06:14 Юлдуз-"Валлах" клипидан ФотоВидео | |
24-апрель куни тоғ бағрида Юлдуз Усмонованинг "Валлах" қўшиғига клип суратга олиш ишлари бўлиб ўтди. Танлаб танланилган суперсанамгиналар шу куни бир ишваланишдики, ўзиям мавжланиб жилваланибла ташлашди.)) Бу жараёндан 16-минутлик видеорепортаждан кўриб оласиз.
Ул санамларға шу ишваланиш бобида хам устоз хоним Ибрагимовна бўлди! Рақслар хореографи Юлдуз Усмонова. Репетициясиз шу ерни ўзидаёқ постановка қилинган рақслар. Профиларга репетициянинг хам кереги йўқ.
Суратга олиш ишларида трактордан то поршегача автомобиллар иштирок этиб, буёқда жисмоний санамгиналар бўлса, буёқда техниканинг чиройлиги, хуллас аълосини хонандасидан то раққосаларию, техника ва хаттоки фотографигача хаммаси жамулжам.
Суперсанамларнинг чиройидан масту аласт фотографимиз нима учун борганини унутиб уларга аралашиб қоришиб кетиб, клипдаям иштирок этиб, нималарнидир чалиб (ауууув ауууув) ашула айтиб юборганини хам билмай қолибди)) (видеодан ўзингиз эшитасиз хам) Юлдуз куйлаганда у ердаги техник ходимлар хам гипноз бўлиб қоладия...кимлардир эса бу таъсирдан кетини калитини хам йўқотиб қўйишигача Юлдузнинг санъат таъсири кучли. Бунга мана шу бугун амин бўлдим.
Шу кунги репортаж пайтида суратга олиш учун юборилган суратчимиз Юлдузнинг қўшиғию суперсанамгиналарни гипнози остида қолгани боис хам тақдим этилаётган суратлар сони атиги 18 дона) Асосан бундай репортажларда хамма образлар кўрсатилиб суратлар хам кўп бўларди, фотографимиз ижод билан банд бўлгани сабабли, уни ишини Юлдуз опани ёрдамчилари Достон бажариб берибди, рахмат. Ха майли бола пақир бир яйрай деб ўзини жаннатда хис қилибди )) Сайт журналистларини айримлари тўйда бошловчиликка ўтгану, айримлари клип ва фильмларда "мен актерман"ни бераётган бир пайтда фотограф бир клипга тушса тушибдида))
Хурматли артистлар, фотограф Абдурахмон Садиковни бееемалол массовка, эпизод, бэк-вокал, фондаги рақс ва хаттоки созандалар ролига бемалол чақиришингиз мумкин, агар моделлар бўлса у ролини янада аъло даражада берилиб, шўнғиб, ичига кириб кетиб (ичида уйча қилиб олиб), бажариб беради. Фақат илтимос шу куни унга зинхор фотографлик маъсулиятини юклата кўрманг! У ижодий образларидан чиқиб кетиши жуда қийин.
Юлдуз Усмоновани 2-май куни Америкада кутиб олиш ёддан чиқмасин а?))
Америкага кетиш олдидан у бир неча клипларни суратга олиб кетишни режалаштирган.
Жараёндан 16-минутлик видеони Ютубда томоша қилмоқ
Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов ва Достон Видео Абдурахмон Содиқов
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 82343 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 24 | ||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |