15:49 Юлдуз: "Мусофирлик нонин еганлар" ВидеоРепортаж | |
Юлдуз Усмонованинг 2015 йилги янги альбоми ёзилиш жараёнидан видеорепортаж, "Мусофирлик нонин еганлар" қўшиғи, "Бахор" қўшиғини қозоқча дуэт тарзи ва мини-интервью ВИДЕО турини ЮТУБда томоша қилмоқ учун манбаа
Фоторепортаж ва икки оғиз сўзда:
Бироз муддатга грипп билан касалланиб альбом ёзилиши чўзилиб қолган Юлдуз Усмонованинг 16-ноябрь куни ушбу альбомга киритилаётган "Мусофирлик нонин еганлар" қўшиғини ёзиш жараёнида бўлдик. Грипп билан боғлиқ қизиқ ва доимгидек Усмонова стилидаги хажвий тарздаги воқеани хам юқоридаги видеога киритилган лавхадан билиб оласиз .
Видеолавхада шунингдек қўшиқ матни билан боғлиқ қизиқ холатларданам хабардор бўласиз. "Бахор" қўшиғини ёш қозоқ хонандаси Ерболат билан айтган ва хали оммага тақдим этилмаган дуэт тарзи билан хам эксклюзив тарзда танишишингиз мумкин.
Қўшиқ ёзилиш жараёнидан мазкур реал видеорепортажда ижодий онларни кузатиш Юлдузнинг мухлисларига қизиқ бўлса керак.
"Мусофирлик нонин еганлар" қўшиғи шеъри интернетдан Юлдузга юборилган бўлиб у ердаги айрим сўзлари Юлдузга ёқмагани сабаб кўп жойини ўзгартирилган.
"Девоналармиз" қўшиғи билан боғлиқ фирибгарлик холатлари (Ёдингизда бўлса, аввалига Ренис Мешаян матн муаллифиман деганди кейин эса юзлаштирув ва китоб фактлари билан шеър Амир Худойбердига тегишли эканлиги исботланганди (ВидеоИсбот) бу қўшиқда хам бўлиб қолиши мумкин, бироқ бўлганида хам Юлдуз бу шеърни шунчаки мохиятидан фойдаланганини ва сўзларини ўзгартирганини айтади.
Тахрирда Юлдуз Усмоновага Тохир Мухаммад ижодан кўмаклашмоқда.
Мусиқа муаллифи Юлдузнинг ўзи. Видеоинтервьюда мусофирлик борасида қизиқ фикрларни билдирган Юлдуз "гастарбайтер" ва "ватангадо" каби сўзлар билан мусофирларни хақоротлаётганларга атаган сўзларини хам айтади.
Умуман олганда бу қўшиқни куйлашда Юлдузга айнан мусофирликни аччиқроғини ўзини бошидан ўтказганлик туртки бўлган бўлса ажабмас. "Тишин тишга қўйиб келганлар....тўғри йўл деб хато қилганлар...ўз халқидан узоқ қолганлар...узоқда юрт қадрин билганлар...юрар сўнгги пушаймон қадар ..мусофирлик нонин еганлар"
Жараён давомида янги уйғурча қўшиқни хам эшитдик, бироқ уни Юлдуз ўзбек тилида куйлаган.
Альбом номи бўлиши кутилаётган "Мен сен билан қироличаман" қўшиғи менга жудаям ёқди. Ўзга бир қўшиқ бўлиб қандайдир ностальгик ноткалари хам йўқ эмас. У қўшиқни кейинроқ тақдим этамиз.
Янги альбом билан боғлиқ янгиликларни сайтимиздан кузатишда давом этинг, олдинда янада қизиқ сюрпризлар!
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 14161 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 27 | |||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |