07:37 Ярашгану, кечира олмаяптганлар учун | |
Сайтимизни ашаддий мухлисларидан, телефон рақамимни биладиганлардан қўнғироқ қилиб , бир мавзуни очди. "Барибир кечиролмаяпман". Якшанба-мухлис минбарига чиқариб бўлса хам фикрим кераклигини илтимос қилди. -Бир ташкилотда анчагина одам ишлаймиз. ўзига хос бўлимлараро хамма гурух гурух билан тушликка чиқади ва уларнинг дўстлигидан то борди-келдиси хам бир бўлимда. Бу асосан ташкилотнинг турли бўлимларига боғлиқ. Бошқа бўлимдаги бир қиз бизни бўлимга ўтганига бир йилча бўлди. Ўтгунча эса қанча гап ва қанча салбий ишлар... Шахсий хаётимда хам унинг салбий роли бўлди. Уларнинг бўлими бизникидан мавқе даражада пастроқ бўлсада, лекин уларга бошлиқ эмасдик, шунчаки уларнинг хужжатлари бизни қўлдан ўтарди. Ўзаро душманлик давомланган сайин мен хам жим турмасдим, унинг бўлимидан келган хужжатларда , унинг қўли бор қоғозларга эътироз билан ўтказмасдим. Анча қонини ичиб югуртириб, кейин зўрға кимлар орқали, нималардир қилиб ўтарди. У хам иш доирасида анча мени чув туширганди-да. Мана бизни бўлимга келди. Келганига бир ой ўтар ўтмас, олдимга келиб узр сўраб, нима бўлган бўлса ўзаро бўлди, лекин, асосий сабаб бу иккимизни хам атрофимиздагилар иши эканлиги, уни атрофида мени ёқтирмаганлар гапи билан фикри бўлганию, кейинги мани жавобларимдан унинг ғазаби янада оловлангани бўлгани, бундан фақат икки тарафлама атрофимиздагилар манфаатдор бўлгани, шунга қарамай иккимиз хам ўз жойимизда қолиб, мана мени бўлимимгача кўтарилганини айтиб, буёғига муносабатни яхшилаш таклифини билдирди. Бундоқ олиб қараса у хақ эди, чунки уни атрофидагилар рости хам мени аввалги душманларим, бири ўша шахсий хаётимга алоқадор инсонни қариндоши бўлса, қолганлари рахбарият тарафлама уларнинг бўлимидан айнан мени юқори поғонага кўтаришгани сабаб бўлганди. Вахоланки ишлаганимга бир йил хам бўлмаган, улар эса йиллар давомида тер тўкишганди. Очиқ гап, шунчаки гап сотиб ишлаш қаёқдаю, росмана мехнат қаёқда? Рахбарият хам ахмоқмаску. Бу қиз хам улар бўлимида энг зукко, яхши ишлардию, лекин уни қурол қилиб, хам уни ва хам мени ишдан бўшашимизгача исташганини биз иккимиз сезибмизми? Ахир у қиз хам яхши ишларди, иккимизни бир биримиз қўлимиз билан йўқ қилиш истаги атрофимиздагиларга қўл келган. Менинг атрофимдагиларга келсам, мени бўлимдагиларим шундоғам у бўлимдагиларни ёқтиришмайди. Уларни хужжатларидаги хатоликлар деб бизлар гап эшитардик. Кейин ишлаш ўрнига камроқ ғийбат қилишса, хужжатларам яхши ва ўз вақтида бўлармиди. Эрталабдан ғийбатлашиб чой ичишади, тушликдаям ва кетиш олдиданам. Бизни темпимизга мутлақо зид, улар улгурмаган хужжатларига биз жавобгар. Шунинг учунам ўзаро гап ташиб низо чиқариш хар икки тарафга завқ бағишлаган. Кейин мени характерим оғир, тилим хам бурро, янги келган у қизни хам шундай характери бўлганига , хар икки бўлим маза қилиб томошани кузатиб келишган. У қизга эндиликда мен билан муносабатни яхшилашга манфаат йўқ, чунки у билан мавқеимиз энди тенг. На унинг хужжатлари менга боғлиқ ва на менинг. Шунинг учун уни таклифини қабул қилиб, салом аликни йўлга қўйдик. Бизни дўстларимиз хам, байрамдаги борди келдиларимиз хам шу иш доирасида бўлгани учун, у қиз хаётимга қадам қўйишни бошлаяпти. Иш давомида хисоботларга ёрдам беряпти, тушликка аввалига ўша гурухи билан чиқаяптган бўлса, бизни ўзаро боғлиқ ишимиз бир бўлганига, сал кечроқ ёки сал эртароқ бирга чиқишга мажбур бўлиб қолдик. У тарафдан яхши ғоялар, шу тушликка хам яхши жой, компютеримга қулай дастур, хуллас фақат ёрдами тегяпти...лекин... Кечира олмаяпман. Ичимдан ишонч йўқ унга. Хозир мени яна бир нарсада йиқитади деб ўйлаяпман. Буни атрофдагилар хам айтяптию, аммо у қизни муносабати самимий. Охирги маротаба компютеримдан керакли хужжатни олиши керак бўлиб, парольни сўради, мен бу вақт ишимиз юзасидан бошқа ерда эдим. зарур эканлигини айтишига қарамай, беролмадим ва мана хозир ўзим келиб қолдим деб алдадим... Телефонни бошқа кўтармай, иш вақти тугашига қадар бўшаб, ишдан нарсаларимни олиб кейин уйга кетишга келса, уйига кетмай мени кутиб ўтирган экан. Бошлиқдан гап эшитдим деди охиста... кайфияти йўқ эди ва дилидагисини ёрди: -Сизга харқанча яқин бўламан десам хам, ўша ичингиздаги салбий нарса қолган, буни сезаман, ман сиз билан янгитдан муносабат қурай дегандим, қўймаяпсиз. Нима бўлган бўлса бошқалар таъсирида бўлганди, ахир сизни билмасам, бошқалар фикри билан бошланган ёвлик, кейинчалик сизни хам жавобларингиз билан кучайдику. Нима учун унута олмаяпсиз? Ман унутдимку, нахотки муносабатни ўзгартира олмасак? Сизнии инсон сифатида қандай эканлигингизни ўзим ўрганиб тушуниб етдимку, нега мани қабул қила олмаяпсиз?-деб қаттиқ қаттиқ гапириб, шартта туриб чиқиб кетди. Индамадим. Индай олмадим, сабаби уни гаплари рост эди. Ичимдаги ишончсизлик сабаби кечиролмаганим бўлса керак. У билан бирга ишни давомлашим керак. Бир хонадамиз, истасам истамасам кўришаман, бир биримизга алишадиган хужжатлар кунига бор. Таваллуд кунлари шу бир хонада табриклашамиз. Билмадим. Мана шу жума куни охирги хафа бўлиб , чиқиб кетган куни. Якшанба мухлис минбарида жавобни олсам, дуншанба куни шунга қараб иш тутардим. Балки шу бўлимнинг, бошқа хонасидаги ходим билан алишарман. Шунда хар куни кўришганимиз билан хар холда бир хонада бўлмасдик дейман-да.. . Sayyod; - Хозирги айтадиган фикрим, бир сизни индивидуал холатингизга эмас, кўпроқ умуман муносабатларда ярашиб, кейин кечира олмаётганларга қарата бўлса хам керак. Яхши ё ёмон одамни ўзи бўлмайди, хар кимда турли хислатларнинг, турли турдаги кўриниши билан, тарбия, ген, атроф мухит ва вазият билан шаклланган ва шакилланиб бораётган одам бўлади холос. Демакки, уни мана шу омилларга қараб, созлаш мумкин. Инсон умри охиригача ўқийди, нимадандир дарс олади, фикрлари ўзгаради, дунёқараши тўлиб, ўзгариб хам бораверади. Шундай экан, ундаги салбий тушунчалари, харакатлари ва одатлари хам ўзгариб боради. Одам умри охиригача ТАРБИЯЛАНАДИ! Ва бу нарса аксарият холларда уни ўзига боғлиқ эмас! Итни бурчакка тираб тепаверганингиз билан тарбияланмайди, аксинча у баттар қутураверади, биринчи сабаб яшаш учун кураш, химоя, иккинчиси (онгли мавжудот психологисидан келиб чиққан холда) жавобан шундай салбийлик тури осонроқ, демак бошқа йўли йўқ дегани. Ижобий тушунча пайдо бўлиши учун аввало ИМКОН керак! Кейин эса уларни ривожлантириш учун ВАҚТ! Инсоният фақат унга бўлаётганига бахо беради, (биров тушунтириб айтмагунча) ўзидан бўлаётганига эмас, ва энг асосийси ундан БЎЛИШИ МУМКИНига эса мутлақо ишонмайди. Бу нотўғри! Сизни бу воқеангизга билдираётган фикрларим , юқорида айтганимдек, индивидуал холат деб эмас, бошқа барча учун умумий қабул қилинадиган бўлишини истардим. Зеро, хар бир муносабатга тарози призмаси орқали қараш керак. Масалан , бирон бир яқин инсонингиз билан муносабатга дарз кетилса, муносабатдаги ижобий ва салбий нарсаларни эслаб, аксарияти қандай бўлгани билан сўнгги хулосага келиниши керак. Агарда у тарафдан салбийси кўп бўлган бўлса, унда бефойда, агарда яхшиси кўп бўлса демак ИМКОН ШАРТ! Муносабатда яхшиси кўп бўлиб, охиридагиси катта гунохдек бир ёмон иш қилган бўлган тақдирдаям, ўша холатга сабабчи бўлган нарсаларни тахлил қилиш керак. Гунохниям сабаби бўлади, тушуняпсизми. Сизни холатингизда эса, у қизни хаётингизда ўша яхшиси учун хам ИМКОНни ўзи бўлмаган экан. Сиз унга имкон бериб синашингиз керак. Ўша муносабатлардаги мухим бўлган тарозини бошқа палласига қўйишга арзигулик нарсалари борми, кўринг ва бахо беринг. Сиз уни кечириб дилдан апоқ-чапоқ бўлинг дегани эмас, шунчаки имконият беринг, таклиф қилса боринг, сизда нимадир тадбир бўлса ўтмишга қараманг, хаётингиздаги янги инсондек таклиф қилинг, ўрганинг. Зеро, у сизни хаётингизда ўзини янги хис қиляпти, сиз хам шундай қабул қилинг. Ундан қочиб бошқа хонага чиққаниз билан, ўзингиздан қоча олмайсиз ва хар бир инсон билан уришиб, дарров имконсиз ва тарозида ўлчамасдан , ўша инсонни хаётингиздан йўқотиб юбораверсангиз, вақти келиб атрофингизда бир ўзингиз қолишингиз табиий хол. Унда хонада хам бир ўзингиз ишлашингизга тўғри келади. Бу мани фикрларим эди. Одамлар нима деркин? Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор. sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.
| |
Бўлим: Muhlis Minbari |
Кўрилган: 10515 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 26 | ||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |