13:08 Юлдуз Усмонова туғулган кунидан батафсил | |
12-декабрь куни Тошкентдаги собиқ "Шератон" мехмонхонаси биринчи қаватидаги ресторанда Юлдуз Усмонованинг таваллуд айёми нишонланди.
Хоним Усмонованинг ўзини айтишича таваллуд кунини нишонлаш хақида ўзи шу куни билган ва бу учун у турмуш ўртоғи Мансурга миннатдорчилик билдиради. Байрам давомида у хаттоки турмуш ўртоғига аталган қўшиқни хам куйлади. Видеода бор.
Смотри что мне подарил твой дедушка)
Доимгидек айём бошловчиси Отабек Тожибоев бўлди. Илк ташриф буюрган мехмон санъаткорлардан Илхом Фармонов мусиқий гулдастани очиб берди.
Табрик учун грузинча рақс тайёрлаб келган мехмонлар хам бўлди. Шунингдек шоу дастурда хам яна бир грузинча рақс ва Усмонованинг қўшиғига хам тайёрланган қизлар рақси тақдим этилди.
Доира шоу...
Ғуломжон Ёқубовдан Юлдуз кутган "Дилором" бўлмади.
Рашид Холиқовнинг Юлдузга махсус куйлаган уйғурча қўшиғига Юлдуз жуда чиройлик рақс тақдим этди. Хиром этдилар, хиром!
Сардор Рахимхон қўшиғига хам Юлдуз рақсга тушди.
Обид Асомовнинг хазиллари албатта бошқача. Юлдуз билан боғлиқ тан олиш онлари хам айтилди. Мансурга аталган приколлару хонандаларнинг рекламага боғлиқ хазилларида Шохруххонга кир совун кераклиги чунки у уйланмаганлиги...яъни кирларини ўзи ювиши учун.
Дизайнер Дилдора Қосимова хам шу кунги мехмонлар қаторидан жой олди.
Юлдуз Усмонова Президентга атаб куйлаган қўшиғи олдидан аввал жамоаси билан микрофондан ташқарида бироз тортишди, чунки улар куйлама деган бўлса у барибир куйлашини айтди ва йиғилганлардан унинг хурмати учун видеога ёзилмаслигини илтимос қилиб телефон ва камераларни ўчиришни сўради. Шу сабаб биз хам бу қўшиқни ёзмадик. Аммо ашула ажойиб чиққани ва унда Самарқанд, буюк аждодлар фарзанди сўзлари борлиги ёдимизда. Қўшиқни бошлашдан аввал у хўмрайсанг хам айтаман деб бир йигитга мурожаат қилди ва тушунишимиз бўйича у муаллиф бўлиб қўшиқ хали тайёрмас бўлса керак. Бу тахминлар холос, видеодан ўзингиз кўрарсиз. Шунингдек Юлдуз бу қўшиқ билан фикрларида одамга нисбатан тан олиш ва хурматни тириклигида қилиш кераклигини айтди.
Айёмнинг асосий сабабчиси сахнага чиққанида албатта шоуга айланиши аниқ.
"Тик так" қўшиғида Юлдузни атрофига йиғилиб ўтириб кимлардир хаттоки йиғлаб биргалашиб куйлашди.
Yulduz_giftbox дан Юлдузга тайёрланган махсус торт. Таъми аълолигига шубха йўқ, зеро синалган, каминани таваллуд айёмига хам у ажойиб ва жуда мазали торт совға қилганди.
Хуллас, бу йил нишонламайман дегани билан Юлдузни таваллуд айёми хар йили байрам бўлиши анъанага айланиб бўлган. Санъат олами ва аксарият мухлислар учун бу кун календарьдаги қизил санадек кечади. Бунга у лойиқ. Босиб ўтган йўллари, қилан хизматлари, ўсиб улғайганларнинг хар бир йилига унинг бир қанча қўшиқлари мухрланган. Шу юрт учун шу миллат учун куйлаган ватанпарварлик рухидаги қўшиқларидек хали қўшиқлар куйланмади, бу эса инкор қилиб бўлмас факт! "Халқим" ва "Адойинг бўлгаймиз" қўшиқларидек халқни этини титратиб кўзларига ёш қалқитган ва хануз ўз долзарблигини йўқотмаган ватанпарварлик шлягери бошқа бўлмади. Унинг қўшиқларини билмаган ўзбек йўқ, унинг қўшиқлари янграмаган хонадон йўқ, кимнингдир хаётида қалбига кириб далда бўлган ва қайсидир онларида хамрох бўлиб ностальгик хотирасидан жой олган қўшиқлари албатта хаммада бор. Юлдуз шуниси билан хам тирик афсона, шуниси билан хам тарихга кирган бугунги кундаги буюк санъаткорлардан бири. Ижоди эса алохида мавзу. Мукаммал санъат сохибаси...ўйнайди, ўйнатади, йиғлайди йиғлатади, кулади ва кулдиради... керак бўлса кулиб туриб хам йиғлата оладиган ижодий энергия манбаи. Ўзбек санъатининг мустахкам фундаменти ва ижод илдизи. Юлдузни ёмон кўраман деган санъаткор борки барибир уни қўшиғини бир маротаба бўлса хам куйлаган ва очиғи...уни даражасига хали етгани бўлмади. Яқин келгани хам. Нима тилаш мумкин бундай инсонга? Запретдан чиқиш бу тилакмас, менимча унга бу керак хам эмас, кўрмаган сахнаси ва забт этмаган қалбу чўққилари қолмаган. Унга тв ва сахна рекламаси керакми? Албатта йўқ. Оддий таваллуд айёми тантана ва альбом тақдимоти катта концерт бўлиб ўтяпти...мухлисларга куйлаган қўшиқлари рекламасиз, керак бўлса хаттоки бизгача хам етиб келмай студияданоқ тарқалиб кетяпти. Ижод сўнмасин. Мавзулар куйланверилсин. Дардлар тилга кираверсин! Бор булинг. Соғ омон бўлинг! Қолгани хаммаси сизда бор!
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 24627 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 27 | ||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |