Бош сахифа » 2018 » Сентябрь » 9 » Японлар "Сунбула" ва Ўзбекистон мадхиясини ижро қилишди
17:44
Японлар "Сунбула" ва Ўзбекистон мадхиясини ижро қилишди

 

Фестивальнинг учинчи куни, 8-сентябрь кунги янгиликларни қарши олинг. 

 

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист , олий тоифали сухандон Шухрат Қаюмов ва  Санъатшунослик фанлари номзоди, "Ёш куч" журнали бош мухаррири  Ирода Дадажоновалар  "Маданият ва маърифат " телеканали учун махсус жонли эфирда бўлиш хамда иштирокчилар ижросига шарх бериш билан банд. 

 

 

 

 

Ироқлик ижодкорларнинг созандалари ўта профессионал. Айниқса скрипкадаги созанда мураккаб санъат асарини намоён қила олди. 

 

 

 

Японлар шу куннинг энг қизиқ иштирокчиларидан бўлишди. Сахнада ижро билан биргаликда миллати   қадриятию тимсолига боғлиқ афсонавий  аждархо суратини хам чизиб кўрсатишди. 

Бирданига "Сунбула"ни гўзал тарзда ижро этишганида эса томошабинлар жонланиб кетди.

Айниқса Ўзбекистон Республикаси мадхиясини мусиқий созларида ижро қилишганида халқ ўрнидан туриб матнини баралла ижро қилишди. Японлар мусиқада, халқ эса сўзларини тик туриб  ижро қилди. 

 

 

 

 

 

 

Жазоирлик ижодкорлар.

 

 

Кореялик ижодкорлар "Чунхияньга севги қўшиғи"ни ажиб тарзда етказишди. Бу мақоммиди ё уларнинг этник лапарми билмадигу аммо ора-орада шартта тўхтаб бир-бири билан қандайдир мулоқотга киришиб кетиб, бақир-чақир қилиб туришганидан севги бағишловимиди ё урушми деб ўйлайсан. Балки мухаббат можаросидир?

 

 

 

 

Шу куннинг ижро махоратидан сўзсиз фаворитлари бу Эронликлар бўлди! Уларнинг нағмасига халқ чидаб туролмади. Этингиз жимирлайди, бехосдан доод деб юборасиз ва олқишлашга тушасиз. Муин ва Умед каби машхур санъаткорлар нағмасидек нолалар ...

 

 

 

 

Санъатга доир барча профилардан то рахбариятгача шу ерда хар кунги  навбатчи!

 

 

 

Иккинчи сахнада бу сафар хорижликлар файз олишди. 

 

 

 

 

Орада Тоир Қўзиев ва Озодбек Назарбековнинг "Тановар" терма созандалар гурухи хам ўз ижролари билан томошабинларни бахраманд қилишди. 

 

 

 

 

Мўғул ижодкорлари ғаройиб ижро махорати билан барчани сехрлай олишди. Нереал нола... Ён атрофдагилардан "Булар ўзга сайёраликми нима бало" деб юборишди. 

 

 

 

Озодбек Назарбеков йиғилганларга қўшиқ куйлаб беришга рози бўлганида соат тунгги 00дан ошганди. Кечадан бери халқ келиб Озодбекдан ижро сўрашади.  Бугун рози бўлмай иложи қолмади.

Ана кейин кўринг хорижий гижбадабангни! Сайёхлар рақсда авжига чиқди. 

 

 

 

Озодбек хам улар билан маза қилиб рақсга тушди. 

 

 

Халқ тонггача шу ерда кетмай концертга муштоқ. Шахрисабзликлар ва мехмонларнинг санъатга чанқоғлигини шундан хам билса бўлади. Хар куни тунгги соат 2-3ларда концертлар тугаяпти хамки халқ яна дейди))

 

 

Равшан Намозов.

 

 

Озодбек Назарбеков ўғли билан.

 

Хозиргача шу. Бугунги 9-сентябрьдаги қатор янгиликлар ва энг мухими бу #maqomchallenge тақдирлаш маросимини ўтказиб юборманг!

 

Суратлар: Нодира Тўраева ва Сарвар Қамбаров.

 

Шахрисабздан махсус  Sayyod.

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 2034 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: maqomchallenge

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!