Бош сахифа » 2017 » Сентябрь » 21 » "Ётиб куйлаган қиз" Дилноза "The Cover up"дан ўтмади
20:01
"Ётиб куйлаган қиз" Дилноза "The Cover up"дан ўтмади

 

Интернет оламида "Ётиб куйлаган қиз" лақаби мустахкам ўрнашган ва Сардор Рахимхоннинг "Отажон" қўшиғини қайта куйлаб биринчи ўринни олган хонанда Дилноза Неъматуллаева  (@Di_Hakimova) билан сайтимизда сухбат уюштиргандик (манба)

Шунингдек сайтимизнинг "ДЕМинО"-демо қўшиқларни хонандаларга мослаштириб тайёрлаш лойихасида қатнашиб "Мусофиргина онам" қўшиғини куйлаб кутилмаганда у демо қўшиқни ўзи оммалашиб кетди. (манба)

 

"ЗўрТв"нинг  The Cover up лойихасининг  иккинчи мавсумига ушбу кўрсатув ижодкорлари тарафидан кастингга таклиф этилиб 300 иштирокчидан сараланган 30таликка Дилноза  ўтди. Ушбу 300таликда қизиғи Отажоновлар сулоласидан Эътибор Отажонова хам қатнашган бўлиб у 30таликка туша олмади. 

 

Кейинги саралаш босқичи бевосита кўрсатувда иштирок этиш учун 10талик саралаб олиниши керак бўлиб, аввалги кастингда актер ва шу дастурни бошловчичи Алишер Узоқов ва кўрсатув ижодкорлари бўлганлар бўлса, кейинги 10таликни саралаб олиш учун "Сато" гурухи собиқ солисти, созанда ва хонанда Тоир Қўзиев хамда  хонанда, бастакор ва шоира Шахноз  хакамлар хайъатидан жой олишди. Нечоғлик cover йўналишида улар профессионал ва асли ижодларида бундай тажриба бўлганми йўқми бизга қоронғу. Бироқ иштирокчиларни тайёрлаб келишган қўшиқларига фоизда cover  даражасини ўлчаб туриш йўли билан саралаб олишди. Қизиқ...

Лекин негадир Насиба Абдуллаеванинг қўшиғини бирга бир қилиб умуман cover қилмаган иштирокчини эса 10таликка олишди. бахона халқ артистини қўшиғини бузишга хадди сиғмаганмиш... ва бу тахсинга лойиқ экан.  Бошқаларники эса...

Мархум хонанда Лайлони "Жонгинам" қўшиғини куйлаган қиздан негадир хайъат хакамлари муаллифлик хуқуқи борми йўқлигини сўраб, агар шу хайъат аъзосидан бирида у хуқуқ бўлганида ўзи куйлаган бўлишини айтиб, ундан бошқа қўшиқни куйлашни талаб этган. Вахоланки шу йили 9-майга атаб қилинган теледастурда бир ёш хонанда  бу қўшиқни эфирда қайта куйлаганди ва энг қизиғи бу "The Cover up" кастингида мархум Мухриддин Холиқовни  бир неча иштирокчи қўшиқларини куйлашди аммо уларга бундай эътирозлар бўлмади. Яхши хам оддий кастинг учун куйланибди, эфирга клип билан тақдим этилмапти.

Мархум санъаткорми тирикми у куйлаб халққа тақдим этилган қўшиқ аслида шу халқнинг маънавий ва ижодий мулкига айланишини хайъат аъзолари тушунмаса керак. Бўлмаса бугунги кунга келиб халқ қўшиқларини барини муаллифини излаб невара эвараларидан рухсат олиб кейин куйланарди.

 

 

"Ётиб куйлаган қиз" Дилноза Неъматуллаева 30таликда Севара Назархонни "Кўргим келар сизни негадир" қўшиғини куйлаб мухлислар олқишига сазовор бўлган бўлсада хакамлар уни 10таликка олишмади. 

Вахоланки  лойиха қоидасини ўзгартириб қўшимча  билан 12 иштирокчи сараланиб олиб, улар орасида бастакор Мусахон Нурматовнинг ўғли, хонанда Шахло Рустамова қизи ва аввалги шу кўрсатувда иштирок этган бир хонанданинг иккинчи рафиқаси бор.

 

Дилнозадан қўшимча сифатида ўша ётиб куйлаган "Отажон" қўшиғини хам ижро қилишни сўрашди ва бу қўшиққа хам олқишлар кучли бўлди.

Лекин афсуски бу кўрсатувда иштирок учун юқорида тилга олинганлар каби танишлари ё машхур қариндошлари кучлилик қилмаган кўринади.

 

Яна бир қизиқ тарафи бу йилги "The Cover up"да хар бир иштирокчини ўз шахсий стилисти ва продюсери бўлиш шарти қўйилган. Бўлмаса улар автоматик тарзда лойихани тарк этишади. Унда...халқдан чиқаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш деган тушунчаси нечоғлик  хақиқатга яқин бўларкин?

Халқдан чиқаётган ёш иқтидорларни продюсери бўлиб шахсий стилистини ёллашга қурби етадиган даражада бўлса унда бу лойихада уларга нима бор?

Нимаси билан ёрдам?

 

Хуллас , энг асосийси халқнинг тан олиб унинг билдирган фикрлари бўлса керак. Хозирги кунда эса Дилнозага интернет оламида ижобий фикрлар кўпайганда кўпаймоқда. Мухими кимгадир қандайдир фоизда  Cover бўлгани эмас, халқнинг қанчалик таъсирлангани ва қалбига йўл топа олгани, бу  эса манаман деган махоратли хонандаларнинг хаммасини хам қўлидан келавермайди.

 

Ха айтганча, эслатиб ўтамиз, бу кўрсатувнинг янги мавсумидаги кастингга Дилнозани кўрсатув ижодкорларини ўзлари таклиф этишганди.

Шоу...маст го он)))

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 8774 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Dilnoza Nematullayeva

Нравится
Барча изохлар: 4
1 mirjakhon_m   (21-Сен-2017 22:59) [Материал]
End Tanish Bilish Boptida Talantliy Bolla Qizlan Chekaga Surip Qattegi Bir Ovozidan Asaram yu Artistlan Mashxur Qilishyapti Agar Dilnoza Qatnashmasala Zor tv kanalini Telvizorimda Quflap Tashiyman biggrin dry

2 muussii   (22-Сен-2017 09:40) [Материал]
shu cover up ni deb, ....

3 8287147   (22-Сен-2017 11:39) [Материал]
Канакадур харакати ёкмаган булса, бошка бахона билан четлатишгандир.... Бу одатий холку кастингда.
Кастингдан йикилиш - бу галаба сари яна бир кадамдир.

4 Baxtiyor Sheraliyev   (23-Сен-2017 15:30) [Материал]
Shu o'zbek shou san'atini hech tushunmaymanda, ayniqsa mana bunaqa kasting tanlovlarni. Bir gal beeline homiyligida qanaqadir tanlovda bir yigit g'olib bo'lgan edi, o'ziyam rosa reklama qilib jonga tegishgan edi. O'sha yigit Rossiya golosiga borib butun O'zbekistonni sharmanda qilib kelganini bular nutmagan bo'lishsa kerak. Demoqchimanki, bunaqa yakka tartibli san'at, sport turlarida tanish bilishchilik ketmaydi, chunki odamni juda tez fosh qilib qo'yadi. Men bu qizni tanimayman, Sayyod o'tkazgan suhbat videosini ko'rib bilganman. Suhbatda juda madaniyat bilan gapirgan edi. Ovozi ham yomon emasdi, qolaversa Sayyodki jon kuydirib tarafini olmoqdami demak rostdan ham ushbu kastingda nohaqlik bo'libdi. Tanish-bilishchilik har qanday sohaning tanazzuliga qo'yilgan birinchi qadam!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!