Ёз-ёшлар учун: "Love me" клипида Лоланинг синглиси!
Лоланинг сўнгги клиплари нафақат сифати, балки фантазия борасидаги чексиз диапазонларни забт этаётгани билан хам тобора хайратлантириб бормоқда.
"Love me" клипи - шўх ва шаддод ўсмирлик учқунлари, романтика ва завқ!
"Энди йўқ" клипидаги туйғулар ғалаён ва исёни бўлса, "Қайтмайди" клипидаги туйғуларнинг майин ва нафислиги, "Йиғлар осмон" клипидаги сирлилик, мистика, эффектлар уйғунлиги ва энг асосийси бу турли амплуаларда Лоланинг актерлик пластикаси образлараро қай тариқа ўзгариб, ўрнашиб аъло натижалар бераётганини воқифи бўлаяпмиз.
Тан олиш керак, бугунги кунда Лола клиплари билан нафақат йўналиш ва рейтингидаги касбдошлари балки, умуман шоу-бизнес оламидаги бошқа хонандалар клиплардан хам ярқ этиб ажралиб турмоқда.
Бунда иқтидорли ва энг талабгор, керак бўлса талаааааш бўлаётган клипмейкер Ёдгор Носировнинг хам ўрни беқиёс.
Куни кеча премьераси бўлиб ўтган ва айни дамда ТВМда айланаётган "Love me" қўшиғига ишланган клипда Лола клиплар борасидаги мақомини янада мустахкамлай олди.
Бу сафар уни рок стилида, дадил ва эркин амплуасида кўрар эканмиз, хамиша хам кўтарилмайдиган ўсмирлик мавзусини олға сурганлигини воқифи бўламиз.
Клипда бош рольни Лоланинг энг кенжа синглиси Асал ўзининг тенгқури (клипдаги дўстлари хам аслида хаётда хаммаси дўстлари ва шунинг учун улар билан роль ижро қилиш осонроқ кечган) Шохзамон деган йигит билан ўсмирлар мухаббат қиссасини талқин қилишади ва қўшиқдаги"Хеч ким тушунмайди" сўзлари бу мавзуга айни муддао бўлган. Зеро, (тинейджерлар) ўсмирлик ёшидаги мухаббат бор бўлган нарса, оддий хаёт, афсуски буни хамиша хам намоён қилавермаймиз, вахоланки бу ёшдаги аудитория учун мазкур клип катта совға бўлса керак.
Тўғрида, кап-катта кишиларни ёш қизлар билан клипда муқом қилишлари норма-ю, ўсмирлик, ёшлик-гўзалликни тараннуми мумкин эмасми? Ким ўсмирлигида севмаган?)) Бугунги кунгача балки бу ёшдагилар клипи бўлгандир лекин мазкур клип омадлироқ бўлса керак.
Менга клип динамикасидан то, воқеалар ривожи, кутилмаган ва провокацион (фақат бизни менталитетимизга) лавхалари билан жуда қизиқ.
Асосийси либослардан тортиб, артрибутларгача дид билан танлангани, манзаралар хамда ундаги холатлардан гўёки воқеалар ривожи Европада кечаётгандек.
Асал Лолага жуда ўхшаш, лекин охирги лавхаларидаги рок концертида уни қайсидир жихатини "Три метра над уровнем неба" фильмидаги "Баби" қахрамонига ва умуман клипдан мазкур фильмни оханги сезилади. Айнан шу концертдаги йигитнинг қизга совғаси тариқасида, катта мониторда уларнинг мухаббат тарихи намоёнланиши хам ажойиб ғоя.
Менга клипни охири жуда ёқди, қаранг бу хам оригинал. Қиз Лолани қўшиғини караокеда куйлаётганида йигитчани эмоцияси кулгулик. Қўшиқ қизни шаддод кулгуси билан якунланади.
Йўқ, якунланмайди, "Давоми бор" ёзуви билан якунланади. Давомини кутамиз!
Ёшликни ўзи гўзал, унинг иккинчи қахрамонини хам ёшига мос равишда танлаб намоёнлашда тўлиқ гўзаллик клипи хосил бўлган. Аниқ янги нафас, гўзал лавхалар, асосийси хеч ким шифохонада ўлмаяпти, ёки кимдир ўлиб унинг хотирасига куйланмайпти, хуллас, ёз ёшлик учун, романтика ва
Лола ва Ёдик яна бир ижодий ғалаба билан табриклайман!
супер!!!!! Лола га омад! Уни Сунги клиплари Супер! Илгари эшитмас эдим Лола... Аммо шу 2013 унга омадли келди шекилли кушиклари ва клиплари узбек эстрадасида ЯККА!!!!
Лолани синглиси ва ундан (Лоланииг синглисига нисбатан) чапда турган боланинг куллари оркали хосил килинган белги масонларнинг рамзий белгиси бўлиб, ҳаммасини билиб турувчи худосини ифодалайди.
Lola silno staraetsa oldingi mavqeini ko'tarib olishga no u nee eto kajetsa ne poluchitsa..potomu chto u nee netu skolko let uje "boom" pesenka..tak chto bir marta amallab ko'radigan i eshitadigan qo'shiqlar yaratvotti..sorry Lola
suuuuuuuper(y) Lolaga omad..... klipga gap y6.. 6ziga xos ulub tendensiya.. nu voobwe net slov mne ocen silno ponravilso.. ona slovax pesnii i v klipe toje sumela pokazat smisl pesni... Lola forever!!!!!!♔♚♕
originalik bilan ajralib turuvchi maftunkor Lola yana bir marta xammani yerti yeah shahzoda rayhonlaga qaraganda Lolani qo'shiqlarida uzizi xisiyotlariz xis qilaolasiz bu xam osonmas afsonlarimiz orniga otiradigan qoladigan afsona bu Loladur unga va uning administradtori Lolaga ulkan yutuqla
Yoshlar bob, engilgina qo'shiq bo'libdi. Klip ham engilgina...Albatta tez xit bo'ladi va shunchalik tez esdan chiqadigan qo'shiq. "Love me" so'zini "LOV MI" demasdan "LOV MI" deb talaffuz qilinganda yaxshi bo'lardi.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.