshamaydi. shu mintalitetimiz deb ko`p taqdirlar xo`rlanib o`tib ketyapti. o`shalarga jur`at bo`lish uchunam siz birinchi qadamni qo`ying. hech kimdan muttaham emassiz. yetarlicha chidabsiz. chiqib keting endi. bir mashhur ayoldan, san qanday qilib baxtga erishding deb so`rashsa, o`zim uchun tura oldim degan ekan. turing o`ziz uchun, siz bilan hisoblashishsin, chida chida devurishmasin. chidashga majbur emassiz. yoki boshqalani o`tqizib qo`ygan joyi yo`q. singlizi oilasi bulizmoqchi bo`lsa, kuyoviz bilan gaplashing, singlimda ayb yo`q, man erimni oilsini xo`rliklariga chidashni xohlamayman. silaga ta`sirim yo`q baxtli yashangla deng. ishqilib, majbur emassiz, birovni yuz xotir qilishga. nimaga bizzi ayolla o`zini yaxshi ko`rmiydi-a

7 Flagman   (12-Окт-2014 11:35)
davomini kutamiz.

8 Мафтун   (12-Окт-2014 12:43)
Exx... Bardoshizga qoyil! Shuncha chidabsiz, bunaqa sabr-bardosh hammadayam bo'lavermaydi. Hayotni o'n beshi qorong'u, o'n beshi yorug' deydila. Nasib, inshaolloh xali yorug' kunlariz oldinda!

9 Mirkomil   (12-Окт-2014 14:29)
To'g'risi bir narsa deyishga ikkilanib qoldim boshida oiladegi gapni tashqariga opchiqibti deb o'ylagandim lekin qolganini o'qib boshqa gaplar borakan dedim xullas qonda bor ekanda erizga dadasidan o'tgan ekan

10 Bek   (12-Окт-2014 17:34)
Yigitlarga ham osonmas bunaqa vaziyatda

11 z.y.   (12-Окт-2014 17:42)
Укиганимга 2соатларча булди. Жуда g'алати буляпман. Сизни сабрингизга койил колиш керак! Иродангизга койил колиш керак! Ишкилиб охири яхши вокеа билан тугасин!

12 Mirkomil   (12-Окт-2014 18:20)
Opa Ajrashganizdan xursand bo'lib qadamim qutlug keldi deyapsimi qoyile?

13 Dinora_Golden_Girl   (12-Окт-2014 18:24)
Man shokdaman...

Sabr....
Sabr.....
Sabr......

"Shu o'zbek xalqiga hayron qoladida odam...
O'zini sevishni bilmaydi"... rus o'rtog'imni eng ko'p takrorliydigan gapi))))

14 ixtishka91   (12-Окт-2014 18:27)
Сабризга коил колдим шунча азоблара кана чидадиз

15 NOZI   (12-Окт-2014 20:05)
Оллох шунча синов берибди, чидабсиз. маслахатим сизни бу ерга боглайдиган хеч нарса йук экан, вактинчалик булса хам хеч кимга индамай чет элга кетинг. сал чалгисиз дунё курасиз, хаммаси изга тушганда умуман бошка одам булиб кайтасиз.

17 Mirkomil   (12-Окт-2014 20:42)
Yolg'iz ayolga chet elga chiqishga xechqachon maslaxat bermeng xechqachon buni oqibati yaxshi bo'lmaydi yolg'iz ayolga lyuboy erkak yomon ko'z bilan qaredi

16 NOZI   (12-Окт-2014 20:08)
сизни сабрингиз олдинги хафтадаги вичат к,улига урнак булса арзиркан. Фарзандингиз булмаса хам, эрингиз хиёнат килса хам, кайнонангиз хурласа хам вафодорлигингиз учун сизга хайкал ккйса арзийди!

18 Your_Prince   (12-Окт-2014 20:55)
Фантазиялар шунчалик кучлик эканки... Тугриси бу хикояга унча ишонмадим. Умуман мантикка тугри кемийдиган вокеалар

19 muattar   (12-Окт-2014 21:10)
шу вокиялар росмикана ишониш кийин худди рамонга ухшийди

20 muattar   (12-Окт-2014 21:12)
шу вокия ростан булганмикан еки ромонмикана wacko

21 muattar   (12-Окт-2014 21:16)
КИССАМИ РОМОНМИ УКИ БУЛГАН ВОИЯМИКАНА ИШОНИШ КИЙН.

22 Kamila   (13-Окт-2014 00:06)
Davomini kutib qolamiz. Oqigan ayolligingiz korinib turibdi. Bir ikki joyida kozimga yosh ham keldi. Bu saytga kop kiraman lekin kopincha izox qoldirmayman. Bola masalasi juda qiyin masala. Chunki ozimni boshimdan ham otgan. Har oy homilador bolmaganimni bilgan kunim azaga aylanar edi. Buni tez homilador bolgan ayollar tushunmaydi. Maslahatim, sbar qiling, oylashingiz mumkin bizga gapirish oson deb. Eringiz anovi ikkinchi oilasidan sovubdi, bu yaxshi. Menimcha, eringiz ikkinchi oilasi bn ajrashishi kerak. Lekin yolgon gapirishlari yaxshi emas. Ayting "Agar yana bir bor yolgon gapirsaniz ajrashaman" deb. Agar ilojingiz bolsa qaynonagiz bn yashamang. (Psihologik tinchlik kerak) Ishga kiring, chalgishga harakat qiling. Ikkovingiz "otdelno" yashasangiz hammasi yaxshi boladi. Eringiz ikkinchi oilasidan chetlashsa undan ham. Kop qaynonalar shunaqa " s privetom" bolishadi, ahamiyat bermang. Chunki siznibirinchi qiladigan ishingiz, bu homilador bolish. Ha aytkancha, Oli Imron surasini oqing. (osha yerda farzand sorash haqida yozilgan, bilsangiz kerak) menga yordam bergan, osha oy homilador boldim. Hayotingizni ozgartirish ozingizni qolingizda. Ha aytkancha, qaynonangiz har bir gapirga gapiga ichizda oziz izoh bering, manga tushuntirish sal qiyin, (masalan, komiks larda rasm va izoh yoziladi, siz ham qaynonagizni korsangiz yzulariga qarab ozingiz kulgili izoh bering) bir marta qilib korsangiz juda kulgili. (Psixlarga oxshab kulishingiz mumkin, lekin pozitivno tasir qiladi) Dam oling, juda cahrchagansiz. Hujayiningizga yana bitta "shans" bering. Ozingizga esa "prikaz" - nima uchun hamma homilador bolar ekanu, men esa YOQ!!!! Sizga omad tilayman, kozingizni ochib qarang. hayot naqadar gozal! Qancha odam shu hayotda yana bir kun bolsa ham yashashni istaydi. Agar izohim sizga yordam bersa men juda ham hursand bolar edim. Sizga oilaviy baht va tinchlik tilayman! Hatolar bolgan bolsa kechirasizlar. wink

23 nazisha   (13-Окт-2014 00:39)
matonatizga qoyil...wuncha sabr qiganizga Olloxi in'omi bor albatta..

24 brilliantka   (13-Окт-2014 00:51)
bunaqa er bn qaynanadan Allohni o'zi asrasin. Shunaqayam er boladimi xotinim indamidi dib yururarkande nomard. man umuman yarm kunam yashamasidm Astag'firulloh. opketaman disa ketvurmidide azgina gúrur bo'liw kere odamda. ODAM O'ZINI SEVISHI BILISH KERE bu mani fikrim. Hali shunaqangi baxtli kunlariz oldinda. oxiri nma bn tugaganiga qziqvomannnn

25 Zulfiya_A   (13-Окт-2014 01:50)
Жуда хам таъсирли...кузимга ёш келди,тугриси...интизорлик билан давомини кутиб коламан...

26 Shokh   (13-Окт-2014 12:57)
davomini kutamiz! bunaqa sabr,matonatga qoyil qolish kerak...

27 MeRoJ   (13-Окт-2014 14:40)
rosti sizga juddayam raxmim kevotdi eriz bilan qaynonaizni pewonasidan otivoriwsayam roziman,, oxiri yaxshlik bilan tugasinde kutaylikchi davomi nima bo'larkan,

28 Azamat   (13-Окт-2014 17:24)
Bu sahifada chop etiladigan voqealarni o'qib doim kulgim kelardi, lekin, neagdir bugun kayfiyatim tushib ketdi. Nima deyishga ham hayronman. Ko'nglimni bir chetida bu singlimizga yordam berish istagi ham tug'ildi. Menimcha qizning ota-onasi qo'llab-quvvatlashsa yaxshi bo'lar edi, bunchalik xor bo'lish, yoshlikni suvga oqizish shart emas.

29 Umida   (13-Окт-2014 21:35)
Sizga chin dildan yordam bergim kevoti. Munaqa sabr bardowi qattan oldiz? Nega qadrizi bilmisiz? Qachongacha bowqala uchun yawisiz? Hech bölmasa bir kun öziz uchun yawang. Agar qanadir yordam kere bösa bog'laning. Hech bölmasa szi jim ewitib turarman.

30 EzoDil   (14-Окт-2014 00:21)
Ayolni yelkasidi yukni hatto fil ham kotarolmidi diyishadi,judayaam achinarli voqea(((( Qiz bola tugilib,avval ota onasi uchun,keyin er,qaynona qaynota uchun,undan keyin farzandlari uchun yashab otarkan. O`zbek ayolidi sabr dunyoni hech bir burchagidi ayolda bo`masa kere. O`sha berahm qaynonayu,o`zini fikri yo` erga xayf bunaqa bunaqa o`qimishli,sabrli ayol! Sizni qadrizga yetmaganlani siz nega o`ylashiz kere? Ajrashing!!! Bu dunyoda qadrizga yetadigan inson uchridi Xudo holasa. Erni gapini qarela:ajrashsen janozamga kelasanmush. Bunaqa er bilan yashagandan janozasiga borgan yaxshiro toba qildim. Xotinini 1kunda nechchi martta o`lib tirilvotgani bn ishi yo`q. O`zi jinim suymidi shunaqa "o`zimmi o`ldirvoraman,avariya qivoraman" didigan erkelani.**************** ************* ********** ******************** *************
Ответ: Изохлар модератори Bek8111

31 Hamid   (14-Окт-2014 02:50)
Ha... bugun mana yana kirdim shu voqega..jinni bub qoli didimoqib!!! Ayniqsa eriz yurishini bilib qoganizzi uqiganimda bir seskandim. Juda bir mehr bn uqivotuvmidim bilmiman, uziyam bir nafasda huddi kitob uqigande uqib chiqimman. Oldingi voqeani uqib ishonmodim, anu sozandaga rasmla yuvorgan haqida. Umuman ishonmadim uwanga boru. Lekin bu safar shok holatidaman. Shuuuuuuncha galvadan ken, erizziki manga vashe utib tuwdi lekin! Ohiri voqeaga qol siltadim! Endi nima busa bular, uzim uchun yawiman degandek goyo. Man siz bolib oqidim uziyam! Ujas! Moralniy ujas kinoga uhwidi!

32 Madina   (14-Окт-2014 02:57)
Hayotizdan judayam ko'p tasirlandim...Ayni kerakligida o'qidim, bo'lmasam judayam katta  hato qilib qoyar edim. Sizni ko'rib, holimga shukur qildim. Taqdiriz judayam murakkab ekan, 10 yilni ichida ne kunlarni ko'rmabsiz... Siz shuncha sinovlarga sabr bilan, sof dillik bilan yondoshibsiz buni evaziga Ollohim albatta sizni mukofotlantiradi.

33 Royal   (15-Окт-2014 06:44)
hudoyim sabr bersin kelinga va boshqalariga insof, qaynana bolmishga imon bersin...shuncha boshidan otkazib tavba qimaganita hayronman, ishqilib navaralaridan qaytib qomasa boldi...

34 ojiza   (15-Окт-2014 06:50)
Yengillik bersin.

35 samiya   (15-Окт-2014 15:03)
Assalomu aleykum hurmatli opajon OLLOH o'zi sabr bersin opajon man sizdan anchagagina yoshman ammo bunde voqea mening ham boshimdan o'tgan opajon ota onam hohshi ila turmush qurdum ammo farzadim yoq  ajrashib ketganman hayotda yashagim kelmidi opajon turmush o'rtogimni horliklariga chiday olmadim sizga o'hshab o'z jonimga qasd ham qildim ammo umr ekan tirik qoldim hozirda hayotda yashashni hohlamiman lekin na iloj ajrashmang sabr qiling degan bolardim opa  barchasiga OLLOHDAN sabr so'rang har holda turmush ortogiz mehribon ekan siz hozir  ajrashib bahtli bolaman deb o'ylavosimi opa togri bahtli ham bolishiz mumkin lekin bunga kim javob beradi birinchi turmush o'rtogizga yetmaydi bu hayot shunde sinovkor ekan barchasiga sabr qilin opa OLLOH farzand ham ato etadi albatta sabr qilin.... OLLOH barchamizga baht ato etsin

36 Guzal   (15-Окт-2014 17:37)
siz xecham tushkunlikka tushmang xayot oldinda bundan xam battar xolatlar buladi sal gururli buling yaxshi tarbiya olgansiz keyin juda itoatkorsiz sal gururli buling oziz uchun yashang ota ona oila shani siz uchun juda baland ekan lekin bu narsalar sizni yerga urib qadrizi bir pul qilyapti oqigan qiz ekansiz oz yolizni topishizga ishonaman

37 самира   (21-Окт-2014 07:32)
Кани давоми??? Якшанба утиб сешанба келди хамки йук давоми (((

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 40
Мехмонлар: 40
Рўйхатдагилардан: 0