06:04 Юлдуз хонадонида сумалак. Видео | |
24-март куни Юлдуз Усмонованинг хонадонида сумалак базми бўлиб ўтди. Бундан аввалги репортажимда айтганимдек, 23-март куни бизда "Сумалак-шоу" бўлган бўлса, кейинги кун Юлдуз Усмонова хонадонида.
Хоним Ибрагимовнанинг хонадонига яқинлашар эканмиз махаллани тутган мусиқа садолари, кўчаларни тўлдириб турган одамларни кўрамиз. Ўша бир вақтлардаги тўй қилсанг махаллангга қил сифатида хонадон эшиги олдида машхурлар қўшиқ куйлаб махалладагиларга томоша ва шу куни бироз совуқ бўлганлигини инобатга олса қиздирадиган диско онлари хадя этди.
Сумалак хам айнан эшик олдида, истаган одам келиб кавлаши мумкин, рақсга тушмаса қозон ёнига келиб хам исиниши мумкин)) Умуман олганда бу даврага яқинлашган одамни ўзи шу ердаги завқли ва оташин хароратида бўлади. Буни фото ва видеолардан хам кўриб билишингиз қийинмас.
Шу куни Зиёда, Илхом Фармонов, Жахонгир Отажонов, Зулайхо Бойхонова ва доирачилар гурухи хизматда бўлишди.
Юлдуз опанинг сўзларидан кўра нигохларида гохо ғиж-ғиж маъноки, юмалайму, ағанайму деб қоласиз)))
Биз келган пайтимиз Юлдуз опа ичкарида қариндош-уруғлар билан ўтирган эдилар ва аввалига кўчага чиқмайман, хизматдан зўрға ухлаб қолай деб чарчаб келдим дедилару, кўчага чиққанимда маъмурларию ва шу куни бошловчилик хизматида бўлган Отабек Тожибоев хам бир овоздан "Юлдуз опа хар йили шунақа дейдилар, аммо барибир узоғи билан 1 соат ўтар ўтмас қўшнилари олдига чиқиб рақсга тушадилар" дейишди.
Очиғи 10 минут хам ўтмай чиқиб келдилару созандалари, келган мехмонлар ва турмуш ўртоқлари билан роса рақсга тушишди.
Айниқса рақс дарсидан тобланиб капалакдек енгил қанот қоқаётган ижодий жамоалари шу куни роса маза қилишди ўзиям.
Уларнинг рақсларида ўзига хос, ўзлари тушунадиган қизиқ бир хатти-харакат ва ўзлари биладиган маънодаги хазиломуз тушунчалар борлигини пайқадим хам, буни Зулайхо Бойхонованинг қўшиғига бироз парча қўйилган прикол сахна кўринишида хам кўрдик. Кайфият, завқ, хазил хуллас байраму шодлик!
Юқори кайфият, байрам сурури ярим кечгача махаллани тутди.
Суратлар муаллифи Абдурахмон Садиков | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 21682 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 30 | ||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |