06:58 ЮтубПарад! | |
Youtube компанияси 2011 йилда Ўзбекистондан ягона тан олган канал sayyod.com эканлиги (манбаа) ва расмий равишда хуқуқларимизни химоя қилиб келаётганидан хабарингиз бор (манбаа). 2013 йил эса YouTubeнинг Москвадаги расмий элчиси ўз ташаббуси билан "Sayyod-media" марказига лутфан ташриф буюриб , биз билан у хамкорликни расмий равишда хужжатлаб кетди. Айни дамда RizaNova каналида хам сайтимиз хамкорлик логотипларини учратишингиз мумкин. Бугунги кунда бадиий кенгашимиздан ўтиб, бизни сайтимизга тақдим қилинадиган барча клиплар нафақат сайтимизнинг брендинг каналларида, балки айнан кенг кўламли расмий RizaNovaда хам қўйилиб промо қилинади.
Тасикс тизимидаги MyTube видео порталда хам расмий ва брендинг каналимиз борлигини хам эслатиб ўтамиз. Сайтимизда премьера қилинган барча видеолар мазкур sayyod.mytube.uz каналида хам параллель равишда қўйилади. Шу каналларимизда юз минглаб кўрилган видеолар хит паради билан танишинг; 1. Райхон тўйидан . Айниқса бошидаги кадрлар бу видеони шу кунни ўзидаёқ тарқалиб, хаттоки эртаси кундан бозорларда сотилишига хам сабаб бўлган бўлса не ажаб? 514 289 2. Яна Райхон! Бу сафар сайтимизнинг айнан Райхон учун тайёрлаган "Бир нафасда" хужжатли фильм стилидаги муаллифлик дастури 316 471 - 3. Хосилага отилган тош можароси. Яқин кунлар тақдим этиладиган видео ва интервьюда бунинг сабаблари хақида хам Хосила батафсил тўхталган. 311 913 --- 4. Зиёда тўйи 304 996 ------- 5. Лола "Қайтмайди" клипи. Лола ижодидаги менинг фикримча энг аъло клип. Энг аъло роль ижроси, энг аъло хиссиётлар намоёнлиги... 302 257 - - 6. Уммон гурухи "7-қават" клипи жараёнидан 261 835 - 8. Яна Лола. "Жоним соғиндим" клипи 235 153 - 9. Ортиқ Отажонов ва сайтимиз хамкорлигидаги "Куйлар" клипи. 233 421 10. Юлдуз Усмонова "Девоналармиз" қўшиғи (Это злободневная песня) ва уни яралиш жараёни. Айнан шу видеода Юлдузнинг ижодий перезагрузкага старти ва уни хиссиётлари хамда соғинилган ўзлик хақида кўрсатилади. Бу қўшиқни эмоциялари билан кўрсатиб беришлари эса видеони бутун Республикага бир кунни ўзидаёқ тарқалиб машхур бўлиб кетишига яна бир сабаб бўлса ажаб эмас. 222 805 | |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 8895 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 7 | |||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |