9-август 19-00 Москва «Stadium Live»
Ўзбекистон Халқ Артисти Юлдуз Усмонованинг концерти чек-чегара билмас файз билан ўтди. Қизиғи, бу концерт хақида олдиндан хабарим йўқ эди ва хеч қаерда рекламасига хам кўзим тушмади. Бошқа тарафдан бунга ажабланмаса хам бўлади, ахир бу Юлдуз! Унга рекламанинг хам кераги йўқ! Ўзбеклар бор жой борки Юлдуз келяпти деб ўша куниёқ хабар берингчи, жамийки ўзбек ўша концерт залига оқиб келаверади.
Ха, ахир бу Юлдуз!
У ностальгия, у қалб, у ўзбек дили, ўзбек дардию қувончи... Хаммага бирдек онадек гўё. Қизиғи, қўшиқлари эса ўша она алласидан то ёшларни сакратадиган диско тарзида хам. Ижодан хамма ёшнинг дид ва таъбига турфа тарзда мослашадиган серқирра ижод... Ўзбек элининг тирик афсонаси!
Сайтимиз почтасига бир мухлис концертдан юборган суратларини тақдим этарканмиз, унинг концерт хақидаги фикрларини хам чоп этамиз:
-Примадоннанинг концерти нореал мухитда ўтди. Халқ билан жонли мулоқот, энергия ва албатта ижобийлик! Дастур давомида халқ йиғлади, кулди, рақсга тушди. Юлдуз ўзбек элининг хаёти хақида куйлаши хечкимга сир эмас, шу сабаб хам унинг қўшиқлари юрак-юракларга етиб боради. Шу кунги концертга сарфланган пулларига хечким ачинмаганига ишончим комил. Дастурдан эмоцияларни етказиб бера олмайман, хаммаси юқори даражада ўтди, светотехникадан то товуш ва албатта ижрогача. Халқ шу икки соатда ўз муаммоларини унутди. Бу икки соат унутилмас дам олишни хадя этди.
|