Республикамиз ифтихори бўлган Юлдуз Усмонованинг юбилейидан репортажни давомлаймиз.Эл олдига чиққан санъаткорни шахсий хаёти хам бўлмайди гохо. Юлдуз эса, неча йиллик фаолиятидан халқнинг қизи ва хар бир фуқаронинг оила аъзосига айланиб бўлган. Унинг байрами хам хамма учун, унинг йиғисига хам халқ оғринади. Юлдуз хатто ўз қизига "Аввало халқникиман, кейин эса сенинг онангман, керак бўлса сен учун хам Юлдуз Усмоноваман" дея айттганини видеосини "Сайёд-медиа" маркази очилиш маросимидаги матбуот анжуманидан кўргандингиз ( видео ютуб манбаа). Бу юқоридаги фикрларимиз исботи тариқасидадир.
Хоним Усмонова 50 ёшга кирди. Ярим аср! Икки асрни кўрган аёл. Қани энди моддий имконият бўлсаю, бутун Республика билан катта майдонда нишонласанг? Ахир бу байрам энди оилавий эмас, бу юрт миқёсидаги тантана!
Фото видео репортажимизни давомлаб, бугун танланган суратлардан қолгани хамда, видео кетма-кетликни тақдим этамиз.
Юлдуз: -Энг чўққига чиққан пайтларимдаги қўшиқлар, шунинг учун йиғладим. Бу қўшиқларни буюк одамлар ёзган қўшиқлар!
Билмасам, Омадбек, Умидахон ва Амиралар олдида санъат ғунчаси дея тақдирланган Отабек майлию, аммо бу номга Зиёда ва Акбар Атамухамедовлар хам лойиқ дейилиши... сал ғалатироқ бўлса керак. Ғоя муаллифларида шахсий таъбни шундан хам сезса бўлади)
Ха, айтганча, Юлдуз Усмонованинг тадбиридан қилинган репортажимиздаги фикрларимиз учун санъат оламини кўпчилигидан рахмат эшитдик! Хамма шундоқ хам билиб, кўриб юрган нарсаларни бир кун айтишингни билардик дейишди.
Тўғрида...Юлдузнинг кунлари кимларга қолди бугун? Шу кунгача хурматини сақлаб келаётган бу аёлнинг хурмат ва мехнатига кўз учида қараб, хал қилаётган тантиқ ва эркаю, монополияга тобелар бошқариб турса?
Юлдуз опани юбилейига таклиф қилинадиганлардан тортиб, то куйлайдиганларни рўйхатини шахсий таъбга кўра қилиб олганларга уят, зеро Юлдуз Усмонова "достояние Республики", уни бундай тор кўламда ва айрим сифатсизлар билан хисоблаш уят!
Бунга хеч кимни хаққи йўқ эди! Ғоя ва юбилей устида маъсулиятли жиддий ва катта кенгаш ишлаши керак эди, сабаби, Юлдуз хамиша хам 50 ёшлик юбилей хам қилавермайди, бу бир маротабадаги тадбир бўлди! Афсуски буни на санъатга ва на Юлдузга асли алоқадорлар хал қилди!
Репортажни эса фотографлар сурати билан якунламоқчиман. Биласизми, шунча вақт ичида қанча тадбирларда бўлиб кузатишим бўйича, нимаики тадбир бўлса, энг оғир ишни аслида шулар қилади. Бу йигитларга чексиз хурматим. Фақат ўзимнинг ишчимга эмас, аслида, суратда фақат биттагина фотограф сайтимиз ишчиси, қолганини танимайман хам, аммо мана шу ва бошқа барча фотографларга чексиз хурматимни билдиряпман хозир.
Исталган бир тадбир ё маросимни кузатингда, оёқ тагида ўтириб, урилиб-суртилиб, одамлардан гап эшитиб, тик оёқда югур-югури билан неча соат ишлаб кетишади. Аксарият холларда биров уларга ўтириб дамингни ол, чой-пой ичвол хам демайди. Улар мисли тадбирда йўқдек, одамларга кўринмайдигандек. Фақат фотоаппарат чироқларини сезамиз, ишшаямизу кетамиз. Уни ортидаги инсонни мехнати аслида жуда мураккаб ва керак бўлса, хамиша хам тан олинавермайди. Кўпгина жойда репортаж муаллифи ёки машхур инсон "очко" йиғиб кетади, аммо унинг керакли ва унутиладиган фундаменти хамиша хам эътиборда бўлмайди.
Барча фотографларга хурматим, сизлар борки машхурлар билан халқ дийдорлашмоқда, сизлар борки артистлар мақтанадиганини хам, кўз-кўз қиладиганини хам кўрсатиб олмоқда, сизлар борки уларда махоратингиз орқали чирой ва гўзаллик намоёнланмоқда...
Ва нихоят... Сизлар борки онлар тарихларга мухрланажак! Борингларга шукр!
Sayyod.
Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов
Видео: Шахло Қодирова
|