Бош сахифа » 2016 » Март » 6 » Юлдуз рингда Ўзбекистон гимнини куйлади.
10:09
Юлдуз рингда Ўзбекистон гимнини куйлади.

 

Интернетда Руслан Чагаевнинг мағлубиятидан кўра Юлдузнинг рингда гимнимизни жонли равишда куйлагани кўпроқ шов-шув бўлмоқда.  

Юлдуз Усмонова рингда Ўзбекистон гимнини жонли ижрода куйлаётгани:

ВИДЕО ютуб

 

Хечқиси йўқ мағлубиятни. Катта парвозлар учун кичик қоқилишлар хам мухим.  Ортда қанча мағлубият ва ғалабалар бор. Бугун мағлубиятдир балки эртага ғалаба муқаррар! То тирик эканмиз имкон хамиша мавжуд. Хоним Усмонованинг хам қоқилишу зафарлари кўп бўлган ва бугунги даврдаги "запрет"и хам  боқиймасдир. Қанчасини кўрди. Бироқ шу аёлчалик юрт ифтихорини титратиб юборар даражада биронта санъаткор ва бутун бошли санъат ахли қилолмади, қила олмаяпти хам... 

Тирик эканмизки имкон ва ғалабалар бисёр! Асосийси истак, хохиш ва интилиш!

Майдон сенсиз файзсиз Юлдуз! Буни хох тадбир майдони деб билинг ва хох ижод майдони... Бу инкор этиб бўлмас факт! Хориж телеканалларидан Юлдузнинг бу чиқишларини кузатганлар буни яққол сезишди. 

Уни Ватанпарварлик борасидаги ўрни беқиёс! Ватанпарварлик рухиятини қўшиқларингдан соғиндик! Бир вақтлар гала-концертдан сўнг кўчаларни тўўўлдириб, "Адойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон" дея бақириб,  концертдан чарчаб эмас, қайтанига шижоат ила шахдам қадамлар билан куйлаб қайтишларни соғинди халқ.  

Чагаев ва Юлдузни зафарларини кутамиз!  

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 13722 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yulduz Ibragimovna Usmonova, Ruslan Chagayev, Yulduz Usmonova

Нравится
Барча изохлар: 11
1 Khayrulla   (06-Мар-2016 10:52) [Материал]
Omadim bor
Yo'q mening dardim
Go'zal yurtda
Topganman qadrim
O'zbekiston
Degan Vatanda
Tug'ilganim
Eng katta bahtim!

2 Farruh   (06-Мар-2016 12:00) [Материал]
Юракларим жиззилади, баданимди титрок тутди. Мени, Чагаевни ринга чикишидан хам, Юлдузни чикиши купрок кувонтирди ва хаяжонлантирди! Юлдузим сени кадринга етмаганлар (Ким булишидан кати назар) хор булсин. Увол булдинг.

3 sherzod   (06-Мар-2016 12:54) [Материал]
Bu narsa qachongacha davom etarkin nega endi bowqa yurtlarda qo'wiq aytib yuriw kerakdir nima wunchalik kechirib bo'lmaydigon katta gunoh qilganmi Yulduz Usmonova ?

4 Мирзо   (06-Мар-2016 13:21) [Материал]
Энди бу ёғига қойил қолмасдан иложингиз йўқ. Ўзбекистонни, ўзбек халқини жон фидо куйчиси бу - Юлдуз. Ҳурматли Сардор укам мен шоир бўлмаганман...шоирликка давоим ҳам йўқ...лекин бу манзарани кўриб, шеър ёзмасдан иложим қолмади. Мен бу қўшиқчини ушбу шеърим орқали тасаввур қилдим.Балки, ҳаётда бундай эмасдир.Ҳурмат ила Мирзо акангиз.

Ўзбегимнинг буюклигин ёзганлар кўпдир,
Ўзига бек бўлган халқим куйлаганлар кўп.
Қалам билан олганлар кўп, ёзғонлар кўпдир,
Қойил қилди...чарақлади осмонда – Юлдуз.

Чақмоқ бўлиб келганди У...порлаган қуёш,
Дарвеш бўлди халқи учун кўзларида ёш.
Қоқили У...урилди У...эгилмади бош,
Дард билан, қайғу билан куйларди – Юлдуз.

Бўлолмади ундай ҳеч ким... У бир девона,
Ашорларин алам билан қилди ҳамхона.
Чидаб бўлмас энди юраклар ёна-ёна,
Қўшиқларинг осмонларга олиб кет - Юлдуз.

Ёлғиз эди, гарчи атрофида дўстлари бисёр,
Бўлолмади унга малҳам ҳаттоки бир ёр.
Тангрим бўлди йўлларида мададкору ёр.
Куйлаб-куйлаб ситамларин чиқарди –Юлдуз.

Мен оддий бир Мурод Мирзодурман, сен эса – Юлдуз.

5 Muhammadaziz   (06-Мар-2016 15:21) [Материал]
Ha nega unda yulduz usmonova istiqlolda konsert bermayabdi uzbeknavo ruxsat bermayabdi litsenziyasi yuq ana shuning uchun vatan haqida qushiqlar aytayabdi degan mish mishlar ko'p bo'layabdi

6 kinomarket95   (06-Мар-2016 16:39) [Материал]
Assalomm aleykm Yuldz usmonova yana zpret oldimi ? dry

7 Hilola   (06-Мар-2016 20:25) [Материал]
Xujqisa yoq maglubiyat shuncha yutgan birmata xej nasa qimiydi primadonamiz bilan faxrlanam bulaga uxshaydogoni yuq bumiydiyam sayod sizga Kota raxmat

8 wurausmanova   (07-Мар-2016 06:57) [Материал]
Chagaev galaba qilganda yanada nur ustiga nur bulardi.Ammo na chora?Ammo Uzbekiston gimni yangradi.Buyam bir sharaf Vatanimiz uchun!

9 Sardor_B   (07-Мар-2016 09:21) [Материал]
Biz xam kutib qolamiz

10 alijon505ca   (08-Мар-2016 20:41) [Материал]
omad yulduz usmanova

11 Хисобчи   (09-Мар-2016 18:25) [Материал]
Мен Юлдуз Усмоновани уз юртида узига булган муносабатларига карамасдан
каерда булмасин , Узбекистонни шарафловчи кушикларни шу даражада юкори савияда , юракларни титратадиган даражада айтиб келишини куп курдим.
КОЙИЛ КОЛИШ КЕРАК ! Масалан, мен хам шу икки кушикни кай даражада айтилиши
ва тингловчиларнинг кабул килишларини хис килдим.Йиглагим келди.
Узбекистонлик эканлигимдан фахрландим ( бу ошириш эмас).РАХМАТ Сизга Юлдуз!
Узбекистон халки концертларингизни согинган!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!