"ЮлдузКор" реалити-шоусининг бир хафта давомида уддаланган илк шартини бахолаш учун қўйидаги экспертлар устоз сифатида йиғинда иштирок этди . (Лойихамизда экспертлар устоз деб аталади)
Шоира, бастакор ва хонанда Шахноз. Икки шоир-бастакорларнинг 15 секундлик реклама роликидаги ғоя, мусиқа ва матнига бахо беришда масъул,
Режисер клипмейкер Жасур Шаметов икки видеокоримизнинг 15 секундлик реклама ролигига бахо берувчи масъул ,
Фотограф Мухиддин Али икки сураткоримизни вазифадаги атиги учта суратдаги бажарган ишига бахо беришда масъул,
Стилист, визажист ва дизайнер Лидия Андрэ икки либоскор ва икки турмаккор-бўёкоромиз ишига бахо беришда масъул
Бир хафта давомида бозорлару, студиялар, тикув хонасидан то кошонагача кечган вазифани уддалаш жараёни натижасида хар бир иштирокчини бахолаш учун илк йиғин шоира бастакор ва хонанда Шахноз офисида бўлиб ўтди. Кейинги йиғинлар хам мазкур манзилда кечади.
Бахолаш ва иштирокчиларга маслахатлар бўлиб ўтгач, устозлар орасида бахс-мунозара авжига чиқиб кетди. Албатта икки хонанда Каниза ва Шоира хамда камина лойиха муаллифи бахслари хам етарли кечди.
Булар хақида сал кейинроқ, хозир бир бошдан:
Илк вазифа бажариладиган кун Каниза устида ишлаш учун бириктирилган гурухдан маълум сабабларга кўра, сураткор лойихадан четлатилди ва вазифани ўташ учун бошқа сураткор Баходир Матёқубов лойихага иштирокчи сифатида олинди. Сабаблар хақида видеодан билиб оласиз.
Сураткор алишуви илк вазифа йиғинда устозларга тақдим қилинишдан аввал ўтгани боис хам лойиха қоидасига зиддият келтирмади. Умуман шу 3 хафтада ўтадиган 3-та шарт давомида биронта иштирокчи ўз хохиши билан кетса ёки лойиха ижодий гурухи томонидан четлатилса ўрнига бошқа иштирокчи олиши лойихамиз қоидасида бор.
Бу алишув хонандаларга хам тегишли, зеро лойиханинг асосий қахрамонлари бу вазифалардан ўтаётган ёш иштирокчилар ва улар хонандалар орқали ўз ижодларини кўрсатиш имконига эга.
Шоира орқали ўз ижодини намоёнлаётган гурухда эса ўзгариш йўқ ва Шоира билан биринчи вазифаданоқ иноқ тарзда шартни уддалашмоқда.
Биринчи шартни бахолаш йиғинида Шоира ва унинг либоскори устоз сифатида таклиф этилган Лидия Андрэнинг бахосига қатъий норозилик билдиришди. Сабаблари хақида видеода кўрасиз.
Ушбу йиғинда ижодий гурухимиз эса Каниза билан тортишиб қолди. Шартни ўташ давомидаги инжиқликлар натижасида айрим иштирокчиларга имконият даражасида етарли қулай шароит яратилмаган . Жараён видеосини ўрганиб чиқиб хам бунга амин бўлдик. Канизанинг айбловларию унга кечган эътирозларни хам видеодан кўриб ўзингиз бахо берасиз .
Кейинги шарт эълон қилинди! Янада мураккаб... вахоланки бу сафар эса чекловлар икки баробарга камайган. Яъни ролик учун энди 30 секунд, бажариш учун эса хар бир гурухга 200.000 сўм. Вақт бир хафта.
мавзу... ФАХРЛИ ИНСОН!
Шоира ва Каниза қандай образда намоён бўлишаркин? Бемор болакай онасими ё шифокор? Бу сафарги роликда хам Шоира куйлармикан ё монолог айтади?
Канизанинг инжиқликлари нима билан тугайди? Кейинги йиғинда устозлар алишадими ёки....хонанда?
Яқин кунлар лойиханинг биринчи серияси тақдим этилади ва хар хафта бир сериядан бериб борилади.
Хозир эса шу биринчи шартни ўтаб то илк йиғингача бўлган видеолавхалар кетма-кетлигидан лойихага 2 минутлик роликни томоша қилиб, лойихани жараёнини хис этинг!
Хақиқий шоу олдинда! Бу хафта икки гурух жиддий мавзудаги жиддий жараёнда!
Бўлим: Realiti shou |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| ||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |