Бу сайт хикояларини анчадан бери кизикиш билан укиб бораман,
манга жуда киззик. Киззикки бировларни килган хатосини укиб, урганаман ва бу
хатоларни килмасликка харакат киламан.
Хуллас ёзишимдан максад, бир саволни ва вокеани уртага куйиб
омма фикрини билиш.
Ёшим 30 да,
оилалиман. 2 нафар фарзандим бор. Болларимни ва аёлимни севаман ва хурмат
киламан. Республикамиз ахолисига керак буладиган махсулотни ишлаб чикариш билан
шугулланаман. Худога шукур бизнесим ривожи яхши.
Бир кун ишга келаётган пайтим кучада жудаям совук (ёмгир
ёгайтган эди) йул буйида бир аёлга
(кулида боласи билан) кузиб тушди ва рахмим келганидан обориб куйиш максадида
тухтатдим. Улар турган жой туман Суд идораси эди. Улардан кайси томонга
кетаётганини сураганимда уйига кетаётганини ва улар уйи айнан менинг ишхонам
якинида эканлиги айён булди. Бола (совук булганиданми) тинимсиз йиглар эди.
Ман
улардан сурадим: - Болага нима булди, нимага йиглаяпти? Билсам онасини кузида
хам ёш экан. Улар уша куни судга боришганини ва судга болани отаси яъни аёл эри
келмагани ва суд колдирилганини айтишди. Ишхонага етиб олдик. Улар тушиб
колишди. Орадан бир икки кун утганда уйи олдида уларни яна учратдим. Бола бирам
чиройли эдики, юзидан нур ёгилиб турарди. Олдиларига бориб сурашдим ва бир оз
кучада сухбатлашиб турдик. Орадан анча вакт утди, хама уз иши билан банд.
Она
болани анча вакт утиб яна учратдим. Бола анча узгариб колган, улгайган. Нур
тараладиган юзи хамон узига тортарди. Бир оз куча юзида гаплашиб турдик. Аёлдан
оилавий ахволи тугрисида сураганимда, адвокат йуклии сабабли хали хам ажрим
когозини ололмаганини билдим. Бир танишим адвокат булиб ишлаши ва адвокат керак
булса унга мурожаат килиши мумкинлигини билдирдим (тел номер алмашдик). Уша
танишим ажрашиш учун керак буладиган барча хужжатларни йига бошлади. Бу орада
тел да гаплашганимизда ажрашиш сабаби нима, балки ярашишни иложи бордир дидим.
Улар манга болани отаси умуман болага карамаслиги, бир татар аёлдан боласи
борлиги туфайли уз оиласидан воз кечганини гап орасида билдим. Оила ахволи танг
холда эди. Ота она пенсионер, аёл ва бола отаси жунатадиган алимент пулига
караб колишган эди.
Сиз тасаввур килинг бир ойда жунатиладиган 150 000 сум
пулга болани канчадан канча харажатини сигдириш жуда кийин. Бу пайтда бола 1,5
ёшга тулган эди. Келинлик уйидан аёл 5 ой яшаб кайтгани ва хаттоки бола
тугилганидан кейин хам отаси бирор маротаба келиб курмаган экан. Бу орада оила ажрашди.
Хар гал уларни кучада куриб колганимда, тухтаб бола билан
уйнидиган, гаплашиб кейин утиб кетадиган булдим. Болага нисбатан кандайдир мехр
уйгонди, сабаби хакикатда хам бола нурли бола эди. Хар гал болага атаб
ширинликлар, мавсумда кийим олиб келардим. Аёлга бу гамхурлигим ёксада лекин
зурга олиб коларди. Сабаби ман барибир бу она бола учун бегона эдим. Манда бу
аёлга нисбатан хеч кандай нотугри фикр хаёлимга хам келмаган. Юкорида
таъкидлаганимдек оиламни жуда севаман ва оила мукаддаслигини хис киламан.
Шу тарика вакт утди. Бир кун аёл манга тел килиб уларни
безовта килмаслигимни сурашди, сабабини сурасам, ота-она махала куй уртасида
нотугри фикр уйгангани ва хар хил гап суз купаётганини айтиб колишди.
Узимни
хаклигимни, ёрдам килиш максадида келганимни тушунтириш учун у аёл ота онаси
олдига кириб бордим (узимда куч топиб). У аёл мани эшик олдида куриб хайрон
колди ва бошка келмаслигимни сураб эшикни ёпиб куйди. Ман ота оналари
олдиларига келганимни тушинтирганимдан сунг оталарини чакиришди. Оталари билан
сурашдим ва мехмон сифатида уйларига таклиф килиндим. Уйга кириб утирганимда
гапни нимадан бошлашга хайронман улар хам кимлигимни билмай хайрон албатта.
Узимни йигиб олиб бир чеккадан гап бошладим. Аввалига узимни таништирдим оилали
эканимни айтиб утдим. Максадим шу аёл ва болага гамхурлик килиш эканлигини
айтдим. Аёлга нисбатан хеч кандай нотугри фикрда нотугри хаёлда эмаслигимни ота
оналарига тушунтирдим. Улар мани хамма гапларимни хурмат билан тинглаб уз
фикрларини билдиришди.
Уларни фикрлари бу аёлни факатгина никохига олиб хотин
сифатида гамхурлик килиш ундан бошка холда гамхурлик килишга ижозат
беришмаслиги эди. Бу гапларни эшитиб жудаям хафа булдим. Балки уларни гаплари
тугридир, лекин мандаги уларга нисбатан туйгу соф эди.
Сайт мухлислари ва ижодкорлари маслахат беринг, шу холда
нима килишим мумкин.
Хаммани фикри кутиб коламан ва вакт топиб укиб чикганилар
учун миннатдорчилик билдираман. Рахмат.
Фақат сўзбошингизда "ХИКОЯЛАР" деганингизга ажабландим, ё сизнинг воқеангиз хам реал эмас, шунчаки хикоями? Биз "Якшанба мухлис минбари"га реал воқеаларни қўямизку.
Воқеа юзасидан эса айтадиганим шу: рости хам беминнат ёрдам истасангиз, бошқа кимнидир , аёлни ёллаб ундан бериб юбораверинг, ёки почта орқали ва хоказо... Қорбобо йил давомида юборяпти деб болаям эртакда ўсади))
Айтмоқчи бўлганим, рости хам туйғуларингиз соф ва фақат ёрдам тариқасида бўлса, унда аноним тарзда қилаверинг, савобиям улуғ бўлса ажабмас.
Хозир бола ва унинг нури учун, кейин ўрганганингиз учун, кейин онасини гаплари ва мехри учун, кейин нафс учун, қарабсизки бу оилада билиб билмаган холда росмана эр ва ота бўлиб қоласиз!
Ўзи болаларингиз бўлиб туриб, нима қилиб бошқа болалардан нур қидириб юрибсиз тушунарсиз?
Қолганига одамлар ўзлари фикр билдиришар.
Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор. sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.
Бир нарса дейиш қийин. Ростдан ҳам бегона аёлга ўралашиб қолишингиз четдан қараганда ғаёритабиий туюладида. Сардор ака айтгандай агар мақсадингиз самимий ва фақат эзгулик бўлса ўша аёлни ёнига бормасдан ҳам қилса бўлади буни. Унинг ота-онасига ёки ўз аёлингиз (умуман аёл киши орқалида) хайриянгизни бериб юбораверинг. Аноним савобталабликда савоб кўп бўлса бўладики асло кам бўлмайди. Хайрли ишни мен қилдим деб бировга хисоб беришингиз шарт эмас-ку. Асосийси виждонингиз тоза бўлади!
Сарлавхани укиганимданок, нафс учун, лекин узини оклаш максадида, ёрдам учун деяптилар, деган фикр дарров уйгонди. Лекин вокеани давомида фикрим узгарди, балки ростдан хам чин юракдан ёрдам килгилари келаётгандир. Яна бир гап, узбек халкида шундай макол бор. Уйгурни пули купайса уй куради, узбекни пули купайса хотин олади деган. Яна билмадим бирон нима дейиш кийин
Xmm.. ! Yarashmapti 30 yoshli biznes ish egasi kop-kotta odamga bunaqa narsala.. Tuyg'ular sof bo'lishi mumkin lekin jamiyat uchun bunday ko'rinmasligi mumkin. Shuncha gapdan keyinam "nima qilishim mumkin.?' deyishizni o'zi aqilga sig'maydi...
Gap shundaki siz o'sha ayolga bog'lanib qolganizi o'ziz anglab yetmaganingzda! Siz birinchi bor ko'rganizda ayol bolasi bilan ko'chada, yomg'ir ostida ko'zida yosh bilan qayg'uli obrazda. Ikkinchi bor ko'rganizda yordam tariqasida Advokat topib berib yordam qildiz va xo kozo. Bir birilani telefon raqamilanyam bilarkansla, ayol ham sizga ishonib oylaviy sharoitini etibdi, sezishimcha ayol ham sizga befarq emas! (tut vse yasno) Shunchali o'zizda kuch topib ayol qarshiligiga qaramasdan uyigachan boribsiz nima uchun? ayol shani uchun! ayol kim sizga? begona! Endi o'zizga savol bering: Shu ayolni o'rnida erkak kishi bo'lganda uyigacha oborib qo'ygan bo'larmidiz, yoki u uchun Advokat topib berib bolasiga g'am xo'rlik qilgan bo'larmidiz? Siz oylezi muqaddas dib bilganiz va oylezga bo'lgan mehr shu ayolni yoqtirib qoldim deyishizga yo'l bermyapti!
Sizi oldizda 2ta tanlov bor, ulardan biri jabr ko'radi! Birinchisi Oylez. Ikkinchisi Tuyg'ulariz Qaror sizdan.!!!
o'zizzi ayol va uni otasini o'rniga qo'yib ko'rin nima dib o'ylagan bo'lardiz???...... Shunichunam vaqtiz borligida uldan uzoqlashin ulani dib o'zizzi oilez buzilib ketishidan asren el og'ziga ele tutib bo'midi diganlaride ertaga oila a'zolarizdan biri bu gapdan xabar topib qosa xunu ish bo'ladi
xozir ayollla uydan chiqme ishlalmedigan zamonmas. bolasini bogchaga berib ishlasin 150000minnga qarab qome 5 6 oylik chaqalogini tashab yarim stavka oylikka yashab yurganla bor.
Бирп файласуф айтган экан: "мени мендан яхширок билишмаслар" деб. Хар бир гапни хамма хар хил яъни уз нуктаи назари билан тушунади. Бу бизнесмен биродаримизнинг гапларига караб хамма хар хил фикрга келишган, аммо унинг кунглини яъни нимани тушунтириб беришни истаётганлигини хамма хам тушуниши кийин. балки хакикатдан хам холисона шундай ният килгандир, оллох кунгилга солса ажаб эмас. Яна бир гап, ХАЁТДА БУЛИШИ МУМКИН ЭМАС ДЕГАН ГАПНИ УЗИ БУЛИШИ МУМКИН ЭМАС !!!
Ассалому алекум хаммага мани саволим одий сизи аёлиз билан маслахат килин шариятта 2 хотинлика рухсат бор сиз икктта ойлани тервата оласизми унда уйланин сиз катта савоб оласиз айолингиз буни тушинса агар сиз у аёлни хотин кимасез у аёл бир кун хиёнат килиши мумкун шуниг учун бунга йол коймаслигимиз керак булга мухточ болмастан олдини олинг.
Do'stimagar xaqiqatta yordam gimoqchi bo'sez Umar raziallohu anhu qilganlaridek anonim tarzda yordam qilin. ya'ni biron inson orqali. Yana ikkinchi yo'l agar ayoliz tushunadigon inson bo'sa, gaplashib, tushuntirib, rozi bo'sa uylaning (bunday ayollar juda kam. erini ikkinchi ayolga uylanishiga rozi bo'ladigonlar sanoqli)
Mendan oldinroq juda ham chiroyli fikrlar yozilgan ekan,shularni o'qib to'g'ri o'ylaydigan yoshlarimizni ko'rligidan xursand bo'ldim.Rahmat hammalaringga! Bizni dinimizda saxovatpesha insonlarimiz juda ham ko'p,juda ko'p savob ishlari qilishadi lekin birovga bildirishmaydi. O'ng qoling bilan berganingni,chap qo'ling bilmasin degan gap ham bor.Niam siz savob deb u ayolni doimiy ta'minotini bo'ynizga olmoqchimisiz?Qo'l bilan berganga qush ham to'ymas degan maqolni bilasizmi?Juda ham savob olmoqchi bo'lsangiz Bayram kunlarida,Hayit kunlarida sharoitiz ko'tararkan,bir necha Bolalar uylari bor,shu bolalar uyidagilar mehrga zor,topganizdan yaxshi niyatlar qilib sovg'a-salomlarizni bolalar uyi tarbiyalanuvchilariga qiling.Bu ayolni boshida Ota-Onasi bor ekan,balki aka-ukalari ham bordir.Bunaqa taqdirlar juda ham ko'p.yuqorida vovaziziy yozganlaridek hozir ayollar uydan chiqmaydigan zamonmas,uyda o'tirib ham pul topsa bo'ladigan zamon. Sizni esa niyatiz xolis emasligi shundoq ham ayon.Aqmizni yig'ib ishizni qiling,mehribonlikni o'z oilangizda qiling,Jamiyatimiz uchun yaxshi fanzandlar,o'qimishli farzandlar tarbiyalang,shu ham katta savob ish.
Do'stim agar xaqiqatta yordam gimoqchi bo'sez Umar raziallohu anhu qilganlaridek anonim tarzda yordam qilin. ya'ni biron inson orqali. Iloji boricha UMUMAN TEL ORQALU MULOQOT QILMEN Yana ikkinchi yo'l agar ayoliz tushunadigon inson bo'sa, gaplashib, tushuntirib, rozi bo'sa uylaning (bunday ayollar juda kam. erini ikkinchi ayolga uylanishiga rozi bo'ladigonlar sanoqli) Agar ayoliz rad javobini bersau ayolni umuman esdan chiqari. Aks xolda ayoliz sizdan shubxalanib, sizga bo'lgan ishonchi yo'qoladi
Balki bu ishlarni sof tuyg'i dersiz lekin keyin chalik unga bog'lanib qolsangiz nima qilasiz? u ayolga qo'yib bering o'zi ham ish topsin, farzandiga o'zi yo'rdam bersin. Siz unga doimiy yordam bera olamaysizku. Uni ota onasi to'g'ri aytibdi keyin u ayol yosh bo'lsa yana turmush quradi siz unga ham yo'lni to'sib qo'yasiz yani uning kelajagini berk ko'chaga boshlaysiz. Maslahat shuki yordamni ham, borishni ham to'xtating, o'ziga ham imkon bering. Kelajagini qursin.shu
Uyida Oilasi 2ta farzandi bo'p turib man nima qili maslaxat berila dyish axmoliku, ertaga ko'chada yana shunaqa vaziyat bo'p qosa uniyam 3chi xotin qivolarmidiz, bu jinniliku! Agar niyatiz faqat savob qilish bo'sa o'sha ayolga $10ming dollar berin ana kotta savob shu, keyin boshqa ko'rinmen ko'ziga, yo'ki ayolli tuzuro ishga joylab qo'yin ishlasin boshida ota onasi bor siz xavotir omasezam bo'ladi, agar yana savob ish qigiz kep qosa qon topshirishga kelin yo'ki moddiy yordam qilin buyodayam qancha yuzidan nur taralib turgan kasal bolala bor, kotta savob shu bo'ladi beminnat
Адашмасам исмингиз Комил, шундай мурожаат қилсам қаршилик қилмассиз. Биласиз Комил бу дунё синовли дунё. Қаранг, севимли рафиқангиз, 2 нафар фарзандингиз, ривожланиб бораётган бизнесингиз бор экан. 30 ёш учун бу жудаям қувонарли ва хавас қилса арзигулик натижа! Илоҳим кўз тегмасин. Сиз билан содир бўлаётган воқеага келсак, бу ҳам бир синов ва бу синовнинг бошланиши ҳам, якуни ҳам шу пайтгача эришиб келаётган натижаларингизга ўз таъсирини ўтказишини ўзингиз ҳам яхши билиб турибсиз. Оилангизни севаркансиз, уни муқаддас деб биларкансиз ва аёлнинг ота онаси никоҳ ҳақида гап бошлаганда хафа бўлибсизми, демак ҳақиқатан ҳам раҳмдил инсон экансиз. Лекин маслаҳат сўраяпсизми, демак иккиланяпсиз. Меҳр кўзда дейишади, иккиланишингизнинг сабаби шу! Шунинг учун ҳам орага одам қўйинг деб маслаҳат беришяпти, бу ҳам бир ечим деб ўйларсиз, аммо ундай эмас, бу фақат атрофдаги кўзлар учун. Ўртада турган одамга нарса бериб юборасиз, хохлайсизми йўқми ўша аёл ва боласининг хол- аҳволи билан қизиқасиз, улар ҳақида озми кўпми барибир ўйлайсиз, бу эса ҳаётингизга ўз таъсирини кўрсатмай қўймайди. Ҳамма нарсанинг давоси вақт дейишади, шундай экан мен сизга улар билан алоқани шунчаки узишни маслаҳат бераман. Агар шу иш қўлингиздан келса, ҳақиқий оилапарвар инсон бўласиз. Ўзингиз кўриб турибсиз ажрашиб кетаётган оилалар сони кам эмас ва буларнинг сабабларидан бири сизга берилган синов уларга ҳам берилган десам, гапимга қўшиларсиз. Комил, қандай йўл тутасиз-бу албатта сизнинг танловингиз бўлади. Муҳими танловда адашманг!
Oka UZUR soriyman gaplarimga oldindan, Bilasmi Man sizzi bu ishlarizi oqlamiman.Chunki uyda ayoliz o'z farzandlariz borakan agar bomaganda ham maylidi. Hugo farzand bermasa ham boshqa gapidi. mayli yordam qipsiz hudo bilsa boldi. man sizi tori chundim, mayli ayolga hichqanaqa dlizda yomon niyatiz bola uchundir. Lekin oz farzandlarizchi? Ayolizchi? Oila muqqadas dars ketsa tiklash juda qyin. Sizzi ornizda hamma shunaqa qigan bolardi imkoniyati bosa bomasa. Ayol kishini makri 40 ta tuyaga yuk boladi db bekorga etishmagan.Bu gaplarim bn u ayolni qoralamiman. Ayol kishini vazifasi eri boqomasa u bn ajrashib ketish degani emas shuni yodda tutin. Nima qilas ozizi qiynab shuncha yordam bermoqchi bosez man machitga exson qlin dmiman qiynalgan oilala tqilib yotibdi qoni qoshnilarizgami balki balki yon arofizdilagami hullas unaqala kop jaa topomasez ana machitga exson qlin. Oka Man ozimi aqlimmi siziki bilan solishtirmoqchimasman lekin Inson sifatida oz sozimni etmoqchiman. Bu ayolni bezovta qimen
bu ukamizada hozir erkelada bo`p turadigan "zerikish" alomatlar sezilvotti. Xotiniz, ota-onez, bollarizga ko`proq etibor berin. o`zizda yana bitta bola tugilsa , boshqa "nurli"ga voht qomidi))) rahmdillik, savobbiyam o`zini o`rni bor.... oldin 1 o`zizga savol berin- bollarimga yetarli mehr, etibor bervommanmi, yo`mi? deb... tag`in "gullavotgan" biznesiz so`lib qomasin
Kimiki oilasi tinch va osoyishta hayot davom etayotgan bòlsa ana òshanaqalar sarguzasht istab qoladi. Òsha ayolga kimdir ģamhòrlik qilishi kere dib hisoblasez anonim yordam qòlini chòzing zakotmi hadyami boshqami nima deb nomlash sizi ishiz. Lekin oilangizni notinch qilmen. Baht sevimli odamlar bilan tinch totuv yashashda. Barakayam tinch joyda bòladi.Man bitta oilani bilaman erkak boy edi ikkinchi hotinni olmoqchi bòldi. Shu darajada hotinga tushuntirish ishlarini olib borganki hotin ham bu ishga yani ustiga kundosh kelishiga rozi bòldi. Shunda erkakning onasi òģliga savol berdi. Òģlim nimaga yana uylanmoqchisan? Òģli etdiki mani moli davlatim kòp 2 ta hotinni baravar tutishga qurbim yetadi. Bu ishni savob uchun qilmoqchiman. Tabiatan ayollar erkaklardan kòp va kòpincha qizlar ersiz qolib ketadi shuning uchun savoblikka uylanmoqchiman dedi. Onasi bòlsa òģlim agar savobga uylanayotgan bòlsang bir qishliqda uzoq qarindoshimni qizini qòli falaj bòlib turmushga chiqolmadi. Biron bir ishni birovni yordamisiz qilolmaydi. Sani puling kòp unga yordamlashadigan odam topa olasan ana òshani nikohingga olgin manam sandan minnatdor bòlaman digandi erkak qaytib uylanaman dimadi.hozir erkelar savob ish dib hotinidan yosh va chiroyligini oladi bu fakt. t
Бу йигит моддий ғамхурлик килмоқчиман деяпти. Қачонгача шундай юради. Бу муносабатлар бориб-бориб руҳий ва ҳаттоки жисмоний яқинликка айланиш эҳтимоли катта. Маслаҳат бериш осон аммо бу ерда бола "нури" ни хаспўшлаш орқали иккинчи даражали деб ҳисобланган аслида балки "асосий" шахсга нисбатан қалбан яқинликни пайқаш қийинмас. Бунақа ҳолатлар ҳар қандай йигит ҳаётида бир неча марта рўй беради. Бир маромда ҳаловатли кетаётган ҳаётингизни оилавий бахтингизни ўйласангиз шартта унутинг. Фарзандларингиз келажаги учун
Avvalambor Assalomu alekum. Ayolni tinch qo'yishizni uni o'zi hohlabdimi,demak tinch qo'ying! Uylanish niyyatiz bo'masa uniyam umidlantirmen. Sizniku oilez bor mehrizzi berolidigan. U chi? hozi mehrga muhabbatga muhtoj payti. Sizga o'rganib qosa keyin nima bo'ladi? Jamiyatimizda qancha farzandi nurli ajrashgan ayollarimiz bor, ulagayam sof tuyg'ula bilan yordam qiling unda. Buniku o'sha ablah eri 150 ming aliment to'lirkan, 4 ta farzandi bilan eridan aliment undiromagan ayollarimiz qancha? Nega aynan shu ayol?Ajrashgan ayol haqida odamla qo'shib chatib gapirishga usta! Uniyam,bolasigayam g'amho'rli qigiz kesa,ulani tinch qo'ying. Ertaga bola kotta bo'sa yordamlariz uchun raxmat dimiydi,onasini gap so'z bo'gani uchun sizdan nafratlanadi. Raz uylanmasakansiz TINCH QO'YING!!!
Даставвал ҳикоя бошланишини ўқиб ўзимча кинояли кулибқўйдим... Аксарият ҳолларда бўлганидек, тасодифий учрашув, ҳамдардлик... ва ниҳоят... бўлган деб ўйладим. Воқеанинг давомини ўқигач, тўғриси, янглиш фикр қилганимни англадим. Лекин юқоридаги аксарият фикрлардан очиғи энсам қотди... Йўқ,фикрлар нотўғри эмас, фақат ўша фикрларни қандай баён этишда ҳамма гап. Гапнинг пўсткалласи, нега биз бунчалик қўполлашиб кетдик? Кимдир биздан маслаҳат сўраяпти, биз эса ўзимизча пичинглар, кесатиқлар билан уни батамом ёмонотлиқ қилиб қўйяпмиз. Пичингларни Сайёднинг ўзи бошлаб берган. Билмадим бу одам ўзини шунчалик билимдон ва ақлли ҳисоблайдими, оғзига келганини қайтармайди. Сайёд холис туриши керак бундай вазиятда. Чунки унинг фикри дарё ўзанини бир томонга буриб юборади. Айтилган фикрларда ҳам айнан унинг ёзганлари қўллаб-қувватланган. Ҳатто, гапниям боплайсизда, деб кимдир рағбатлантириб ҳам қўйган уни... Бу тўғри эмас. Комил боладан нур ахтаргани йўқ, балки нурли эканлигини айтяпти. Аёлга уйланиш нияти ҳам йўқ. Балки унинг ота-онаси айтган гапни ўртага ташлаяпти. Лўнда қилиб айтганда, Мен она-болага беминнат ёрдам беришим учун унга уйланишим шартми, нима, шунчаки уйланмасдан соф туйғу билан кўмак бериб юраверсам бўлмайдими, деган саволни беряпти. Тўғри, бу синовдир ва воқеа шу зайлда давом этса оқибати ёмон бўлиши аниқ! Аёлнинг отаси уйланишни таклиф қилгани ажабланарли эмас. Бунинг учун дарров тавбаааааааа дейиш шартмас. Ота тўғри гапирган. У қизининг номусини, оиласи шаънини ўйлаган. Ёрдам бермоқчимисан. марҳамат, тан мраҳамликка ол, бўлмаса тинч қўй, гап-сўзни кўпайтирма, одамларнин оғзига элак тутиб бўлмайди, деган холос. Ўзингни аёлингни ташлаб кел дегани йўқ. Нима қўш хотинли ва ҳаммасини бир хил розиликда олиб юрган эркаклар йўқми? Бор! Фақат бунинг учун кўпчиликнинг розилиги керак... Комил, Сиз ажойиб инсонсиз ва шунга яраша ўй-фикрда иш қилгансиз. Ҳамма ҳам бунга қодир эмас. Бизнинг жамиятда бегона бир эркакнинг бегона аёлга кўрсатган беминнат кўмагини ҳамма ҳам тўғри қабул қилавермайди, бунга ишонтира олмайсиз ҳам Лекин биз мусулмонмиз, динимизда бегона эркак билан аёлнинг ўртасида албатта шайтон бўлиши таъкидланган. Бунинг маъносини тушунтиришга ҳожат бўлмаса керак. Бегуноҳ болага меҳрингиз тушиб қолган ва бир кун келиб ўша меҳр онасига ҳам тушиб қолмаслигига ўзингиз ҳам кафолат беролмайсиз. Ахир меҳр кўзда. Кўз кўзга тушаверганидан кейин ўртадаги ришта мустаҳкамланиб бораверади. Бир оилага ёрдам бераман деб ўз оилангиздан ажраб қолманг... Агар сизни фикрларим қониқтирмаса, лозим кўрсангиз эл. почтангизни қолдиринг, яна фикрларим билан ўртоқлашишга тайёрман! Балки фикримни Сайёд сайтга қўймаслиги ҳам мумкин... яна ким билсин, ахир майдон ҳамманикику!
Ответ: Сизни гапингизга кушилмайман. Кайсидир жихатдан тугридир. Лекин бутунлай тугримас. Нияти тугридир. Лекин унинг аёли рози булармикан. Бизда конунан нега куш хотинликка рухсат берилмаган биласизми? Бу кушхотинлик эртага жуда куп муаммоларга олиб келади. Фарзандлар жанжали, аёллар жанжали ва нихоят мерос талашиш масаласи. Шариатда мумкин булиши дегани бу уйлан дегани эмас. Уйланишдан аввал тенг хукукли булишни билиши керак. Бунака тенг буладиган инсон менимча бу дунёда йук. Хар томонлама тенг булиши керак. Баъзида ишдан чарчаб келсак узимизни боламиз хархашаси ортикчалик килади. Бегона болани хархашасини кутара олармикин. Хозир бизнеси бор экан, пули бор экан, турт мучаси сог ишлаб турибди экан. Эртага худо курсатмасину бир нима булиб бизнеси оркага караб кетса ёки бирон бир касал булиб колса ким кафолат беради бу аёл буни ташлаб кетмаслигига. Кейин унга ишониб, бу хотиндан хам курук колади. Айтишадику "Уйнашга ишониб хотинсиз колдим" деб. Яна кайтараман савобни бошка йуллари хам куп. Нега айнан эридан ажрашган аёлга, бошка етимхонада болалар купку. Касалхоналарга боринг вилояту, туманлардан келиб фарзандини даволатишга пул тополмай юрганлар истаганингизча топилади. Шуларга килинг ёрдам. Бир бориб уша болажонларни игнани огригидан кузидаги ёшни курингчи балким унга нисбатан хам мехрингиз тушиб, нурли юзни хам куриб коларсиз. Ахир айтишадику йиглаб турган боланинг бегонаси булмайди деб. Ота онасиз етимлар канча! Так что бола бахона булолмайди деган фикрдаман. Бошка мухлислар нима деркин.
Хамма уз фикрига эга шариатда уз талаблар бор куш хотинликга. Бу вокеага келсак узлари аёллари билан хафтадами ойдами бир бориб куриб совга саломларингизни бериб келишингиз мумкин.
Qo'shxotinlikni maslahat bermiman. 2 oilaga teng munosabatda bo'lish juda qiyin masala. Hatto Payg'ambarimiz (s.a.v) ham ayollariga tenglik masalasida nisbiylik qilganlarini etganla.Yanikim Oisha onamizlaga muhabbatlari kuchliroq bo'lgan. Olamlar sarvari tenglikda qiynalganakanla ummatlari bu ishni uddalay olishiga batamom shubham bor. Shunichun ikkinchi xotin qiling digan fikrlaga qat'iyan qarshiman!
Bir narsaga hayronman avval savob uchun deb yordam berishadi keyin o'z-o'zidan ikki xotinlik bo'lib qolishadi. Ayolning otasi juda to'g'ri aytgan. yoxshisi ularga o'rganib qolmasdan boshqa xomiylik qilmay qo'ya qoling. Sizdakalarni ko'p ko'rganmiz o' oilalarinni tashlab savob qilganlarn.
Бизни одамларимизни купчилигига бировга ёрдам бериш бегона. Шунинг учун купчилик тугри тушунмайди. агар мен хотинини урнида буганимда тугри тушунардим. Агар менга айтса, яширинчамас. Агар яшириб шунака килса, ба-ба-ба-ба бахххх . кийналганларга ёрдам бериш савобку. Яхшиси сиз унга махалладан боласи учун нафака тугрилатиб савобни каттасини килинг. Кейин одамлар, сени боланг, узингники, уники деган гаплап биз учун уят. Хеч бир миллатда болани бегонаси булмайди, болада гунох йук.
Xudo hammani rizq nasibasi bilan yaratgan siz ona bolaga yordam bermasezam ulani kuni o'tadi. Judayam yordam bergiz kevotgan bo'sa o'wa ayoli ubu iwga kiriwiga yordamlawin i vsyo u oiladan uzolawin. Bu o'zizi oilezi asrab qoliwiz u4un eng to'g'ri yo'l
Синглим, сиз маколани укимасдан факат комментларни укидиз назаримда. Ёки укиганизни укмайдиган хилдансиз. Ким сизга айтди иккинчи хотин киларкан дип мани. Манда у аёлга нисбатан заррача хотин сифатида фикр уйганмаган. Сизга ёлгон худога рост. Яхширок Укиб фикризни колдирарсиз деган умиддаман. Рахмат
Sayyodni so'zlariga qo'shilaman. Juda ham xaq so'zlarni yozganla. Boshqa bir ayolga yordam qilaman deb, o'z jufti halolingizni xalovatini buzish, qalbiga ozor berish to'g'ri bo'lmaydi. Axir siz o'sha bolali ayolni nikoxingizga olsangiz, xotiningizni qayg'u va azoblar sari boshlaysizku. Ayol kishi uchun bundanda ortiqroq yurakni parchalaydigan jazo bo'lmaydi.
masalani ikkinchi tomonida o'sha ayol turibdi, balki ayol sizni yoqtirib qogandir. Rostan ham ulardan uzoqroq yurganiz maqul. shunchali yordam bergiz kevotgan bo'sa bu haqda turmush o'rtog'izga etishiz kere. kn qandaydir qarorga kegan maqul. Ln boshqalani gapiga kirib yordam qo'lini cho'zishdan qochmen. chin dildan xolavotgan bo'sez yordamiz tegishini, albatta, yordam berin. Bu sizga yuborilgan sinov yoki marhamat bo'lishi mumin.
Manim4a xotiniz bn birga yordam qilsangiz öwa bolaga,uning ota onasi xam özi xam xamma xursand bölardi.Agar meni erim wunday qilib g'amxörlik qilmoq4iman deganda,men bn birga borsa rozi bölardim
Қозоқларда "Мен не дейман, қўбизим не дейди" деганажойиб мақол бор. Фикримга жавобан ёзилган фикрни ўқиб, шу мақолни эсладим беихтиёр. Мен фикримда қўш хотинликни бутунлар ёқлаб, Комилжонни шунга даъват этганим йўқ. Шунчаки, аёлнинг отаси айтган гапга тавбааааааа деганларга ҳаётда қўш хотин олиб тинч-тотув яшаб келаётганлар борлигини эслатдим холос (аёлидан яшириб жазманлари билан дон олишиб юрганлардан кўра шуниси афзал эмасми?!). Тўғри, қўш хотинликни қонун таъқиқлайди. Лекин миллий анъаналаримиз, динимиз арконларидан келиб чиқсак ва шу орқали бир аёлнинг ёмон йўлга кириб кетишидан сақлаб қолсак, бир болага ота меҳрини қайтара олсак, менимча, қонун ҳам қўллаб-қувватласа керак. Нима, жанжаллар, келишмовчиликлару мол-давлат, мулк талашишлар бир хотинликлар оиласида йўқми? Бор! Сизга истаганча мисол келтиришим мумкин. Ҳамма гап фарзандларни тўғри тарбиялашда. Ўзимча ўйлаб қолдим (бу тарғиб эмас!) агар қаҳрамонимиз ўша аёлга (албатта ўз аёлининг, ота-онасининг розилиги билан) уйланса, икки рўзғорни ҳам бекаму кўст эплаб кетадиган одамлар хилидан. Чунки бу йигитда соф туйғуни кўрдим. Тўғри, бу қийин масала жуда. Чунки шайтонсифат одамлар кўп, ҳар хил гаплар билан орага совуқчилик туширадиганлар топилади. Ҳаммасини енгиб ўтган ва одиллик билан рўзғор юритадиган одам бўлса, менимча, Аллоҳ унинг топганини янада баракали қилади. Комил, тўғри тушунинг (бошқалар ҳам санамай саккиз демасинлар), бу билан яна қайтараман, ўша аёлга уйланинг демоқчимасман. Фикримни тўлиқ тушунганингизга аминман. Чунки айримларга ўхшаб боғдан келган одамга тоғдан келиб турадиган одам эмассиз. Фикрингиз тиниқ, ақлингиз бут. Вақт олий ҳакам - ҳаммаси унут бўлади. Менинг бир нарсадан кўнглим тўқ - ўша аёл ёлғиз эмас. Ота-онаси ҳаёт. Демак, суянчиқлари бор. Ҳаёт синовларига озгина сабр қилса ва йўлдан адашмаса ҳаммаси ўз изига тушиб кетади. У ҳам қаерда янглиш иш қилганини озроқ ўйлаб кўрсин ва хатоларини тушиниб етсин. Балки шунда ўз жуфти ҳалоли она-бола ёнига қайтар. Мен шуни тилаб дуо қиламан. Бошқалар ҳам мени қўллаб-қувватласа керак. Сиз ҳам бизнинг дуоларга қўшилиб қўл очинг, ҳурматли Комил! Шу уларга қилган энг катта ёрдамингиз ва жуда катта савоб бўлади, иншааллоҳ! Бир-биримизга меҳрли бўлайлик доим! Эл почтангизни тополмадим.
Komil, voqeani o'qib chiqib, to'risini etaman o'zbek bo'ganimga judayam xursand bo'ldim. oramizda haliyam sizga o'xshagan oliyjanob insonla borligiga shukr. siz shu bolaga yordam qisez savobga qolas, lekin onasini yomonotliq bo'lishiga, hamda o'zizi oilezzi tinchi buzilishiga sababchi bo'lishiz mumkin. shu saytda Sardoraka boshchiligidagi "Faxrli inson" loyihasi haqida o'qigan bo'sez kere. Sayyod har gal reportaj qiganlarida shu bolachalani ko'zidagi quvonchni ko'rsam, nega man shu loyihada qatnashmiman? nega o'zimmi hissamni qo'shmiman ?dib o'yliman. Hudo hohlasa, qatnashaman albatta. Komil, siz shu reportajlani kuzatin, shu bolalani nigohidagi quvonch haqiqiy nurligini his qilasiz. chin dildan savob qimohchi bo'sez shu bolalaga yordam berishizi so'ragan bo'lardim. ishoning, agar u oilaga aralashib qosez xotiniz xursand bo'masligi aniq, chunki buni o'zimdan bilaman. manam rafiqaman, manam agar erim shu vaziyatga tushib qoladgan bo'lsa xafa bo'laman. agar Faxrli insonda qatnashib hayriya qisez rafiqezam sizdek oliyjanob turmush o'rtog'i bilan faxrlanishlari aniq!!!
erkak kishiga 4 ta ayolni nikoxiga olish mumkin buni qorqinchi yoki uyatli joyti yoq qaytanga siz katta savol ish qilgan bolasiz faqatgina ikkala ayolingizga teng etibor berishkngiz kerak
Ответ: Одамлар битта хотинни эплолмаяпти, кушхотинликка таргибга нима бор! Тенг хукукли хеч качон булолмайди. Керак булса биттасини хам эплолмайди. Халиям куп аёлларимиз инсофли, бой булса хам камбагал булса хам борига шукур килиб яшашади. Узингиздан оддий мисол килиб куринг. Икки хил овкатни бирдек яхши куролмайсизку. Олдингизга икки хил узингиз яхши курган таомни куйсин. Барибир кайсидир миллиграмм булсада купрок ёкади сизга. А таомни татиб кургач нариги таомни хохлаб коласиз. Уни татиб кургач буниси яхшиякан барибирам дейсиз. Инсониятни кунгли хеч качон икки хил нарсага точно тенг булолмайди. Буерда нарса ва буюмлар хакида айтдим. Одамгаку умуман.
Яна бир томони бу аёлчи? Нахотки кушниларидан уялмаса. Янги ажрашган, ёшгина хотин кушниларини эътиборидадир. Хеч булмаса кушнини эркаклари уйларида ажрашибди ёлгиз экан деб бир хазил килиб олганда сиз хадеб бораверсангиз уни номига дог тушиб колмайдими?
Битва экстрасенсов булиши кийнрок ку. Бу сайтда жодугарлар йук манимча Сайтга чикарганларидан Сардор акадан миннатдорман, сабаби аанча мунча шу мавзуга оид фикрим узгарди. Одамлар интернет оркали бу мавзуни хар хил тушунишини уйлаб, хаётда ва якинларим канака кабул килиши мумкинлиги куз олдимга келди.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.