03:23 Юлдуз калтакландимушде... уят! | |
Юлдуз Усмонова билан боғлиқ бир тўйдаги жанжалли холати "Юлдуз калтакланди" даражасида интернетда мухокама қилинмоқда... шу хам мавзуми? Бу ўзимиз учун уятку. Юлдуз опага хам ачиндим, аммо кўпроқ ўша тўйдагиларга кўпроқ ачиндим. Аёл кишига хам қўл кўтарадими? Шунча одам ўша одамми ким бўлишидан қатъий назар шу кенг омма олдидаги бу қилмиши учун уни янчиб ташламаганига хайронман. Фарқи йўқ ичиб олганми, чакиб қолганми, кайфидан эшшакка айланиб қолганми, аммо аёл кишига энг заиф эркак қўл кўтариши мумкин бўлса керак. Бу мавзуга сайтимда умуман тўхталмоқчи эмасдим. Ўша куниёқ эшитганимда Юлдуз опа атрофдагилари билан боғланиб, опа тузукмилар деб хол-ахвол сўрадиму шуни ўзи кифоя бўлди. Интернетда вайвуй-ни бошлаворишганига фикримни билдиришга қарор қилдим.
Ўзимизга уят! Меъёрни билмай ичганга уят. Ичингдаги комплексинг шу қадар психологик заифмики аёлга қўл кўтарсанг? Мактабда қизлар кўп хафа қилганмиди ё? Кўтарсанг ичда! Аёл кишига қўл кўтаргунчамасдир? Ким бўлсанг хам!
Болалигингдан унинг овози билан ўсгандирсан, майли мухлиси бўлмасанг хам, онанг суйиб эшитар, хурмат қилар? Энг халқона ва халқ дардини куйлаб келаётган, хамма ўзбек хонадонида овози янграб келаётган тирик афсонага ичиб олган тақдирда хам қўл кўтарганга жиноий жавобгарлик хам кам бўлса керак.
Юлдуз опага бу мавзуда савол хам бермайман, улар билан мухокама хам қилмайман. Ўзлари лозим топсалар расман кенг омма билан бўлишишга бу мавзуда айтадиган гаплари бўлса бемалол, аммо ўзим бу мавзуни уларга айтгани хам уяламан.
Хаммамизни онамиз опамиз бор...ғирт бегона эркак ичиб олиб келиб урса...яна уни хамма мухокама қилса...
эээ ўзимизга шарманда! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 16181 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |