15:18 Юлдуз: Навоийга тил теккизманг! | |
Юлдуз Ибрагимовна билан тасодифан "Аёллар кенгаши" 8 йиллик байрамида учрашиб қолганим хақида хабар бергандим (манба) Декабрь ойида ўтказилган "Сайёд шоу"дан кейин учрашмагандик. Хуллас, Юлдуз Ибрагимовна билан Тошкентдаги шинамгина "Ла-шакар"дан қўним топдик. Юлдуз Ибрагимовна: -Сут таъми бор кўк чой, шуни хуш кўраман, келинг сизга ўзим қуйиб бераман. "Гулисан" клипи ажойиб чиқибди, балериналар массовкаси билан бундай клип бизда бўлмаганди. Юлдуз Ибрагимовна:- Ох, буни машшақатини билганингизда эди. Суратга олиш жудаям мураккаб кечди. Лекин биласизми, Гулнора бундан аъло қўшиқ ва бундан аъло клипга лойиқ. Мамлакатимизга қилаётган ишларини таърифлашга тил ожиз. Яхши олмага қурт тушади дегандек, шуниям кўролмаган қуртлар гап қилишади, шу қўшиқ хам кимларгадир тегиб кетганини айтишдию, ахамият бермадим, ха, биз қўлни силтаб кетаверамиз. Халқ кўриб турибдику. Қўшиқ оммалашганини бир қаранг, тадбирда ўзингиз гувохи бўлдингиз, тўйларда хам сўрашяпти. Хуллас, "Гулисан"га қўлдан келганча максимал равишда гўзал клип қилишга харакат қилинди. 15 ёшлик балерина қизчаларни 30дан зиёди иштирок этган бўлса, уларни йиғишни ўзи анча машаққатни талаб қилди. Кейин эса, уларни оёқлари қонаб кетганида юракларим эзилди. Ўзимниям болам, набираларим бор, у қизлар хам боламдек-ку. Уларга эса бу оддий хол экан, оёқ учида кўп туриб машқ қилишадида. Клип дархақиқат гўзал чиқди, бунда турмуш ўртоғим Мансурбекни хиссаси катта. Асосий режиссерликни у ўз зиммасига олди. 9999 студиясига суратга олдирдик. Бу орада Хоним Ибрагимовна ширинлик шайдоси каминани "тирамису" билан мехмон қилишни официантга буюрадилар. Бу ширинлик турини хар-хилини татиганману, лекин бу ердагиси ўзгача, "подача"си хам кўриб турганингиздек "именной")) Юлдуз Ибрагимовна:- Биласизми, сайтингиздаги бир мақолага эътирозим бор. Навоий хақидаги ёзилган мақола (манба) муаллифи у сўзларни сахихлигига аминмикан? У мақола муаллифи сиз эмаслигингизни билдиму лекин, нима учун сиз хам уни сахихлигига эътибор бермадингиз деб ўйланиб қолдим. Навоий авлиёдек бўлган. Унинг қўлёзмалари туркий ва форсий бўлганлиги сабаб, бугунги кунгача айнан шу мақолада келтирилгандек таржима қилинганлигига катта шубхам бор. Менда Навоий ва бошқа буюк алломаларнинг қўлёзмалари мавжуд, ўша китобларни бераман бир ўрганиб чиқарсиз. Биласизми, Навоийни китоблари аввал русчага таржима қилиниб, кейин ўзбекчага таржима қилинган бўлиши мумкин. Ишонасизми, хаттоки унинг севгани Гули деган хабарлар тарих манбаларида кўп учрайди, вахоланки аслида у ўзга мухаббат асири бўлганидан маълумотлар мавжуд. Билмадим у мақолани муаллифи тарихшуносми, адабиётдан хабари борми йўқми, лекин менинг эътирозим бор. Навоийга тил теккизишмасин, у буюк аллома ва авлиёдек бўлган. Хоним Ибрагимовна билан яна келажакдаги ижодий хамкорлик борасидаги режалар хақида, яқиндагина топилган Ортиқ Отажонов видеоархивига мухрланган Юлдузнинг Тошкентга эндигина келган чоғлари видеолавхалари хақида сухбатлашиб, тун ярмида хайрлашдик. 1-март куни эрта тонгдан то ярим тунгача, яна тадбирлар, учрашув ва сухбатлар билан ўтди... Икки хайрия акцияси ва бир тадбир шунингдек сухбат куннинг унумли натижаси бўлди. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 12544 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |