Хабар берганимиздек 17 декабрь "Осиё гранд" ресторанида Нилуфар Усмонованинг икки ўғли Саидағзамхон ва Иброхимхонларнинг суннат тўйи бўлиб ўтди.
Базм ноанъанавий тарзда ўтди. "Осиё гранд" тўйхонасига келганимда эшик олдида Юлдуз Ибрагимовна турмуш ўртоғи Мансурбек ва қариндошлари билан келганларни қўллари кўксида кутиб олишаётганди.
Хоним Ибрагимовна турмуш ўртоқлари Мансурбек ва Нилуфар Усмоновалар хар бир стол олдига бир неча маротаба келиб сўрашиб хол-ахвол сўраб туришди.
Юлдуз ва Нилуфарлар кеча давомида уч маротаба либосларни ўзгартиришди.
Суннат тўйига хос рухият қилингани қизиқ туюлди. Залнинг бир ёқ тарафи сахна ва унинг фонида юқорида айтганимдек суратлар бўлса, бошқа тарафида елкан бўлиб Саидаъзамхон ва Иброхимхонлар исми битилганди.
Дастур хам болакайлар гурухлари чиқишлари билан бойитилган. Бугунги кун хонандаларини қўшиқларини болакайлар пародия қилиб куйлаб, рақс дасталари сахна кўриниш ва рақсларни тақдим этишди.
ВИА Шарқ хиндча қўшиқлар жонли равишда куйлагач, Обид Асомов шоу-бизнес олами вакилларига оид Улуғбек Қодировдан Мурод Ражабовгача бўлган хазиллари билан барчани яхшигина кулдирди.
Кейин Насиба Абдуллаева даврани тўлдира бошлади. Орада Хўжа гурухи ва Абдували Ражабовлар хам икки қўшиқдан куйлашди.
Яна шоу дастурлари тақдим этилгач, Фаррух Зокиров табрик сўзларини айтаркан ёнига Юлдуз унинг турмуш ўртоғи Мансур ва Нилуфар Усмоноваларни таклиф қилди. Уларга аталган илиқ табрик сўзларидан сўнг бир тарона куйланиб, кейин Насиба Абдуллаевани талабига биноан бир қўшиқ куйладилар. Шундан сўнг Юлдузга атаб Марғилонда таваллуд топган деб "Қарғалар учса қарайлик, Марғилоннинг йўлига" қўшиғи куйланди.
Кейин эса албатта хамма рақсга тушсин "Чиннури!"
Божалар гурухи, зални қийқиратиб Шохруххон, Ғиёс Бойтоев ва Мавлуда Асалхўжаевалар диско онларини хадя этишгач, Юлдуз Ибрагимовна сўзга чиқиб, бугун бу ерда энг яқинлари, барча дўсту қариндошлари йиғилганликларини айтиб "Юлдуз-диско"ни бошлаб юборди.
Кетма-кет рақсбоп тароналар куйлаб, орада Лазги қўшиғида сўзларни бироз ўзгартириб, бугун бу ерга йиғилганлар элакдан ўтиб ёнимда қолганлар дея куйлади. Яна бир икки шўх таронадан сўнг янги "Ватан" қўшиғи ва талабларга биноан "Адойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон" қўшиғини куйлади.
ВИА ШАРҚ гурухи яна икта қўшиқ куйлагач фотиха билан тугади.
Кечада газета ва сайтлардан бошқа журналистлар бўлмади, махсус қўриқчилар бегоналарни суратга олишга хам қўйишмади.
Мехмон сифатида таклиф қилинганим боис, ўтирган жойимдан суратга олишни иложиси бўлмади.
Суратларни Юлдуз опанинг сайти маъмури Азамат тақдим этди.
Шунинг учун бизнинг сайтдан олинган суратларда логотиплар қолиши шарт.
Эртадан эса у ерда ишлаган фотосуратчилардан албатта бошқаларга суратлар тарқалиши мумкину, лекин сайтлардан таклиф қилинган ягона мехмон ва эксклюзив репортажни амалга ошириб, интернет оламида намойиш қилишга фақат бизнинг сайтимизга ишонилганини айтиб қўймоқчимиз холос)))
salom sayyod, to'y rosayam zo'r o'tibdi xammalariga uzoq umr tilab qolamiz. reportaj uchun raxmat xudii borgandek bo'ldim. videlavxalarni kutib qolamiz
Yulduz Usmonova xaqidaki malumotlar birinchi bo'lib shu saytga chiqadi , qoyil. Yulduzxoni familyasi Usmonovami, yo Ibragimovnami shu xaqida to'liq malumot beringlar, Sardor aka, va Bek adminlar.
Bu bayram xazili edi!
Ona Bola Uamonovalar TENGSIZ !!!!!!
Изохлар модератори NOZI