Бош сахифа » 2013 » Апрель » 20 » Юлдуздан оила ва "Асрлар садоси" учун
12:09
Юлдуздан оила ва "Асрлар садоси" учун
Студияга кириб келишимиз билан биринчи бўлиб Мансурбек жонланади: - Халиги қўшиқни бир қўйинг, Сайёд эшитсин.

Юлдуз Усмонова:- (кулади) Ана, мақтангиси келяпти))



Юлдуз Ибрагимовнадан оилавий мавзудаги қўшиқларни соғинганлар учун ажойиб янгилик! Юлдуз турмуш ўртоқлар учун аталган қўшиқ ёзиб битирди. Мазкур тарона унинг янги альбомига киритилиши режалаштирилган.


Қўшиқ тугагач Мансурбекка ишора қиламан:- Арслонингизга атабсизда)

Мансурбек юзига қизил югуради.



Юлдуз Усмонова:- Аслида бу барча турмуш қурганларга аталган. Севдим , ўлдим , ёндим дейдиганларга бир боқинг, улар хеч қачон оила қурганлар каби бир-бирига муносабатда бўлмайди. Оилавий инсон турмуш ўртоғи бетоб қолса, "Шу дардингни ман олсамийдим" дейди. Хали оила қурмай шунчаки севишиб юрганлар шундай дейдими? Бу қўшиқ "Илойим қўша қарийлик, умримизни охирги лахзаларигача бирга бўлайлик" деган оилаларга аталади. Умуман оилани, бир-бирига муносабатни ва ёнингдаги ёрингни муқаддаслигини тарғиб қилгувчи қўшиқ, токи ёнимиздаги қариганимизда суянадиган халол турмуш ўртоғимизни қадрига етайлик. 

Бу орада , айни дамда овоз ёзиш ишлари жараёни кетаётган "Асрлар садоси" гимнини "демо" версияси билан таништиради. Хали тайёр бўлмаган тури шундай таъсирли бўлса,  унда тайёри қандай таъсир кўрсатишини тасаввур қиляпман!

Қизиғи , бу қўшиқ Мансурбекка кўпроқ таъсир қилган кўринади, қўшиқ сўнггигача Юлдуз билан баробар нақоротини куйлаб, хаттоки авжларидаги баъзи холатлари янада таъсирлироқ сезилиши учун фикрини хам билдирди. 

Юлдуз "Асрлар садоси" қўшиғини шеърини "Айпад"дан ўқиб беради. 
Юлдуз Усмонова:-Кўпчилик шоирлар гўзал сатрлар кетидан қувадию, хис қилганини унутади. Ижодда асосийси хис этган нарсаларни етказиш.



Юлдуз Усмонова:- "Асрлар садоси" лойихаси қанчалик миллатимизга мухим лойиха эканлиги, унинг замирида қандай буюк нарсалар борлигини хали кўпчилик тушуниб етмаяпти. Бу жуда катта иш. Бутун бошли миллий анъаналаримиз таг замири билан олиб чиқилиши жараёнида.  Ўзбек миллати учун бу жудаям катта ва мухим лойиха. 



Ижтимоий тармоқлар, хусусан твиттердаги аккаунтингизда Республика тв-каналларидаги янги промоингиз хақида хабарлар мавжуд. 
Юлдуз Усмонова:-(Ажабланади) Твиттер? Илтимос, катта қилиб ёзиб қўйинг: "МЕН ТВИТТЕРДА ЙЎҚМАН!" Мана ишонмасангиз, (Айпадини кўрсатади) Кўряпсизми ижтимоий тармоқлардан фақат фейсбукда борман холос, шунда хам ўз исмим ва фамилиям билан эмасман. Фейсбукка бошқа ном билан ва  фақат ўйин ўйнагани кираман. Ижтимоий тармоқларни жиним суймайди. Мана шу тармоқлардан фақат менга зарар бўлса борки, фойдаси йўқ.
Фейсбукда Юлдуз Усмонова бирам кўпки тавба...хайрон қоламан гохо. Шу твиттерни хеч ёқтирмадимда, бир кириб кўргандим нима экан деб, тушунмадим. Умуман менга тўғри келмайдиган нарса. 
Промога келсак, расман хеч нарса айта олмайман. Хамма нарсани ўз вақти соати бор. Агар твда кўринсам демак, шунга лозим топилган бўлади. Бирқанча сайтлар бу хақида расман эълон қилганига хам қойилмасман. Расмий сайтим бўла туриб, нега мен хақимдаги  маълумотларни бошқа ердан излаб, ёлғон хабарларга ишонишади?
Куним тунга уланиб ижоддан бўшамайман, сал нарса фикримни бузиб ижодимга таъсир кўрсатади. 

Бошқа тарафдан замонавий ва қулай бўлган воситаларга талаб бор экан, у ерда расмий аккаунтингиз бўлса, ўша айтилган нотўғри хабарларга ишонишга эхтиёж хам қолмасди. 
Юлдуз Усмонова:-Биласизми, шунақа қилмаса бўлмас, оғзим куйган. Бугунги кунгача бўлган муаммоим замирида хам аслида мана шундай "подстава"лар ётади. Ким жахлда нималар демайди, лекин уни ёзиб олиб тарқатилсачи? Бундан ўз манфаатида фойдалансачи? Ёниб турганингизда янада оловлантириб, жахлда оғзингизга келганини айтишни бошлаганингизда ёзиб олиб "подстава" қилиб юбориш осон иш экан. Ижодим бошидан биттама-битта ғишт териб ишлаб келарканман, неча йиллик фидоий хизматлар устидан хукм чиқариш осонмикан? Энди расмий пресс-котиб хизматидан фойдаланишга қарор қилдим. Твиттер давр талаби бўлиб, замонавий ижтимоий тармоқ тури экан,  яқин кунлар твиттерда  расмий аккаунт очилиб, у хақида расмий сайтимда ва сизнинг сайтингизда эълон қилинади. Хозирча Юлдуз Усмонова хеч қайси ижтимоий тармоқда йўқ.



Юлдуз Ибрагимовна билан яна кўп мавзулар хусусида сухбатлашдик, тортишдик, бахслашдик... Хуллас доимгидек зерикилмайдиган қизғин ва оловли сухбат. Яқин кунлар янги альбомдан қўшиқлар хақида маълумот ва "асрлар садоси" қўшиғи ёзилиш жараёнини видеога мухрлашга харакат қиламиз.

Ишонаверинг , бу хақиқий асрларга татигулик гимн бўлади!

Маълум сабабларга кўра, Юлдуз Усмонованинг 4 май куни кутилаётган АҚШдаги концерти 19 май кунига қолдирилди. 4-май кунидаги концертга олинган чипталар 19-май кунида ўз кучини йўқотмайди.
28-апрель куни эса хоним Ибрагимовна Истамбулда концерти бўлиб ўтади. 

Суратлар муаллифи Достонбек.
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 12757 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yulduz Ibragimovna Usmonova

Нравится
Барча изохлар: 22
1 Abbosbek   (20-Апр-2013 13:01) [Материал]
Yulduz Usmanova Xaqiqiy Yulduz! yangi ashulani kutib qolamiz

2 Nur_Horazm   (20-Апр-2013 13:32) [Материал]
Yulduz Usmonova super..! U Man uylangan to'yimda xizmat qilgan..)))

3 Хуршид Пардаев   (20-Апр-2013 14:21) [Материал]
Мувозанат яхши нарсада . агар Юлдуз Усмонова телеканалларимизга қайтса Озодбек ҳам анча босилиб қолармиди. Яна билмадим. Шахсий фикр.

4 Alisher   (20-Апр-2013 15:13) [Материал]
Хакикий санаткорга тв ёки радио шартмас. Битта концерт, битта туй узи йетади. Овоз яхши буса мехр билан куйланса йетади. Юлдуз опа шу нарсага купрок амал килади. Шунинг учун клиплариям санокли

5 Dilshod_A   (20-Апр-2013 16:38) [Материал]
Toshkentda tezroq kansert bersala yaxshi bo'lardi.. smile

6 Bek8111   (20-Апр-2013 17:33) [Материал]
премера хам шу сайтда булса керак биринчи булиб. Кутамиз Сардор ака!

7 Bek_707   (20-Апр-2013 19:09) [Материал]
Kutib qolamiz

8 AKBEY   (20-Апр-2013 19:23) [Материал]
Yulduzde bo'lomedi hechkim uzb show biznesida

9 GuW   (20-Апр-2013 21:13) [Материал]
РЕСПЕКТ  smile

10 paynet   (20-Апр-2013 21:17) [Материал]
Yuzlduz Usmonova Ibragimovnadan yangi qo'shiqlarni kutib qolamiz Sayyod.com

11 fera   (20-Апр-2013 21:47) [Материал]
Filadelfiyaga ham kelsila, bu yerda ham tojikla ko'p

12 RaVsHaNBeK   (20-Апр-2013 21:56) [Материал]
yulduz baribir yulduzdee)

13 Kozmunchoq   (20-Апр-2013 23:37) [Материал]
erkak shodaligi gapni dangal gapirishlari juda yokadi oldin oylab keyin soyledi molodets uzi ham  bir intervyuda aytgandi QALAMPIRCHAMAN deb shu ham yarashaveradi. HUDONI NAZARI TUSHGAN YULDUZ USMONOVAGA. Ijodiga befarkmasman YULDUZ.UZ saytiga har kuni kiraman ijodiga omad hamisha ALLOHNI PANOHIDA BOLSIN.

14 barlos2007   (21-Апр-2013 00:47) [Материал]
OFARIN !!! OLQISHLAR !!!

15 Sojida   (21-Апр-2013 01:15) [Материал]
AQSHda kutamiz Yulduz Usmonovani konsertga tushamiz uraaaaaaaaaa uraaaaaaaa.

16 rustam   (21-Апр-2013 07:51) [Материал]
zur gap yuq

17 Кобтлжон   (21-Апр-2013 21:00) [Материал]
Эркакча  юриш-туриш ва гапиришга хавас килганми?Яна билмадим менга унчалик..........

18 bek88   (22-Апр-2013 12:33) [Материал]
Yulduz opaga omad. Sardor aka sizga xam raxmat yangiliklar uchun.

19 Rose   (22-Апр-2013 13:11) [Материал]
да, ТВдаям чикмади, демак хали-бери келмиди Узб.га

20 Nozim-Studio Yoki Nozimbek Navqironxo'jayev   (22-Апр-2013 17:24) [Материал]
Usmonova Number One 1 Star

21 Нигора   (22-Апр-2013 19:40) [Материал]
Хайронман нимага Ватан хакидаги кушиклари радиода куйилмаяпди, усаётган ёшлар кулогидан кириб,юрагида уйгониб,хаётда уз яхши  натижали меваларин бериш кучига  эга кушиклар ахир! Гузал юртнинг,гузал табиату-борлигин рассом керак рангларин танглагандек -овози билан инсонлар юрагида мехр билан чизиш -Юлдуз опамда бошкача-гузалдир!-Ишончим комил якин кунларда узимизда хам концерт эълонлари-ю,аввалгидек бахтга лиммо-лим кушиклари дилларимизга кувонч багишлайди!

22 Sherzodbek   (24-Ноя-2013 20:17) [Материал]
Bu sahifani salgina noto'g'ri nomlabsilar aksincha YULDUZ VATAN UCHUN bo'lishi kerak edi .Axir Yulduz Usmonova Vatan uchun yashaydigan vatanparvar inson.Uni o'ziham bilib turibdi . O'z yurtidan >>MILLIONLAB<< muhlisi sog'inib turibdi. Lekin u unsonni o'z ona shaxri MARG'ILON juda qattiq sog'indi. garchi yulduz usmonova u yerga borishni maqul bilmasada undan ko'plab muhlislarni inson sifatida bir iltimosi bor va bu ham bo'lsa marg'ilonda hayriya kanserti o'tkazishi . bu wunday muhlis sifatida aytilgan gap deb ko'rinar lekin margilon juda juda sog'indi yulduzni . . .

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!