Бош сахифа » 2012 » Июль » 15 » Йигитни барбод қилган чимилдиқ... Якшанба-мухлис минбари.
14:57
Йигитни барбод қилган чимилдиқ... Якшанба-мухлис минбари.
Бу йигит анча пайт интернет орқали мулоқотда бўлиб, учрашишга анча вақт уялди. Нихоят, аввал интернетда воқеадан қисқа айтиб бергач, учрашди.

 

-Уйлангунимга қадар биронта қизни қўлидан ушламаганман. Вахоланки шу 23 ёшимгача дўстларим "чап” тараф мазасини татиб кўриб бўлишганди. Очиқ гап, алдаб нима қилдим? Комплекс эмас, шу принципим бор эди, уйланмагунимча қиз зоти билан зино қилмайман-деган.

Хаммаси яхши кечди, онам топган қиз, учрашувдаёқ ёқди, шифокорлардан текширувдан ўтдик, хаммаси норма!

Тўй куни....

Чимилдиқ. Хар бир йигит барибир хаяжонланади, шу қатори мен хам, лекин эшик орқасида "бу нарса”ни натижасини кутиб турган яқинлар ва яна онага халиги бир парча исбот далил нарсани олиб чиқиш хақида, шу тўй куни билдиму.. чимилдиққа киргандан кейин, миям увишиб қолди тўғриси. Хаяжоним ортди.

Натижада...хеч нарса бўлмади...

Одамлар натижани кутишини ўйлаган сарим, умуман қизни ёнига хам боролмадим. Бориб харакат қилганимда хам билмадим, кучли хаяжон, хуллас, тасвирлаб бериш, тушунтиришим қийин очиғи...

Уёғини айтиб беролмиман....яқинда ўзи унутдим. Куёв касал экану, айтмайсизми? -деб шанғиллашди уёқ тараф...қани тушунтиролсам...

Уйдан қочиб кетдим...анча пайт ўзимга келолмай, шок холатида қолдим...ўзимни ўлдирмоқчийдим тўғриси. Бошқа иложим қолмаганди. Бироз йиққан пулларим ёдимга тушиб, тўғри ўша танишимникига бордим. Ундан пулларимни олдиму, виза масалалари бўлгунча, квартирада яшаб турдим, кейин бошқа шахарга кетиб қолдим. Дўстларим билан хам гаплашмадим. Бошқа мамлакатга борганимда, фақатгина  мен шу ердаман, соғ омонман деб смсладим холос..

Бир йил умуман мулоқотга кирмай, гапдан хам қолдим...рухий комплекс пайдо бўлди. Фақат зўр бериб ишлардим...Қиз бола тугул, биров тўсатдан туртилиб кетса хам чўчиб кетадиган бўлиб қолдим.

Икки йил ўтди...бу орада мана шу мавзу юзасидан маълумотлар йиғдим...

Энг алам қилгани Исломда чимилдиқ олдида бундай пойлаш тушунчалари йўқ экан... Мен каби тўйлари, айнан мана шу хаяжон юзасидан барбод бўлиб, тақдири шармсорликка учраган йигитлар кам эмас экан.

Нима кераги бор унда бу удумни? Хаммани хам харакетри, рухий холати бир эмаску, кимдир уялчан бўлади, кимдир мен каби ростмана тажрибаси йўқ ва хоказо бўлса, бир кам хаммани олдида, керак бўлса сахнада шу нарсани амалга ошириш керакми?!  Асосий қонун бўлан Исломда йўқ бўлган нарсага, нега амал қилишимиз керак? Нима у удум, асосий шариатдан устунми? (жахли чиқиб сигарета тутатади)

Бугунги кунгача орадан 5 йил ўтди. Ишонасизми...нима десам экан... тушунтиришга харакат қиламан, билишсин, халиги шу тўйим бўлгунча организмим соғ эканлиги ўзини билдирарди...тушуняпсизми? Чимилдиқдан кейин эса....йўқ!!!!

Сал қолди шу рухан зарба натижасида ногирон бўлиб қолишимга, ўша бошқа мамлакатда тил ўрганиб, ишим яхши бўлиб оёққа тургач, психолог шифокорларга юзлана олдим.

Ярим йил курсга қатнадим ва....мана  соғман. Уят бўлса хам, зино бўлса хам айтаман: ўша ерда ўзимни текширишимга тўғри келди. Хаммаси норма... Лекин уйланиш ва чимилдиққа эса умуман юрак йўқ! Ўша ерда ўзбек қизлари кўп, уйланиб, бола чақалик бўлиб кейин Тошкентга қайтмоқчи эдим....йўқ...барибир ўша нарса турибди. У ердаги ўзбеклар хам удумни исташади. Рус қизига уйланайми билмадим бошим қотиб қолган. Тўғри тушунингрухий зарбадан кейинги комплексдан озод бўлиш қийин экан. Тошкентга визам масаласида келдим, яна кетаман, хали уйдагилар билан гаплашмадим хам, фақат смсда, уёғига юрак йўқ, уяламан....

Тошкентга келганимда сиз билан учрашиб, шу мавзуни сайтда кўтаришни анчадан бери режалаштиргандим.... Мен кабилар қанча? Ўша пайт ўзимни ўлдириб қўйганимда нима бўларди? Ориятдан шу ишни қилганлар хам йўқ эмасдир? Шу удумни яхшилаб ўйлаб чиқишса бўларди, ё хамма аввал "юриб” кейин ўйланиши шартми? Эшик олдидагилар учун текин уятсиз удумку бу. Жудаям уятсиз удум деб хисоблайман...яна онага ўша латтани бериш ...эээ (сўкиниб юборади)

...............

Мана шунақа гаплар... Хеч нарса хулоса айта олмайман, одамлар ўзлари ўқиб фикр билдирарлар...

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 30477 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 931 2 »
1 Xurshida   (15-Июл-2012 15:04) [Материал]
ммм...Да!!!

2 Bobur   (15-Июл-2012 15:20) [Материал]
man nafaqat bu udumga umuman ko'pgina udumlaga qarwiman, ulaga amal qimasliga harakat qilaman, eskili sarqitide ula, nima to'ri nima noto'riligini odamzotni o'zi biliwi kere qayodi yangalamas, zamonaviy tuwun4a hali beri odamlani ongiga singiwi qiyin bu ketiwda

3 ZORRO   (15-Июл-2012 15:29) [Материал]
Буни хеч уяти йук! Куёв жура нимага унда, чикиб хаммаси тушунтириш керак эди, куев жура шунга керакда, ахмокона иш килибсиз, андишани оти куркок деб шунга айтишса керак! angry wink angry wink

92 Bunyod   (28-Май-2013 15:44) [Материал]
Gapiz To'g'ri, Kuyov jo'ra tushuntiri kerak edi. Endi bu akamiz manimcha bilmagan bo'sala kerak!!! Buni uyat joyi yo'q edi lekin. Ha shu kuni bo'masa boshqa kuni bo'lardi. Bundan tashqari kelin bola ham qo'llab quvvatlashi kk edi. U ham yotgandir hodaga o'xshab qotib. ehhh...shu masalada qizlarimizam sal oqsaydi da. Yana hamma qizlar ko'chaga yugurib ketmasin, shunchaki kitob o'qib, internet titkilab hayotga tayyor bo'lib borish kk demoqchiman...

4 TK   (15-Июл-2012 15:40) [Материал]
Kim uchundir arzimas narsa, kim uchundir kuchli xayajon, oryat, uyat, andisha... Sardoraka anunda qizla törisida yozgan maqolani öqiganidim, gaplariz 100% tög'ri, Alloh xaromdan, zinodan saqlanishshi buyurgan, bu inson töydan oldin "opit" owiriw uchun, yoki xirsini qondiriw uchun zino qimganla, no kuchli xayajon sababli wu xol yuzaga kegan, ewikni tegidi "poyloqchila" bösa andiwani otini qörqoq qöyib, kasalmuw, sal odam kengro öylasade! Oqibatini öylab iw körsa, böladi, yöq tilga kegani gapirw kere, yerga uriw kere! Qani adolat?! Bunaqa payitlada judayam kotta podderjka kere böladi odamga... Bu udumimizani borligiyam yaxwi dib öyliman, qiz bola bokira bömasa nima qilardila? Yana özlarini yog'lariga özlari qovurilardila! Eng asosiysi ruxan kuchli bölin, Alloh hamma narsaga yöl körsatadi... Baxtli bölin, Alloh qobil, oqila farzandla ato etsin...)

5 Bek8111   (15-Июл-2012 15:44) [Материал]
Эх йигит! Шу нарса учун она юртдан кетиш шартмикин? Нима сизни ака-укангиз, ёки дустларингиз бу нарсаларни тушунтирмаганми, умуман бу мавзуда хеч ким билан гаплашмаганмисиз? Киз болага унинг келинойиси ургатади купрок, йигит кишига ака-ука, дустлари ургатишади. Бу нарсадан уялмасдан маслахат сураш керак эди дустлардан. Сиз уялишингиз керак эмас эди сабаби сиз тиббий курикдан утгансиз лекин рухий томондан тайёр булмагансиз. Психолог билан маслахатлашиш керак эди. Хали хам кеч эмас. Нима уз жонингизга касд килиб ахмокмисиз. Сиз согломлигингизни узингиз биласизку. Колаверса сизнинг хаётингиз учун сиз узингиз жавобгарсиз бошкалар эмас. Улдинг учдинг унутилдинг деган гап борку. Сардорнинг бир гапи бор: Тугилишдан аввал яшаш учун имкониятни кулга киритгансиз. Имконият билан аклга эришмайди инсон аксинча акл билан имкониятга эришади. Аклингизни йигиб келиб уйланинг, керак булса удумларни хам узгартиринг. Инсон удумлар учун эмас, удумлар инсон учун хизмат килиши керак. Маслахатим кайтиб келиб уйланинг. Бир яхши окила киз топиб уйланинг. Хайрли амалларни бажаришга то тирик эканмиз хеч качон кеч эмас! Буни барчамиз унутмаслигимиз керак! Яна хам булса узингиз биласиз!

6 Dadaxon   (15-Июл-2012 15:44) [Материал]
Eshik tagida poylash, man endi eshitdim bunaqa qilishlarini. Mani örtoqlarim xam uylanishgan lekn ösha narsani körsatib isbotlamagan. Nima ishi bor boshqalani. Xech bömasa shu narsa shaxsiy ish bösin. Nima ish bösa xama aralashadi. Odamni shaxsiy narsalari qomidiyu bunaqada. Omi odamlani udumi bu. Xop öshani epladi, lekin qanday körsatadi. Uyaladiku ayniqsa onadan. Umuman böldimi bömadimi sörash xam noörin. Qani uyat, andisha bu udumchilada. Yoshlardan shu narsalarni talab qiguncha, shu udumlarini yöqotsin. Özi shundog'am ösha payt nima bölyotganini bilib turadi xamma. Ösha xolatni özi uyaltiradiyu odamni. Endi buyog'ini gapirmasayam bölurardi.

7 ledy   (15-Июл-2012 15:50) [Материал]
мен хам бунака бачкана удумларга каршиман. Айникса, "чимилдик" фильмини курсам гашим келади. Типик узбек томошаталаб аёллари. Эшикнинг тиркишидан пойлагани жуда гализ чиккан.

57 bek88   (16-Июл-2012 09:26) [Материал]
JUDDAYAM TO'G'RI GAPLARIZGA QO'SHILAMAN.

8 Baxtiyor   (15-Июл-2012 15:57) [Материал]
Xozirda 80 % o'g'il bolalar uylanguncha "ERKAK"ga aylanishyabdi. Bo'ri bir marta gosht yesa yana yegisi kelarkan. Uylanguncha qancha-qancha qizlarni barbod qilishyabdi. Chimildiqqacha zino qilmagani zo'r bo'libdi. Urf odatni esa xaqiqatda oshirib yuboribdi. Sababi yangalar xam uje bilishadida, kiyov to'ygacha "ERKAK" bo'lib bo'lgan deb. ALLOH YAXSHI BANDALARIGA YAQIN QILSIN. Odamni aztrofdagilar buzadi.

9 bek_x6   (15-Июл-2012 15:58) [Материал]
manam shunaqa bo'ladi dib eshitganimda hayron bo'ludim. g'alatide...(((
nima keragi bor, do'xtirdan haqqoniy o'tsa bo'ldide. u yangala qattan biladi kuyov kasalligini? do'xtir pechatla bilan hujjatni qo'liga bergandan keyin!

10 BeLLa   (15-Июл-2012 16:01) [Материал]
hm bu narsani islomda yoqligini ewitudim

11 o'tkir   (15-Июл-2012 16:04) [Материал]
odam har doim o'zini imkoniyatiga hoxishiga qarab ish tutsa yaxshi ikkinchi odami maslaxati doim ikkinchi darajalicha qolish kere...

12 Optimist   (15-Июл-2012 16:06) [Материал]
Афсус нима хам дердик сизга келажакда бахт тилаймиз. Удумларга келсак сал ихчамлаштириш керак. Айтмокчи чимилдикдан кейин келиннинг такдири нима булди?...

13 Erkak   (15-Июл-2012 16:07) [Материал]
Agar bunga qarshi chiqsenglar, o'sha Evropalardan farqing qomedi. O'zbek qizlarini iffatini, bokiraligini boshqa millat qizlaridan odobliroq ekanini belgilab turgan udum-ku bu. Qanaqa AHMOQLIK bu udumga qarshi chiqish???

86 Bakhtisher   (24-Июл-2012 00:31) [Материал]
Qiz bolaning bokiraligini hech qachon bu usul bilan 100% bilib bo'lmaydi, chunki ayrim qizlarda tug'ma parda bo'lmaydi, ayrim qizlarda bu parda juda cho'ziluvchan bo'lib hattoki, jinsiy munosabat vaqtida ham yirtilmaydi. Bu udumni men yaxshi yoki yomon deya olmayman, lekin odamning o'z fikri bo'lishini sirat edim. Msalan, men o'z to'yimda yanga-pangalarning hammasiga javob beraman. Qizning bokiraligini o'zim bilsam bo'ldi, buni butun qarindosh-urug', mahalla ko'yga bildirishimning hech ham hojati yo'q!

93 Bunyod   (28-Май-2013 15:49) [Материал]
Aka, bu udum bilan 100% aniqlik kirgizib bo'maydi. Qolaversa bizda kanalizatsiya, sivilizatsiya, yana VULKANIZATSIYA degan narsalar bor, tushunyapsmi????

14 Eldor   (15-Июл-2012 16:12) [Материал]
Lattaga o`xshamasdan o`g`il bolaga o`xshash keregidi! Agar hamma sizdaka bo`ganda hozir populyatsiya umuman bo`mas edi. Gapiz o`tmasmidi hich kimga yoki o`tqiza omadizmi? Sizga yoqmapti yoki uyalibsiz qiz bolaga o`xshab nega nega bunga yo`l qo`yib berdiz har holda siz o`zizni uyizda ediz kelinni uyida emas!

15 shaba   (15-Июл-2012 16:15) [Материал]
hm bunaqa udumlar juda ba4kana.

16 shaba   (15-Июл-2012 16:16) [Материал]
mmm da bunaqa udumlar rosa ba4kana

17 гавхарий   (15-Июл-2012 16:23) [Материал]
бунака урф-одатларимиз булган и буладиям.хотя манам карши.

18 mir   (15-Июл-2012 16:30) [Материал]
eee okamga respect faqat, omadizi bersin sizdaka andishali yigitla ko'paysin, hudohohlasa hammasi yaxshi bo'b ketadi, borin qaytib o'sha o'zizi yaxshi ko'rgan xotiniz bilan birga bo'lin oqila qiz bo'sa sizi xurmat qilib tshunib oladi

19 athambek   (15-Июл-2012 16:52) [Материал]
парво килманг хаммаси яхши булади! мен хам уйланганман рус кизига хаммаси яхши! уйланинг кимга кунглингиз чопса! ахир айтишади ю митти юрак дин танламас гунохмиди севиш асли( кушикдан) албатта бахтли буласиз! хаетда хамма нарсалар булар экан бунга узим икрор булдим! бахт тилайман доимо сизга!

20 sherzod   (15-Июл-2012 17:49) [Материал]
Bu udumla paydo bo'lganiga 2-3 asr bo'lgan endi bu udumlani yo'qotib bo'midi. Manimcha o'zizda xam ayb bor. Demak siz kuyov jo'ra tanlawda adawgansiz.

21 Vika   (15-Июл-2012 17:57) [Материал]
Man ham QARSHIMAN bunaqa betayin udumlarga angry

22 Guli   (15-Июл-2012 18:10) [Материал]
to'g'risi qaysi udum haqida gap ketayotganiga tushunmadim
nahotki bitta qayodagi udum bir insonni hayotini barbod qilishsa arzisa?
o'lay agar man birorta ham udumimizni bilmas ekanman yo tovba
faqat eshitganman olov atrofida aylanishmiyey, yana bir nimala, manimcha nikohni o'zi yetarli bo'lsa kerak, keyin hech bo'masa bitta qo'y suyib ziyofat berilsin deyilgan
biz musulmonlarmizku islomda nima yozilgan bo'lsa shunga rioya qilishimiz kerak emasmi?
odamla ko'p gapni gapiraverishadide birovni hayotiga aralashishga nima haqlari bor angry

23 aziz   (15-Июл-2012 18:13) [Материал]
bu narsa xozir modadan kop ketganku oldin edi xamma xotinlar kolardi xozir esa 1-2ta yanga koliwvotti boldi

24 Guli   (15-Июл-2012 18:14) [Материал]
4 TK to'ydan oldin tibbiy ko'rikdan o'ttik devotilayu shundan ham bilsa bo'sa kere qiz bolani bokiraligini lekin bunaqa odamni hayotini barbod qiladigan ahmoqona udumla shartmas manimcha

25 Umid   (15-Июл-2012 18:18) [Материал]
Энди хар бир миллатни узини урфодатлари булади ва шу жихатларимиз бн ажралиб туради бошка миллатдан.Уша сиз айтган рус кизларига армон бу удум.Так что дустим не ламайся газини босин жаа бумаса роса кучли тасир киладигон таблеткала бор.....))))

26 Shukronа   (15-Июл-2012 18:27) [Материал]
Xech kim mo'ralamidi,xozirgi yangala zamonaviy serial ko'rishadi.Bazi yangalar shundaydur lekin xozir ja unaqa poylashmidi faqat guvoxli uchun,bazi narsalarni o'rgatish uchun qolishadi.Bu yigitimizga 5yil bo'pti 5yilda qancha suvlar oqdi.Yigitlarimizayam o'zidan katta okala bn ko'p muloqatda bo'lila xayotda sila ERKAKSIZLAR.

27 sarvinoz   (15-Июл-2012 18:56) [Материал]
xm manimchayam bu odatla uje yo'qolib ketgan Odamlani gaplarini o'ylamasdan etibor bermasdan yana turmuw qursinla

28 Dior   (15-Июл-2012 19:20) [Материал]
Qiz bechoraga nma bo'ldi muallif??? O'zizzi prablemezzi yozipsiz,,, qizchi??? Uniyam baxti ochilmi **i chiqqandir ,,,

29 Dior   (15-Июл-2012 19:23) [Материал]
No maladec!!! 23 yowigacha o'zini zderjat qilip "levy" yo'lga kirmapti,,,

30 roma   (15-Июл-2012 19:31) [Материал]
Har kim o'zi uchun bilsa bo'ldiku turmush o'rtog'ini.....

31 Dark   (15-Июл-2012 19:31) [Материал]
Islomda nima deb yozilgan nima yok hozir man fatvo berib manbunaqa dib yozilgan demiman...
Tog`risini etsam bunaqa odamla 100tadan 1ta chiqadi... Lekin shunchaliyam uyalchen boladimi? hop erkemiz, chiqib gapini o`tkazsa bolar ediku... boshqa dovlatga qochib ketganichi... biggrin ehh...

hozirda qizla qiz chiqishiyam gumon bob qolgan... bu udum bolmasayam qiyin bir tarafdan... bu gaplani isbotini hayotida hamma korib kevotgan bosa ajabmas... tri metra nad urovnem nebo filmidagi bosh rolni uynagan qizga havas qilgan qizlar qancha??? biggrin
hozir bu udumga pochti etibor kam buvottiku... yoshlarimiz bilmasdan ishi qib quyishvottide... homila kurinib qolganda toyqilishvotti... bu vaziyatda chimildiqqa nima bor torimi...

manimcha bu udum bogani yaxwi...
bunaqa gaplani slishkim uyalchenla ili anu OSHIQLAR filmidagi Ulugbek qodirov tasvirlagan 4ta qizi ichida ustirib quyishgan yigitlar gapirishadi... saaal bosayam erke bolilade... biggrin

BOshda zino qimiman to`ygacha dib, o`z haloliga temasdan barbir zino qibquyibdilaku... eee sizdaka uyalchenladan... dry

32 roma   (15-Июл-2012 19:31) [Материал]
Manimcha hamma o'zini to'ydan oldin ruhiy tayinlasa k.k bu odam o'zini tayinlamagan qiyin bo'gan.
Naxotki hayotiz davomida bittayam qiz bilan gaplashmagan bo'sa yoki bu inson hamma narsani huffiyona qilip yurgan to'y kuni yangalani ko'rip uyalganidan shokka tushgan..................

33 bek   (15-Июл-2012 19:33) [Материал]
Карочи , бунака пайт устасига фарки йу. Ташкарида ким турибди...нима... качон...

34 Frenk   (15-Июл-2012 19:45) [Материал]
bir nima diyish qiyin,kimga kungliz chopsa shunga uylaning,urf odatla juda bachkana,kiyin uyolmay usha lattasiniyam yuvib kurishadi,poyloqchlaga pul ham beradi kutara uyotsizla,yana usha kuni ishini bitkazsa egit shux ikan ham diyishadi astafurloxxx,juda bachkana holatla.uzimizdi yurtimizga yashovring ,yurtdan ketish shart imas,usha sizdi tugri tushunmay siz haqizda har xil gap suzlani qilganlani oldicha uylanib bola chaqali bulib boshizdi kutarib yurishizdi maslaxat beraman xolos angel

35 Shahzod_S   (15-Июл-2012 20:54) [Материал]
Bu mavzuga mani aniq fikrim yo'q. Chunki uylanmaganman. Lekin, manimcha bu ish to'g'ri. Chunki juftingizga bo'lgan ishonch ortadi. O'z umir yo'ldoshingiz sizga xiyonat qilmaganligiga ishonch xosil qilib olasiz. Lekin eshik ortida poylash bu juda yomon odatligiga qo'shilaman. Udumga kelsak. Masalan qo'shnimiz manashu ish tufayli yangi kelindni quloq qildi. Sababi u boshqa bilan birga bo'lgan....

36 RaVsHaNBeK   (15-Июл-2012 20:55) [Материал]
bunaqa udumlaga qarshimush va bunaqa udumla bachkanamush angry angry o'rgildim !!!! yoqmasa bunaqa udumla to'y qimasdan uylan fuuuu angry angry yuqorida kimdir bu udumla tufaylii biz ajraib turamiz deb vot mana xaqiqat !!! bu udumla ota bobolarimizdan qolgan muqaddas urf odatladir !!!

Endi okam sizga keladigan bo'se bunaqamasdee....!!! bizni to'ylada kuyov jo'ra degan narsala bo'ladi siz manimcha shu yerida xato qigansiz !! bu kuyov jo'ra digani bu chimildiqqa kirishdan to chiqishgacha bo'gan narsalani sizga o'rgatishi qisqa qib aytganda panyatka berishi keregidi. xullas omadlar sizga !!!! qogan gaplani yuqorida gapirib bo'lishibdi !!!!

37 Abdurahmon(PaPaY No1)   (15-Июл-2012 21:55) [Материал]
oka gaZini bosin uyizdilaga etin yexwtirila bunaqa udumi bomasa uylamiman dp;)

38 BEKZOD   (15-Июл-2012 22:15) [Материал]
YOUTUBEDA AYNI SHU HOLAT TASVIRLANGAN TOJIK FILMNI MAHSULOTI BOR EKAN. http://www.youtube.com/watch?v=FD6j2Ge2VF0 AYNI SHU ISTORIYA...

39 no name   (15-Июл-2012 22:46) [Материал]
siz faqat o'zizimas keliniyam xayotini buzbsiz. Uwanda kiyo'jo'ra bn gaplawiw keregidi, ili srazu do'xtrga boriw keregidi. To'risi sizga achinmadim, qo'rqog'akansiz. Lekin bechara kelinga raxmim kevoti.

40 kerry!   (15-Июл-2012 22:54) [Материал]
unaqa udum bolmasa qizlarimizning bokiraligi va uyat andiwa qayerga yoqoladi izohlarda qizlarga chimildik udum kerak emas ekan nima aybila bormi yo nimaga unaqa deysizla qizla unaqa demangla .

71 ledy   (17-Июл-2012 13:33) [Материал]
бу ерда чимилдикка хеч ким каршимас, бефаросат ва томошаталаб, хангоматалаб янгаларга карши айтиляпти.

41 DoniyoR   (15-Июл-2012 23:27) [Материал]
Туйларимиздаги бухолатларни деярли хаммасига аёллармиз айбдор. узр хафа бумелар

42 NoZiMBeK   (15-Июл-2012 23:28) [Материал]
manimcha, bu urf odatni yo'q qilishdan ko'ra sal o'zgartirish kerak xolos! biggrin

72 ledy   (17-Июл-2012 13:34) [Материал]
тугри

43 Giyos   (15-Июл-2012 23:28) [Материал]
Hm. Pawti man yozmoqchi bo'gan va bo'magan gaplarni ham yozib bo'lishibdi...
(man med.studentman). Bitta tanishim ham shunaqa hayajonlanib shoshib qolgandi. Ushanda hayajon bo'lsa ham yordam beradigan tabletkani tavsiya qilgandim.
23 yosh bo'lgan ekansiz, shu paytgacha. Ja bo'lmasa to'ydan 1 oy. Mayli sizde uyatchang bolaga 1 hafta oldin, nima bo'ladi dib so'rasez bo'lardiku. O'zizga syurpiriz tayyorliman dimasdan. Keyin bu yerda Kuyov jo'ra digan odam bo'lardi? U qani? Uyida uxlavotudimi? Manimcha u sizni bilishi kerak edi. Yo'llarini etiwi k.k edi oldindan (tabletka tuda suda, massaj). Keyin yangalarga ham otvet qaytarib o'tkazib qo'yiw . . . Bu sizni qo'lizdan kelmasdi.
Hali uylanmagan va qizlarni qo'lidan boshqa yog'ini ushlamidigan yigitlar. Hech bo'lmasa o'zingizni chimildiqqa psixalogik tayyorlang.

44 DoniyoR   (15-Июл-2012 23:29) [Материал]
Яхши бумабди

45 Erkak   (16-Июл-2012 00:36) [Материал]
Bu Sayyod to'qib chiqargan ertak-ku smile

46 Star92   (16-Июл-2012 01:01) [Материал]
Juda latta yigit ekansiz o'ziyam! angry angry angry angry

47 stuff   (16-Июл-2012 01:42) [Материал]
Star92: o'rinsiz gap gapirvossiz? Bu manda ham bo'lgan va man bundan uyalmayman. Bir xafta o'zimga kela olmaganman. Ollohga shukur 10 oy ichida sog'lom farzandlik bo'ldik. Hammasi ortda qoldi.
Shunaqa payt agar OLLOH deydigan odam bo'lsa, yordam berish kerak. Do'stlarga yoki Mahallaga shunday narsalarni etib bo'lmaydi chunki NAMOZGA chiqib turib orqadan gapiradigan odamlar Toshkentda juda ham ko'p.
O'shanga, SAYYOD molodes!!! Bu narsani ko'tarish kerak. HONEY MOON (Asal Oyi) degan narsa bu zo'r narsa. G'ARB dan yalang'och bo'lib yurishni emas balki shunaqa narsani o'rgansan yomon bo'lmasdi.

48 QALQON   (16-Июл-2012 01:50) [Материал]
Эх бизни соддагина, ишонувчан, эргашувчан халқимиздан ўргили!!! biggrin Ҳар доимгидек, ўзини фикрини этиш ўрнига, устидан кулишни билишади! Ман хайронла қоп ташавоман бу одамлага! Нима ишила бор бу болани чимилдиқда нима қигани билан! Ҳудди ҳамма ўзини бошидан ўтказиб эрталабгача уриниб чиққанде гапирадией! Бошингдан шу муаммо ўтган бўлса, ёки аниқ далилинг бўлса гапир, бўмаса, бармоғларингга эрк берма!

Энди, юртдош сизга айтадиганим! Бу ҳеч нима эмас! Сиз учун катта муаммо бўлиб туюлсада бошқа ечиимини топган масалалар олдида ҳеч нима эмас!

Биринчидан, "йиғламен"де олдизга қараб, бошизи кўтариб юришда давом этинг ва бир қарорга келиб ота онезни бағрига қайтинг! Сиз ўзизи айбсиз деб юрибсиз, бу тўғри, лекин қочиб, бекиниб юришиз, аслида сизи айбдорлигиз, ҳаммасига сиз сабабчилигизни англатиб турибти, яқинлариз ва собиқ қуда томондагилар учун! Демак, шундай экан вақтни кетказмасдан уийзга қайтиб янги ҳаёт бошлен!

Иккинчидан, бу сизни ҳаётиз! Уни бузишга, тахлил қилишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ! Вақти кеганда ота онезниям эшитмасдан ташаб кетибсиз! Шундоқ экан, "э ўша эшик пойлидиган иккита янгени ..." денгда репутацияни тиклаб олинг ва келаси сафар бундай масхарабозликка йўл қўймен!

Учинчидан, сизга ёқадими йўқми, бу ўзбекни неччи йилладан бери авлоддан авлодга ўтказиб келаётган удум ва иримлариан бири! Ким изохлада карриллаб ман қаршиман, ман бунга йўл қўймиман дивотган бўлса, бекорлани бештасини ебти! Вазиятдан келиб чиқиб иш қилиш керак! Ўзизга керак бўлган экан,мана "ЭРКАК" бўвобсиз! Ҳудди шунақа, бу масалалардаям йўлини топса бўлади! Мани бир-икки танишим, 3 кунлаб чимилдиқда ётган эплолмасдан! Ҳеч ким ҳеч нима демаган! Одамлага тушунтиришни ва муаммониям муаммо қилиб кўрсатишни билиш керак окаси!!!

Хулоса қилиб сизга битта зўр гапни ёзаман! Хохлен кулинг, хохласез йиғлен! "Меҳнат, меҳнатни таги роҳат". smile

49 Miralisher   (16-Июл-2012 02:14) [Материал]
EEE UNAQA BO'SHLIK YARAMIDIDE, BU NIMASI ENDI?! 5 YIL UMR QATGA KETTI? ANU BECHORA QIZNI AHVOLINI CHUNYAPSIZMI? U UJE CHIMILDIQ KO'RGAN QIZ DEGAN NOM OLDI, ENDI U NIMA QILISHI KERE? 2 BOLASI BOR XOTIN QO'YGANGA TEGISHI KEREMI YO YOMON YO'LLAGA KIRIB KETISHI KEREMI? YO SIZGA UXSHAB SAL KAM TARKI DUNYO QILISHI KEREMI? XAFA BO'LMANGU AHMOA EKANSIZ! SHUNCHALI DUXIZ YO'G'AKAN NIMA QILARDIZ UYLANIB? VASHSHE SHOKDAMAN, XOZIRGI KUNDA 15YASHAR BOLAYAM BUNAQA QIMIDIKU! SIZ MAYLI SHUNCHALI UYALCHANG VA TAJRIBASIZ KEANSIZ NIMA QILASIZ BIR QIZNING HAYOTINIYAM BARBOD QILIB! AGAR IMKONIM BO'GANIDA YAXSHILAB SIZNI DO'PPOSLARDIM! AHMOQ EKANSIZ! MAYLI SHUNCHALI YOMON URF EKAN SIZ O'SHA CHIMILDIQDA ANU YANGALANI CHIQARIB YUBORISHIZ YOKI LATTANI KO'RSATMIMAN HAMMASI JOYIDA QO'RQMELA DIB QO'YISHIZ MUMINIDIKU! SIZGA PSIXOLOGNI KERAGI YO'Q, SAL KALLANI ISHLATSEZ HAMMASI JUDA ODDIY! O'SHA PAYTTA SAL ERKELIK QILIB YO UYOG'INI YO BUYOG'INI EPLAGANIZDA BIR QIZNI VHAYOTI BOSHQACHAROQ BO'LARDI, EX U QIZGA ACHINDIM JUDAYAM!!! ENDI BUYOG'IGA YANA QO'RQOLIK QILIB ENDI YANA BOSHQA DAVLATGA QOCHIB KETING, SHU TARIQA OTA-ONEZZIYAM DIYDORIGA TO'YMEY G'IRT AHMOQ BO'LIB YURORING! QOYILE!!!

87 Shahnoza1990   (24-Июл-2012 14:57) [Материал]
BOPLAPSIZ.... biggrin biggrin :Dopposlirdimmush smile smile smile

50 Miralisher   (16-Июл-2012 02:16) [Материал]
agar bu to'qima ijodlardan biri bo'lmasa men yozganlarimni o'qiysiz degan umitdaman kuyov bola!

1-50 51-86
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!