2-май куни Юлдуз Усмонова Америкада ажойиб концерт дастурини тақдим этишга тайёр! Визалар олинган! Бу сафар у Америкада ўзбек нафасию ностальгиясини тақдим этади!
Аввалги концерти бўлмагани сабаблари... виза илинжида Юлдуз билан борадиганлар рўйхатига кимлардир киритилгани сабаб бўлиши мумкин... Бу хақида бугунги Юлдуз билан 25 минутлик видеоинтервьюдан билиб оласиз.
Шу кунларда Тожикистондаги газетада чоп этилган "Юлдуз героин билан ушландими?" номли мақолани видеода кўрасиз ва унга Юлдузнинг жавоби... Йўқ...жавоби эмас...у портлади.
Тўлиб турган Юлдуз гап келганида бир икки мавзуларда ёниб гапирди.
...Ўзидан "опа"ни ясаб олганлар учун: -Опа бўлишдан аввал бурнингни яхшилаб қоқиб ол, яхши қиз бўлиб ол!
Бехаё сурати тарқалган машхурлар хам эсга олинди. -"...Нега кетини суратга олиб қўяётган санъаткорларни гапирмайсанлар? Қўшиғимни эшитасизлару менга тухмат қиласизлар!"
-Эй халқ! 30 йилдан бери санъатда бўлсам, шунча булғадиларинг, етар! Қайси санъаткор нон еёлмаса Юлдуз запрет қиляпти, ким ўлиб қолса Юлдуз ўлдирибди..
-Мен Хожи онаман калта кийганим билан.
-Сен ўранган бўлсанг буёқдагилар гунохкорми? Фаросати етмаган ўранганлару, рўмолдан шунчаки ниқоб сифатида фойдаланаётганлар хақида Юлдузда анчагина гаплар йиғилиб қолган экан. У фикрларга қўшилмай илож хам йўқда...
Рамазонга тайёрланаётган қўшиқлар орасида "Ўранганим тўғрими?" қўшиғи билан бирга мархум Шайх хақида хам сатрлари бор қўшиқ хам бўлиши кутилмоқда...
Юлдузнинг уч набираси сурати холодильникни безаган). Юлдузнинг хизматдан кейинги кечки таоми карамли салат ва гречка) Тўнғич набиранинг қизиқиши тўтилар бўлиб, яқиндагина хоним Ибрагимовна унга тўтилар олиб берди.
Юлдуз телефонидаги қувноқ хотиралар.
Уч набираси катта бўлмагунича уй ичини ремонт қилдирмайди! Деворларда уч рассом-набиранинг санъат асарлари!))
Ховли ремонтдан чиқиб қолди. Кундузи Юлдузнинг машғулоти етарли, ховлиси нақ оранжереяга айланган. Канарейка ва бошқа қушларни айтмайсизми? Олмахонлар йўлга чиққан, тез кунда улар хонадонни жонли бурчагидан жой олишади.
Арчаларнинг хилма-хили, ранглисидан то япончасигача бор)
Плакучая береза...
Фотофакт: "Ховлимдаги икки оооқ қайииин". Қўшиқдаги бу сатрлар реал! Юлдузнинг ховлисидаги мана шу икки оқ қайин унинг қўшиғини реал қахрамонлари бўлади! Юлдузнинг шундоққина деразасидан кўриниб турган бу икки дарахт теварак атрофдаги нафақат долзарб мавзулар хақида балки исталган нарсага хам фалсафа билан ёндошадиган ижодкорнинг мажозий қўшиғига сабаб бўлган.
-Халқ артистлари бирам кўпки, мени халқ артисти эмас, халқ қизи дея қолинг!))
ну так не просто быть звездой...все про тебя и всё знают...всё это наворачивается как снежный ком...каждый что то от себя добавит...и готово...так что поет то не только для нас...а скажем честно...и чтобы вот так вот шикарно жить наверное...а то что она живая легенда,кто бы и что бы не говорил...это тоже правда
minavarov74 гапларига кущиламан, купчилик яхши куради,хурмат килади,лекин имконияти йуклиги учун туйга чакиришомийд ва имкониятига яраша кушикчи билан туйни уткизишади..
Мен Хожи онаман калта кийганим билан. Хажга борган билан хожи она булиб колмайди инсон. Унинг амалларини урнига куйиб хожи она булади. Сахнада юрган шоуменсиз холос Юлдузхоним
ман при чем батда, манам халкни ичига кираманку, бошка ишим йукми :), гийбатчилар, санъат душманлари, тили бир каричлар, куралмедигонлар, шалаболжонхонлар, чакакагинлар, антижаглар, социопатлар, мизантроплар ёки антисанъатамизантроплар канча сузлар бор, тегиб кетдида халк дегани
Interview yaxshi chiqibdi! Ochiq gaplarni eshitib, to'g'risi mazza qildim! Yulduz Usmonovani muxlisi emasmanku, lekin global muammolar haqidagi qo'shiqlari o'zini nishoniga borib teygan! Qoyil!
Yulduz opa togri gapirdiz ROMOL ORAVOLIB KIBIRGA BERILGAN AYYOLAR HAKIDA HAM koshik ayting, HAJ safariga borib birovni dilini ogritishdan birovni hakkidan korkmaydigan hoji onalar hakida kuylang SANATIZGA TASSANNO HECH KACHON CHARCHAMANG
Hajga borgan bn hoji bo'pqolurmiydii, keyingi amallariniyam chirooyli qipqo'yish kere. Puli borla hamasiyam sayohat qipkevotti parijga borganday, soxta hoji bo'lib. "cho'rtkesarlik"i ko'p hollarda shallaqilik va to'g'ridan to'g'ri tosh otish bo'pqoladi... Yetar balki a...
Juda ro'mol o'raganlarni malomat qilish avjiga chiqdiku-a? 10ta ro'mol o'ragandan 4tasi buzuq bo'lsa, 10ta ro'mol o'ramaganni 8tasi buzuq! Har tomonlama!!! Shuni ham unutma inson!
Yulduz Usmonovani muhlisiman. Haq gapni gapirganlarida doim qo'llab quvvatlaganman. Lekin hijob haqida gapirib kotta xato qipsiz. Har kim o'zi uchun jovob beradi. Siz intervyuni o'ziz haqizda bervurin. Har kimni o'z varroqlari bor, o'sha varroqlar tugab qolishi mumkin. Marhamat birovni varrog'ini qo'yingda o'z varog'iz haqida o'ylang.
Юлдуз Усмонова" Менимча кўп керакмас гапларни гапирибди! Рўмолни ва Ҳалқни қўшмасдан ҳам фикрларини тушинтирса бўларди. Бу гаплари Ўзи учун анча минус масалан! Мен қўшиқларини ўта қаттиқ ҳурмат қилиб (Ўзини ҳам) эшитардим! шу бир иккта (Рўмол Ҳожи ва Ҳалқ) ҳақидаги гапидан кегин Ўзимда қандайдур Юлдуз Усмонова деса қўьйеэ шуни деган (бе ҳурматлик) пайдо бўлди. (Қушиқлари бундан мустасно)
Yulduz Usmonova sizni sevaman! Sizni yuragiz toshdan, siz juda ham mard ayolsiz. Agar estradamizda sizdek insondan yana uchta odam bo'lganida san'atimiz umuman boshqacha bo'lar edi.
Инсон ўзини ҳақлигини исботлаши учун бошқаларни ёмонотлиқ қилиши шартмас. Айниқса, ХАЛҚ деб гапирганда. Халқ бу халқ. Мен ҳам халқнинг бир вакилиман. Шахсан менга Юлдузнинг қўшиқлари муҳим, унинг шахсиятига умуман қизиқмайман. Барибир, ҳиссиётларга берилмасдан гапириш керак халқ назаридаги одам. Менимча, бундан буёғига Юлдуз опага ортиқча ҳиссиётлар, портлашлар унча ярашмайди. Вазминлик ва сокинлик керак. Фаросатли одамлар билиб турадику нима росту нима ёлғонлигини. Ахмоқларга тенг бўлиш шартми? Ит ҳурар - карвон ўтар. Рўмол, ўранганлар мавзуси рости жонга тегди: бас қилинглар шу мавзуни. Ким қайси маънлда ўраса Аллоҳ кўриб турибдику, муҳокама қилиш биз учунмас. Тиззанг йиртилиб қолибди деган одамга, ўзингни кетинг йиртилибди, дейиш шартмас! баъзан одам ақллилик қиламан деб обрўсини тўкиб олади. Кейин яна Халқ балогардон. Ҳожи онаман, деб кимларнидир баттар энсасини қотириш яхшимас. Фаросати бор одамда шу савол туғиладида: Ҳожи она бўлсанг, шунга муносиб юр! Ҳожилик унвон ё мансаб эмас. Ё Маккатуллоҳга бори ҳам ибодат ўрнига концерт қўйиб келинганмиди))) Яна хафа бўласизлар...
haqiqatni gapiradigan faqat mana shu Yulduz Usmonova qoldi QALAMPIR SOZ HALQ QIZI molodes kimga qanday bilmaymanu lekin menga arab harflari bor egnidagi sharfi yoqdi yoki biron soz yozilgsnmikin oqib korishga harakat qilaman
"Бо героин" дейилганида "героин билан" деган маъно ишлатиляпти. кейин маколадан куриниб турибтики, тожикистонлик мухлиса, савол беряпти "Юлдузни героин билан ушлашипти, шу тугрими" деган маънода.плюс уни "подстава" килишдимикин деб сураяпти.Хулоса чикаришдан аввал икки томонни хам фикрини билиш яхши буларди.
Yulduz Usmonova ni fikrlariga qo'shilmiman. Bu safar oshirvoribsiz. Madaniyat kerede azgina xalq e'tiboridigi odamsiz. Har kim o'zi uchun jovob bersa yaxshi bo'lardi.
Ledy to'ylarda eng baland narx Yulduz Usmonovaligini 3 yashar bola ham biladi. Nahotki siz bilmasangiz. Odamla Yulduz Usmonovani hamma gapini tushunishadi chunki gapni lo'ndasini etiptila.
rost togri hammasi haqiqat uzichi shu Yulduz gapirmasa boshqa hech kim haqiqtni yuzaga olib chikmayapti hamma ichida gapirib gunohini kopaytirib giybat kilibla otiripti QALAMPIRSOZ OZBEGIMNING ERKA QIZI haqiqtdan gaplariga qoshilmay iloji yoq menga arab harflari yozilgan sharfi yoqdi yoki biron soz yozilganmikin okib korishga harakat qilaman
YULDUZ USMONOVA, ICHIZDA QANAQADUR HASAD ICHIQORALIK BOR, YOMON TOMONI UNI O`ZINGIZ KO`RSATIB QOYASIZ, BOZORDAGI MADANIYATSIZ SHALLAQILAGA O`HSHAB, YANA SHARTAKILIKKA YO`YIB. JUDA HUNUK. SAN`ATIZ YAHSHIKU.. LEKIN INSON SIFATIDA SHUNAQA DEYOLMIMIMAN. SHERALI JO`RAEV HAM SHU.. BU FAQAT MANI FIKRIM EMAS. UNDAN KO`RA (MASALAN) OZODBEKNI KONCERTIDA OLDI QATORGA FARRUH ZOKIROVLAR BILAN O`TIRIB HAMKASBLARIZ YUTUG`IDAN QUVONSANGIZ BO`LMAYDIMI?! DAVRINGIZ O`TGANINI NAHOT TAN OLGIZ KELMAYDI? OHIRGI ALBOMDAGI QO`SHIQLARIZZI ESHITIB HECH NARSA TOPMADIM. BITTA HAM TUZUK ASHULA YOQ! O`ZIZGA ORTIQCHA BAHO BERMANG! BU NARSANI BIR KUNI YUZIZGA HAM AYTAMAN, YURAKNI KENROQ QILING, SAN`ATDA HURMATIZ KATTA, ODDIY INSON SIFATIDA SIZGA BO`LGAN HURMAT SAN`ATIZ DARAJALIK BO`LMASA HAM, BORINI USHAB TURISHINGIZNI, UNI TO`KIB QO`YMASHINGIZNI TILAYMAN. MANAM ICHIMDAGI BORINI AYTDIM, SAN`ATKORAMASMAN ODDIY TASHQARIDAN QARAB ETVOMMAN. OMAD
Истиҳола қилиб айтолмаган гапларимни 49 Sniper айтишга журъат қила олибди. Нақадар аччиқ бўлмасин, ҳақ гаплар! Бир куни амакимнинг қозоғистонлик дўсти мақтанибди: - Жулдуз (Юлдуз демоқчида энди) ҳозир бизда юрибди, бизники бўлиб қолди! Амаким жавоб берибди: - Э майли, унақа юлдузлар бизда тиқилиб ётибди... Демоқчи бўлганим, -Эй халқ! 30 йилдан бери санъатда бўлсам, шунча булғадиларинг, етар! (халқ қачон булғабди уни ҳайронман) деб халққа даъво қилиб, яна уялмай Мени халқ артисти эмас, халқ қизи дея қолинг! дейиш қанчалик иккиюзламачилик эканлигини наҳотки билмаса. Яна кимдир ёзибди, ўзбек эстрада санъатини дунёга танитди, деб. Кечирасизлар хонимла ва жаноблар, ўзбек эстрадаси Юлдузгача ҳам бўлган ва жуда чиройли тарзда бўлган. Ботир Зокиров, Ялла, Насиба, Кумуш... кўплаб санаш мумкин. Тўғри, Юлдуз уни ривожига катат ҳисса қўшгандир, лекин зарари ҳам кўп бўлди нафсиламрини айтганда. Қандай дейсизми? Юлдуз Алла пугачевага тақлид қилишни бошлади шахсий ҳаётда ҳам, шоу-бизнесга туртки берди, қўшиқчи учун ҳамма нарса, ҳар қандай қилиқ мумкин деган ахмоқона фикрни сингдира олди санъат оламидагиларга. Калта кийсам ҳам ҳожи онаман, дейиши ҳам худди шу дунёқараш маҳсули... Илтимос, Юлдузни намунча ёмон кўрасиз деманглар. Ундай эмас. Ахир дўст ачитиб гапиради.
юлдузни тинч куйинглар азиз мухлислар , юлдуз барибир энг зур артист, уни запрет килганлар бир кун жазосини олади ва олишини кутяпмиз бир кун адолат карор топади.
Sniper va Umid. Ikkalen ham ikki qulag'in bn ham e'shitib ol! Yulduz bilan nafaqat Qozoq fahrlanadi, shuningdek Tojik ham Uyg'ur ham Turkman hamu Turk ham fahrlanadi. Aytishadiku oldinda oqan ariqdegi suvni qadri yo'q deb. E'ndi senlar O'zbeksande, (Qolaversa yozgan komentindan bilinadiki senlar jurnalist yoki **************) vaqtida Yurtindi tinchligiga juda katta hissa qo'shgan, hatto jonini hatarga qo'ygan.******************* Shuncha narsa bir o'ziga kerakmidi? Sendaqa ichi qoralardi asreyman, to'g'ri yo'lga qo'yaman deb majburki yomon ko'rinsa. O'zbek e'stradasini Botir va Farruh Zokirovlar boshlab bergandur, asos oyoqa qo'ygan va rivojlantirib tanitgan Yulduz bo'ladi!!! *************************************
Ozodbekdi maqtagan senga ham Jasur Hamroevga ham taaluqli!!! (Bugungi yozgan mavzusidan kelib chiqib yozyapman, Hoy na hoy Yulduzga tekizdirib gapirgan)
Ko'zmunchoq siz sharfga mo'ltirab Yulduzzi gaplarini eshitmagansiz shekilli. Дальще davom etavering, yaxshi ketyapsiz. Yulduz moda ko'rsatmadi, intervyu berdi.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.