10 декабрь соат 22:00дан то нақ 02:00гача СИТИ МАКОН ЛАРЗАГА КЕЛДИ! 290 кишига мўлжалланган энг катта зал кутилмаганда ашаддий мухлис ва шоу бизнес вакиллари билан лиқ тўлиб, ўнлаб одамлар тик туриб томоша қилишга мажбур бўлишди...
Йилнинг энг шов-шувли шоуси "Сайёд-шоу" Юлдуз Ибрагимовна Усмонова билан ДАХШАТЛИ равишда ўтди! Бошқачасига таърифлаш қийин, эмоциялар олам олам! Дунё миқёсида онлайн эфир узлуксиз давомланди! Украина, Польша, Америка, Германия, Франция, Эрон, Арабистон, Россия, Тожикистон, Қозоғистон... Эфирга боғланган давлатларни уёғини ўқишга улгурмадим, кўзларим жимирлаб кетди, яна ўзимизнинг Ўзбекистондаги қанча вилоятлар эххеееййй
Энг замонавий ва сўнгги технологиялар билан хамнафас СИТИ МАКОН мажмуасидаги 3Д катта экранларида Юлдуз учун махсус видео кетма кетликлар, прикол ва долзарб видеолар, бунақа шоу хали бўлмаган!
Хоним Юлдуз Ибрагимовна учун тайёрланган кутилмаган сюрпризлардан нафақат Юлдуз Усмонованинг ўзи балки, томошабинлар хам мазза қилиб завқланишди!

Кутилмаган савол, Нилуфар Усмонованинг эрини нима учун яширишади? Юлдуз Усмонова бу саволга нима деб жавоб берди?)))
Дастимиздан Юлдузнинг созандалари хам қолмади, биттама битта қитиғлаб ўтилди))
Бу холва, Юлдузнинг турмуш ўртоғини хам тинч қўймадик. Мухташам юз йил сериалига оилавий ва бошқа санъаткорлар билан микс ролигидан кейин бош қахрамон Мансурбек таклифни рад эта олмади! Саволлар қалтис бўлди... Оилада ким лидер? Қайноқ мухаббат онлари? Кофе в постель?

Шоу давомида томошабинлар шу қадар таъсирланиб бордиларки, бир неча маротаба тик туриб олқишлашди!) Вилоятлардан келган ашаддий мухлислар учун тунгги соатлар мавжуд эмас!

Бир шоуда бир неча маротаба(!) хам йиғлаб ва хам кулганларни қаерда кўргансиз? Шу кунги шоу-бизнес вакилларидан мехмон бўлганларни истаганларига хоним Ибрагимовнага савол бериш имконияти берилди. Нилуфар Усмонова, Халима қизиқ Баронесса, Азиз Раметов, Дилшод Каттабеков, Интизор Очилова, Сайёра Рўзиқулова, Ойбек Тўхтаев, Тимур Холиқов, Якзон, Илхом Мий Арма, Шахноз, актриса Луиза (О, Марям Марям) ...
Юлдуз Усмонованинг кўз ёшлари Мадина Мумтозни яраларини янгилади... Луиза хам титраб йиғлар экан Юлдуз опани қўлини ўпиш орзуси эканлигини айтиб, орзуси шу кун ушалди.
Пародия онлари, Юлдузни Юлдуздан фарқлаш қийин кечди))))

Хонандаларга пародия)))

Пародиялар Мирзо театрини хам ортда қолдирадиган даражада, ишонаверинг))

Сайтимизнинг муаллифлик ва оригинал лойихаси ИМПРО-ТКнинг натижаси Юлдузни таъсирлантирди. Шоудан сўнгги телефондаги сухбатда у яна шу сахна кўринишига тўхталди. Ёшларни роли ва кўтарган мавзуси уни хайратлантира олди.
2та торт, бири Юлдуз Ибрагимовна таваллауд айёми учун, иккинчиси Сайёд шоу учун махсус ёзувлари билан фанклублардан!
Хеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон!!!
Шахноз офисида шоуни торт билан "ювиш" онлари)) Нақ тунги 03-30да тарқалдик))
БАТАФСИЛ РЕПОРТАЖ, фото, аудио ва видео яқин кунлар))
Шоуда бўлганлар учун бу сурат бирдан табассум югуртириши табиий. Шоунинг энг кульминацион фишкаси Мухтешем Сайёд-шоу сериали бўлди))))
Кулишни билиаган инсон бахтсиздир
Йиғлашни билмаган инсон икки хисса бахсиздир
(Ўткир Ҳошимов)
ko'z tegmasin