Бош сахифа » 2016 » Июль » 25 » ЯРҚ ЭТДИ: Гулсанам, Мароканд ва "Дастингдан"
04:40
ЯРҚ ЭТДИ: Гулсанам, Мароканд ва "Дастингдан"

Шу кунларда шоу-бизнес оламидаги энг эътиборлиси бўлаётган қизиқ  ЯНГИликлар ва халқ орасида  тугул санъат оламида хам кўп гапирилаётган айрим ижод намуналари ва ёки холатлар хақида  “Ярқ этди” рукнимизга мархамат. 

Айни дамда ярқ этаётганлар  ЯрқПаради билан танишинг:

 

 3-ўринда Гулсанам Мамазоитованинг (кутилмаганда) ёшига (бирдан) муносибу балки  имиджига ноқулайроқ туюлган  кўриниши.

“Алдама мени” қўшиғига ишланган клипда Гулсанам Мамазоитова ёшига муносиб равишда имиджда кўриниш берган. Очиғи, клип ва ундаги барча замонавий уйғунлаштирилган миллийлик фишкалари етарли.  Гулсанамнинг хам замонавийлик бобида чегарадан сакраб ўтлаб кетилмаган имиджи ўзига жуда ярашган. Уни хамиша салобатли ва ўта миллий имиджда кўрганлар учун бу кўринишга албатта  ўрганиш қийиндек аммо   нихоят ёшига мос равишда кўриниш  берди. Бу керак хам, ахир ёшлик ўтиб кетмоқдаю санъат тарихига мухрланаётган кўриниши эса  ўзини асл ёшидан йироқроқдек... Визуал равишда! Бунга (балки) Халқ артисти мақоми  босиб турган имиджи ёшини катта кўрсатиб турганмиди...

Бир вақтлар ўта миллий йўналишда ижод қиладиган бир аёл хонанда айтганди:- "Мени ёшим биласизми неччида? Мана шу ёшдаман (шокдамиз). Кўрдингизми, хайронсиз, миллий йўналишда фақат шу имиджда  тарихий кўринганим учунам тарихий ёшда кўриниб  кампирдек туюламан, вахоланки ёшман...шу учунам кўпчилик артистлар соф миллий йўлда ижод қила олишмайди".

Гарчан Гулсанам жуда бир тарихий кўринишга ўраниб олмаган бўлсада, шу кунгача кўринган  мавжуд имиджи билан очиғи кўриниши ўзини ёшидан бир неча ўн ёш катта кўриниб келгандек.  Вахоланки репетиция жараёнларида ёки бошқа бир сахна ва кадр орти хаётий тарзда ўзини ёшига монанд кўринишда бўлиб келган. Мана замонавий тарзда хам бироқ  хаё-ибони йўқотмаган либосларда хам эфир орқали кўринса бўларканку. Пенсия ёшидаги ва қуда-андали айрим (!) кампиройим "санъаткор"ларни сал эгилса ички кийимлари кўринадиган тиззадан тепаю ва киндикдан паст оралиғидаги имиджи  кўз-кўз  бўлган бир пайтда Гулсанам сал замонавий бўлса бўлибдида.  Асосийси меъёрда, ёпиқ ва ярашибди хуллас.

Клип хам ажойиб,  бироқ қўшиқ ёдимда қолмади ва бироз аввал  худди шундай замонавий йўлда куйлаган “Лайли” қўшиғига шундай клип олинганида борми? Ана уйғунлик! Зеро у қўшиқ ижроси хам  мусиқаси хам зўр чиққанди. Ёдда қоларлик.. Афсуски  у клипда Гулсанамни ўзи қўшиқ йўли “ёши”да эмасди. Балки ўша клипдан кейин бу хатони тушуниб кейинги замонавий қўшиғида тузатишни истагандир?)

Хуллас омадли клип ва энг асосийси омадли РЕАЛ ёшдаги реал кўриниш билан Гулсанам ярқ эта олгани факт. 

ЯрқМаълумот: Мамазоитова Гулсанам  Мамадалиевна 1981-йил 22-март куни Фарғонада туғилган. Хозир у 35 ёшда


ЯрқПарадимиз 2- ўрнида эса номи хали ярқ этмаган бўлсада биргина “Дастингдан” қўшиғи билан  ярақлашни бошлаган  Феруза Каримова . Кўпчилик исминиям билмаса керагу  (менга ўхшаб ёдида қолдирмагану фақат қўшиғи ва клипи ёдида қолиб кейин гуглжон ёрдамида топган бўлиши мумкин)  аммо  санъат оламида бир зумда шивир-шивирлар бошланишига сабабчи бўла олди: “Дастингдан” деган ашулани эшитдингми? Халиги замонавий кўринишда аммо соф миллий қўшиқ куйлаган қиз, бир кўргин. Қизиқ ким экан у?”.  Бугунги кунга келиб эса телеканалда шу қўшиқ бошланди дегануча томошабинлар бошқа каналга ўта олмайдиган даражага келган.

 

 

Қўшиқ матнини ўзи халқона жайдари дард чекилишни  намоёнлаб дод-войлаган стилида. Сатрларида хам   “Дод дегим келяпти дастингдан”. Раққоса хам бир мазза қилиб, жилваланиб жилваланиб, тўлғонганда тўлғонибла  хиром айлаганларки беихтиёр куйлаб рақсга тушаётганлари хам тасвирланган. Бундай холатлар раққосаларда жуда кам учрайди. Қўшиқ раққосага жуда ёққани ва таъсирланиб рақсга тушгани шундоқ билиниб турибди. Ажойиб ижро, гўзал овоз билан ярқ эта олган ёш ва жудаям умидли хонанда Феруза Каримова ва унинг ижодий жамоасига омад тилаймиз.

ЯрқМаълумот: Ушбу хонанда “Сулола-рекордс” рахнамолигида фаолиятни юритмоқда. Айтишларича мусиқий маълумоти йўқ бўлишига қарамай хонандаликда айтилган вазифани  аъло даражада уддалар эмиш.


 

Ва нихоят биринчи ўрин!

 

“Ууууммон, Шохруххон, Лола Шахзода Райхон”  - ушбу сатрлар билан  куйланган қўшиқ хозирги кунда  "Эшитдингми?" деб бошланадиган гапларда энг кўп учраётгани бўлса ажабмас.

 

ЯрқПарад 1-ўрин ВИА “Мароканд” – “Хамма харакатда” қўшиғи ва клипи.

 

 

 Биринчидан қўшиқ зўр, прикол ва ёдда қолади, иккинчидан янгилик, учинчидан   қўшиқ ўз ичида тўй билан боғлиқ исрофгарчилик муаммосини кўтара олган ва энг асосийси бу хаммаси ёшларбоп, креатив ва қизиқ фишкалар билан  етказиб берилган.

Нақоротидаги артистларни қўл харакатлари билан кўрсатиб берилишидан  то гурух иштирокчилари  роллари ажиб. Бироқ, фикримча клипда  таниқли чехралардан фойдаланиш ортиқча бўлган . Айниқса бачкана хиндча сахна ва албатта қўшиқдаги шу хиндча партия хам (нега хиндча бу қўшиққа керак бўлган умуман тушунарсиз) айнан шу сахна ва қўшиқдаги хиндча ажи ажи , шава-шава бирнарсалар қўшиқни бузган ва динамикасини хам тушириб юборган деб хисоблайман.  Шундоғам қўшиқ  креатив ва “прикол”, гурух иштирокчиларини ўзи зўр ўйнаб берган, алохида фишка сифатида эса клипдаги  қўшиқ нақоротига харакатлар, трек съемкасидаги креатив операторлик иши хамда монтаждаги визуал эффектларни ўзи етарли деб ўйладим.  Шава лекин кўп...(рекомендую (переаранж) убрать (обрезать) с трека эту лажовщину хинди муть)

Ха  айтганча, гурухдаги йигитга: (срочно к стоматологу!) тиш шифокорига олға!

Ана!

ЯрқМаълумот: Ушбу "ВИА Мароқанд" гурухи “Божалар” гурухи маъмури Жавлон Шодмоновнинг акасига тегишли лойиха бўлиб,   қўшиқдан то клипигача ижодий ишларига Жавлон Шодмонов бош-қошлиги маълум.

 

Кейинги “Ярқ этди” ЯрқПарадимизда кўришгунча!

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 38013 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: YarqEtdi, YarqParad

Нравится
Барча изохлар: 16
1 Mullados   (25-Июл-2016 08:03) [Материал]
Gulsanam ashulasini g'oyasi va aranjirovkasini quyidagi ashuladan ilhomlanib yozmaganmikin? Nima dediz sayyod janoblari? ))
https://youtu.be/_Fwf45pIAtM

2 makhmood   (25-Июл-2016 10:27) [Материал]
Барчаларига омад...

3 Наштар   (25-Июл-2016 11:30) [Материал]
Шу Гулсанамимиз ҳам... Юлдузни ўрнини оламан, деб, Юлдузга тақлид қиламан, деб на юлдуз бўлди, на ёшларга ёқди... Лекин ўртада "халқ артисти" унвони фойдага қолди. Унвон жонивор ҳечқурса, пенсияга чиққанида стационарда ётишга керак бўлар ва ёки невараларига ўз "эъжоди"дан сўйлаб ўтирар, шунда ўша неваралар "Бувижон, бу эртакми ё латифа" деб сўраб қолишмаса гўргайди...

4 Умид ака   (25-Июл-2016 17:10) [Материал]
Гулсанамдан енгил-елпи қўшиқ бўлибди... Дастингдан қўшиғи ТВда илк айтилганидаёқ менга сал эриш туюлган. Овоз яхши, матн ҳам жойида, лекин аёл кишининг ошкора ДОД солиши саааааллллл ғалатироқда. Фақат елка қисмидаги терирангидаги мато қўшиқчини яланғочлаб қўйган. Ҳамма ҳаракатда қўшиғи ёшларбоп, ўйноқи, шу боис биринчи ўринни қўлга киритган. Сўзларининг тошкентча шевада айтилиши одамни энсасини қотирса, доим бир хил ҳаракатлари, мимикалари билан жонга тегиб кетган масҳарабозларнинг чўпон кийволиб қилган беқилиқлари, Халимахонимнинг олдига яна учта Хааааааааалималарни тўплаб бесабаб клипга тиқиштирилганидан умаман бирор маъно топмадим. Яна асал ойи деган жумла ўзбекларда бўлмаган баракатопгурлар (бу сўз очиғи уят саналади бизда. Энг ёмони клип сўнгида келин-куёв ўитган машина орқасига консерва банкаларнимией улаволиб шарақлатиб кетилгани. Келинларнинг орқасидаги дугоналарига гул отиши минг танқид қилинмасин қўшиқчилар томонидан оммалаштирилди хисоб. энди буниси ортиқчада. Худо билади яқин орада куёвлар келинлар пешонасига синдур суртиб чиқишадими бунақада клипларимизда. Жавлон Шодмонов сал ўзбекча фикрлаб кўрганда бўларди. Ҳа энди бу бир клипда дейдиганлар топилади биламан. Клип бачканалик ва бефаросатлик эмас, санъатнинг бир тури дейман уларга. Клип - шунчаки қилиқ бўлиб қолмаслиги керак. Индамасак бу қўшиқчиларимиз нималар қилишини кўрдик шу сайёд орқали. Банан ялаган чупачупс сўрган... қизлар.. шаҳвоний ҳаракатлар... Бўссин бўссин. Дўппи тор келганда ҳамма фаришта. Қўшиқчи клип олганга тўнкади, униси қўшиқчига. Клип эса интернет оламида "жавлон уриб" ўзбекнинг ҳам аслида нималарга қодирлигини кўз кўз қилиб минглаб ёшлар "дарс" беришда давом этяпти.

5 tuxohr2   (25-Июл-2016 18:47) [Материал]
Улани ичида узюекона ва милийлигимизани яркиратиб курсатиб беролган Феруза Каримовага биринчи урини берардим, иккинчи уринга гулсанами, учинчисига виа Мароканди! Хакикатга якинро буларди.

6 wurausmanova   (27-Июл-2016 06:53) [Материал]
Gulsanamning yangi imidji juda yoqdi.Qushiq ham yomon emas.Ovozi yahshi,ammo haqiqatdan halq artisti darajasidamas! Feruza Karimovaga 1-urinni loyiq deb bilaman.Ijro,ovoz,raqslar,kiyimi tahsinga sazovor.Har holda shimdamas

7 Shoira   (27-Июл-2016 20:17) [Материал]
Dastingdan....Juda zur chiqibdi.Qizimizga omad!

8 Хабибулло   (28-Июл-2016 12:46) [Материал]
Гулсанамни ашуласини мусикасию клипи арабча «Маъаллем» деган кушикники

9 bek88   (30-Июл-2016 07:38) [Материал]
omad

10 Xurshid   (31-Июл-2016 00:45) [Материал]
Saal Lamjarredni "Ma'alim" ashulasini shundo kuchirib quya qopti klip-mlipi bilan. albatta matni boshqacha.

11 MHS   (01-Авг-2016 15:24) [Материал]
Гулсанам алда мани кушиги, араб кушикчиси Saad Lamjarred - LM3ALLEM (БОСС) диган кушигидан катту таъсирланиб шу кушигини этибдилами диман)).Манимча шу араб кушигига Райхондаям битта кушигида якин оханглар сезилади. Бизаникила туй боп ашулани каттан кучириши фарк йук, барбир ТВда кетмийди. Бизаникила учун араб, турк,форс кушикчилари тинмасдан изланишда, что бы тез кучиришсин.

12 eded   (03-Авг-2016 01:53) [Материал]
Gulsanamni qo'shig'i bilan quyidagi linkda keltirilgan qo'shiq orasida o'xshashliklar bordek tuyilyapti manga. Sizlar nima deysizlar? https://www.youtube.com/watch?v=_Fwf45pIAtM

13 Diana   (04-Авг-2016 23:30) [Материал]
5-izoh ekan

14 Sanjar   (09-Авг-2016 16:58) [Материал]
VIA Marakandga gap yo malades omad tak derjat

15 bekzodniferuzasi   (11-Авг-2016 11:36) [Материал]
OMAD

16 Эъзоза   (15-Авг-2016 21:49) [Материал]
УЯТ!!!!!!
Халк артистига ....... яращмабди. Араб кушикчисини танимасдим. Гуглдан топдим. Кушик мусикаси, вокеаларини маъносизлиги хам КОПИЯ. Гулсанамни дидига 5 кетмадим. XURSHID, MHS, eded ларга рахмат.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!