00:54 "ЮлдузКор" реалити шоуси бошланди! | |
9-ноябрь куни суратга олиш ишлари бошланган сайтимиз ғояси асосида ташкил қилинган ва айни дамда хеч қаерда ўхшаши йўқ бўлган "ЮлдузКор" мукаммал муаллифлик реалити-шоуси хақида қисқача таништирамиз:
Нима хақида: Машхурларни юлдуз бўлишида ўрни катта бўлган ва хамиша кадр ортида қоладиган ижодкорлар мусобақаси. Кастинг орқали икки гурухга турли ижодкорлар йиғилади, яъни шу икки гурухни хар бирида биттадан шоир-бастакор, либоскор, бўёкор-турмаккор, сураткор ва видокорлар бўлади. Хар икки гурухга биттадан хонанда бириктирилиб, улар хаммаси учта шартдан ўтишади. Уч хафтада учта шарт билан уларда хар бир шартни бажариш учун бир хафта вақт бор ва хар бир шарт учун чегараланган сумма бутун гурухга ажратилади. Хар бир шарт албатта машхурнинг фаолияти доирасида бўлади. Биринчи шарт якунида мажлисда йиғилиб қилинган ишларни хар бир сохадан уста балл асосида бахолаб умумий мухокама қилинади. Уч хафта ўтгач, лойиха якунида икки гурухдан энг кўп балл йиққан хар бир йўналишдаги ижодкордан биттаси танланиб , бир гурух қилинади ва бу гурух финалда худди шу тариқа кейинги мавсумда иштирок этиб сараланган бошқа бир сараланиб олинган кучли гурух билан беллашади. Натижада санъат олами бир йилда битта "ЮлдузКор" гурухи билан таъминланади. Лекин бу лойихада ғолиб ёки мағлуб тушунчаси бўлмайди зеро уч хафта давомида хар бир ижодкорга халққа ўз ижодини тақдим этиш учун реклама имконияти берилган бўлади.
Кимлар: Лойихада иштирок этиш учун асосан ёш ижодкорларга имконият берилади. Хозирча хар бир гурухда бешталик: либоскор, бўёкор-турмаккор, видеокор, шоир-бастакор ва сураткор иштирок этади. Хар бир мавсумда хар бир гурухга биттадан хонанда таклиф қилиниб иштирокчи гурухлар уни устида ижодан ишлашади.
Мукаммаллиги: Худди "Подиум", "Топ модель", "Фабрика звезд" ва бошқа лойихалар каби фақатгина бир соха доирасида бўлмай, айнан хонандалар билан боғлиқ турли ижодий соха вакиллари йиғилади ва уларни хар бирига юклатилган шартда иштирок этиши учун вазифа ўйлаб топилади. Албатта у шарт хонанда фаолияти билан боғлиқ бўлиши керак. Хар бир шартда хаммасига аниқ вазифаси юклатилган бўлади ва бир шартни ўзи гурухдаги хар бир ижодкор ғоясига боғлиқ бўлади. Гурухда ишлаш қобилияти ва мавжуд сумма доирасидаги тақсимланиш каби жараёнлар нафақат лойихага динамика беради балки уларни мана шу холатларга мослашишга ўргатади. Яъни ижодкорда хамиша хам пул бирламчи эмас айнан ғоя ва фантазияси хам мухимроқ роль ўйнаши керак деган тушунчага ўргатиб, айнан шу хислатларини йўлга солиб вазиятдан чиқа олиши керак. Хуллас, шартдан келиб чиққан холда ёш ижодкорлар ўз ғояси, фантазияси ва ижодини тақдим эта олади.
Нега КОР?: Фотограф, дизайнер ва визажист каби сўзлар барибир ўзбекона эмас ва масалан фотографни таржимаси суратчи каби ғалати эштилади. Азалдан ижодКОРларга айнан КОР билан қўшимча қилиш ўзбек тили тушунчасига хос, бастаКОР ва хоказо. Шу сабаб ўзбеконалаштиришга қарор қилдик. Дизайнер-Либоскор, Фотограф-Сураткор, Парикмахер Визажист - Турмаккор бўёкор, Клипмейкер-Видеокор. Филологтаъблар кичик кашфиётчамизга эътирозлари бўлса, хечқиси йўқ, буни лойихамиз доирасидаги атама деб қабул қилишлари сўралади. Вахоланки шу тилниям инсониятни ўзия яратган. Асосийси салбий тарғиботи бўлмаса бўлгани.
"ЮлдузКор" лойихасининг биринчи мавсумида икки гурух йиғилиб уларга икки хонанда бириктирилди. Гурухни йиғиш ва унга хонандани бириктиришда икки мева: олма ва нок қуръа сифатида ёрдам берди. Буни видеодан кўрасиз.
Шу хафта хонандалар Каниза ва Шоира Отабековалар ўз гурухлари билан биринчи шартни ўташмоқда ва деярли хар куни суратга олиш ишлари қизғин кетмоқда.
Биринчи шарт: Хонандани реклама ролигидаги иштироки ва актрисалик қобилияти. Официант образи. -либоскорлар ўз хонандасига ўзига хос официант либоси яратиши керак, -бўёкор-турмаккор уни шу касб ва либосга монанд турмаклаб бўяши керак, -сураткор максимум учта суратда официант образи ва либоскор ва бўёкор-турмаккор мехнатини кўрсата олиши керак, -шоир-бастакор атиги 15-секундлик реклама ролиги учун мусиқа ва матн ёзиши керак, -видеокор эса мана шу матн ва мусиқа асосида тайёр кийиниб турмакланиб бўялган хонанда иштирокида ўз ғоясига таяниб мавзу доирасида реклама ролиги суратга олиши керак! -Бу хаммаси учун хар бир гурухга 100.000 сўмдан ажратилган! Етармикан? Улгуришармикан?
Якшанба куни биринчи шартни хар иккала гурухдан тайёр турини махсус устоз (экспертлар) тахлил қилиб бахолашади ва яна янги шарт, янги ошадиган сумма ва ошадиган секундлар хамда бир хафта вақт! Кейинги икки шартлар ва у билан боғлиқ вазифалар янада қизиқроқ!!!
Айни дамда ижодий жангда бўлган "ЮлдузКор" реалити шоусининг БИРИНЧИ МАВСУМ ижодий гурух вакиллари билан танишинг:
Лойиха муаллифи: Sayyod Ташкилотчи: Дилобар Сухбатова Видео: Шахло Қодирова Биринчи шарт хамкори: "Султон-Саид" кошонаси Лойиха хомийси: Хозирча йўқ!)) Кейинги мавсумда хамкор ёки хомий бўлишни истаганлар +99894 695-21-21 рақами билан боғланишлари сўралади. Шунингдек, кейинги мавсумда иштирок этадиган ижодий гурухга ёзилиш учун хам шу рақам билан боғланилади.
| |
Бўлим: Realiti shou |
Кўрилган: 8345 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 19 | |||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |