Лоланинг "Қайтмайди” клипини кўргач , шу қадар
эмоцияларим кучайиб кеттики, нимадан бошлашни, қайси таъсирланган жойимдан
ёзишни билмай қолдим.
У меня ижодий
нокаут))
Ишонаверинг, бу клип бугунги кунгача яралган
ўзбек эстрадасидаги энг аъло ва шедевр
клип!
Эмоционал лавха керакми, табиат гўзаллигими, стилистика,
триллер йўналишидан абстрактгача, сюжет
ўйинидаги кутилмаган бурилишларми, динамиками, мархамат, бу
хаммаси мукаммал равишда йиғилган бир ижод асари бўлган. Клип тугагунча, бир
нафасда диққатни ўзига тортиб тура олади. Динамика юқори даражада. Бу эса нафақат клип балки, фильмларда хам
катта роль ўйнайдиган ютуқ!
Енгил абстракт : Сюжет ўйинидаги узвий
боғланиб кетилган лавхалар супер, туш,
поезд, сув, яна поезд...зўр!
Чувственный клип... этингиз жимирлайди: Лоланинг
кўз ёшлари, йигитни қучоқлаши ва охирида у оддий... Хуллас хинд фильмлари
ва сентиментал инсонлар учун мазохизм
онларини яхшигина бера олади. Сиз аниқ қониқасиз))
Либослар: Не вычурно и не навязчиво.. Аксарият клиплар тенденциясида бўлган "Мана бу либосимни кўр" тушунчасидан четланган, ўзига эътибор тортмайдигану, шу билан бирга клип ва қўшиқ охангини хам ўзида намоён қила олган либослар. Майин, сокин ва латифлик!
Вся гамма цветов понятия клипа!)) – Клип тушунчасининг
барча ранггин жилоларидан фойдаланилган деб хисоблайман.
Кўпчилик артистлар клипларида янгилик қиламан деб , на матн ва на қўшиқ тактига мос клип қилишади, натижада на қўшиқ ёдда қолади ва на клипдан таъсирланасан.
Лоланинг клипларига ёндошишидаги энг аъло тарафи, бу қўшиқни хар бир тактидан то кичик товушигача , лавхалари билан етказа олади. Динамика ва такт тушунчаларига алохида урғу беради, балки шунинг учун клип кўраётиб, қўшиқни тўла хис қиласиз, гўё қўшиқни "КЎРАСИЗ”.
"Созвучность с кадром имеет большую важность”,
лавхалар билан уйғунлашиш катта ахамиятга эга нарса ва бу нарсани Лоланинг "Энди
йўқ” клипиданоқ хис эта бошлагандим.
Фильмдаги гапираётганга дубляжи тушмаса қандай
хулоса қиласиз? Клипдаги қўшиққа жа бир такти ва динамикаси бўлмаса хам, хархолда рухияти
билан қўшиқни етказиши керак дейман.
Бугунги кунда номи чиққан кўп машхур ва бренди бор артистларни, гохо клипларига қараб кулгинг келади. Айниқса сўнггилари...Қўшиқ матни, тушунчаси майли, хеч бўлмаса шу ғояни тўғри етказиб беришолмайди, ахир аввал қўшиқ яралади. Катта урғу қўшиққа бўлиши керакку. Уни қай тарзда етказиб беришмоқда? Қай даража савияда?
Бу натижа ютуқлари, албатта бир катта ижодий
жамоага хам боғлиқ бўлса керак, клипмейкер Ёдгор Носиров ва монтаж усталарига
хам алохида ташаккур айтиш керак. Лекин, ўша буюртма берган одамнинг дидли ва савияли ғояси бўлмаса, Ёдгор Носиров оладими, Стивен Спилбергми
бефойда!
Айтганча, Лоланинг "Қайтмайди" клипи режиссери Мухаммад Али Искандаров ва Ёдгор Носиров. Ғоя муаллифи Мухаммадали Искандаров бўлиб, Ёдгор уни реал лавхаларда намоёнлашда нафақат режиссер балки оператор сифатида хам ўз махоратини намоёнлаган.
Мухаммадали Искандаровнинг хам бу борада хизмати чексиз ва Лоланинг фикрича бу клипни режиссери икки Ёдгор ва Мухаммад Али Искандаровлар
"Қайтмайди" клипидан хар тарафлама ижобий таъсирландим. Клипга жудаям кўп таъриф бериш мумкин, хар бир лавхасини хис этиш осон, қучоқлаб йиғлаётганидаги севинч аралаш табассум эмоцияларигача етказилишидан, поездни маъноси-ю, то абстракт лавхаларни хар ким ўз ички хиссиёти ва кечинмалари билан боғлаб тушуниши мумкинлигигача...
Сайт тепасидаги "ОВОЗ БЕР" тугмасини босиб Sayyod.com версиясига кўра энг аъло клип деб билсангиз овоз беришингиз мумкин.
Қисқа юмор таърифлар:
-То ли девочка а толи видение (песня бўларди) Толи он вернулся а толи видение.
-Сны Лолы Карениной))
-Весенний сон узбекской Алсу
Қаранг, хаттоки шундай таърифларгача илхомлантира
олинган клип!
Бу клипни жони узоқ бўлишига ишондим. Хали кўп
ўзини эслатади, мана кўрасиз.
Йил клипи номинациясида, менинг фикримча хозир
бу клип тенгсиз!
Тасиксдан сифатли эйЧДи турини кўчирмоқ 129мб
Тасиксдан мобил турини кўчирмоқ 16 мб
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [744] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
juda zo'r qo'shiq ekan. clip ham ajoyib. Raxmat!!!
Qo'shuni birinchi marta eshitganimda yig'lavorgandim Lekin negadir klip bilan emas)))))
85/100 mani bahoyim...