Юлдуз Усмоновадан янги альбом премьераси! ВИДЕО Yangiliklar
Юлдуз Усмоновадан янги альбом премьераси! ВИДЕО

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
ВИДЕО:






3 октябрь  кечаси,  Юлдуз Ибрагимовна, тайёр бўлган янги альбомни, студияда сайтимиз учун ёпиқ премьерасини уюштирдилар.


Қўшиқларни бирма-бир эшитарканман, аввалига "Санамгина” альбомидек даражада бўлибди, ўша файз ўша халқоналик ва ўша ўзбек халқи дили тилга киргани дедиму,  кейинги қўшиқлардан эса , аниқ фикримни билдирдим:

-Йўқ, Юлдуз опа, бундай альбом ижодингизда бўлмаган!


Продюсерлар назари билан стратегик ёндошадиган бўлса, шунча фишка ва хит бўлиши кутилаётган қўшиқларни бир альбомга жойлаштирмайди. Бир альбом устида ишланаётган пайти, мабодо икки ёки ундан кўпроқ хит бўлиши кутилаётган қўшиқлар бўлса, продюсерлар кейинги альбомларга қолдиришади. Бу шоу-бизнесда кенг тарқалган холат, зеро, альбомдаги  бир икки хит билан, қолган қўшиқлар шунчаки тўлдирувчи сифатида тайёрланарди.

Бир альбом учун эса шунча "фишка”лик қўшиқлар.


Юлдуз ижодида аниқ бир "перезагрузка”  бўлиб, ижодга чанқоқ билан ёндошгандек.

Юлдуз Усмонова: Бу йил рости хам ижодга чанқоқдек ишладик, фикрингиз ўринли, ўзига хос ижодда "перезагрузка” бўлганини ўзим хам сездим.

-Биргина "Девоналармиз” қўшиғини , шунчаки студиядан видеога ёзиб тақдим қилганимиз, хозирда ўша видеодан мп3 тури хамма ерда жарангламоқда. "Это злободневная песня” деган овоз кўп жойдан жарангламоқда))) Худди шу турини, хаттоки телефон звоногига хам қўйиб олганлар билан боғлиқ қизиқ воқеани  Шухрат Нуралиев айтиб берди.

Хар бир артистни ўзига хос стилистикаси,  йўналиши мавжуд ва унинг янги  ижод намуналаридан, аввалги биронта қўшиғи билан қиёслаб, "Анави қўшиғингиздан бўлибди” деймизу, аммо "Девоналармиз”ни  хатто "Хамроз” билан хам тақослай олмадим, бошқача қўшиқ бўлган.

Энди тасаввур қилинг,  биргина "Девоналармиз” қўшиғини тинглаб таъсирландигу, шу бугунги  альбомда мавжуд қўшиқлардан неччи карра таъсирландик.


-"Оқ қайин” бу ўзга бир яхлит ижод асари бўлса, "Шакарикитам” ўзбек гангнам стайли сифатида кашф этилган энг рақсбоп тарона бўлиши аниқ. 

-Йўқ, "Шакарикитам" Гангнам стайл йўналишида эмас, унга шама хам йўқ, шунчаки рақсбоплик рухияти ўша қўшиқ каби жойингизда ўтказмайди. Бундай замонавий ёшларбоп, хам тўйда ва хам дискотекада, турли  ёшдагиларга ва турли жойларга мос қўшиқ синтези жуда омадли чиққан. Ундаги "Шакарикитам”  хали халққа замонавий прикол эркалаш сўзи сифатида тарқалиши хам аниқ.

"Оқ қайин”га қайтсам...эх...халиги "Икки почка валерианка, бир бутилка ароқ, тўрт почка дастрўмол ва бир блок сигарета билан” маза қилиб сиқилиб, дохлаб тингланадиган қўшиқ тушунчасидаги тарона бўлган ўзиям.


-Яна бир шўх рақсбоп таронани, ўзимча "Тошкентча Лазги” деб номладим) Ўзига хос орасида бир фишкаси билан у шундай номга мосдек)


-"Хесааааааа...” Хиндча қўшиқ эса қон-қонимизга сингиб кетган ностальгияни жонлантиради. Машхур хинд фильмидан куйланган шаддод қўшиқни Юлдуз ижро этаётганига кўпчилик ишонмаса хам керак.


-Озодбек билан куйланган Дили дили "Дилфуза” қўшиғи хам нафис чиққан.

-Ўтади... Юлдуз  ижодидаги "перезагрузка” альбоми ичида яна бир, фақатгина рояль жўрлигида куйланган фалсафавий қўшиқ эса, тинглаган инсонни хаёлларини тарқоқ қилиб, фикрларига "перезагрузка” бериши аниқ. "Ўтади, хаёт ўтиб дунё шундай қолади”....  


-"Ёнингдаман”...  Бу эса бир бошқача, бир бошқа олам қўшиқ... 

Юлдуз Усмонованинг шоиралик қиррасидан ажойиб сатрлар "Хисларимни кўзларингга кўмиб қўй...”  

О, қанча севишганлар бу қўшиқда хали дарё бўлиб оқади, ишонаверинг.


-"Менинг ёрим Московларга кетди, кетди”. Хорижга ишлагани кетган севгилингиз бўлса, юрагингизга малхам бу қўшиқ, сизни аниқ бефарқ қолдирмайди.


-"Адажоним”... Шухрат Нуралиев : Тошкентлик болларга аталгандек, биз Тошкентликлар "Ада” деймизку.   Адажон, адажон бахтимизга бор бўлинг...


-Аталганларга аталган қўшиқ)) "Эгри бугри йўллар йўллайди, пана соя жойга чорлайди,  севги уни ёздай ёндирса, чимёни бағрига боғлайди...."  Тушунганлар учун тушунилган қўшиқ))


Эртага, сайтимизда , ушбу янги ва Юлдуз ижодидаги хозирча энг аъло   бўлиши кутилаётган альбомдан,  қўшиқлар попурри-трейлерини, видео тарзида тақдим этамиз. У видеода, альбом хақида тахлилни хам Юлдуз фикрларида кўрасиз.

Альбом билан эса...

Расман яқин кунлар унинг тақдимотида танишасиз.

Sayyod media маркази очилиш маросимида Юлдуз Усмонованинг ушбу альбоми тақдимоти бўлади.  Унда Юлдузнинг шахсан қўлидан, унинг дастхати билан олиш имкониятига эга бўласиз.

Ва албатта альбомдан қўшиқлар шу куни Юлдуздан  жаранг сочади.  

Шу октябрь ойида!!!

Хориждаги Ватандошлар эса альбомдан қўшиқларни  iTunesдан олиш имконияга эга бўладилар.

 

 Шакарикитам, шакари, шакаридам...

Хамма рақсга тушсин... йўқ, хамма рақсга тушади!!!  

                                                           Шак, шак, шакари ...


Суратлар ва видео муаллифи Sayyod-media маркази фотографи Абдурахмон Содиқов.

04-Окт-2013 13:22
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yulduz Ibragimovna Usmonova
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 superota   (04-Окт-2013 13:47)
Барибир ЮЛДУЗ ягона бунакси юз йилдамас минг йилда тугилади. Такдимотга билетни каттан осак булади

2 ledy   (04-Окт-2013 13:51)
шу куринишда жуда халкка якин ва ёкимли. Ёши утсада юзи олмадек.

3 AbduRashid   (04-Окт-2013 14:04)
yaxwi albom taqdimotini dabdabali otkazilsa yanayam maqsadga muvofiq boladi

4 sasha1014   (04-Окт-2013 14:22)
Yulduz opa estradagi yagona xaqiqiy porlab turgan yulduz! omad xamisha! omad andijondan

5 АСЛ МУХЛИС ЮЛДУЗ   (04-Окт-2013 18:14)
УРАААААААААААА..ВА НИХОЯТ ЯНГИ АЛЬБОМ ТАКДИМОТИ..ВАУУ СУПЕР..КОЙИЛ ЮЛДУЗ РУЛИТ РЕСПЕКТ !!! БИЗ ДОИМ БИР КАДАМ ОЛДИНДА

6 Mariya   (04-Окт-2013 18:18)
tezroq eng yaxshilaridan 1 tasini bo'lsa xam qo'ying iltimos kutib qolamiz

7 СУХ 099   (04-Окт-2013 18:55)
гап юк суппер хакикий койил коладиган санаткор юлдуз

8 Jasur   (04-Окт-2013 18:57)
Ашулалани куйин сайтга

9 Нигора   (04-Окт-2013 19:34)
Яхши хабарлар инсонга кувонч багишлайди! Хар бир  ишларига барака тилаймиз!
Хамиша соглик,бахт хамрохи булиб,жони кадар якинлари бахтига омон булишсин!

10 давлат   (04-Окт-2013 20:04)
оллохим юлдуз опани хамиша уз панохингизда куллаб куувватлаб ишларида оиласида баркамоллик тилаб колувчи ашаддий мухлисингизман то улгунимча

11 Elmurod_D   (04-Окт-2013 20:43)
Qo'shiqchilik sanatimizni xaqiqiy yulduzi!faqat va faqat Yulduzxonim. Yangi albomdai qo'shiqlardan sayyodda kutamiz.

12 давлат   (04-Окт-2013 20:53)
омад юлдуз опага

13 jahongir   (04-Окт-2013 21:47)
yulduz opa baribir yulduzla)))

14 khasandi ukasi' khusan   (04-Окт-2013 22:09)
sabir va aql,sog omon b'uling...

15 prosto-NURIK   (04-Окт-2013 23:35)
Shuncha maqtaganingizga  yarasha chiqsinda. Yulduzni 2005dan uyog'idagi qo'shiqlari pleylistimdan o'chmaydi, buyog'idagilani esa kiritmoqchi xam emasman. Yangi albomni ko'raylikchi

16 Saida   (04-Окт-2013 23:42)
Vawwem superda Yulduz

17 SERIDER   (05-Окт-2013 11:00)
Yulduz Usmonova Shunaqa Odamlardi Kayfiyatini Ko'taribtursa Bo'ladiyyu To'g'rimi

18 Shuhrat_17   (05-Окт-2013 12:23)
kanaka sayt bu iTunesдан tushinmadim

19 Yagonam   (05-Окт-2013 15:01)
Sayyod aka Yulduz Usmonovani yoningdaman qo'shig'ini qo'ying saytga

20 Nunush   (05-Окт-2013 15:02)
albomni intizorlik bilan kutamiz

21 diloqiz alimova   (05-Окт-2013 16:17)
bugun chikmadiyu video sayyod

22 zebow   (05-Окт-2013 18:17)
13 соатдан кейин ми ? Сардор ака

23 xXx   (05-Окт-2013 20:40)
moscop qowigi tochno xit boladi.. wuni mp3sini qoyila yesli mojno

24 xXx   (05-Окт-2013 20:41)
youtubeda chiqdi

25 RaVsHaNBeK   (06-Окт-2013 11:24)
xaqqattanam xamma qushiqlari boshqachadee))
lekin anu yorim mani maskoplarga ketti
lek baribir seni kutaman kutaman digan qo'shuu aniq xit bo'ladi jovop biggrin

26 Абдужавлон   (06-Окт-2013 11:46)
Такдимот качон ва каерда булади?

27 Angel   (06-Окт-2013 15:10)
Zur gap yuq

28 Гулшен Усманли   (07-Окт-2013 00:36)
Шакарикитам биздаги шекерегатам сузига ухшаш. Хамма кушикларини мр3сини кучиришга куйинг.

29 Юлдуз барибир Юлдузда   (07-Окт-2013 10:47)
Юлдуз барибир Юлдузда. Омад. Сардор молодец!

30 noz   (07-Окт-2013 14:27)
SAYYOD.COM ga katta raxmat "qizil kitobga kirib ketmoqchi"bulgan insonlani xalqqa yaqinlashtiradi  faqatgina shu saytda demokratiyani "d" harfi kurinadi

31 FUsuy   (07-Окт-2013 15:11)
Albom hozir sotuvda bormi?

32 Do'st   (08-Окт-2013 00:17)
Baribir Yulduz Usmonovaning barcha yangi qushiqlarida Muhammad Yusuf ni suzlari, ichki kechinmalari, dardi yetishmayapti.

33 bek88   (09-Окт-2013 18:48)
Xaqiqiy yulduz.

34 Ashurali   (09-Окт-2013 18:58)
"O'tadi" taronasi qaysidir tomonlama Elena Vayenganing "Жираф" (Гумелевнинг шеъри) ga kuylangan taronaga sal o'xshaydimiyey?

35 umid   (09-Окт-2013 23:34)
Yulduz usmonova.

36 UMMON   (09-Окт-2013 23:35)
umid

37 umidshorofidinov   (11-Окт-2013 11:23)
men davradagi suxbat juda yoqdi, ijodiga omad tilayman yaxshi qo'shiq va kliplarni kutib qolamiz

38 Dilim   (11-Окт-2013 18:21)
Qancha mahtasak ham oz Yulduz opa o'z isimlari bn tug'ilgan yagona yulduz.Tanlari sog'bo'sin qogan hamma narsa sabir qilsa o'z iziga tushib ketadi hamma qo'shiqlari super.Ijodlariga omad.

39 Dilim   (11-Окт-2013 18:23)
Supperrrr.

40 Elton5555   (15-Окт-2013 23:05)
yulduz opa sizsiz hayot qiziqmas manga. FAQAT SHERING UZIZ YOZMANG. Har kim uz ishini qilsin. Qo'shiqlarizda qofiya degani vapwe yoq

41 Turgun'   (17-Окт-2013 00:01)
Men shunchalik yahshi kuraman buni siz b-n yozib bulmaydi. Концерт качон ОПАЖОН?

42 ilmir   (24-Окт-2013 21:08)
Yulduz usmonova,kak vsegda tuftu ne poyet,tolko samoye luchweye v yeye iskustve,BILO YEST I BUDET,ochen klassnaya pesnya wakarikatam...

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [583]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 39
Мехмонлар: 39
Рўйхатдагилардан: 0