Бош сахифа » 2017 » Январь » 19 » Йилнинг илк жумасидан фотонигох!
01:13
Йилнинг илк жумасидан фотонигох!

2017-йилниг илк муборак  жумаси 6-январь куни доимгидек бир неча одамлар учун  шу кун мохиятига монанд тарзда ўтишига яна бир бора  "Фахрли инсон" лойихаси сабабчи бўлди. 

Хозирда фотонигох сифатида шу кунни сезмоқ учун бирозгина суратлар тақдим этамиз. Келаси хафта жума куни эса батафсил фото ва видео хисоботи билан  барча суратлар тақдим этиб, албатта йилнинг илк қахрамонлари сиймоларини хам намойиш қиламиз.

 

Қувончни қаранг... даволанишга бу хам бир ижобий  хисса эмасми?

 

Адиз хам  таваллуд кунини "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасида ўтказди. У фарзандлик бўлганида хам шу лойихамизга келиб шодлиги билан бўлишганди ва яна бир неча санъаткорлар айнан таваллуд кунида шу лойихага кегани ёдингиздами? Кимларни эслайсиз?

 

Манзура нафақат жонли ижроси билан балки рақслари билан хам йиғилганларни  хушнуд этди. 

 

Қон топшираётганлар қаторида шоу-бизнес олами хам доимгидек фаол...чексиз хурмат!

 

Қахрамон учун юлдузли олқишлар!

Одамлар суйган санъаткорига қарсак чалса, "Фахрли инсон" лойихасида машхур санъаткорлар қон топширган қахрамонларга қарсак чалишади! Чин дилдан ва фахр билан!

 

 

 

Мана шу бир лахзалик оғир онларни гувохи бўлиб  шу кун бежиз ўтмаганини хис этасиз... дарддан кўра шу дард сабаб зор бўлишдан асрасин экан... Бу лойиха борки бефарқ эмасмиз. Хашар билан қонни хам ва дорига пулни хам йиғиб беришдан қолмаймиз. 

 

Қизиқчи жиддий тус олса янада қизиқ бўларкан... ва айниқса у қип-қизил рангларга бурканган бўлса))

 

Адиз-маладиз учун торт хам топилди!

 

Йилнинг илк қахрамонларига назар...

 

Уммон гурухидан кўра унинг фанклуби фаолроқ.

 

 

 

Мунисанинг шов-шувли собиқ маъмури... 

Фарқи йўқ энди ким айбдор. Ким адашмайди ва ким хато қилмайди? Асосийси хаммани бир жойда учратасиз-яхшилик чоррахасида хамма бирдек яхшилик учун хизматда! "Фахрли инсон"!

 

 

 

Нимаики бўлмасин, қандай вазиятда бўлманг мана шу сурат сабаб хамма хаммасига шукр қилиб юборасиз... Умр оғриқ ва мухтожликдан иборат деб яшаётганлар хам бор! Яхшилаб суратга қаранг ва тушунинг буни. Соғмиз, тўқмиз... яна нолиймиз...  

 

Фахрли чехралардан хамиша фахрланаман!

 

 

 

Бемордан хабар олганга улуғ савоблар ёзиларкан. Кўнгил кўтаринки бўлса тана дарди чекиниши осонроқ кечаркан. Яна у суйган актерингиз бўлсаку худди қадрдонингиз келгандек қувонаркансиз. 

Оддийгина хабар олиш , илиқ сўз. Нигохлар тафти ...бу аслида бир ибодатдек.

 

 

 

 

 

 

 

Келаси жума куни батафсил сурат ва видеолар билан биргаликда хисобот хам тақдим этилади.

 

Хозирча Саййид-ул айём муборак ахли ЯХШИЛАР!

 

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 15127 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Fahrli inson, Faxrli inson, Фахрли инсон

Нравится
Барча изохлар: 4
1 Dina   (20-Янв-2017 02:08) [Материал]
Omadizni bersin bizgayam nasib qilsin yordam berish inshoolloh.

2 Xurshid   (20-Янв-2017 21:28) [Материал]
odamni dunyoga boshqa tarafdan qarashga urgattingiz ishlarizga omad.

3 wurausmanova   (21-Янв-2017 04:36) [Материал]
Juda GUZAL loyiha!!!

4 Abduqodir   (21-Янв-2017 11:17) [Материал]
Odamlarga yordami bilan mehr ulashayotgan aziz insonlarga ollohdan tuganmas baxt va omad tilab qolaman! Sizdek insonlar borligi uchun bu hayotda yashagim keladi!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!