Юлдуз Усмонованинг 50 ёшлик юбилей байрами катта тантана билан ўтказилди.
Кечани Йигитали ва Лола олиб боришди.
Аввал Юлдузнинг ижодий тарихи мухрланган видеолар кетма-кетлиги тақдим этилди. Кейин эса хоним Ибрагимовна турмуш ўртоғи билан кириб келди. Аввал улар эшик олдида барча келганларни кутиб олишаётган эди.
50 ёшлик юбилей учун шу куни Юлдузга росмана Ностальгия тақдим этилди.
"Юлдуз ретро концерти"да кўпчилик артистлар қатнашишди. Юлдуз кимнингдир қўшиғига рақсга тушган бўлса, кимларникидадир дилдан йиғлади. Айниқса Озодбек Назарбековнинг "Хамроз" ва Омадбек Ахмаджоновнинг "Йигит йиғламасин дунёда" қўшиғида ўзини йиғидан тўхтата олмади.
Шунингдек Юлдузнинг қўшиқларини яна Исроилжон ва Исмоилжон Ғуломовлар "Йироқ юр", Умидахон "Адолик", Отабек Муталхўжаев "Бахт қуши", Зиёда "Ким билар", Алишер Файз "Оромим", Амира Алибекова "Хей Лейло" , Улуғбек "Бинафша", Шахзода "Билмадим", Райхон "Бўлади", Асилбек Негматов "Айтинглар", Тож гурухи "Кўрмасам бўлмас" ва Нилуфар Усмонова "Эркакларни асранг" қўшиқларини куйлашди. Тож гурухи ва Нилуфар ундан ташқари яна Юлдузнинг бошқа қўшиқларини хам куйлашди.
Бу ғоя устида ишлаганларга нафақат мени, балки санъат оламидан бошқаларнинг хам бироз эътирози мавжуд, бу хам бўлса кўпроқ ўз шахсий таъбига қараб рўйхат тузилгандек. Масалан Даврон Эргашев, Жўраевлар, Улуғбек Отажонов, Шахноз, Оғабек Собиров, Мавлуда Асалхўжаева ва шу кунги Фаррух Зокиров, Гулбахор Эрқулова хамда Насиба Абдуллаева кабилар хам Юлдуз қўшиғини куйлашга таклиф қилинса ўринлироқ бўларди, зеро юқоридагилардан айримлари (!) Юлдуздек айта олишмагани етмагандек, жуда хунук қилиб куйлашган. Видеодан кўриб бахо берасиз.
Таклиф қилинганларнинг хам рўйхати чеклангандек. Ахир бу Юлдуз Усмонованинг 50 ёшлик юбилейи, сюрприз бўлганида хам режиссерлар ўзининг шахсий таъбига қараб эмас, Юлдузнинг ўзи билан хам маслахатлашиш керакмиди дейман.
Яна ёшлардан Шохжахон Жўраев, Манзура, Муниса Ризаева, Шохруххон, Сардор Рахимхонлар хам кўринмади. Кўпчилик хонандалар бу ғояга таклиф этилмагани тугул хатто юбилейга хам таклиф этилмаганидан хайрон. Юбилей махсус таклифнома билан бўлган ва буларни Юлдузнинг ўзи назорат қила олмайди, ўз вазифалари юклатилган ишчилар ва ташкилотчилар бор...эди!
Тақдирлаш маросими ажойиб ғоя аммо...яна аммо... Биринчидан сценарийда хар битта артистнинг келиб кетишига қараб, борлигидаёқ чақириб тақдирласа бўларди. Ана шунда Юлдуз опа кимни чақирса, кетиб қолгани аён бўлиб, Юлдуз опа ноўрин вазиятда қолмасди. На Озодбек ва на Алишер чиқди... Санъат ахли бир жойда ўтиришига хизматлар қўймаса, буни ташкилотчилар сценарийда пухта ўйлашлари керак эди.
Кейин тақдирлаш номинацияларидан то рўйхатигача яна шахсий таъб ва ғалати номинациялар..тушунарсиз ва шунчаки "ўзимиз учун" байрам... Юлдуз опанинг 50 ёшлик юбилейига бу тақдирлашнинг ўзи аслида нима алоқаси бор тушунарсиз қолди.
"Адойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон" қўшиғини хам ўша юқоридаги икта нарсага қилинган, ностальгия концерти ва тақдирлаш рўйхатдагилар куйлади холос. Ғалати! Бечора шлягер... йиғлаворди...
Юлдузни санъат оламида мухлислар сероб! Уни қўшиқларини маромига етказиб куйлаб беришни истаганлар қанча? Хеч бўлмаса табриклаш бахтига эришишни кутган санъаткорларчи? Ё дўстларим орасида хар ерида монополия қилишни истаганлар бўлса, уларнинг таъбига қараб бошқалар хурматини истаганимча бошқаришим мумкинми?
Ха, Юлдуз опаям нима қилардию, нима хам дерди? Хаммани таъбини тирриқ қилиб байрамни бузмайдику. Совға қилинган отни тишига қаралмайди деган рус мақолидек бўлди уёғи.) Ташкилотчилардан айримлари хадеб камера қидириб "позировать" қилмай, хадеб Юлдуз опани оёғи тагида ўралашмай, бўйнига олиб қўйган ташкилий ишларга ва айниқса бирқанча мехмонларга қўпол муносабатда бўлиб, ташқарига олиб чиқиб ташлаётган тансоқчиларга қарашса бўларди.
Шоир Ренисни хам кўчага олиб чиқиб ташлашди, бизнинг ходимларимиздан хам улар қўлига тушишга улгурди. Буёқда опанинг турмуш ўртоқлари Мансурбек эса, ташкилотчи-режиссерман деганларнинг хатосини кетидан тўғирлаб юришга саргардон. Бир тарафдан тансоқчилар ўша режиссерман деганларнинг талаб ва буюртмаси билан исталган одамни (кайпда кўзига сал бошқача кўринганларни ) шартта кўчага олиб чиқиб ташлайверишади, ёрдамчи Достон ва турмуш ўртоқлари Мансурбек узр билан қайтараверишади.
Тушунаман, хар замонда хар бир шохнинг ўз масхарабозлари бўлади, Худо кўрсатмасин шундайларга бир соатга бўлса хам мансаб тегиб қолса... шартмикан бошқа нарсага осилиб? Қўлингдан келмас экан, тадбир бошидан оёқда тура олмас даражада кайфинг ошса, шартми эплай олмайдиган нарсангга осилиб? Кимга кимга лекин масхарабозига бир кунлик мансаб тегиб қолса, урди Худо экан буёғи. Шу бир кунлик мансабиниям додлаб хўжакўрсинга "чир-чир" қиларкан бору)))))))))). Сезмаганни истагани қурсин))
Бит босиб каналаб кетган туя, йўғэ, хўкиз хаммомми нихоят топибдию, аммо чўмилишни билмасмиш...хаммоммиям расво қилиб нажасига бўкиб ўтириб қолди дегани буёғи)))
Ёзмай дедиму, йўқ чидай олмадим. Нега жим туриш керак? Юлдуз опа хурматигами? Қачонгача уни атрофидаги айримларни қилаётган хунарларига опани хурмати учун кўз юмиш мумкин? Бу ичидан емирилишга олиб келадику. Шуларни деб неча йиллик хурматинг хам, мехнатинг хам қанча одамларни кўз ўнгида бир тийин бўлади. Афсус, Юлдуз опани атрофида лойиқлари жудаям кам! Фанат уйида магнитафон олдида фанатлик қилиши керак, кумирини ишига аралашиши мумкин эмас! Масхарабоз бўлса, чақирилганида ана эт бетингни қимирлатиб кўнглини кўтару кет!
Афсуски бетоблигим боис тадбирда қатнаша олмадим. Аммо сайтимиз жамоаси бориб фото ва видео репортажни амалга ошириб қайтишди. Шулар 7 соат маишатга эмас, ишлагани боришди! Қани энди буларга бўлган муносабатдан Юлдуз опани хабари бўлса борми? Тишлагани эмас, ишлагани келганни тансоқчига буюртма бериб, чиқар-киргиз ўйинини ўйнаб ўтирса. Ўзи йўқни номи йўқ деб, йўқлигимдан фойдаланишибди.
Шунча пайтдан бери атрофидаги айримларнинг қилаётган қинғир ишларини хаммасини билсалар борми? Неча йиллик опанинг продюсери бир айби очилиб, ишдан кетганди. Неча йиллигига қаралмаганди, буларчи?
Репортажам ўлди хуллас... Йўқ, ўзгартирмиман! Эртага фикриммиям ўзгартиришимга тўғри келади бўлмасам. Шунча пайт чидалди, бўлмади. Юлдуз опа хафа бўлсалар бўлақолсинлар, аммо атрофларидагиларни тарбиялаш пайти аллақачон келган! Элементарно, Юлдуз опани юбилейига таклиф қилинадиганлардан тортиб, то куйлайдиганларни рўйхатини шахсий таъбга кўра қилиб олганларга уят, зеро Юлдуз Усмонова "достояние Республики", уни бундай тор ва айрим сифатсизлар билан хисоблаш уят!
Бунга хеч кимни хаққи йўқ эди! Ғоя ва юбилей устида маъсулиятли жиддий ва катта кенгаш ишлаши керак эди, сабаби, Юлдуз хамиша хам 50 ёшлик юбилей хам қилавермайди, бу бир маротабадаги тадбир бўлди! Афсуски буни на санъатга ва на Юлдузга асли алоқадорлар хал қилди!
Ишқилиб, видеони қўйганимда юбилейни хис қиларсиз. Батафсил видео ва хоказолар эртага! Хозирча суратлардан бахраманд бўлинг!
Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов
Видео (эртага) Шахло Қодирова
|