01:02 Ёш йигитларни эгаллаётган аёллар...18+ ! | |
"Якшанба-мухлис" минбари рукнимизга келадиган аксар хатлар ёш уйланмаган йигитларни эгаллаб олган ажрашган болалик аёллар хақида бўлмоқда. Мана куни кеча олган хатимизда хам Охангаронда бўлган воқеа тафсилотидан то уларнинг суратию айни дамда жиноий ишгача борилгани ёритилган. Хар бир хатни алохида чоп этиб икки тарафнинг жангида иштирок этиш ният йўқ, зеро уларнинг жўнатган суратлариданам балки асли шуни истаётгани тушунарли бўлмоқда. Аммо бу вазиятга жим хам қараб туролмайсан. Шунчаки умумий тарздаги мақола қилиб ўз фикримни ёритар эканман албатта ушбу рукннинг асосий жойи бу изохлардаги фикр алишишда ечим излашга киришамиз.
Ёш уйланмаган йигит, қони гормонлар билан жўш урган пайт... Уйлантириб қўяй десанг хали ёш. Буёқда эса ёш қизларга ва балки келгусида келин қилишга арзигулик қизлар билан ишқий "ўлдим куйдим қўшиқни сенга атадим" муносабатларни фақат гапда ва телеграмда ёзувда қураётган пайти четдан бошқаси муносабатни каравотда тушунтириб турса... Тажрибаси ширинда... Муносабатнинг тўйдиргувчи нафсига ўрганган йигитга энди юмшоқ ўйинчоқлару ширинлик ва гуллар қизиқ бўлармиди? Буёқда каравотда тажрибасини шоу қилаётганлар олдида бир қучоқни ўзини уят деб билган ёш бокира қизалоғу ўпишни хам билмас уқувсиз келинчаклар унга нима хам бера оларди?
Ўзини хаётини қура олмаган ва кўпинча фарзанди билан ёлғиз қолган аёллар аслида бу уларга синовлигини нега тушуна олишмас экан-а? Атрофга қаранг хаммаси синов. Бой бадавлатни ўша бойлиги синов чунки унда хотиржамлик ва балки фарзанди йўқ. Нимага ишлатмоқда бойлигини, нимадан қўним топаркин, нимага ишлатса хотиржамлик "сотиб олар"кин? Камбағалга боқ, пули йўқдир, базўр яшар аммо Худо унга оилавий бахтни берган! Боллари катта бўляпти, хаммаси соғ, хунари бор ва келгусида ШУ САБР ВА СИНОВИга шукр қилгани эвази фарзандлари ота-онасига бой-бадавлат қарилик гаштини совға қилади. Хаммаси оддий сценарийда, сен нолиган ва қўрқиб қочаётган синов аслида чидам ва шукрга берилган! Ёлғизликдан қочиб шу ёш йигитча тагига беркиниб вақтинча нимага эришасан?
Нахотки ўзингга мос эркакни хаёт тақдим этгунича номингни, ёш уйланмаган йигитни бахтини, униям номини қора қилиб бир олам қарғишлар билан ўзингниям, фарзандларингниям қаддини букишга рози бўлсанг? Бу паразитар хаётдан ўзгаси эмаску! Ўзингга лойиғи ва мосини топмаган бўлсанг минг севги бахонанг бир пул. Сен бузуқи педофилкасан холос! Мана шу асл хақиқат! Бировни бахтсизлигидан энергия олиб яшайдиган вампир! Ўзингни овутиб алдаётганинг - сени қўллаб-қувватлагувчи мингта ёнингда одаминг бўлса хам ишон, ич-ичидан сен нохақлигингни билади ва ачиниб индамайди. Сенга ачиниб қараш... Бир ўша энг яқиним ёки сирдошим деганинг билан уришиб кўрчи, биринчи юзингга солинадигани мана шу гунохинг бўлади. Юзингга сапчиб, тирнаб, қалбингни тилкалаб айтади. Бу сени айбинг чунки! У йигит сеники эмас! У айтгани ва ваъдаси билан сени суйганинг билан хам у сеники эмас!
Тушунаман, яшаш учун курашДИР, шундайлар хам харакат қилишмоқда, аммо у уйланмаган йигитни бир умр ушлаб тура олмайсанку. Майли, уйланса хам ота-онаси учун уйланиб сени олдинга "келгувчи ва кетгувчи" ёр бўлиб турсин, "Бугунги куним ўтсину, бугунги нафсим қонса бўлгани" шиорида яша хам дейлик.
Ўша шўрлик ота-онасига хизмат қилгувчи бир бечора келин туғиб берар, фарзанди билан ўралашиб қолмай барибир энди икки карра мехрни уйидан юлиб сенга келтириб бераверар, шунда хам инсофинг, нафсинг исканжасида қолаверсин, аммо ўзинг катта қилаётган фарзандингга хам шу йигитни тақдирини раво кўра олармикинсан? Хаёт сени шундай синов билан сийлаган бўлса у бахтсизликларинг билан бошқалардан алам олиш хаққонийликми? Сенга кундош бўлай деб турмуш қурганмиди у келин?
Шуям хаётми бировни бахтсизлиги устига ўз "бахт"ингни қуриб қарғиш эвази бир кунлик умрингни кетказиб яшаш?
(Ўзи асли у сени тўғри ва лойиқ деб билганида бошқасига уйланармиди? Хамма бахона бир пул, сен унга азиз бўлганинда бошқасига уйланмасди! Фарқи йўқ ота-онаси учунми ё бошқа! Демак сен оддий бир доимий "постоянка" фохишасисан холос. Бир кун сени ё бошқа сенга ўхшаш профессионалроғи билан алиштиради ё сендан ўзини оиласига ақли кириб кетади. КЕТАДИ! Шу билан якун ясалади сени хозирги "севгинг")
Нахотки хаётда хамма рози бўладиган умр йўлдош топишга САБРинг етмаса? Беради Худо, лекин ўша минг чандон кераги ва лойиғини эшик олдинга келтирган пайти эшигингни бошқа керакмаси билан қулфлаб қўйган бўлсанг...шу синовидан ўта олмаяптган бўлсанг...
Майли фарзандинг бўлмаса хам, шу йигитдан фарзандлик бўлмоқчидирсан...унинг келгуси хаёти нима бўлишини тасаввур қиляпсанми? "Келгувчи кетгувчи" ота нима тарбия бера олади. Вақт ўтар ва у барибир ўша ўз уйига кетади. Бирга қўша қаришни хам унут. Ундан орттирган (мабодо) боланг хам худди шундай тақдир кўрса, демак бу хам бир оилада кўрган тақдири демак. Ўзингни хозирдан қарилик чоғингга харакат қилиш учун ЎЗИНГНИ умр йўлдошингни топишга харакат қилсангчи.
У уйланмаган ёш йигит билан (мабодо) никох тузиб яшаганинг билан хам, ишон, уйдагилари ва балки уйдаги келинчак хам норози бўлар экан бу никохинг аслида ХАРОМ бўлиб қолаверади. Нахс ва харомдан эса на бир тўкислигингни сезиб яшайсан, на бир бараканг бўлади ва на соғлиғинг. Оилангдаги хамма хаммаси исрофга ва йўқдан пайдо бўлаверадиган касалликларни даволаш билан ўтаверади.
Нимаики қарғиш ва норозилик бўлмасин мен Аллох олдида хақман, у севади, мен севаман деганинг бефойда! Хар бир қарғиш ва норозилик юқорига кўтарилгач унинг хаққонийлиги билан хисобланиб ё келиб сенга урилади ва ё ўша норозига. АММО ўзинг бир фикр қил, йиллар мобайнида едириб ичириб, тоби қочса жонини тикиб дуо қилган , шу ёшигача катта қилиб не не ниятда орзулар қилган ва машшаққатини кўрган ота-она норозилиги тарозини бир палласигаю, сени кеча кўрдиму бугун ўлдим куйдимингни бошқа тарафига қўйишда қанчалик оғирлиги босар? Худо нима дейди? Осмонга кўтарилган норозиликлар хисобида бу нарсалар ахамиятсиз деб ўйлайсанми?
Билсанг, фохишалик билан шуғулланадиган аёлларни гунохи сеникидан енгилроқ бўлса ажабмас, зеро улар ОИЛАга номзод бўлмайди, бир лахзага бегонани ўз аёлига раво кўрмас фантазияларини амалга оширишда ёрдам берадию ва яна ўша бегона мақомида икки тарафга кетади тамом. Сени хаққинг йўқ бўлган оиласидан юлиб олмайди улар! Очиғи шундай бир аёл билан муносабат қуриб шунчаки бир нафси учун миллионлаб пул сарфлаб оиласи оғзидан ризқини юлиб исроф қилгандан кўра фохишага бориб юз мингча (нархини билмадиму деярли хисобда) ишлатганинг молиявий ахволингга қулайроқ. Қўпол бўлсаям айтдимда.
У тентак ва нафс қули бўлган йигитларга эса... йўқ, уларни отасига: Тарбияда талтайтиришлик оқибати бу. Керак бўлса шунақанги яхшилаб бир уриб ўзига келтириш керакки то оила муқаддас даргохлигини тушуниб етсин. Сенинг шахсий хаётинг бўлса хам ундан кимдир норози экан унда кўкармайсан. Ишқий эхтирослар бари ўткинчи..Бари синов.
Йигитча! Бугун сен бир бегона билан тўшакда ётганинг бошқа ва бошқалар билан хам бемалол вақтини ўтказаверади. Уни сен ишонган ва сажда қилаётган жойига кафолат йўқ, чунки фикри бузуқ бўлмаганида сенга рози бўлармиди? Уйингда эса сендан бошқасига хаттоки қарамайдиган ва қарай олмайдиган халоли кутмоқда. Бунисига эса кафолат! Тозасидан қўймасин! Аввало ўзингни қадрингни бил ва кимдандир қолган ва кимлардандир яна қолгувчи жойларда хароб бўлма! Агар у тоза ва ўз қадрини билган аёл бўлганида...сени эмас ўзига лойиғини танлаган бўларди.
Эркак киши ўз онасига хар тарафлама ўхшаш аёлни излайди деган фикрни буюк рухшунос Зигмунд Фрейд олға сургани кўп холларда ўз исботини топган...
Нахотки онангга ўхшаганини топдинг?
| |
Бўлим: Muhlis Minbari |
Кўрилган: 89392 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 7 | |||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |