Айнан бу видеоинтервьюда, у мазкур қўшиқ тарихи ва сабаби билан бўлишган.
Куни кеча Германиядан сифатли мастринг бўлиб қайтган "Мендек севаоласизми?!" альбомидан сизларга қўшиқлар премьерасини бошлаймиз.
Бугун эътиборингизга шу альбомдан, концерт дастурида куйланиб, интернет оламига тарқаб кетган, яхшигина оммалашган "Мама" қўшиғини тайёр сифатли ва расмий турини тақдим этамиз.
Аввал, юқорида келтирилган манбага ўтиб, қўшиқ тарихи билан танишишингиз тавсия этилади.
Бу хали хаммаси эмас! Душанба куни Мазкур альбомдан, "Ёлғиз она ёр-ёри" қўшиғини хам сифатли ва расмий турини тақдим этамиз. Бугунги кунгача хеч ким куйламаган, долзарб ва оғриқли мавзунинг Юлдуз хонишида кўриниши хеч кимни бефарқ қолдирмайди. Сўзлари ва умуман қўшиқ кўзингизга ёш келтиради.
Бугун якшанба 27 май куни эса Тошкент вақти билан соат 21-50да Россиянинг машхур НТВ каналини томоша қилишингизни тавсия қиламан. Хоним Ибрагимовна билан "Центральное телевидение" дастурида Вадим Такменев нималар хақида сухбат қуришар экан? Қизиқ а?))
GAP YUQ; OPAginam YULDUZ USMONOVA , kim nima desa desin siz uzbek honandalari ichida man u-n, kolaversa boshqalar u-n ham yakka yagonasiz, uzingizni ham , qushiqlaringizni ham SEVIB , HURMAT ila MA'NONI ham, tiniq kungilga yoqadigan SHARQONA musiqani ham sizni qushiqlaringizdan topaman, OFARIN, Sizga ZAFARLAR, Ulkan ulkan Olqishlar; hamda Omadlar tilab sizni ashaddiy muxlisingiz kamina
Qo'shiq manoli, yaxshi chiqqan. Lekin mani fikrimcha Yulduz Usmonovani ovozlari ko'proq turkcha va o'zbekcha qo'shiqlarga to'g'ri keladi, ruschaga qanaqadir biroz g'alati...
Mavzu Yuldus Usmonova haqida bo'midi gastarbayterla haqida bo'ladi i o'wata kansert berganida odam to'lganini gapiradi bo'ldi ja 5 minutgayam bormidi Yulduz Usmonivani gapirishi Narodnaya artistka Uzbekistan dib yozadi i bo'ldi
Шу кунгача хар бир берилган маълумотларга ишонч билан ёндошган эдик, афсус, НТВ даги бериладиган интервью маълумоти ишончимизга асос ясай олмади (дастур вакти адаштирилган). Сайёд, рейтингни тушурманг! Хар бир хонадондаги кабель етказадиган корхоналарнинг дастурлар вактини аниклаб маълумот беринг! Сиз анчагина катта аудитория хурматига лойик муаллифсиз ахир, адашиш Сизга эмас!
man bitta narsaga tushunmadim. NTVda anu korsatuvni kutib otirsam, 5 minut qoganda boshlanishiga kabel shart uzildi,umuman korsatmadi rossiya kanallarini. Bu tasodifmi yoki .............
Qo'shiq juda yaxshi,tasirli chiqibdi,yoqdi. НТВ kanalidagi "Центральное телевидение" dasturini kordim unda asosan Sank Petrburgdagi yurdoshlarimiz to'g'risida mavzu tayorlanibdi,ularning turmush tarzi, xayoti va o'zbek shou biznesi primadonnasi Yulduz Usmonova bilan xam suxbat bo'ldi. Sayyod malumotlar uchun raxmat, ko'rsatuv xaqida batafsil izoxni o'zizdan kutib qolamiz
Nozim. Hozirgi zamonda, O'zga yurta ham shoh bo'ladi, O'zini yurtida ham. Shohlar ham, qaysi yurti bosib olsa, o'sha yurt uniki bo'ladi. San'atkorlar ham, o'z qo'shig'lari bilan, tanilib sevilsa, u ham o'sha yurti farzandi bo'ladi.
Барибир оналаримиз хакида хар канча куйласак оз. Ёшлигимдан Юлдуз опани ижодига кизикишим баланд. Оллох хар кимгаям бундай кобилият бермайди деб уйлайман. Ибрагимовнага мустахкам соглик тилайман.
Sayyod.com ижодкорларига омад. Юлдуз Ибрагимовнани хар бир кушигини узгача бир хузур билан тинглйман. Эшитганим сари асабларим тинчланади, рухимда ажиб бир енгиллик хис киламан. Оллох умрингизни яна хам зиёда килсин.
Мен хам хар замонда шеърлар ижод килиб тураман. Орзуларимдан биттаси Юлдуз Ибрагимовна оналарамиз хакида ёзган шеъримни тинглаб курса ва кушик килиб ижро килса дунёдаги энг бахтли инсонлардан бири булардим.
Юлдуз опа сиз хам шеъримни укиб куришингизга ишонаман.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.