Бош сахифа » 2012 » Апрель » 24 » Юлдузли хашар! Ибрагимовна уйида ер сезиш хафталиги!
04:04
Юлдузли хашар! Ибрагимовна уйида ер сезиш хафталиги!
Хоним Ибрагимовна хонадонида, мана 5 кундирки хашар. Бугунги кун  келганимизда, кўчаданоқ хашар кўриниши Юлдузнинг созандасида  намоён бўлди) Ватан остонадан бошланур!))



Объективларимизга кўзи тушган Юлдуз, кутмаганда саросимага тушиб, шартта ортига қараб қочди))) Ишчи кийимда бўлганига, хе йўқ бе йўқ, шартта репортаж билан кириб боришимизни қайдан хам билсин?)) 





 Хашарбоши Юлдуз!

 Бу ер аввал ховузча бўлганди. Ёдингизда бўлса, Нилуфар  Усмонова билан "Кўнгил" лойихамнинг Лола Зуннунова билан бўлган сонида, ана шу ерда сухбат бўлганди. Энди эса, бу ер болалар майдончаси бўлар экан.

Юлдуз: Созандаларим ўз-ўзидан кўпайишиб ётибди, шукур. Болачалар кўп, уларга майдонча қурамиз.

Бўш турмай деб, ўзимга мосроқ ишни топдим (мехнат хам танланадими а Сайёд?! Нима бўвотти санга?) 

 Созандаларга, хонадондаги турли лойдан ясалган хайкалчаларни алифлашга ёрдамга киришдим.

  

 Бироз вақт ўтмай, ёнингиздан жой топиладими деб Сардор Рахимхон хам қўшилди. Рахимхон билан хаётда бу илк кўришишимиз, хоним Ибрагимовнани хашарида, мехнат устидами, демак-яхшиликка)))))

 Аввалига кичик "гномик"ни алифлаган Рахимхон, ахийри ўзига мос хайкалча бўлган турнани топди))) 





Афсус уни алифлаб жигарранг тус бериб қўйди, у оқ бўлганига алифлаб бўлмас экан),  шундан кейин, Рахимхон билан келган йигитча уни оқартириш билан овора бўлди))

 Сардорлар рақси?))  


 
Бироз вақт ўтмай Тамила ва Амира Алибековалар продюсери Нажот келди. У бахона  чой ичгани танаффус  қилган Юлдуз бизни дастурхонга чорлайди.
Қувлигим тутиб савол бераман: Авваллари олдингизда хизмат қилиб юрганлар негадир кўринмаяптгандекми?
-(қошларини чимириб) Фотихасини олгунча эшигимни қоровули бўлганларми?  Бугунги кунгача нечтасига билиб билмай фотиха бергандим. Эххей, эшигим олдида тўлиб тошиб келаверганларни кўрдим. 
Шу ерда ўралашиб юрганларни барчаси хозир қаёқда дейсиз? Савол туғиладида: шу фотихамга лойиқ бўлдиларми? Хозир менга бўлган муносабатни хам четга суриб қўяман, умуман халқ олдидачи? Санъат олдидачи? 


Мана шундан кейин, шартта "Агар бугунгача берган фотихаларимдан билмай берган фотихам бўлса, шунга лойиқ бўлмаган бўлса, қайтариб олдим!" деб Худодан кечирим сўраб омин қилдим. 
Бугун хашарда ўзимни созандаларим билан мехнатдаман, Сардор Рахимхонга эса ўзига хос ўгит. Машхурлар ерни сезиб юриши керак. Ерни ишини қилганида ерни хис қилади. Ерни чопганида ният қилиб юзим очилсин, йўлларим очилсин деб ерни чопилганини хикмати бор.  Кейин дуэт масаласидан хабарингиз бор, Юлдуз билан дуэт айтмоқчими, Юлдузни фақат сахнасини эмас, мехнатини хам баробар сезсин. Мен осмондан тап этиб Юлдуз Усмонова бўлиб тушмаганман. Хозир олдимда сараланганлар қолган, шу хашаргаям лойиқлари келяпти.
Илхом Фармонов хам тўлиб тошиб келиб кетди. Сақичигача олиб келибди, мени чайнаб қўймасин деганми (хандон отиб кулади). 

Эртанги хашарга Тамила ва Амира Алибековалар келиши хақида уларнинг продюсери маълум қилди. Қизиқ...у қизлар хашарда қандай ишларкин?))

 Бироз ўтмай палов ва норинлик тушлик танаффуси эълон қилинди, Юлдуз опа, созандалари хуллас хаммамиз тушлик қилиб, мен ва маъмурим "ЖАР"да бошланаётган хайрия марафонига аталган юлдузли футболга кетаётганимизни айтиб хайрлаша бошладик.

Бизларни кузатаётган Юлдуз Ибрагимовна мавзуга хос фикр билдиради:- Биласизми шу Гулнорани қилаётган ишларини тан олмай иложи йўқ. Тан олиш керак, мард аёл! Қанчадан қанча дунё миқёсидаги машхур ёки миллионер аёлларни кўряпмиз, фақат ўзини дейди. Гулнора атласни дунё миқёсига олиб чиқиб, тарғиб қилди. Хайрия ишларини қаранг. Унинг энг катта иқтидори сифатида эса дизайнерлик ишларини эътироф этмай илож йўқ, дархақиқат қойил қолдиради.  Тиллами, матоми уларга зеб беришда Гулнорани дунё миқёсида тан олишади. 

Шундай қилиб хоним Ибрагимовнани хашарли ва файзли хонадонини тарк этиб, яна бир файзли тадбирга шошдик: Хайрия марафонига бағишланган - Юлдузли футбол!

Бундан кейинги репортажда кўришгунча сиз билан Sayyod ва хашарда суратчилик вазифасини ўз зиммасига олган  унинг маъмури Сарвар бўлди!
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 11993 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yulduz Ibragimovna Usmonova

Нравится
Барча изохлар: 30
1 Sardor_T   (24-Апр-2012 04:37) [Материал]
Adawdiyam hoji ona duo qilgan bolsa ijodlari bundanda gullab yawnedi

2 malika   (24-Апр-2012 04:51) [Материал]
shu Sardor rahimhon Yulduz Usmonovani uyida kop oralashib qoldi ozicha Yulduz bn duet etish un kop pahta qoyadigon bopqoldi,bu duet bomasa yaxshi bolardi chunki Sardor Yulduz bn duet etishga loyiqmas

3 Dilnoza0514   (24-Апр-2012 05:17) [Материал]
Gnomiklarni ko'rib "Oppog'oy" esimga tushdi.
Borku aytginchi menga oynaaa?))))) biggrin lol angel1 teehee whistling wiggle

4 Masrur.   (24-Апр-2012 06:23) [Материал]
Zo'r bo'pti. Sardor aka sizdi ham ishlatipdilarda? Yulduz umuman o'zgarmagan. E'rkakligicha qolipti. Qoyil. Hammadan ko'p ishdi Sardor Rahimhon qilipti... Muhlislardi hasharga e'lon qilmaptilarmi? O'sha kundi o'zida uchib borar e'dim. Hech yo'q qo'limdan Rahimhon qilgan ish kelardi... Magaramki Yulduz uyida 40 kun osh berishiga tog'ri keladi. E'ssiz muhlislar... Gulnora haqida aytgan gapiga qo'shilaman. Yulduz opa duo bergan odamlarizdan hafa bo'lmen. Bir kunmas bir kun, ostonazga uzr so'rab kelishadi. Faqat Ozoddi bilmeyman, unga yomg'ir yoqan paytda duo bergansiz. (o'qishimga qaraganda) Bu vaqt e'ng yakhshi vaqt bo'ladi. Ozod hozir o'zini osmonda his qilyapti, bu uzog'ga bormiydi. Sabablari juda ko'p. Sardor aka bu reportajdi sizdan kutmagan e'dim. Katta rahmat.

5 u m a rr   (24-Апр-2012 07:47) [Материал]
Exey zo'rku xashar. Xa bu bo'larkanu artistlani ham ishlatsa qoyil lekin. Sardor aka futbolga kech qomela;)

6 Bek8111   (24-Апр-2012 08:02) [Материал]
Яхши. Нахот Юлдуз Узбекистонга кайтса, бир нарсалар бошаланаяпти яна Юлдузда! Ха нима булса хам Юлдуз Юлдузда барибир!

7 nusrat8182   (24-Апр-2012 08:44) [Материал]
Ajoyib,suhbat shu Yulduz baribir yulduzde bo'ladigan gapni tars-tars aytadi.

8 milawka   (24-Апр-2012 08:59) [Материал]
oooo zo`r buptida sardor aka uwayerdayam savolla b.n boplaptila biggrin

9 АСЛ МУХЛИС   (24-Апр-2012 09:16) [Материал]
ХОРМАНГЛАР ЭНДИ....РУСЧАСИГА АЙТГАНДА..БОГ ПОМОЩЬ!!! БИЗ ХАМ БОРИБ УЗ ХИССАМИЗНИ КУШСАК ЕМОН БУЛМАСДИ....ФАЙЗЛИ ХОНАДОНДА ДОИМ ФАЙЗ БАРОКАТ БУЛАДИ.....МОЛОДЦЫ...

10 Linda   (24-Апр-2012 09:35) [Материал]
rahmat

11 DiLinZaDa   (24-Апр-2012 10:33) [Материал]
Yulduz Ibragimovna Ollohdan sizga kuch-quvvat tilab qolaman xech qachon yengilmen!)))Xasharga kese gap yude biggrin :D biggrin

12 Azamat Akbarov   (24-Апр-2012 12:41) [Материал]
Yulduzni sog'ingan qalblar uchun live yangiligingiz uchun katta raxmat!

13 NARGIZA   (24-Апр-2012 13:27) [Материал]
yulduz yulduzda omad yulduz opa

14 SanjarBek   (24-Апр-2012 14:36) [Материал]
Zo'r hashar bo'pti. Rasmladan kayfiyat ko'rinib turibdi.

15 parvina   (24-Апр-2012 17:03) [Материал]
hormanglar yulduzlar ishlar bilan charchamanglar zo'r super klass

16 bek88   (24-Апр-2012 17:12) [Материал]
Yaxshi reportaj bo'lipti. Ibragimovna, haqida shu sayt orqali ko'p ma'lumotlarga ega bo'lyopman, raxmat. SARDOR aka. Gulnora Karimovani xaqiqatdan xam qilayotgan ishlariga qoil qolmay iloj yuq. Barcha tashkiliy ishlarni tashkil qilayotganlarga xormang degan holda ommad tilayman.

17 1234   (24-Апр-2012 20:04) [Материал]
eee salomat bo'lilar biz xam borar edik xasharga bilmabmizda )) maylida kuch quvvatni yaratganni o'zi bersin

18 MARAT_89   (25-Апр-2012 00:29) [Материал]
rasmlarga gap yuqqqqqqqqqqqqqq smile

19 yanchiko   (25-Апр-2012 05:10) [Материал]
Sayyod Yulduz Usmonovaning yangi qo`shig`ini qo`yamiz degandiz,qaniiiiiiiii?????????????????????????? sad

20 Jasur   (25-Апр-2012 14:58) [Материал]
Sardor Rahimxon kelib hawarga fayz kiritibdila de aaa? Molodec wu bola hech qachon yaxwilik qilib charchamidi...

21 ДИЛМУРОД   (26-Апр-2012 18:58) [Материал]
янги кушиклар кани сардор

22 ДИЛМУРОД   (26-Апр-2012 19:00) [Материал]
ЮЛДУЗ ОПА ЭНДИ ЛАГАНБАРДОРЛАРДАН ХАФА БУЛМАНГ. СИЗНИ ВА ФАКАТ СИЗНИ СЕВГУВЧИ МУХЛИСЛАР УЧУН КУЙЛАНГ ВА ЗЕРО БОШКАЛАР АЛАМДАН КУЙИШСИН. АСЛ МУХЛИС

23 Dilnoza0514   (27-Апр-2012 02:34) [Материал]
Xasharni fayzli qigan Sayyod.)) biggrin Sayyod bormasa bu rasmlar qayerda edi.?)

24 Gayrat   (28-Апр-2012 17:11) [Материал]
Yulduz qaytmoqchimi deyman. Boshqa tilda kuylash mashaqqati odamni tez toliqtiradi, yanayam yanayam dunyoning notantiligiga bardoshi juda kuchli ekan, men hayotda ko'rgan eng matonatli ayol shu inson. U kishiga sog'liq tilayman.

25 Mohinur   (30-Апр-2012 03:54) [Материал]
qoyil hawar zo'r bo'gan ko'rinadi!!! Yulduzga omad!!!

26 НОЗИМБЕК   (04-Май-2012 20:54) [Материал]
Э МАЛОДЕСТ ТУГРИДА ИШЛАШСА ИШЛАБДИДА ЮЛДУЗНИ УЙИДА МУЗИКАНТЛАР ХАМ ХАРКАЛАЙ ЮЛДУЗГНИНГ ОРКАСИДАН УЛАР ОИЛА БОЛА ЧАКА ХАМ БОКИШАДИ. ЮЛДУЗНИНГ БИР ГАПИ ТУППА ТУГРИ АЙНИКСА БУ ИМЕННИ САНАТКОРЛАРГА ТЕГИШЛИ ЕРНИ ТАФТИНИ ХЕЧ БУЛМАСА ХИДИНИ УНУНТМАСЛИК КЕРАК АХИР ИНСОН ТУПРОКДАН ЯРАЛГАН ТУПРОККА КАЙТАДИКУ. НЕ БУЛГАНДА ХАМ ЮЛДУЗНИНГ ИШЛАРИГА ОМАД НАМАНГАНДАН НОЗИМБЕК

27 НОЗИМБЕК   (04-Май-2012 20:55) [Материал]
МАЙЛИДА САРДОР БИЛАН ДУЕТ АЙТИШЛАРИ ЯХШИРОК МЕНИЧА ОСМОНГА КАРАБ БУЙНИ ТОЛИМАГАН ОЗОДБЕКДАН МИНГ ЧАНДОН ЯХШИ СКРОМНИЙ ЙИГИТ ЕРГА КАДАМ КУЙИБ ЮРАДИГАН

28 REAL_N_1   (07-Май-2012 20:35) [Материал]
MANIMCHA DUET ETADIGAN YANI SARDOR SAL YULDUZ OPAGA TO'G'RI KEMIDI, OPA BILAN UNI TENGLASHTIRIB BO'MIDI. SARDORNI IJODINI HURMAT QILAMAN LEKIN OPA BILAN DUET ETISHINI TASAVUR QILOMIMAN... OZODBEKGA KELADIGAN BO'SLSAK, UNGA DUET ETISHNI KERAGIYAM YO'Q. SABABI I TAK EGO VEZDE ZNAET. I OZOD AKA OSMONGA QARAB KETGANI YO'Q. OZOD AGAR SHUNAQA OSMONGA QARAB KETGANIDA UNGA BUNAQA XUDO BERMASDI U YURAGI TOZA INSON.

29 REAL_N_1   (07-Май-2012 20:40) [Материал]
YULDUZ OPADAN BIR NARSANI ILTIMOS QILGAN BO'LARDIM, AGAR ILOJI BO'LSA TALANTI BOR IJODKOR YOSHLAR BILAN DUET ETSALAR SHU YOSHLARGA QILGAN KOTTA VA CHEKSIZ E'TIBORLARI DEB O'YLARDIM,

30 НОЗИМБЕК   (12-Май-2012 12:13) [Материал]
КУП МУХЛИСЛАРГА САРДОР РАХИМХОН БИЛАН ДУЕТ АЙТИШЛАРИ МАУКЛ КЕЛМАЯПТИ КУРИНАДИ ЮЛДУЗ ОПАНИ МАНИМЧА ЁМРОНМАС САРДОР ХАМ МАСАЛАН МАН УНИ УМУМАН МУХЛИСИ ЭМАСМАН НО ОПАГА ШУ МАКУЛ КЕЛЯПТИ КУРИНАДИ НИМАСИДИР ЁКЯПТИКИ ОПА ХАМ РОЗИЛА ОЗОДБЕК БИЛАН АЙТГАНДА ЯХШИ БУЛАРДИ ЛЕКИН ОПА БОРМАЙДИКУ ОЗОД АЙТАЙЛИК ДЕБ БУ ТАКЛИФ МЕНИЧА ОЗОДБЕКДАН ЧИКИШ КЕРАК ХАРКАЛАЙ ОПАДАН ЁШИ КИЧИКРОК

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!