08:08 Юлдуздан янги альбом, янги ўзгариш ва янги танқидлар! | |
ВИДЕО:
"Сайёддан Юлдуз кетса, Сайёд синади" дейишганига Юлдуз опадан дарров хабар олиб, зудлик билан яна сайтимда ёритиш учун юрагим халак бўлиб ошиқдим)))) Бундай примитив маразматик сўзларни ким айтиши мумкинлиги хақида халққа айтсанг хайрон бўладию, бироқ санъат олами ажабланмаслиги аниқ)
Юлдуз Усмонованинг янги альбоми битиш арафасида, уни албатта тақдимоти яқинлашган сайин Сайёд ва Юлдузнинг душманларини проктология бўлимига монанд касаллиги кечаси билан қийнай бошламоқда. ХОЗИРДАНОҚ!) Кошки бу иккимиз учун яширадиган маълумотлару асабга ўйнайдиган ишлар бўлса?))
Юлдуз опа айтганларидек ; "Ахамият берма, биз ижодкорлармиз, ижод билан давомланаверамиз, у ёмонлар эса ўз холати ва ахволига монанд давомланмоқда!" Шу сабаб дарров яхши хабарларҒа ўтамизки: Шу йили август ойида Юлдуз Усмонованинг "Девоналармиз" қўшиғига клип суратга олиш жараёнидаги эксклюзив сухбатда (ютубга манбаа) Юлдуз Усмонова янги альбомга киришгани хақида айтиб, тақдимотга тайёрлан!-дегандилар.
Мана нихоят янги альбом хақида доимгидек эксклюзив маълумотлардан хабардор бўлмоқдасиз:
Уч-тўрт қўшиқлар билан танишдик. Турфа хислар ва мавзулар. Бу йилги рақсга чорлайдигани грекча йўналишдаги ажиб қўшиқлар. "Дона-дона" (номида адашмасам) қўшиғи рухияти "Ёнингдаман" каби енгил романтика ва кайфият тақдим этиши тайин. Менга жуда манзур бўлди.
Хаётдаги тили аччиқ Юлдузнинг ижоддаги ширин сўзларга ошно қалби. Шоирлар сўзлари пичоқдек янчияптган бир паллада гўзал ва нафис сўзларга Юлдуз чанқоқ. Янги альбомига кирган қўшиқдаги "Севаман деб шивирласанг бас" дея куйланадиган қўшиқ сизларга санъатдаги унутилаётган йўналишни жонлантиради. Юлдуз:-Бу қўшиқдан эски Тошкент кўз олдимдан ўтяпти... Эски Тошкентни соғиндим деганимас, ўша даврлар рухиятини хис қилиб, ёқимли соғинч, томоғимга нимадир тиқилди ва кўзимга ёш келяпти. Одам тебраниб тинглайдиган қўшиқларни соғинди...ундай йўналишлар йўқ бўлиб кетяпти. Янги альбомимдан шундай қўшиқ хам жой олган.
"Ёнингдаман" альбомидаги "Хисларимни кўзларингга кўмиб қўй" каби фишка сўзлар бўлган бўлса бу янги альбомдаги қўшиқлар орасидаги "Севаман деб шивирласанг бас"
Юлдузчалик санъатдаги ЖОНга, хиссиёт ва мавзулар турфалигию халқ дарди билан ёндошишга интиладиган артистлар борми? Балки шуниси билан хам у санъатимизда ягонадир?
Бугунги даврдаги хонандаларни рейтингини концертлар куни билан бахолаётганларга ачинасан киши... Мантиқсиз фикрлар. Сохта реклама кучи ва ўтказилаётган чипталар халққа нима беряпти? Концертдан нима олиб чиқиб кетяпти? Юлдузнинг концертларию рекламаси йўқ, бироқ "Ёнингдаман" альбомичалик халққа яқин бўлган альбом сезилмагандек. Шу оддий альбом тақдимотини кўрмаган ўзбек қолмадией. Янги альбомга халқ муштоқ.
Юлдуздаги маъсулият хам ўзгача, у иш жараёнида яшамоқда.
Студияга келганимизда мусиқий чолғу асбобларини ёзиш жараёни бўлгани сабаб кўпгина қўшиқлар билан таниша олмадик.
Шу сабаб мазкур альбомдан хали яна бир видеорепортаж ўтказиб қолган қўшиқлар ва улар билан боғлиқ қизиқ малумотларни етказамиз.
Бироқ шу кунги видеодан сиз жудаям қизиқ маълумотлардан хабардор бўласиз. Масалан альбом ёзилиши билан боғлиқ студиядан студияга кўчиш машаққатлари: -Йиртиқ-ямоқ студияда хам ишлаб кетдим... Хозиргина альбомимга киритиладиган интервью бердим унда "Тарона" фақат битта хонанда учун ишлайди деган фикрим хам бор. Тарона танқидни кўтара олмагани учун улардан хам кетдим.
Видеодан қўйидагиларни кўриб биласиз:
"Студиялар хам худди сочни тарашни билмаган кўпайиб кетаётган сартарошхоналар каби очилиб кетяпти)"
"Discovery маркетидан яна "Оханг" медиага қайтиши сабаблари."
"Шляпалик қароқчидан дўппилик қароқчи яхши."
Альбом билан боғлиқ артистлар муаммоси
Бу йил шу альбом билан жуда қийналдим...кўзларимга ёш келар даражада бўлдим . Концерт берганлар тўй нархини оширишига хайратлари.
Альбом ёзилиш жараёнидаги кадр ортидаги, бироқ бизнинг камера олган қатор қизиқ вазиятлар. "Истаганингни чалаверинглар, барибир ахлатга ташлаб юбораман!"
Умуман норасмий ўзаро сухбатимиз хам қизиқ кечди. Юлдуз адолатли аёл эканлигини айримлар унутиб қўйиб кимнидир ёмонлаётганида билишмайдики Юлдуз аввало уларга жим турмайди, кейинига бировни юзига айтишга мардлигингиз етмай айтган гапларингизни унга омонат қилиб айтдингиз хисоб. Хақиқатпарварлиги барибир жим тура олмайди)) Бу борада у ўз қонини хам аямайди. Мана шу хислати учунам уни кўпроқ хурмат қиламан ва ўхшашлигимизни сезаман.
Студияни тарк этаётганимизда соат тунги 03лар чамаси, хамма чарчаган, ким ухлаган ким мудраган холатдаю, Юлдуз эса куйлайман дейди!)) Бу хам видеода бор!
Суратлар ва видеолар муаллифи Искандар Шукуров
(Видеолар сайтимиз фотоаппарати, каминанинг самсунг-гэлекси 4 телефони ва хаттоки Юлдуз Усмонованинг айпадларида суратга олинди. Сабабини эса видеонинг энг охирида кўрасиз)
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 13130 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 21 | |||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |