Бош сахифа » 2012 » Август » 7 » Юлдуз ўлса... халқ кечирмайди!
06:53
Юлдуз ўлса... халқ кечирмайди!
Интернет тармоғидан Юлдуз Ибрагимовнани мухлислари, Юлдузнинг бетоблиги хақида қайғуриб хавотирланганидан ажабланмадим.
Биринчидан мухлис, иккинчидан нима гап-сўзлар қилишмайди машхурларни?
Бошқа тарафдан, мана шу интернетда, аноним тарзида мен билан сухбатлашган бир хонандани гаплари ёдимга тушиб кетди.


-Юлдуз опани туғулган кунларига бориб, биргина тилак билдириш ниятим бор.
"Йўлингизни беринг демайман, йўлингиз бу сизни йўлингиз, у йўллардан сиз ўтгансиз, бошқаси ўтармикан?
Сиздек машхур бўлай деёлмайман, у сизни машхурлигингиз, сизники бировга ёлчирмиди?
Сиздек бўлай деб хавас хам қилмайман, сиз бу сиз,   минг аъло бўлмасин, бошқа Юлдуз бўлмайди. 
Хавас қилмайман опа, зеро у хаваслар сабабига ачинса арзигулик қисматингиз йўқ эмас. Сиздек иқтидор сохибаси бўлай хам демайман, зеро бу иқтидорни сўраб хам, тилаб хам олиб бўлмайди, у билан туғилинади...
Кун келиб олдингизга фотиха хам беринг деб бормайман, зеро у фотихага лойиқ бўлишим керак!

Ниятим, санъатда шундай бир иш қилсамки, Сизга учраган пайтда; "Қизим, мана бу ишинг менга ёқди, мана бу ери мени хурматимга сазовор, мана шунисини тан олдим, қойилман!" деганингиз энг олий ва хаққоний фотиха бўлади!
Сизга тилагим эса... Оллох қанча умр берган билмадиму, ана ўшанчасигача соғ бўлиб, бизларни санъатга илхомлантириб яшашда кучингиз ва хохишингиз йўқолмасин. Шунчасигача Сизнинг олдингизда бир неча сония ўтириш бахтига муяссар бўлишимиздек орзуларимизга лойиқ қолинг. Тарихий ва тирик афсона бўлганингиз билан, душманларни хам шундай кучлилари кўпаяверади... Ана уларнинг фисқу-фасоди, тухмат ва ёмонликлари, оддий қарғишидан хам Оллох асрашини тилайман!"

Бу мулоқотга унча кўп бўлмаган ва уни чоп этишга шунчаки сабаб бўлмаганди. Юқорида маълум қилганимдек, мухлислари орасидан бирининг "запрет" хақидаги саволи ва мабодо Худо кўрсатмасину Юлдуз шу холида ўлса, халқ кечирмайди! деган гаплари ёдимда қолди.

Совуқ ният дерсиз? Балки асос бордир дерсиз? Йўқ асос йўқ, ният хам эмас, бу шунчаки  хаёт! Исиқ жон, ёшларига хам ёш қўшилиб бормоқда. Ана, санъатимизда қанча ёшлар кутилмаганда бизларни тарк этмоқда.
Ўлим хақ. Эртага нима бўлишини билмайсан.
Рости хам, Худо кўрсатмасину, Юлдуз Ибрагимовнага у-бу нарса бўлса...халқ кечирармикан?

Ўлимдан кейинги "посмертный" тан олиш мукофотлар хам ёрдам берармикан? Яна қанақа мукофот ва тан олиш? Халқ артисти унвони сохибаси, халқ тан олган тирик афсона бўлса...
Нари борса хайкал қўйилар ё кўча номи берилар...

Фақат номланиши запретда кетган Ўзбекистон Халқ артисти бўладими? Ачинасиз шу тобда...Йўқ, Юлдузга эмасда. Юлдуз Ибрагимовнанинг "запрети" хақида, унинг таваллуд айёмида билдирган "Жиноятчи хам амнистияга тушади...санъаткор эса.." деган табрикномамда айтиб ўтганман (манба).

Биласизми, Юлдузнинг мухлиси эмасман, очиқ гап. Сайтимизда Юлдуз билан бир қаторда тенг хуқуқда Озода хақидаги хабарлар хам бирдек чиқиши сайтимизнинг хаққоний майдон эканлигидан яна бир далолат. Хар кимнинг ўз муносабати ўзига, менинг шахсий муносабатим эса хар иккисига бирдек хурматда эканлиги хеч кимга сир эмас. Санъат оламида мухлис бўлган санъаткорим йўқ, севимли қўшиқларим бор холос.
Мухлислар фикрига қулоқ тутсанг, кимдир Юлдузни ёзаверасан дейди, кимдир Озодани, кимдир Шахзодани, яна кимдир Шохруххонни, Матчоновани.... Бундоқ хар бир эътирозни олиб қарасанг деярли хаммани санаб чиқишган бўлишади. Демак ишлаётган ва янгилиги мавжудлар хақида ёзиладида.

Йўқ, мавзудан сирпанмадим, шунчаки Юлдуз хақида худди фанатдек мақола тузгандек эмаслигим хақида фикр билдиряпман. Шундай бўлса хам нима қилибди? Арзигудек ва лойиқ санъаткор!

Афсуски, бугунги кундаги унинг тирик афсона номига, сахнадан айролиги лойиқ эмас. Ким хато қилмайди? Инсон фаришта эмас, у ўша гунохи ва хатолари билан инсон. Худо кечирган, бандаларига нима бўлибди? Жазо муддати чўзилиб кетмадимикан?.... Вақти етмадимикан? Ғаниматмасмикан?

Рамазон ойига тўғри келган мақола...

Совуқ фикрлар эмас, оддий хақиқат ва бор бўлган нарса. Ўлим хақ, ва Худо кўрсатмасин шу холида айрилиб қолсак.... халқ кечирармикан?....
Хулоса...хаммамиздан.

Мен эса ўз навбатида юқоридаги тилакка қўшиламан ва Оллох қанча умр берган бўлишидан қатъий назар, у хам, унга муносабатдагилар хам лойиқ холда бўлишдек умр ўташини тилайман!

Юлдуз...нима деган бўларди? Унинг жавоби эса мана бу манбада
Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 13320 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yulduz Ibragimovna Usmonova

Нравится
Барча изохлар: 37
1 jama   (07-Авг-2012 07:02) [Материал]
PRIMADONNA YULDUZ UNI HECHKIM BN TENGLASHTIRISH KERAK EMAS U TIRIK UMRI UZOQ BOLSIN HAMMASI YAHSHI BOLIB KETADI MAN BUNGA ISHONAMAN SAHNANI MALIKASI YOQ DEB JAR SOLGAN AYRIM QOSHIQCHILARGA JAVOBIM SAHNA MALIKASI BOR BU YULDUZ ! UMRIRLARI UZOQ BOLSIN QIZLARINI NABIRALARINI ROHATINI KORSIN YULDUZ HECHNIMA YOQOTMADI U ALBOM CHIQARYAPTI KLIPLAR ! ENGI ALBOMINI 15 QOSHIQNI ESHITIB YIGLAB YUBORDIM SHU QOSHIQNI MATININI YOZAMAN
O`zga yurtning bulbuli bo`lsam 
Mashhurlikda dunyoni kezsam 
Halqim faqat o`zingsan desam 
Yulduzimsan deyolasizmi ? 

G`iybatlarga ko`milib ketsam 
Sabrligim deyolasizmi? 
Dardlarimni yig`lab kuylasam 
Sen yagonam deyolasizmi ? 

Sahnalarda hofiz kuylasa 
Mening o`rnim sezolasizmi ? 
Halqim qadring baland ko`tarsam 
Pahlavonim deyolasizmi ? 

Yurakkinam sog`inchga to`lsa 
Menga sabr tilolasizmi? 
Yo`qotganim umrim vaqtimni 
Ayting qaytib berolasizmi ? 

Omon – omon rashkim yomon siznikiman bilasizmi ?
 Yillar o`tib hali hamon erkatoyman bilasizmi ?

19 dost   (07-Авг-2012 17:22) [Материал]
гап йук

2 Frenk   (07-Авг-2012 07:38) [Материал]
Bugungi maqola Yulduz haqida bulgan ikan uqib kuzlarimga yosh keldi,tuyib yiglab ham oldim juda juda tasrli ,juda tugri gaplar,Yulduz Usmonova bunaqa insonla 1000 yilda bir tuguladi,Olloxdan uzoq umur mustaxkam soglik tilab qolaman,Yulduzday hech kim bulolmayd.......
Ozodayam yaxshi sanatkor lekin....Yulduz baribir Yulduz.....
Yulduzdi yulini hech kim bosib utolmagan, Yulduz ulmasinu: agar butun halq yiglasa keray.Yulduz Usmonovaday hech kim bulolmaydi hech qachonnn v hamma bilan teglashtmayla cool cool cool

3 nargiz   (07-Авг-2012 07:46) [Материал]
YULDUZ USMANOVANI KNSERTLARINI SHUNAQAYAM SOGINDIMKI

4 Oskarde   (07-Авг-2012 08:05) [Материал]
Gap yo', yulduz baribir yulduz, uni örnini hich Kim hich qachon bosomidi!

5 Ibrohim   (07-Авг-2012 08:07) [Материал]
Аввало оллох асрасин хар бандани!!!Юлдуз опани дардига даво берсин!Мен куп ёктирмайману лекин кушикларига гап йук!Илохо тузалиб кетсин !!!!

6 Siyhana07   (07-Авг-2012 08:16) [Материал]
Yulduzhonni umri uzun, risqini ulug qilib yaratgan ollohim, nafaqat sanatkor, balkim trik insonlar hammasi uz hatolariga, kamchiliklariga egadirlar yoki faqat sanat ahli hatolikka eul quyadimi eug albatta, Yulduzhonga uzoq umur, sihat -salomatlik tilaeman, Oltin vodiy kuchisi Murodjon Ahmedov bor edilar, vodieylik sanatkorlar hich qachon qieinchiliklarga taslim bulmagan, Yulduzhon ham vodieydan, vodieliklar ulmaedi utda yonmaedi,suvda chukmaedi, bundae kuchli sanati bilan Yulduzhon ham Uzbekiston halqining yuragida umurbot sevimli sanatkor bulib qoladi. zapretdan chiqishlarini chn dildan tilab qolamiz.

7 Bek8111   (07-Авг-2012 08:34) [Материал]
Юлдуз тугрисида. бир нима дейиш кйин. У жуда зур кушикчи тан оламиз буни хаммамиз. Юртимизда у хакида билмаган инсон булмаса керак. ёшдан 70 ёшгача. Нафакат юртимизда, чет элда хам Узбекистон деса купчилик Юлдуз Усмонова деган кушикчиларинг бора дейишади. Оллох хар кимни такдири билан яратади. Такдирдан кочиб кутулиб булмайди. Балки булар хаммаси Юлдуз Усмонова учун берилган бир синовдир. Факат сабр тилашдан бошка иложимиз йук. Сардор сизни масалангизга келадиган булсак. Хаммага тенглик килоламан деманг. Хаммага тенг ёколмайсиз. Кимгадир кимнидир ёмонлаганингиз ёкиши мумкин. Кимгадир эса йук. Кимгадир кимнидир мактаб ёзганингиз ёкиши мумкин. Кимгадир ёкмаслиги хам мумкин. Санъатшоу бизнес оламини бирдек ёритиб бораман деб уйламанг. Уларни хаммасини ёритишга 250 та Сардор булса хам камлик килади. Сабаби бизда санъаткор (балким саноаткордир) куп булса, уларни кай бири хакида макола ёк янгилик туплай оласиз, бугун килдингиз хам дейлик эртага яна янгиси чикади. Бу кетишда ишлаб чикариш (санъаткор ёки саноаткор) буйича Хитойдан хам олдинга утиб кетамиз шекилли. Маданият ходимлари каерга караяпти. Пули булса спортчи хам кушикчи булаверса, актёр хам кушикчи булаверса, нима шахар бедарвозами. Купгина мухлисларнинг эътирози уринли. Машхурларнинг хаммасини бирдек ёритмаяпсиз. Халкимиз севган санъаткорлар жуда куп. Купрок изланиб, купрок ишлаш керак. Мана шу Sayyod.uz сахифаси неча бет булса шунинг деярли хар учтасидан биттасида Юлдуз бор. Нега Райхона йук, Шерали Жураев йук, Хоразм юлдузлари йук, Водийни кузга куринган юлдузлари йук. Гапирса гап куп. Сардор факат нотугри тушунманг. Танкид бу келажак меваси. Тугри тушунасиз деган умиддаман! Яна хам булса узингиз биласиз. Мухлис сифатида фикр билдирдим холос! агар ноурин булса олдиндан узр!

8 RaVsHaNBeK   (07-Авг-2012 09:23) [Материал]
xaa to'g'ri Yulduz tirik afsona ...

9 АСЛ МУХЛИС   (07-Авг-2012 09:27) [Материал]
ЮЛДУЗ УСМОНОВА -БУ ТИРИК АФСОНА ! БУНДАЙ САНЬАТКОРЛАР МИНГ ЙИЛДА БИР КЕЛИШИ МУМКИН..МАНИМЧА БОШКА БУНДАЙ САНЬАТКОРНИ УЗБЕК ХАЛКИ КУРМАЙДИ ..ХАККОНИЙ КУЙЛАЙДИЛАР ДАРД БИЛАН ЮРАКДАН!!! ЮЛДУЗ УСМОНОВАНИ УМРИЛАРИ УЗОК БУЛСИН!!!! УЛАРНИ КУШИКЛАРИ БИЛАН БИЗ ВОЯГА ЕТДИК..ЭСИМИЗНИ ТАНИБМИЗКИ ЮЛДУЗ ОПАМНИ КУШИКЛАРИ БИЛАН ТИРИКМИЗ!!! ЗАПРЕТГА КЕЛСАК..БУ ХАММАСИ УТГИНЧИ ХОЛАТЛАР..ХАЛИ ХАММАСИ ОЛДИНДА!!! ЮЛДУЗСИЗ САХНАЛАРИМИЗ БУМ БУШ..ХЕЧ КИМ ЮЛДУЗ УСМОНОВАНИ УРНИЛАРИНИ БОСА ОЛМАЙДИ!!! УЛАРНИ СЕВИБ КОЛАМИЗ!!! АДОЙИЗ БУЛГАЙМИЗ СИЗНИ ЮЛДУЗ ОПАМ!!! ХЕЧ КИМГА БЕРМАЙМИЗ СИЗНИ ЮЛДУЗ ОПАМ!!!! СИЗНИ АБАДИЙ СЕВГУВЧИ ТОШКЕНТДАН АСЛ МУХЛИСИНГИЗ!!!

10 muhiddin   (07-Авг-2012 10:47) [Материал]
Еди семиз булди, улди азиз булди, бу макол узбекни конига сингиган. Юлдуз илохим куп йилларга улмасин. Агар санъатни тарк этса Узбек санъатига тупурамиз(келажак санъаткорига). Кадрига етмаганлар Худо эмас. Юлдуздай барибир тугилмайди. Мен нечун севаман Узбекистонни, чунки унда юрагида ути бор Пахлавон Юлдузи бор

11 RUSTAM   (07-Авг-2012 11:18) [Материал]
YULDUZ USMONOVA AYTGANLARIDE SANATDA TEMIRDAN TISH KERAK DEB... HA ALBATTA, I LEKINIYAM BOR YURAK HAM TEMIRDAN BULISH KERAK BUNAQA TULQINNI HATTO DENGIZ HAM USHAB TUROLMAYDI... OPAMGA OLLOHDAN UMR SURAB QOLAMAN, FARZANDLARINI OILA AZOLARINI VA UZBEK AHLIGA DOIM SOG OMON BULIB YURSINLAR...
YULDUZ BU UZBEKISTON BRENDIKUU AHIR EZOZLASHIMIZ KERAK...

MENGA ULIM TILAMA ULIB BULGAN ODAMMAN,
HAZONIMNI KUTMAGIN SULIB BULGAN ODAMMAN.
NAFRAT KUZINGNI MENDAN YASHIRMOQA URINMA,
KUZINGNI EMAS DILINGNI KURIB BULGAN ODAMMAN...
YANAOZROQ CHIDASAM JANNAT ESHIK OCHADI,
QUYOSH OSMONDAN EMAS, KUZIMDAN NUR SOCHDI,
BEGUBOR BU DUNYO BOSHIMDAN GUL SOCHADI.
YURAGIMNI URNIGA TOSH QUYIB BULGAN ODAMMAN....

12 MiSs_DiLfUzA   (07-Авг-2012 11:59) [Материал]
O`zga yurtning bulbuli bo`lsam
Mashhurlikda dunyoni kezsam
Halqim faqat o`zingsan desam Yulduzimsan deyolasizmi ? G`iybatlarga ko`milib ketsam
Sabrligim deyolasizmi?
Dardlarimni yig`lab kuylasam
Sen yagonam deyolasizmi ? Sahnalarda hofiz kuylasa
Mening o`rnim sezolasizmi ?
Halqim qadring baland ko`tarsam
Pahlavonim deyolasizmi ? Yurakkinam sog`inchga to`lsa
Menga sabr tilolasizmi?
Yo`qotganim umrim vaqtimni
Ayting qaytib berolasizmi ? Omon – omon rashkim yomon
siznikiman bilasizmi ?
Yillar o`tib hali hamon erkatoyman
Жуда хам тасирли экан sad
Узок умр тилайман биз сизни жудахам яхши корамиз ! Юлдуз барибир Юлдуз !!

13 Barnosha   (07-Авг-2012 12:22) [Материал]
Assalomu aleykum barchaga! Sardor aka man ilk bora izoh yozyapman sizning sahifangizda, bu ham b-sa Yulduz Usmonovaga bulgan muhabbatimdan. Zapretmi, boshqasimi, man u-n va boshqa muhlislar uchun ularning sog-salomatlilari zarur bizga! Man u-n ularni bu dunyoda yuqliklarini tasavvur qilish qiyin judayam. biz u-n yashashlari va ijod qilishlari lozim! Bizni tashlab ketishlariga haqqilari yuq! Allohdan kerak b-sa utinib, yolvorib surimiz, umrlarini uzoq qilishligini!

14 izzatbek (madaniyat)   (07-Авг-2012 13:16) [Материал]
юлдузни йоктирмиман мухлисиям эмасман. Ну Аллохим шифо берсин тузалиб кетсин. Яхшига у'лим тес келади дидию. Балким юлдузни умри узун булар буни Аллохим билади. Сог бусинлар ойласини бахтига.

15 Nodirjon   (07-Авг-2012 13:27) [Материал]
Mаколезни укивотканимда Ибрагимовнани ашуласи бошланиши бу тасодифмикан? Ахир плайлистда 400 та кушик аралаш тарзда янграйди.. Согайиб кетсинлар

16 zılola   (07-Авг-2012 14:45) [Материал]
YULDUZ UZI SANATI ABADIY BUNAKA SANATCHI BOSHKA KEMIYDI BU SANATCHNI 7.70DAN MUHLSI BOR SEVIB ARDOKLAB YASHIYDI.KEVATGAN BOSHKA SANATCHILA KEVATDI YANA KEGAN JOYGA KETVATDI AMO YULDUZ HAR DOYIM BIZ BILAN SOGLIK OMONLIK HAR DOYIM BIZ BILAN BULSHINI TILIYMIZ .BIZI SEVGAN ARDOKLI SANATCHIMZGA ALLOH HAR DOYIM UZ PANOHIDA ASRASIN.......IYIKI VARSIN BIZ ICIN YULDUZ USMANOVA

17 Ranosh   (07-Авг-2012 16:13) [Материал]
Yulduz oz oti,darajasi bilan tugilgan,Ollox nazari tuwgan inson,u №1 biza uchun.Omad,omad va yana omad umrlari ziyoda bo'lsin.

18 dost   (07-Авг-2012 17:22) [Материал]
Ötar umr wowqin daryoday.Ortga
qaytmas mangu karvonday.Kimlar
odam kimlar hayvonday... KUNLAR
KELIB YULDUZI YÖQ YURTDA YAWAYMIZ!
Toki bordir bu joni tanda.Hatto
yurtdan yiroq yurganda.VATAN deya qilmadi kanda... KUNLAR KELIB
YULDUZI YÖQ YURTDA YAWAYMIZ! Jonin
tikdi VATAN deya halqning
dardiga.Bilolmadim yetdikmikin
YULDUZ qadriga.Talaw qildi kimlar asli
toju tahtiga... KUNLAR KELIB YULDUZI YÖQ YURTDA YAWAYMIZ! Bayramlarni
barakasi asli YULDUZ ila.Sahnalarning
salobati asli u ila.Bugun afsus sözim
aytay asli bir sözla... KUNLAR KELIB
YULDUZI YÖQ YURTDA YAWAYMIZ

24 Bakhtisher   (07-Авг-2012 21:35) [Материал]
sad sad sad sad O'zimni yig'idan to'xtata olmadim!

20 dost   (07-Авг-2012 17:23) [Материал]
Ортингга боқ назар сол дўстим
Ортингда тарих бор бизларга устун
Тарихни ўчириб келажак қурма
Пойдеворсиз уй хам қулайди бир кун
Мозий пойдевордир келажак учун
Буни билмадингми демак сен оми
Кеча бўлмаганда бўлмасди бугун
Ўчиришга айт-чи хаққимиз борми
Тарих тарих тарих
Балки бобомсан момомсан балки ўтмишимсан
Тарих тарих тарих
Балки келаётган келажагимсан
Унутма келади умрнинг шоми
Сен хам тарих бўлиб қоларсан дустим
Келажак ўчирса йўқ дея номинг
Сендан юз ўгирар фарзанд хам

21 Акмал   (07-Авг-2012 19:11) [Материал]
Юлдуз Усмонова саньатимиз устоси кунгилларга ором берувчи ва УзбЕК милатинии химоячиси хеч ташлаб куймабди халкини

22 ergash   (07-Авг-2012 20:18) [Материал]
ЁЗГАН КОМЕНТИМ ЯНА КАЁККАДИР ГОЙИБ БУЛДИ

23 ergash   (07-Авг-2012 20:29) [Материал]
МЕН ЮЛДУЗ ИБРАГИМОВНАНИ МУХЛИСИ СИФАТДА ШУНИ АЙТМОКЧИМАНКИ,КАЙСИ КИЛГАН ГУНОХИ УЧУН ЗАПРЕТДА БУЛИШИ КЕРЕ? ВАТАНИМ ХАЛКИМ ДЕБ КУЙИБ ЁНГАНИ УЧУНМИ ? ЁКИ 20 ЙИЛ БАЛКИМ БУНДАН ХАМ КУПРОКДИР ХАЛКИ УЧУН ХИЗМАТ КИЛИБ ИЗЛАНИБ МУХЛИСЛАР ДАРДИГА МАЛХАМ БУЛГАНИ УЧУНМИ ? ЁКИ АЧЧИК ХАКИКАТ ЙУЛИДАН КЕТГАНИ УЧУНМИ ? НИМА УЧУН ЗАПРЕТ, БАЛКИМ ЗАПРЕТДАДИР ЛЕКИН КУШИКЛАРИ МУХЛИСЛАР КАЛБИДА МАНГУ, АЧИНАРЛИСИ ШУКИ ЮЛДУЗНИ ШУНЧА КИЛГАН МЕХНАТЛАРИ КАЗО-КАЗОЛАР ТОМОНИДАН БАХОЛАНМАЁТГАНЛИГИ, НИЯТ КИЛАМИЗКИ БУ ЗАПРЕТ ВАКТИНЧАЛИК И ЮЛДУЗ УЗБЕКИСТОН ШОУ БИЗНЕСИДА ЯГОНА !!!!!!!

25 Bakhtisher   (07-Авг-2012 21:39) [Материал]
Universitetda o'qib yurgan kezlarimda Yulduz o'ldi degan gap chiqib ketganida shunday tushkunlikka tushib qolgan edimki, sal kam bir hafta na darsga borganman, na ko'chaga chiqqanman.:( Yulduz Usmonova haqiqiy o'zbekning timsoli, uning qadri hali bizga juda juda ko'p o'tadi. Aytishadiku, narsaning qadri uni yo'qotilgandagina seziladi deb. Nima bo'lgan taqdirda ham Yulduzimizga OLLOHimdan sog'lik-omonlik tilab qolaman. men ularni o'z onamni qanchalik ardoqlab yaxshi ko'rsam shunday yaxshi ko'raman. Ularni ko'rganimda onamni ko'rgandek bo'laman!

26 Bahоdir   (07-Авг-2012 22:56) [Материал]
Yulduz:siz meni ojiz demang,
meni Olloh qo'laydi.
og'zimdan sa4ragan qon,
uzilgan oh qo'laydi.
uzilay degan damlar,
yuz o'girsa odamlar,bukmoq4i bo'lsa g'amlar,kalamulo qo'laydi.

27 nargiz   (08-Авг-2012 07:24) [Материал]
BALKI YULDUZ ZAPRET BULGANDIR BILMADIM,LEKIN YOQADIMI YUQMI BIR NARSA ANIQ U MUHLISLSR YURAGIDAN HECH QACHON ZAPRET QILIB BULMAYDI.U ZAMONAVIY QAHRAMON!

28 jamshid   (09-Авг-2012 07:17) [Материал]
Yulduz opani ALLOH Dardlariga shifo bersin, o'zi bo'midi o'zga yurta xizmat qilishi, nevaralariz bahtini va rohatini ko'rib yurin!

29 x_shah   (09-Авг-2012 07:23) [Материал]
Yulduz opani ALLOH dardlariga shifo bersin, o'zi bo'midi o'zga yurta xizmat qilishi..., nevaralarizi bahtini va rohatini ko'rib yurin!

30 Bahodir   (09-Авг-2012 22:13) [Материал]
Yulduzxonim doim sog' bo'ling!!!Haqiqat egiladi lekin sinmaydi.O'zizni ehtiyot qiling!!!

31 RUSTICK   (10-Авг-2012 06:07) [Материал]
Hm...mani komentim chiqmabdi!!! OZI KIM OTIRIBTI BUNI TEPASIDA!!!!!:(
Yulduz oziga ozi qildi! Kop gapirvordilade ohirgi payt!!!

32 ДИЛМУРОД   (10-Авг-2012 20:16) [Материал]
ЮЛДУЗ: ХАЛКНИНГ АСЛ ФАРЗАНДИ ВА БИРИНЧИ РАКАМЛИ АЁЛ

33 ДИЛМУРОД   (10-Авг-2012 20:21) [Материал]
УМР НИМА УМР АСЛИДА БИР ЮМОЛОК ТАНГАЧА ЙУЛ
ТАНГАДАН САЛ КАТТАРОК Ё ЯНА БИР НИМАЧА ЙУЛ
БЕШИГИМНИНГ ОЛДИДАН КАБРИМ ОЛДИГАЧА ЙУЛ
МЕН КЕТАРМАН БИР КУНИ ОРТИМДА ИКРОРИМ КОЛУР.
СИЗ СУРАДИНГИЗ: ЮЛДУЗИМИЗСИЗ
ЯГОНАМИЗСИЗ
САБР ТИЛАЙМИЗ
ПАХЛАВОНИМИЗСИЗ
ФАКАТ УТГАН КУНЛАРНИ КАЙТАРА ОЛМАЙМИЗ
ЮЛДУЗ- УСМОНОВА- ПРИМАДОННА- ИБРАГИМОВЧА- КИРОЛИЧА- ЭСТРАДА МАЛИКАСИ- ОДДИЙ ХАЛКНИНГ ЮЛДУЗИ

34 Маsrur   (12-Авг-2012 21:19) [Материал]
Rustik. Og'zinga qarab gapir. Yirtib qo'ymey yana! Primadonnaga omad! Halq kechirmasligi bu turgan gap!!! Shundey san'atkordi san'ati, uvol bo'lyapti!

35 Зухра   (23-Авг-2012 00:45) [Материал]
Юлдуз опа хали узок яшайдилар, Худо хохласа. Ким нима дейверсинлар, Юлдуз опа бари-бир биринчи. ТВдан, матбуотлардан олиб тошлагани билан мухлислар калбидан юлиб ололмайдилар. Хали, шундай "ПОРТЛАШ" киладиларки хамма каналларда факат у кишини кушиклари айланадилар. Насиб булса оз вакт колди. Ижодларига ОМАД!

36 Hulkaroy   (14-Сен-2012 11:09) [Материал]
BUNAQA IJODKOR XALI BERI TUG'ILMASA KERAK.YULDUZ O'Z NOMI BN YULDUZ.UMIRLARI UZOQ BO'LSIN

37 сабохат хоразм   (25-Ноя-2013 03:52) [Материал]
Юлдуз усмановани кушикларини хаммаси екади хаетдан олинган айникса девоналармиз деган кушигини кунига 10 марта эшитаман йиглайман утириб рост айтганлар  хаетий кушик умрингиз зиеда булсин овозингизга гап йук

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!