17:02 Юлдуз-шоу: 30 йил сахнада! ВИДЕО | |
22-декабрь куни соат 16:00даноқ "Наврўз" тўйхонаси (Истиқлол санъат саройи олдида) одамлар билан тўлди.
Юлдуз Усмонованинг мана учинчи маротаба концерт тарзида ўтказилаётган альбом тақдимоти бу сафар катта дабдаба билан ўтишининг яна бир сабаби унинг сахнадаги 30 йиллик юбилейи билан боғлиқ бўлди.
Хаммаси зўр, хаммаси аъло...аммо лекин ва бироқ деган жойлари хам йўқ эмас. Улар хақида кейинроқ. Аввал АСОСИЙси хақида:
Хечким шу куни ўзини "Навруз" тантаналар залида хис қилмади...Оддий концертда хам. Очиғи "Истиқлол"даги концертданда аъло ўтганини хечким инкор қила олмаса керак а? Оркестр жўрлигидаги 100 фоиз жонли ижро. (атиги2-3 қўшиқни айтмаса) Гуллар билан кўмилай деган сахна атрофиданда рухиятни ўзи шу даргохга хос тарзда Наврузни хис қилдиради.
Ўзбекистондаги жамийки раққосалар шу куни Юлдуз хизматида бўлгандек. Ўзи кашф этган раққосалардан тортиб то бугунги даврда рақснинг хам атак-чечагини қилаётганларигача галма-галдан сахнага чиқиб турли рақсларни ижро қилишди.
Репертуардан ўрин олган бир танбур ва доира садосида куйланган "Мен бобомни соғиндим" қўшиғидаги фалсафаси зарбли ва аччиққина хақиқатлар тилга киргани одамларни қий-қув қилишига сабаб бўлди. Харомлардан қўрқадиган хожилару, белбоғи белидаги йигитлар , рўмол ўраганлар ва қўлида жойномози борнинг иймонигача қўшиқда улар саволларга тутилди. Хар сатрида олқишланиб турилган бу қўшиқ хаммага бирдек таъсир этган бўлса ажабмас. Менга яна 30 ёшда кўзда ёш тушунчасидаги қўшиғи ва албатта альбом номи бўлган "Мен сен билан қироличаман" қўшиқлари ёқди. Фақат шу куни тақдим этилган дуэт тури эмас албатта.
Юлдузнинг ижодидаги доимгидек турфа хилликка мос равишдаги ёшларбоп рақслар хам ажойиб тарзда тақдим этилди.
Сахнадан Юлдузнинг эски хитлари хам янгради. Юлдуз сахнага чиқишидан аввал унинг машхур хитлари мусиқаларини созандалар чалиб попурри қилишган бўлса, дастур давомида улардан 3-4таси янгради.
Президентга аталган қўшиқ. "Самарқанд". Аъло даражада кутиб олинди. Ажойиб қўшиқ.
Юлдузнинг сахнадаги ўзига хослиги хануз ўзгармаган. Сахна четига ўтириб олиш ва оёқ кийимдан холос бўлиб ялангоёқ бўлиб олиши.
Сўнгги йиллар Юлдузнинг юзига тушаётган чироққа бўлган эътирози хатти харакатларидан яққол сезилмоқда. 30 йилда кўзларини чарчатган бўлса ажабмас.
Мухлислар билан доимгидек хонандадек эмас худди дўсту дугонадек хазиллари билан мулоқот қилиши кайфиятни кўтарди.
Турклар совғаси. Туркия эстрадасининг таниқли юлдузлари Юлдузга видеотабрик йўллабдилар.
Мехмонлар орасида Турк элчиси хам бор эди. Шунингдек камерамиз илғаган таниқлилардан Равшан Эрматов, Саида Раметова, Ғуломжон Ёқубов, Обид Асомов, Муниса Ризаева, Дилдора Ниёзова ва бошқалар бўлишди.
Дилдора ва Муниса
Сўнгги пайтлар яна тадбирларда кўрина бошлаган Кумуш Раззоқова шу куни тадбир сўнггигача Юлдузни олқишлаб турди. Сахнага таклиф этилган Кумуш негадир рус тилида тилаклар билдира кетди. Шу қаторида Юлдузнинг 30 йиллик сахнада эканлигига ўзининг сахнада 37 йиллик ижодда эканлигини хам қўшиб кетди. Ўзбек тилида бемалол гаплашадиган Кумуш Раззоқовадан негадир мухлислар кутмаган шекилли "Серебро Раззакова бўлиб кетибсиз" деган фикрларни томошабинлар орасидан айтганлар бўлди.
Кейинги минуслар хақидаги танқид эса Юлдузга эмас, балки шу дастурни ташкиллаштирганларнинг айримларига аталади. Айтмасам бўлмайди, чунки халқ буни кўрди, билди сезди ва айтиб юборди хам. Хали репортажим чиқмасданоқ ёзиб ётишибди. Бошқа тарафдан Юлдузнинг ўзи хам хақиқат тарафдори. Керак бўлса қонини аямайди.
Асли деярли 500та одамга мўлжалланган "Навруз" тантаналар залига икки баробар кўп одамни таклиф қилиш ташкилотчиларнинг катта хатоси бўлган. Кучада совуқ, залда эса кислород йўқ. хеч бўлмаса кондиционерларни ёки вентиляция мосламаларини ёқиш хаёлларига келмаган. Одамлар оқими тугамайди, стуллар билан йўлларгача ёпиб ташланди. Концерт бошланди хамки одамлар кети узилмасди. Албатта бу зўр чунки Юлдузнинг хамма мухлисини йиғса шахарга сиғдира олмайсан. Бироқ таклифнома орқали бўлаётган тадбирнинг тартиби бўлиши шарт. Баннерларда ташкилотчилик қиладиганлар номини кўрдигу амалда-ишда эса йўқ. Эшик тагига тўртта қизни ясантириб турғазиб қўйгани иш бўлса унда улардан нима наф бўлди, тушунарсиз. Жойларга рақамлар бириктирилмаган бўлгани учунам жойлар тушунарсиз равишда бўлиб бир қанча таниқли машхурларга жой етмади. Масалан Эркин Комилов ва Райхонлар эшик тагидан кетишди. Бу хали биз билганларимиз. Такшилотчи гурух махсус жойларни махсус мехмонларга тақсимлаш ва ёки хеч бўлмаса қараб туришни эплай олишмагани ғалати.
Қандайдир бир ижтимоий тармоқ рекламаси сабаб бир-бир орада экранда Озодбек Назарбеков ва бошқа айрим санъаткорлар сурати айланиб туриши умуман тушунарсиз бўлди. Одамлар Юлдуз концертига келишдими ё Озодбекни? Катта катта экранларда Озодбек суратлари кўриниб турибдида Юлдуз куйлаяпти...қалай? Ўша Озод ва бошқа санъаткорлар юзларидан фойдаланиб реклама ролигини берган минг хомий бўлган тақдирдаям Юлдуз Усмоновага хомийлик қиладиган бренд (ижтимоий тармоқ бўлса инстаграмми, телеграмми) хечбўлмаса ўша Юлдузга хос даражада бўлса арзирди ва умуман олганда Юлдузга бу тадбирда хомий керакмасди. 2-3 тўйни пулини тикворишга арзигулик концерт бўлган бўлса...тушунмадим шу тарафларини.
Неча йиллик Юлдуз Усмонова...примадонна дея жаранглатилган хонанданинг баннерида кеча чиққан бир икки номларни кўриб ажабланасан. Уларни Юлдузга на бир хизмати сингган ва на бошқа. Очиғи бир икки сайт ўрнига "шов-шув"ни қўйган бўлардим, чунки ўша ёмон бўлса хам, Юлдуз опа билан муносабати бўлмаса хам Жасур халигача Юлдузнинг янгиликларини қўйиб боради. Неча йилдан бери! Бугун пайдо бўлиб келиб икта расм олиб энди Юлдуз хақида ёзишни бошлаганларга Юлдузнинг 30 йиллик тадбири баннерида нима бор? Лойиқлиги нимада? Ё Юлдузга реклама керакми? Хеч кимни ёзиш керакмасди. Мендан лого сўрашганида шахсан ўзим қўйманглар дедим. Умуман хечким бўлмасин, Юлдуз нуқта уз ва бўлди деган фикрни бергандим. Майли логоимиззи ўзлари хурмат қилиб қўйишибдию аммо мен бунга қарши эдим. Хуллас тадбирдан аввал "уровень-уровень" деб харакат қилган ташкилотчилар ёки ўзларидан ташкилотчи бўлайни ясаб олганлар Юлдузнинг уровенига катта қилиб...халигидай... гувала зувалаб қўйибди. Хамма ўзини ишини қилгани яхшими...созанда созандалигини, маъмур маъмурлигини...ха энди айтаманда. Дошқозон атрофига ошпаздан ташқари йиғилганни барини фикри билан ош қилинса шунча масаллиқ увол дегани.
Шундай чиройлик концерт, ажойиб репертуар, кимсан Юлдуз ва бундай хатоликларга албатта куйинасан. Майли, асосийси одамлар маза қилди. Йил давомидаги концертлар хам бир бўлди Юлдузнинг шу альбом тақдимоти хам. Қизиғи шу 30 йиллик Юлдуз ижодида бирон мартта альбом тақдимоти қилинмай бизни ғоямиз асосида концерт сифатида ўтказиш билан 2013 йил бошлангани ёдингизда бўлса керак. Унда альбомга боғлиқ маълумотлар берилиб унга урғу кўп бўлганди. ОАВ ходимларига диск совға қилинганди. Бу сафар эса альбом хақида маълумотдан кўра сахнага ижтимоий тармоқ хақида рекламага вақт ажратиш афзал кўринди чоғи. Чунки умуман олганда дастурдан оддий концерт сезилди. Альбом тақдимоти эмас. Бироқ декорация, атрофни баннерлар билан ўралиши, сахна кўриниши, техник жойлашув, ўша экран иккига сурилиб чиқиб келишлар, чироқлар хуллас техник хаммаси зўр! Овоз борасида хам хатоликлар бўлди ва Юлдуз чидай олмай шартта овоз режиссерларини узиб-узиб олди.)) Роса кулибмиз шу жойига. Жуда бир махорат билан чиройлик қилиб кулиб туриб узволиш санъати хам Юлдузда аъло.
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов. Видео Нодира Махмудова.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 21144 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 25 | |||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |