07:51 ЯРҚ ЭТДИ: Шахло ва тўйдаги "навбатчи" ва бошловчилар | |
ЯРҚ ЭТДИ рукнимиз давомланади ва бугун сизларга ярқ этган бир хонанда ва тўйларда кузатувимиз натижасидаги энг асосий рольни ижро этадиганлар-навбатчи ансамбль ва бошловчилардан аълоларини эътироф этиб, тавсия қиламиз! Шунингдек бугунги рукнимизда салбий ярқ этганларни хам четлаб ўтмаймиз.
Хонанда Шахло Ахмедова ғоячи, бастакор ва аранжировкачи Боб(ур) Умаров билан ижодий тандемда ажойиб йўналишни ярата олди. Қўшиқ ва клипларида эрка қиз стилидаги (талаффуз ва қисқа сўзчалар) ноанъанавий ва ўзига хос эклектик намойинланиши ретро элементлари билан безалган холда тақдим этилмоқда. Табиийки бунда у бошқалардан фарқли ЯРҚ ЭТмоқда. Уларнинг сўнгги "Кўнглим сенда" қўшиғи эса айнан шу ўзгачалиги ва "аккордеон" товушини омадли равишда уйғунлаштирилгани оқибатида қулоққа ёқмоқда хамда беихтиёр танани рақсга туширмоқда. Хархолда қайсидир бир аъзоингиз, қўлми оёқми ритм тактида мусиқага жўр бўлиши табиий. Клипга янгилик ва ноанъанавийлик сифатида ёндошишга харакат қилинган бўлсада, шахсан мен учун бундай клиплар янгилик эмас, аммо қўшиққа бу клип жуда мос келганини эътироф этиш керак. Асосийси Шахло Ахмедова сўнгги пайтлар ЯРҚ ЭТМОҚДА!
Тўй хизматларидан навбатчи гурухлар бир-биридан ўзаман деб либосларни венециан эпохасидан то тош давригача турланиб, мусиқий асбобларини чироқлар билан ёндириб зарлар билан безаётган бир даврда энг асосийси халққа кераклиги бўлган репертуар хақида унутиб қўйишаётгандек. Репертуар тарафлама омадли кетма-кетлик хамда халқни кайфиятини хис қилган холда ўз махоратини кўрсата олган ва бугунги ярқ этди рукнимиздан жой олган "Навруз" ансамбли хақида тўхталаман. Шахбоз ва Навруз гурухини биласиз ва шу гурухдан Навруз ўзининг "Навруз" ансамблини ташкил этиб тўй хизматларига чиқаётганини ўзи бир янгилик бўлса керак а? Хонанданинг айтишича гурухни тарк этгани йўқ, бу шунчаки тўйларда навбатчилик учун қилинган ансамбль холос. Навруз бир қиз билан хизматларда иштирок этмоқда.
Ўзим шахсан гувох бўлган тўй хизматида Навруз ўз ансамбли билан навбатчилик қилди ва қарангки, бугунги кунларда тўйлар асосан соат 22:00да тугаётган бўлса, Навруз навбатчилик қилиб халқни нақ 23:00гача майдонни тўлдиртириб рақсга туширди. Бунда унинг репертуари алохида ўринда бўлганини эътироф этиш жоиз, давр талаби- шунчаки хориж термалари эмас балки, ўша ностальгик термада хам ўзбек эстрадасининг севимли рақсбоп қўшиқлари жой олганлиги кутилмаган бўлди. Даврани совутмаслик принципи асосида уланаётган қўшиқларда аксар қўшиқларни у билан биргаликда хизматда бўлган қиз билан жонли куйлашди. (Навруз ансамблини хизматга таклиф этиш учун : +99893 599-22-44)
Ўртакаш ё бошловчи?) Тўйдаги бошловчилар хам модернизациялашиб, зодагонлар учунман ва камида 7 хил тилни биламан дея чуқурлашиб нархларини хам қимматбахо либослари кўриниши ва тиллари билан бахолаб турган бир пайтда, аксарияти ўртамиёна бўлган халқимиз учун асосийси тиниқ ва равон нутқ хамда қизиқ динкамикада олиб борувчи бошловчилар мухимроқ бўлса керак. Мен мехмон бўлаётган кўп тўйларда адашмасам "Спорт" телеканалида ишлайдиган Лочинбек исмли бошловчи ва актриса Луиза Расуловаларни кўп учратмоқдаман. Инстаграм оламида хам кўплаб танқидларга учраётган бўлишига қарамай Луизанинг тўй хизматларида кетмони учган. Буни кунда кунора хизматлардан қўяётган инстаграмдаги суратларидан хам билса бўлади. Очиғи, мен хам уни тўйларни олиб боришига шубхам катта эди ва суратларни инстаграмда кўриб, бу қиз тўйларни қандай олиб бораркин?-дердим. Куни кеча Луиза ва Лочинбек бир тўйда биргаликда бошловчилик қилишди ва Луизанинг хам бошловчилик қобилиятига тан бердим. Луиза ва Лочинбек сўзларни дона-доналаб етказиб, равон нутқ сохиб ва сохибалари эканликларини намойиш этишди. Иккиси хам ортиқча бачканаликсиз ва чўзиб юбормасдан керакли ва мухим нарсаларни аниқ хамда тиниқ етказиб беришлари ва бунда улар байрамона кайфиятни улаша олишаётгани хам сезилади. Хулласи бу икки бошловчи ЯРҚ этмоқда! Хамёнбоп ва уларнинг хизматидан ачинмайсиз, аксинча хурсанд бўлиб қоласиз хамда бошқаларга хам тавсия этасиз. Худди мен каби) Хизматлар учун: Луиза +99890 965-59-64 , Лочинбек +99897 733-00-87 телеграм: +99890 330-19-87
"Версаль" тўйхонаси салбий ярқ этди "Версаль"да ўтган ва биз гувохи бўлган тўйда соат 22:15даноқ тўйхона маъмурияти ва хусусан узун сочли "аппаратчи" амақи қўшиқни ўчираман дея огохлантира бошлади. Вахоланки тўйлар соат 23:00да тугалиши керак. Қистирни яхшиси бўлгач эса ака жим бўлдилар. Бу аппаратчи амақи негадир айрим хонандаларга овозни етарли равишда кўтармай ва бошловчиларни хам овозларини кўтармай асабга тегди. Айтишларича(!) унга 10-15минг сўм берилганидан кейинггина овозни кўтариб берар эканмиш. Ташриф буюрган хонандаларнинг бир нечаси орқага қараб овозни кўтаришни айтиб жиғибийрон бўлишди. Аппаратчими бошқами агар яхши ишлаб берсангиз шундоғам рози қилиб кетишадику, шартми шантаж стилида ишлаб норози бўлиб олинган пуллар? Гарчи лойиқ бўлмаса хам тўй охирида адашмасам яхшигина Тўйхонани қўриқчиси эса фақат эшик тагида мўлтиллаб туриш учун ёлланганлиги қизиқ. "Версаль" тўйхонасидан машиналар келиб тўхтайдиган жойда бир тўда тиланчи аёллар артистларни келишидан то кетишигача талай бошлашди. Қўриқчига айтилса бу унинг иши эмаслиги ва уларни эплаб бўлмаслиги хақида бахона қилиб турган жойида тураверди. На ичкаридаги вазиятни кузатади ва на кўчадаги, фақат эшик олдида кўчага термулганича туравераркан. Букингем саройини қоровуллаб турган қироллик гвардия қоровуллари каби лом-мим демай бир нуқтага қараб туриш учун ёлланган қўриқчи нега керак тушунарсиз. Хонанда Манзура машинасига зўрға ўтириб бор пулини беришига қарамай тиланчилар Манзуранинг атрофидагиларни туртиб, хонанда ўтирган мошинани ичига ойнадан қўлларини суқиб Манзурани сумкасидан пулларни юлиб олишгача боришганини кўриб дахшатга тушдик. Нахотки шундай нуфузли тўйхона маъмурияти биргина қўриқчиси билан (моя хата с краю) "эплаб бўлмайди" деб тураверса? "Версаль" тўйхонасининг яна катта бир минуси бу зиналардан чиқаётгандаги тўшалгану аммо қотирилмаган (қоқилмаганми) гиламлар бўлди. Бир неча одамлар тушиб чиқаётганида ағанаб тушишига оз қолди. Хонандалардан Манзура хам йиқилай деб ерга тушаман деганида ушлаб қолишди. "Версаль"мушде ахвол буёқ. Официантлариям истаган столига истаганини олиб боришадимией, таомлариям бемаза... Хуллас бу тўйхона аппаратчиси, гиламлари ва тиланчилари билан салбий ярқ этди! Шу сабаб бу ерда тўй ўтказишни шахсан мен умуман тавсия этмайман!
Кейинги ЯРҚ ЭТДИ рукнимизгача) | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 38213 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 5 | |||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |